Судан фожиа рақамлари ва малайлар тўқнашуви ўртасида

Судан фожиа рақамлари ва малайлар тўқнашуви ўртасида
Судандаги миллий ва халқаро инсонпарварлик қонунчилиги бузилиши ҳамда жиноятларни тергов қилиш бўйича Миллий қўмита 2026 йил 16 июнь куни уруш бошланганидан бери 15 минг ҳибсга олиш ва мажбурий ғойиб қилиш ҳолатлари мавжудлигини эълон қилди. Ушбу қўмитага раислик қилувчи Судан Бош прокурори Интисор Абдул Ол Женевадаги БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида рўйхатга олинган жиноят ишлари сони 149 минг 860 тага етганини маълум қилди. Улардан 385 таси расмий кучлар (армия, полиция ва разведка) ходимларига нисбатан содир этилган қоидабузарликлар ва ҳаддан ошишлар бўлиб, улар суд қилиниши учун дахлсизликлари олиб ташланган. У судлар жиноятлар, қоидабузарликлар ва Тезкор ҳаракат кучлари билан ҳамкорлик қилишга оид 10 минг 417 та иш бўйича узил-кесил қарор чиқарганини тушунтирди ҳамда кўриб чиқилиши учун миллий судларга оширилган бошқа 21 минг 787 та даъво бўйича тергов ишлари якунланганига ишора қилди. Интисор ўз мамлакатининг ушбу БМТ йиғилишидаги иштироки Инсон ҳуқуқлари кенгашини адолатни қарор топтириш, қурбонларга инсоф қилиш ва жазосиз қолишнинг олдини олиш борасидаги миллий саъй-ҳаракатлардан хабардор қилиш доирасида эканини таъкидлади.
БМТ ва унинг ташкилотлари Судандаги вазиятни дунёдаги энг йирик инсонпарварлик ҳалокати ҳамда энг йирик очлик ва сургун инқирози деб таърифладилар. Америка Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг бош ёрдамчиси баёнот бериб:
«150 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди ва 14 миллиондан ортиғи сургун қилинди, фожиа эса ҳануз давом этмоқда», деди.
Ижтимоий ишлар вазири вазирлик уруш бошланганидан бери 2025 йил октябрь ойига қадар 1800 та номусга тегиш ҳолатини ҳисоблаб чиққанини, бунга Ал-Фашир ва Курдуфан ҳодисалари кирмаслигини маълум қилди. Ушбу жиноятлар катта эҳтимол билан оила аъзолари кўз ўнгида содир этилмоқда, бундан ташқари аёллар ва болаларни асир олиш, уларнинг савдоси ва қўшни давлатларда сотилиши ҳам бор. «Sudan Tribune» Халқаро меҳнат ташкилотига таяниб хабар беришича, бомбардимонлар ва ҳужумлар сабабли соғлиқни сақлаш муассасаларининг 37 фоизи ишдан чиққан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра эса, 1858 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган, 490 нафари жароҳатланган. Ишсизлик даражаси урушдан олдинги 32 фоиздан урушдан кейин 80 фоизга етди, натижада 5 миллион инсон ўз асосий даромад манбаини йўқотди.
БМТ ҳисоботида «Чегарасиз шифокорлар» (MSF) ташкилоти Жанубий Дарфурда 2024 йил январь ва 2025 йил март ойлари ўртасида жинсий зўравонликка учраган 659 та ҳолатга тиббий ёрдам кўрсатганини тасдиқлади. Ушбу ҳолатларнинг 68 фоизи зўрлашга учраганини, уларнинг 94 фоизи аёллар ва қизлар эканини, 31 фоизи 18 ёшга тўлмаганлар, 7 фоизи эса 10 ёшга тўлмаган болалар эканини маълум қилди.
Судан ҳукумати Тезкор ҳаракат кучларини Дофур вилоятидаги Диқраис ва Шала қамоқхоналари ичида инсон аъзолари контрабандаси билан шуғулланувчи уюшган тармоқни бошқаришда айблади. Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, у ерда 20 мингга яқин ҳарбий ва фуқаролик маҳбуслари сақланмоқда, Тезкор ҳаракат кучлари манбалари эса бунинг ҳақиқатини рад этди.
«Ал-Жазира Нет» сайти 2026 йил 15 июнда хабар беришича, Тезкор ҳаракат кучлари кетма-кет иккинчи кун Шимолий Дарфурнинг Амброу туманидаги Урши сув ҳавзаси ҳудудида қишлоқларни ёқиш ва мулкларни талон-торож қилиш амалиётларини давом эттирмоқда, бунинг ортидан минглаб оилалар қўшни ҳудудларга оммавий равишда кўчиб кетмоқда. Шимолий Дофурдаги Халқ қаршилик ҳаракатининг расмий нотиғи Абу Бакр Аҳмад Имом «Ал-Жазира Нет»га маълум қилишича, Тезкор ҳаракат кучлари кеча эрталаб ҳарбий техникалар ҳамда отлар ва туялардаги жангчиларни ишга солган ҳолда ушбу ҳудудга кенг кўламли ҳужум уюштирган. Ҳужум натижасида 8 та қишлоқ бутунлай ёқиб юборилган, Урши бозори талон-торож қилиниб ёқилган, бундан ташқари катта миқдордаги чорва моллари ва уй-рўзғор буюмлари талон-торож қилинган.
Ушбу ҳужум Тейна чегара ҳудудлари, Карной ва уларнинг атрофига дронлар билан қилинган мисли кўрилмаган шиддатли ҳужумлардан бир неча кун ўтиб юз берди. Айни пайтда Уршидан қочган сургун қилинганлар дарахтлар остидан хавфсизлик изламоқдалар ва очиқ ҳавода тунамоқдалар.
Тезкор ҳаракат кучлари ҳануз ҳудуд ичида қолмоқда ва уйларни кенг кўламда ёқиш амалиётларини давом эттирмоқда, ҳудуд эса ўз аҳлини ҳимоя қиладиган ҳар қандай ҳарбий мавжудликдан бутунлай холидир (бу ҳақда Абу Бакр Имом «Ал-Жазира» сайтига гапирган). Имом дастлабки ҳисоб-китобларга кўра камида 5 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини, бошқалар ўғирлаб кетилганини ҳамда минглаб оилалар водийлар ва қўшни ҳудудларга кўчиб, дарахтлар остида очиқ ҳавода яшаётганини кўрсатиб ўтди.
Шу контекстда, Дофур вилояти ҳокими Минни Арко Миннави ўз Фейсбук саҳифасидаги постида ушбу янги жиноят «Дофурдаги аҳоли харитасини ўзгартиришга қаратилган тизимли стратегия»нинг бир қисми эканини таъкидлади.
Тезкор ҳаракат кучларининг дронлари ўтган 24 май куни гавжум бўлган Тейна бозорини нишонга олган эди, бунинг оқибатида 14 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир, ўнлаб инсонлар жароҳатланди. Кейинги куни ушбу қирғин Карнойда такрорланди, у ерда 7 киши ҳалок бўлди ва 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Шунингдек, ҳужумлар босқичма-босқич кучайиш доирасида Амброу ва унинг атрофидаги ҳудудларга ҳам етди. Ўтган 26 май куни Тезкор ҳаракат кучлари Тейна ғарбидаги Басу сув ҳавзасини нишонга олди, бунинг оқибатида 3 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди ва 100 мингдан ортиқ сургун қилинганлар ва туб аҳолининг ҳаёт артерияси вайрон қилинди.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, фуқаролик инфратузилмасининг қайта-қайта нишонга олиниши ҳаёт шароитларини йўқ қилиш ва тинч аҳолини кўчишга мажбур қилишни мақсад қилган тизимли услубни тасдиқлайди. Ушбу услуб Тейна, Карной ва Амброу ҳудудларида ҳам такрорланган эди.
Қуролли кураш ҳаракатлари қўшма кучларининг расмий нотиғи майор Мутаваккил Али Вакил Абужа «Ал-Жазира Нет»га маълум қилишича, сув манбаларининг нишонга олиниши фақат Басу сув ҳавзаси билан чекланиб қолмай, балки Урши сув ҳавзаси ва Амброу ҳамда Тейнадаги бошқа ҳудудларга ҳам етган.
Шимолий Дофурдаги Халқ қаршилик ҳаракатининг расмий вакили Абу Бакр Аҳмад Имом ўзининг аввалги баёнотларида содир бўлаётган воқеалар тасодифий эмаслигини айтган эди, у: «Сув манбаларининг вайрон қилиниши ва масжидларнинг бомбардимон қилиниши шунчаки тасодиф эмас, балки у ҳаёт манбаларини қуритиш, аҳолини мажбурий кўчишга ундаш ва демографик ўзгартириш қилишга қаратилган пухта ўйланган режадир», деб тушунтирди.
Ўтган ҳафталар давомида Тейна, Карной, Амброу ва Урши ҳудудлари кетма-кет кўчиш тўлқинларига гувоҳ бўлди. Тезкор ҳаракат кучларининг ичкарига суқилиб кириши давом этар экан, инсонлар ҳимоянинг йўқлиги ва хавфсизлик таҳдидларининг бардавомлиги соясида ўта оғир шароитларда яшамоқдалар. Янги сургун қилинганлар дарахтлар остида очиқ ҳавода, бошпанасиз, озиқ-овқатсиз ва дори-дармонсиз яшаётган минглаб оилалар сафига қўшилмоқдалар. Шунингдек, ҳужумга учраган ҳудудда ярадорларни қабул қилишга қодир бўлган ҳеч қандай дала шифохонаси мавжуд эмас, ёниб кетган қишлоқларда сув бутунлай йўқ, айни пайтда сургун қилинган оилалар илгари Тейна, Карной ва Амброуда содир бўлгани каби, водий дарахтлари остидан бирор хавфсиз жой изламоқдалар.
Ушбу кескинлашув Тезкор ҳаракат кучлари томонидан Басу сув ҳавзасининг нишонга олинишидан бир неча кун ўтиб юз берди, ҳуқуқшунос экспертлар буни тинч аҳоли учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган сув иншоотларини вайрон қилишни тақиқловчи Женева 1-протоколининг 54-моддасига мувофиқ «тўлиқ унсурли уруш жинояти» деб таърифладилар.
Инсонлари пок, Қуръон юрти, Каъбага ёпқич кийгизган Али Динор юрти бўлмиш ўша Суданда содир бўлаётган ушбу воқеалар, агар ҳукмдорларнинг бўйсуниши ва малайлиги ҳамда уларнинг ўз хўжайинлари ортидан, ҳатто улар калтакесак инига кирсалар ҳам кирадиган даражада эргашишлари бўлмаганида эди, асло содир бўлмас эди!
Зеро, ушбу уруш Американинг кўрсатмаси билан унинг малайлари Ал-Бурҳон ва Дақло (Ҳамидтий) орқали Европанинг, хусусан Британиянинг қўлини Судандан қирқиб ташлаш учун алангалатилди. Бас, улар ушбу беҳуда уруш олиб келган қоидабузарликлар ва фожиаларга ҳеч қандай парво қилмасдан буни содир этдилар. Модомики Суданни бизнинг ҳаққимизда на бир аҳдга ва на бир бурчга риоя қилмайдиган мустамлакачилик думлари бошқарар экан, Судан аҳли асло оёққа тура олмайди. Уларнинг энг катта ташвиши ва илмларининг етган нуқтаси — юрт ва бандаларнинг ҳалокати эвазига ўз хўжайинларини рози қилишдир.
Бас, Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг Росули ﷺ биз учун рози бўлган давлат — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлати соясида Ислом ҳукмларини татбиқ этишдан бошқа ҳеч қандай бошпана ва нажот йўқдир, ушбу давлат мусулмонлар бирлигини асрайди ҳамда куфр ва кофирларни мағлуб этади.
Устоз Абдулхолиқ Абдун Али
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси
Роя газетасининг 2026 йил 24 июн, чоршанба кунги 605-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ