Стив Дейнс Ўзбекистонда: C5+1 ортида қандай геосиёсий ҳисоб-китоб бор?

Стив Дейнс Ўзбекистонда: C5+1 ортида қандай геосиёсий ҳисоб-китоб бор?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
ХАБАР: 3 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Сенатидаги Марказий Осиё бўйича ишчи гуруҳ ҳамраиси, сенатор Стив Дейнсни қабул қилди. Учрашувда стратегик шериклик, савдо-инвестициявий ҳамкорлик, энергетика, муҳим минераллар, транспорт-логистика ва бошқа соҳалар муҳокама қилинди.
Шу куни Дейнс Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан ҳам учрашиб, минтақавий ва халқаро масалалар, шунингдек, C5+1 форматидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик юзасидан фикр алмашди.
ИЗОҲ: Стив Дейнснинг Тошкентдаги учрашувини оддий дипломатик протокол доирасидаги мулоқот деб баҳолаш қийин. Унинг ташрифидан олдинги баёнотлари ва минтақага келган вақти Вашингтоннинг Марказий Осиёдаги кенгроқ манфаатларига ишора қилади.
Дейнс Ўзбекистонни стратегик аҳамиятга эга давлат деб атаб, мис, уран ва бошқа муҳим минераллар, инвестиция, эркин бозор ҳамда транспорт-логистика алоқаларини устувор йўналишлар сифатида кўрсатган. Бу манфаатларни бир нуқтага жамласак, Вашингтоннинг минтақага қарашида ресурслар, бозорлар, транспорт йўлаклари ва стратегик таъминот занжирлари муҳим ўрин тутаётгани кўринади.
2015 йилда ишга туширилган C5+1 дастлаб хавфсизлик, терроризм, Афғонистон ва минтақавий ҳамкорлик масалаларига урғу берган эди. Бугун эса унинг иқтисодий ва стратегик мазмуни тобора кучаймоқда.
Айниқса, Дейнснинг минтақага келган вақти диққатга сазовор. У 31 август куни, айни ШҲТ саммити кечаётган пайтда, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан параллел мулоқотлар ўтказди. АҚШ ШҲТ аъзоси эмас. Аммо Россия, Хитой, Эрон ва Марказий Осиё давлатлари иштирокидаги бу сиёсий майдонда шаклланаётган қарорлар Вашингтон учун стратегик аҳамиятга эга.
Шу боис бу учрашувларни фақат C5+1га тайёргарлик билан изоҳлаш шошма-шошарлик бўлади. ШҲТ саммитида шаклланган позициялар, келишувлар ва минтақавий кайфият ҳақида Вашингтоннинг сиёсий тасаввурини кенгайтириш, ҳатто муайян ахборотларни олиш эҳтимоли ҳам бундай дипломатик фаоллик омилларидан бири бўлиши мумкин. Учрашувлар кетма-кетлиги ва муҳокама қилинган мавзулар бу саволни қўйишга асос беради.
ШҲТ ва C5+1 бир хил мақсаддаги тузилмалар эмас. Бироқ улар Марказий Осиёдаги турли геосиёсий ёндашувларни намоён қилади. Вашингтон учун эса, минтақа давлатларининг Россия ва Хитой билан муносабатлари, транспорт йўналишлари, иқтисодий қарорлари ва кўп қутбли ҳамкорликнинг шаклланиши стратегик аҳамият касб этади.
2025 йил ноябрида Вашингтонда ўтказилган биринчи президентлар даражасидаги C5+1 саммити ҳам бу ўзгаришни кўрсатди. Унда муҳим минераллар, транспорт, энергетика, сунъий интеллект, ахборот технологиялари, банк-молия ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик масалалари илгари сурилди. Демак, C5+1 энди фақат мулоқот майдони эмас, балки Вашингтоннинг минтақадаги иқтисодий ва геосиёсий манфаатларини илгари суриш механизмларидан биридир.
Ўзбекистон учун эса, масаланинг марказида ресурслар ва инвестиция турибди. Дейнснинг мис ва уранга алоҳида эътибор қаратиши, АҚШ учун ишончли минераллар таъминоти ва транспорт-логистика алоқаларини муҳим деб билиши Вашингтон Ўзбекистонни хомашё манбаи, бозор ва Марказий Осиёга кириш эшиги сифатида ҳам кўраётганини англатади.
Бунга Каспий денгизи, Жанубий Кавказ ва Европа билан боғлайдиган муқобил транспорт йўлаклари ҳам қўшилади. Чунки ресурснинг қаерда экани муҳим бўлганидек, уни қайси йўл орқали олиб чиқиб кетиш ҳам муҳим.
Шунинг учун масалани фақат «инвестиция келади», «технология кириб келади» деган нуқтаи назардан баҳолаш етарли эмас. Табиий бойликларни ким қазиб олади? Ким қайта ишлайди? Қўшилган қиймат қаерда қолади? Стратегик корхоналар устидан назорат кимда бўлади? Капитал эвазига мамлакат қандай узоқ муддатли мажбуриятларни зиммасига олади? Ана шу саволлар инвестициянинг ўзига қараганда муҳимроқ.
Хулоса шуки, Ўзбекистон учун мустамлакачи давлатларнинг бирортаси билан яқин ҳамкорлик қилиш соф мамлакат халқи манфаатларига хизмат қилмайди! Асосий манфаатдор томон доим мустамлакачи кучлар бўлиб қолаверади. Шу боис, ўзбек мусулмон халқининг Ғарб мустамлакачи давлатлари учун даромад манбаига, арзон ишчи кучи сифатида қолишига асло йўл қўймаслик лозим!
Масала шуки – мамлакат бойликларини мустамлакачи давлатлар манфаатига хизмат қилиш учун сотишни мутлақо тўхтатиш лозим. Чунки стратегик маҳсулотларни мустамлакачи кучларга арзон баҳога сотиш ўз жонига қасд қилиш билан баробар. Ўз халқи манфаатларини биринчи ўринга қўядиган тўғри ва журъатли бошқарув бундай қарорларни ҳеч қачон қабул қилмайди!
Чунки Ўзбекистон бойликлари ташқи кучларнинг стратегик мақсадларига ва Ғазо, Ғарбий Соҳил каби муқаддас ерларда мусулмонларнинг қатлиом қилиниши учун ишлатилишига эмас, аксинча Ўзбекистон халқи ва Ислом Уммати эҳтиёжига хизмат қилиши лозим. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا عَدُوِّي وَعَدُوَّكُمْ أَوْلِيَاءَ تُلْقُونَ إِلَيْهِمْ بِالْمَوَدَّةِ…
– “Эй иймон келтирганлар! Менинг душманим ва сизларнинг душманингизни дўст тутманглар ва уларга меҳр-муҳаббат кўрсатманглар…”. (Мумтаҳана:1)
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими радиоси учун Ислом Абу Халил ёзди
11.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ