Инсон қадр-қиммати энг арзон бўлган замонда яшамоқдамиз

بسم الله الرحمن الرحيم
Инсон қадр-қиммати энг арзон бўлган замонда яшамоқдамиз
Аллоҳ таъоло айтади:
مَن قَتَلَ نَفْساً بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعاً
«Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гуё барча одамларни ўлдирибди» (Моида 32)
Мана шу биргина оят инсон ҳаёти ва қадр-қимматининг қай даражада эканлигини кўрсатиб турибди. Буюк Аллоҳнинг наздида инсон ҳаёти шундай юксак даражада экан. Бундан ортиқ таъриф бўлиши мумкинми? Демак, бир жонни ноҳақ ўлдириш бутун инсониятни қириб ташлашдек жиноятга тенглаштирилмоқда. Шунингдек, ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати бебаҳо эканлиги, унинг қони бесабаб тўкилмаслиги кераклигини ҳам тушунишимиз мумкин. Энди сизга бир неча савол билан мурожаат қиламиз, сиз яшаётган жамиятда ҳар бир инсонга бўлган муносабат Роббимиз айтганидек бўляптими? Бу ҳаётда ўзингизни шундай ҳис қиляпсизми, яъни қадр-қимматингиз мазкур оятда келтирилганидек ўз ўрнига қўйилмоқдами?
Минг афсуслар бўлсинки, бугун инсон ҳаёти сариқ чақага ҳам қиммат бўлган энг арзон “товар” га ўхшаб қолди, ҳудди юқорида келтирилган оятнинг акси. Бугунги кунда бутун дунё бўйича инсон ҳаётига хавф солаётган муаммолар ўз ечимини топиш ўрнига янада чуқурлашиб, жиддийлашиб бормоқда. Инсоният қаршисида турган муаммоларни тўлиқроқ тасаввур қилишингиз учун баъзи маълумотларга мурожаат қиламиз.
БМТ нинг ҳисоботига кўра, 2014 йилда қочоқлар сони 60 миллион одамни ташкил қилган ва бу кўрсаткич ошиб бормоқда.
Ҳозирда дунё бўйича 800 миллиондан кўпроқ одам тўйиб овқат емаяпти ва кунига 30 мингдан ортиқ одам очликдан нобуд бўлмоқда. Бу дегани, ҳар 3 секундда битта одам очликдан вафот этмоқда. Тоза ичимлик сувига эса 680 миллиондан зиёд одам муҳтождир.
Киши бошига бир йилда 6,21 литр тоза спирт тўғри келмоқда, яъни бир йилда дунё бўйича 45.790 миллиард литр спиртли ичимликлар истеъмол қилинмоқда экан. Мактаб ёшидаги болаларнинг 40% и спиртли ичимлик истеъмол қилмоқда. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш оқибатида дунё бўйича ҳар йили 2.5 миллион одам ўлади. Ҳар 10 секундда спиртли ичимликдан битта одам ўлади.
БМТ нинг наркотик ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг 2009 йилда эълон қилган маълумотларига кўра, дунё бўйича 15 дан 39 миллионтагача наркоманлар бор. Умрида камида бир марта наркотик моддаларни “тотиб” кўрганлар сони эса 200 миллиондан ортиқ одамни ташкил қилади.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига қараганда, ҳар йили 800 минг атрофида ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари қайд қилинмоқда, норасмий маълумотлар эса бундан ҳам ачинарлироқ, 4 миллион одам ўзини ўлдиради. 19 миллион одам эса ўзини ўлдиришга ҳаракат қилади.
2013 йилда ҳар хил турдаги жиноят содир этилганлиги оқибатида 644 мингдан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмган (дунёда бўлаётган урушларда қурбон бўлганлар бундан мустасно).
Албатта бу рақамлар расмий маълумотлардир, воқелик эса бундан ҳам дахшатлироқ тус олмоқда. Минг афсуслар бўлсинки, бизнинг давримизда мана шундай статистика мавжуддир. Лекин энг асосийси шуки, мана шу рақамлар ортида инсонлар ҳаёти турибди. Битта рақамни олиб ташлаш ёки қўшиш бир инсон ҳаёти тугади, деган маънони англатади, лекин дунёни бошқараётганлар учун улар рақамдан бошқа нарса эмас. Ҳа, улар учун инсон ҳаёти бир артса тушиб кетадиган қўлларидаги кирдан бошқа нарса эмас. Улар қўлидаги кирни артиб ташлаш учун ҳаракатга келишлари мумкин, лекин ҳеч бўлмаса бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракатга келмайдилар. Ким экан улар дейсизми? Улар капиталистик тузум раҳнамолари албатта. Улар шу тузум орқали бутун дунёни бошқариб келмоқдалар, ўзлари хоҳлаганларидек бошқармоқдалар. Дунёнинг 40% бойлиги 147 та трансмиллий корпорацияларга тегишли эканлиги сўзимизни қувватлайди.
Инсонпарварлик ишлари капиталистик тузумни татбиқ қилаётган давлатларда нодавлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши, инсон қадри бу давлатларда мухим ўринни эгалламаслигини курсатади. Айрим давлатларда ижтимоий нафақаларни жорий қилиниши эса бу инсонларга ғамхорлик эмас, балки тузум камчиликларини яшириш учун “ямаб” тузатишдир.
Юқоридаги муаммолардан қутулишнинг ягона йўли шуки, моддий манфаатга асосланган капиталистик тузумини бутунлай тубдан йўқ қилиб ташлашимиз керак. Шунингдек, бу тузум раҳнамолари бўлмиш АҚШ бошлиқ Ғарб ҳукмронлигига чек қўйишимиз лозим. Шу ишни амалга оширмас эканмиз, биз тугул авлодларимизнинг бошлари ҳам муаммодан чиқмайди ва бахтсиз ҳаёт кечиришади.
Кўриб турганингиздек, Аллоҳ Таъолонинг биргина оятига амал қилмаслик инсониятга қанча азоб-уқубат етказмоқда. Сиз ўйлашингиз мумкин, буларни менга алоқаси йўқ, мен билан бундай ишлар содир бўлмайди, деб. Балки ўша мусибатлар бошига тушган одамлар қачонлардир сиз ўйлаётгандек ҳаёл қилгандирлар. Бундай оқибат сизни ҳам ташвишга солмасдан туриб ҳаракат қилишни бошламайсизми?
Хулоса шуки, дунёни адолат билан бошқара оладиган ягона тузум – бу Ислом тузумидир. Бу ҳақиқатни бугун мусулмонлар тушуниб етмоқда. Исломий Халифалик давлатининг қайта тикланиши мусулмонларга, шунингдек бутун дунё аҳолисига тинчлик ва хотиржамлик, адолат ва тўкинлик олиб келади ин ша Аллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Фаррух
17.11.2015й.
http://www.hizb-uzbekistan.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб