Осло ва Водий Араба оловли жазирамасидаги чанқоқ!

Осло ва Водий Араба оловли жазирамасидаги чанқоқ!
Ёз фасли яқинлашиши билан йил бўйи давом этадиган сурункали инқироз ҳақидаги гап-сўзлар яна кучаяди, шундайки, у ёзнинг иссиғи ва қуёшнинг оловли тафти билан ўзаро бирлашиб, унинг оқибатлари портлаб чиқади ва таъсири деҳқон ва дала соҳибидан ҳам нарига чўзилиб, ёғингарчилик мўл ва сувлари кўп бўлган юртларда экинлар қуриб, ер қақшаб қолади! Хўш, бу бир жумбоқми? Ёки бу раҳнамо ва етакчилик тўнини кийиб олган сиёсатчиларнинг қаламлари билан имзоланган сиёсий келишувлар фожиасими? Бу иш қандай содир бўлди? Бундан келиб чиққан оқибатлар нималардан иборат? Ҳукуматлар ушбу инқирозга қандай ёндашмоқда? Ушбу инқироз қандай ҳал этилади?
Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги инсонлар ҳар йили, хусусан ёз фаслида сув етишмовчилигидан оғир машаққат чекадилар. Ушбу инқирозни холис суратда ташхис қилиш мақсадида талаб қилинадиган сувдаги ушбу тангликнинг сабаблари изланганда аён бўладики, бу етишмовчилик ортидаги бош сабаб — сиёсий келишувлар, хусусан Осло келишуви туфайли сувга ҳам, худди тупроқ ва ҳавога етган ўша зарар ва яҳудийлар фойдасига бўлган йўқотишдир. Чунки яҳудий вужуди сув масаласига шунчаки бир четлаб ўтиб, кейинроқ муҳокама қилиш мумкин бўлган оддий тафсилотлар ўлароқ қарамади, балки унга замин устидан назорат ўрнатиш ва унинг аҳлини кўчириб юбориш (ҳайдаб чиқариш) учун ўта муҳим стратегик масала деб назар ташлади, ҳамда уни минтақада кенгайиш заруратини шакллантирувчи ҳаётий майдон сифатида кўрди. Буни сионистик ҳаракат раҳбари Хаим Вейцман 1920 йилда Дэвид Жоржга йўллаган мактубида очиқ ифода этиб, унда Иордан ва Ярмук дарёлари сувлари яҳудий давлати эҳтиёжларига кифоя қилмаслигига, Литани дарёси эса ушбу тангликни қоплаши мумкинлигига ишора қилган эди. Бу худди Нил дарёсининг бир бўлагини Синога, ундан кейин эса Нақаб (Негев) саҳросига буриш имкониятларини излаган ўша лойиҳалар кабидир, ва буларнинг барчаси 1948 йилда ушбу вужуд барпо этилгани эълон қилинишидан ўн йиллар аввал бўлган эди.
Бугунги кунда инсонларнинг, дарахтларнинг ва ернинг чанқоқлиги сабаби — Осло билан бошланган ва бугунги кунгача давом этаётган сиёсий муҳитдир, деб айтиш асло сиёсий туҳмат эмасдир. Бунда яҳудий вужудининг ва унинг Фаластин ва атрофидаги сувларни назорат қилиш учун у ташкил топишидан аввал бошланган ўша саратон каби лойиҳаларини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда, Фаластин Озодлик Ташкилоти бевосита жавобгардир. Гарчи у сувларни назорат қилиш учун ушбу лойиҳаларни Ослодан ўн йиллар аввал бошлаган бўлса-да, лекин Осло унга бунинг имконини берди ва унинг назоратини мустаҳкамлади. Зеро, ушбу келишувда сув масаласи беш йил ичида ниҳоясига етиши шарт қилинган узил-кесил ечим қилиб қўйилди, ҳамда сув масаласи ва унинг манбалари асосий бошқарув яҳудий вужудида бўладиган қўшма қўмита қўлига топширилди. Натижада, ярим асрлик ичида бирор ечимга эришилгунига қадар сув манбалари устидан тўлиқ назорат ва унга етиб бориш имконияти унинг қўлида қолдирилди. Шу тариқа, Осло-2 келишуви — унинг сувга тегишли бўлган 40-банди билан — ҳамда беш йиллик хомхаёл, яҳудий вужудига сувни бошқариш имконини берган жўмрак мисоли бўлди. Улар бу жўмракни ўз яҳудий кўчманчилари учун очди ва Фаластин аҳли учун эса бутунлай беркитди.
Ушбу қисқа сиёсий шарҳдан мақсад, инқирознинг сабаби аҳоли сонининг ўсиши, шаҳарлар кенгайиши ва иқлим ўзгариши сабабли эмаслигини баён қилиш учундир. Гарчи уларнинг барчаси таъсир этувчи омиллар бўлса-да, лекин улар ўз суви ва тупроғи устидан хўжайинчилик ўз қўлида бўлган давлатда техник ва маъмурий ечимларига эга бўлган табиий омиллардир. Лекин ҳалокат шундаки,р Фаластин мухторияти ушбу маъмурий ечимларни Ғарбий соҳилдаги инқироз воқелиги устига мажбуран тиқиштирмоқда. Улар сув тақчиллигини олдини олиш, қудуқларнинг пала-партиш қазилишини тўхтатиш ва сувнинг адолатли тақсимланишини кафолатлаш ҳамда ифлосланишнинг олдини олиш деган ниқоб остида яқинда «Қудуқларни лицензиялаш, қазиш, таъмирлаш ҳамда ер ости сувларини чиқариш тизими» деб номланган қонунни фаоллаштириб, уни тарғиб қила бошлади!
Мухторият ушбу иши билан касалликни заҳар билан муолажа қилмоқда. Бас, деҳқончилик, саноат ва аҳоли соҳаларининг барчасида қарийб 100 миллион куб метрга етган сув тақчиллигини қандай қилиб инсонлар, дарахтлар ва ернинг сувсизликдан қочадиган ягона бошпанасига айланган ўша қудуқларни таъқиб қилиш билан муолажа қилиниши мумкин?! Айниқса, яҳудий вужуди билан маъмурий ва хавфсизлик масалаларида тинимсиз алоқада бўлган Мухторият томонидан барча қудуқларни излаб топиш, рўйхатга олиш ва таъқиб қилиш орқали бу муаммо қандай ечилади? Ваҳоланки, бу қудуқларнинг аксарияти, хусусан «Ж» зонасидагилари (Осло бўйича (исроил) назоратидаги ҳудудлар) яҳудий вужудининг қонунлари бўйича «ноқонуний» ҳисобланади. Демак, Мухторият томонидан ушбу қудуқларнинг фош этилиши — яҳудий кўчманчиларининг тинимсиз ва шиддат билан олиб бораётган кўчириш лойиҳалари соясида, уларнинг кўпи ҳозир, қолгани эса келажакда яҳудий вужуди томонидан буткул ёпиб ташланишини англатади! Шунингдек, ўз меҳнати ва вақтини катта фойда кўриш учун эмас, балки шунчаки бир парча нон топиш, уйини сақлаб қолиш ва кўчманчилар кеча-ю кундуз тортиб олишга пайт пойлаб турган ерларда ўз дарахтлари ва далалари яшиллигини ҳимоя қилиш учун сарфлаётган деҳқонларга минглаб динорлик солиқ ва жарима ҳисоб-китобларини мажбурлаш билан уларни қандай қўллаб-қувватлаш мумкин?! Сен ўзинг халқни сув билан таъминлай олмай туриб, уларнинг ўзлари сув излагани учун яна уларни жазолайсанми?! Бунинг бадалини аслида ким тўлаши керак? Музокаралар курсисида аҳмоқлик ва хоинликни жамлаган кимсаларми ёки ўз ери ва сувига маҳкам ёпишиб олган халқми?!
Хотима ўлароқ, шуниси тўғрики, сув масаласи худди Қуддус, Ҳайфа, Яфо, Иордан дарёси ва Табария кўли каби муаммодир; у фақатгина Вейцманнинг ва ундан кейин келганларнинг мустамлакачилик фикрлашига қарши туражак мабдаий фикрлаш билан, ҳамда уларнинг вужудини тугатиш ҳамда Фаластин аҳлининг ва Ислом Умматининг чанқоғини қондириш учун Нил дарёсидан, Иордандан ёки Табариядан хатлаб ўтадиган ҳарбий қувват билангина ҳал бўлади. Бу иш тўғридир, лекин Мухториятнинг ушбу масала борасидаги ҳаракатларига ва у Фаластин аҳлига ташиб келаётган хавф-хатарларга кўз юмиб бўлмайди. Бу ҳаракатларга қарши туриш вожибдир, акс ҳолда бу чанқоқ шундай бир кучли сувсизликка айланадики, деҳқон ўз ерини суғориш учун оғир бадал тўлайди, кўчманчилар эса унга кўз тикиб туради, одамларнинг бош ташвиши сув ташувчи машиналар бўлиб қолади ва сув долларда сотиладиган бўлади! Натижада сув фақатгина «Мекорот» ((исроил) миллий сув ширкати) қувурлари билан чекланиб қолади. Ваҳоланки, Мухторият ҳозирда истеъмол учун мавжуд бўлган 220 миллион куб метрдан қарийб 80 миллион куб метрини айнан шу ширкатдан сотиб олмоқда. 2018 йилдаёқ 58 миллион куб метрга етган ва асло қопланмайдиган йиллик камомад мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ҳозирги ҳисоб-китоблар 100 миллион куб метрлик тақчиллик ҳақида сўзламоқда.
Изоҳ: Мен сарлавҳада Водий Араба келишувини зикр этдим, чунки у яҳудийларга сув устидан, хусусан Иордан дарёси сувлари устидан ҳукмронлик имконини бериш жиҳатидан Осло келишувига ўхшашдир. Фаластин Озодлик Ташкилоти Ослода сув ҳуқуқларини бой бергани каби, Иордания режими ҳам Водий Арабада айнан шундай қилди. Мухторият сувни сотиб олаётгани каби, Иордания ҳам уни худди шундай сотиб олмоқда. Бу ерда, мақола ўз ичига сиғдира олмайдиган тафсилотлар бор бўлиб, уларни сиз муҳтарам ўқувчига ёки уларни батафсил баён қилувчи келажакдаги мақолага қолдирдик.
Доктор Мўмин Абдуллоҳ
Роя газетасининг 2026 йил, 8 июл, чоршанба кунги 607-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ