| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Моди Ўзбекистонга нега келди?

  • Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

  • Стив Дейнс Ўзбекистонда: C5+1 ортида қандай геосиёсий ҳисоб-китоб бор?

  • Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

  • ​Қозоғистон ва Озарбайжонда динсизлик кучаймоқдами?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

By htadmin
13.09.2026
0
Share:

Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

3-қисм

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яратувчини таниш инсон ҳаётини қандай ўзгартиради?

Инсон бир ҳақиқат олдига келди: у ўзини ўзи яратмаган. Унинг ҳаёти ўзига ўзи берилмаган. У яшаб турган коинот ҳам ўз-ўзига етарли эмас. Демак, инсон ҳам, ҳаёт ҳам, коинот ҳам уларни вужудга келтирган Яратувчига муҳтож. Қуръон инсонни айнан шу воқелик устида фикрлашга ундайди:

أَمْ خُلِقُوا مِنْ غَيْرِ شَيْءٍ أَمْ هُمُ الْخَالِقُونَ ۝ أَمْ خَلَقُوا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بَل لَّا يُوقِنُونَ

– “Ёки улар ҳеч нарсадан яратилдиларми?! Ёки ўзлари яратувчими?! Ёки осмонлару ерни улар яратдиларми?! Йўқ, улар ишонч ҳосил қилмаслар”.  (Тур:35-36)

Аммо бу ерда ҳал қилувчи савол туғилади: Яратувчининг борлигини билишнинг ўзи етарлими?

Инсон: «Аллоҳ бор», деб ишониши, «Мени Аллоҳ яратган», дейиши мумкин. Аммо ҳаётда муваффақиятни мол тўплаш билан, ҳақ ва ботилни одамларнинг фикри билан ўлчаши мумкин. Шунда Аллоҳнинг борлиги унинг ақидасида бор. Аммо ҳаётига ҳукм қилаётган мезонда-чи?

Мана шу савол «Аллоҳ бор» деган фикрни хотирадаги қуруқ маълумот бўлиб қолишдан сақлайди. Чунки инсон Яратувчини ҳақиқатан англаса, кейинги саволдан қочолмайди: Мени яратган Зот менга қандай яшашни ҳам баён қилганми?

Агар баён қилган бўлса, уни билиш инсон ҳаётидаги энг муҳим масалага айланади. Шу ерда ваҳий ва рисолат масаласи пайдо бўлади. Инсон ақли Яратувчининг мавжудлигига ета олади. Лекин ақлнинг ўзи Аллоҳ инсондан нимани талаб қилганини, нимани ҳалол қилганини, нимани ҳаром қилганини, ўлимдан кейин нима бўлишини мустақил билиб ололмайди. Бунинг учун Яратувчидан хабар керак.

Шунинг учун эндиги ечиш муҳим бўлган саволлар: Қуръон ҳақиқатан Аллоҳнинг каломими? Муҳаммад ﷺ ҳақиқатан Унинг Росулими?

Бу ерда: «Биз мусулмонмиз, шунинг учун ишонамиз», деб қўя қолиш кифоя эмас. Чунки бошқа динда туғилган инсон ҳам: «Мен ҳам ота-бобомдан шу эътиқодни олганман», дейиши мумкин. Демак, туғилган жой — далил эмас, мерос — далил эмас, кўпчилик — далил эмас. Ҳақиқат далил талаб қилади.

Қуръоннинг Аллоҳдан эканини: «Қуръонда шундай дейилган», деб исботласак, «Қуръоннинг ўзи Аллоҳдан эканини қаердан биласиз?» деган савол келади. «Муҳаммад ﷺ айтганлар», десак, «У зотнинг Росул эканликларини қаердан биласиз?» дейилади. «Қуръондан», десак, туганмас доира ичида қоламиз.

Демак, аввал Қуръон ким томонидан эканини мустақил текшириш керак. Қуръон Муҳаммад ﷺ орқали етказилган арабий калом сифатида майдонга чиққан. Шунинг учун уч асосий эҳтимол бор: у арабларнинг каломими, Муҳаммад ﷺнинг ўз каломларими ёки Аллоҳнинг каломими?

Қуръон араб тилида нозил бўлди. У нозил бўлган вақт ва муҳитда фасоҳат, шеърият ва нотиқлик юксак даражага кўтарилган. Араблар ўз тилларини яхши билар эдилар. Қуръон эса айнан шу тил эгаларига унга ўхшаш бир сура келтиришни чақириқ қилиб қўйди:

وَإِن كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِّمَّا نَزَّلْنَا عَلَىٰ عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِّن مِّثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُم مِّن دُونِ اللَّهِ إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ

– “Агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва агар ростгўй бўлсангиз, Аллоҳдан бошқа гувоҳларингизни ҳам чақиринг».      (Бақара:23)

Бу ерда масала Қуръоннинг иъжози, яъни инсонларни унга тенг келадиган калом келтиришдан ожиз қолдиришидадир.

Муҳаммад ﷺнинг даъватлари ўша вақтдаги Маккада мавжуд бўлган  бузуқ эътиқодлар, манфаатлар ва нуфузларга қарши чиққан эди. Агар Қуръон инсон ясай оладиган оддий арабий калом бўлганида, унга қарши турганлар учун уни айнан араб тили ва баёнида мағлуб қилиш энг кучли жавоб бўлар эди. Шунинг учун Қуръон иъжозини ҳиссиётга эмас, жиддий далилга қуриш керак.

Энди иккинчи эҳтимол: Қуръонни Муҳаммад ﷺнинг ўзлари тузган бўлишлари мумкинми?

Муҳаммад ﷺдан бизга Қуръон ҳам, Қуръондан ташқари айтган сўзлари(ҳадислар) ҳам етган. Аммо Қуръон билан Набий ﷺнинг оддий нутқлари бир хил матн сифатида қабул қилинмаган. Бундан ташқари, Қуръонда Муҳаммад ﷺга танбеҳ берилган ўринлар мавжуд. Абаса сурасининг боши, Таҳрим сурасидаги танбеҳ бунга мисол бўлади.

Агар инсон ўзини пайғамбар қилиб кўрсатиш учун китоб тузган бўлса, нима учун ўзининг айрим қарорларини танқид қиладиган матнни муқаддас ваҳий сифатида авлодларга қолдиради? Бу якка ўзи бутун масалани ҳал қилмайди. Аммо «Муҳаммад ﷺ Қуръонни ўзлари тузганлар» деган фараз олдига жиддий савол қўяди.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳақидаги ифк воқеаси ҳам ўйлантиради. Оғир туҳмат тарқалди. Набий ﷺ ва оилалари учун оғир кунлар кечди. Агар ваҳий у зотнинг ўз ихтиёрларидаги матн бўлганида, ўз оилаларини оқлайдиган баённи дарҳол айтишга нима тўсқинлик қилар эди? Аммо оятлар маълум муддатдан кейин нозил бўлди.

Яна: «Балки бошқа одамдан ўргангандирлар», дейилиши мумкин. Унда савол туғилади: кимдан, қачон, қаерда? Йигирма уч йил давомида етказилган Қуръоннинг яширин манбаи бўлган инсон ёки таълим жараёнининг далили қаерда? «Балки» — эҳтимол. Эҳтимол — исбот эмас.

Шундай қилиб, Қуръонни арабларнинг каломи ёки Муҳаммад ﷺни ўзининг каломи деб изоҳлаш қаноатлантирмаса, қолган хулоса — унинг Аллоҳдан эканлигидир.

Энди рисолат масаласи очилади. Агар Қуръон Аллоҳдан бўлса, уни инсонларга ким етказди? Албатта, Муҳаммад ﷺ. Аллоҳдан экани собит бўлган Қуръон эса У зотнинг Росул эканликларини хабар беради:

مَّا كَانَ مُحَمَّدٌ أَبَا أَحَدٍ مِّن رِّجَالِكُمْ وَلَٰكِن رَّسُولَ اللَّهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ

– “Муҳаммад сизлардан бирор эркакнинг отаси эмас, балки Аллоҳнинг Росули ва набийларнинг сўнггисидир”.  (Аҳзоб:40)

Энди бу бир доира ичида айланиш эмас. Чунки аввал Қуръоннинг манбаи текширилди, сўнг Аллоҳдан экани собит бўлган каломнинг хабари қабул қилинди.

Мана шу нуқтада инсон ҳаётида катта бурилиш содир бўлади. Аввал у «Яратувчи бор» деган натижага келган эди. Энди эса: яратувчи инсонни ўз ҳолига ташлаб қўймаган. Унга ваҳий юборган, деган натижага келади.

Шунда асосий савол ҳам ўзгаради. Аввал: «Мен қандай яшашни хоҳлайман?» эди. Энди: «Аллоҳ менга қандай яшашни буюрди?» бўлади. Чунки мўмин учун Аллоҳнинг ҳукми келганидан кейин унинг хоҳиши ҳукм устидан ҳукмрон бўлиб қолмайди:

وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ

– “Аллоҳ ва Унинг Росули бир ишга ҳукм қилганида, мўмин эркак ва мўмина аёл учун ўз ишларида ихтиёр бўлиши мумкин эмас”. (Аҳзоб, 36)

Мана шу ерда инсон ҳақиқатан уйғона бошлайди. Чунки масала энди Аллоҳнинг мавжудлигини назарий тан олиш эмас. Масала — ҳаётда олий мезон кимники? Мулкнинг чегарасини ким белгилайди? Оила қандай қурилади? Ҳалол ва ҳаромни ким ажратади? Савдода нима жоиз? Манфаат қаерда тўхтайди? Яхши ва ёмоннинг мезони нима?…

Агар Аллоҳ инсоннинг Яратувчиси, Қуръон Унинг каломи ва Муҳаммад ﷺ Унинг Росули бўлса, мусулмон ҳар бир масалани: «Менга қайси ечим кўпроқ ёқади?» деб бошламайди. Унинг биринчи саволи: «Аллоҳнинг бу масаладаги ҳукми нима?» бўлади.

Энди инсоннинг иккинчи туб саволи ҳам ўз жавобини топади: Нега бу ердаман?

Аллоҳ таоло айтади:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

– “Мен жин ва инсонларни фақат Менга ибодат қилишлари учун яратдим”. (Зориёт:56)

Демак, инсон ҳаёти беҳуда эмас. У ўзини ўзи мақсадсиз пайдо қилиб олган мавжудот ҳам эмас. У Аллоҳнинг бандаси ва унинг ҳаёти Яратувчисининг ҳукмига мувофиқ кечиши керак.

Энди учинчи туб савол қолди: Қаерга кетяпман?

Ақл инсоннинг ўлишини билади. Аммо ўлимдан кейинги ғайбни ўзича кўра олмайди. Қиёмат, ҳисоб, жаннат ва дўзах ҳақидаги хабар ваҳий орқали маълум бўлади. Қуръоннинг Аллоҳдан экани собит бўлгач, унинг Охират ҳақидаги хабари ҳам инсон учун шунчаки тахмин бўлиб қолмайди. Инсон Аллоҳга қайтади ва амаллари учун ҳисоб беради:

فَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَهُ ۝ وَمَن يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَهُ

– “Ким зарра мисқолича яхшилик қилса, уни кўради. Ким зарра мисқолича ёмонлик қилса, уни кўради”    (Залзала:7-8)

Энди бу фикрни кундалик ҳаётга тушириб кўринг. Олдингизда катта миқдорда ҳаром пул турибди. Ҳеч ким кўрмаяпти. Олсангиз, кўп муаммонгиз ҳал бўлади. Аммо охират унинг ҳаёт ҳақидаги тушунчасига ҳақиқатан кирган бўлса, савол ўзгаради: «Одамлар кўрмаса ҳам, Аллоҳ кўриб турибдими?» Шунда бутун ҳисоб ўзгаради. Охиратга ишониш — охиратни бугунги қарорлар ичига киритишдир.

Агар инсон «Охират бор», деса-ю, пулда фақат манфаатни, савдода фақат фойдани, оилада фақат ўз роҳатини, ҳаётда фақат дунёвий натижани ўлчаса, унинг хотирасида Охират бор. Аммо ҳаётида-чи? Бу савол инсоннинг гапини эмас, ҳаётини текширади.

Энди уч туб савол бир нуқтада учрашади. Қаердан келдим? — Мени Аллоҳ яратди. Нега бу ердаман? — Мен Аллоҳнинг бандасиман ва Унинг ҳукмига мувофиқ яшашим керак. Қаерга кетяпман? — Аллоҳга қайтаман ва амалларим учун ҳисоб бераман.

Шунда инсоннинг дунёга қараши тубдан ўзгаради. У: «Бу менинг ҳаётим, хоҳлаганимни қиламан», демайди. Чунки ҳаётини ўзи яратмаган. «Асосийси менга фойдали бўлса бўлди», демайди. Чунки манфаат ҳалол билан ҳаромни белгиламайди. «Ҳамма шундай қилади», деб ҳақиқатни кўпчиликка топширмайди.

Унинг бутун фикрлаш маркази ўзгаради. «Мен хоҳлаганимча яшайман» деган нуқтадан «Мен Аллоҳнинг бандасиман ва унинг ҳукмига мувофиқ яшайман» деган нуқтага ўтади.

Мана шу — уйғониш.

У инсоннинг кўзини эмас, қарашини ўзгартиради. Уйи ўша уй, пули ўша пул, оиласи ўша оила, иши ўша иш, дунё ҳам ўша дунё. Аммо уларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ўзгаради.

Пул — робб эмас. Манфаат — мезон эмас. Нафс — ҳукм чиқарувчи эмас. Кўпчилик — ҳақиқат манбаи эмас. Инсон — ўз ҳаётининг мутлақ эгаси эмас. У — Аллоҳнинг бандаси.

Шунда инсон масжидда Аллоҳга бўйсуниб, бозорда Ундан мустақил бўлиб қолмайди. Охиратга ишониб, худди ҳисоб йўқдек яшамайди. Унинг ибодати ҳам, ҳаёти ҳам, ўлими ҳам бир Яратувчига боғланади:

قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ

– “Айтинг: албатта, намозим, қурбонлигим, ҳаётим ва мамотим оламлар Робби Аллоҳ учундир”    (Анъом:162)

Шунда «уйғониш»нинг маъноси равшан бўлади:

Уйғониш — инсоннинг ўзи, ҳаёт ва коинот ҳақидаги туб саволларни ақлан ҳал қилиб, ўзининг Яратувчига боғлиқлигини, ундан ваҳий келганини ва унга қайтишини англаши; сўнг бу ақидани бутун ҳаётини ўлчайдиган мезонга айлантиришидир.

Шунда инсон фақат «Аллоҳ бор», демайди — Аллоҳ борлиги билан яшайди. Фақат «Охират бор», демайди — охиратни ҳисобга олиб қарор қилади. Фақат «Қуръон ҳақ», демайди — Қуръон олиб келган мезон билан ҳаётини ўлчайди.

Уйғониш — кўпроқ маълумот билиш эмас. Уйғониш — инсоннинг ҳаёт ҳақидаги туб қараши ўзгариб, ўша қараш унинг қарорлари ва амалларини бошқара бошлашидир.

Инсон ҳақиқатан уйғонганда, у фақат бошқача фикрламайди — бошқача яшай бошлайди.

Тугади.

Салоҳиддин

13.09.2026й

TagsУйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Инсоният муаммолари ечими мусулмонлар қўлида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Американинг янги миллий хавфсизлик стратегияси «қабр томон йўл олган ўлик жасаддир»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яман жанубида Англо-Америка кураши авж олмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 3-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Яратувчини таниш инсон ҳаётини қандай ўзгартиради? Инсон бир ҳақиқат олдига келди: у ўзини ўзи яратмаган. Унинг ҳаёти ўзига ўзи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Моди Ўзбекистонга нега келди?

    Моди Ўзбекистонга нега келди? Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий стратегияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2026 йил 29-30 август кунлари Ўзбекистонга ташрифини оддий дипломатик ташриф доирасидан кенгроқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 28 августда Ўзбекистон Президенти «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–177-сонли ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 8 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Белградга расмий сафар якунларига кўра, Ўзбекистон ва Сербия ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: