“Қаердасан эй, халифа Мўътасим?!”

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
“Қаердасан эй, халифа Мўътасим?!”
1999-йилнинг ноябрь ойида Қирғизистон фуқароси 36 ёшли Омонов Ҳамидуллоҳ Қирғизистон давлатининг хоин, малай ҳукумати, ички ишлар ҳодимлари ва Ўзбекистон МХХси ёрдамида Ўзбекистонга ўғирлаб кетилди. Ўзбекистоннинг МХХси томонидан Омонов Ҳамидуллоҳга турли туҳматлар қилиниб, уни 14 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Унинг айби Аллоҳнинг шариатини маҳкам ушлаб, унга ҳаётда амал қилишлик учун фаол ҳаракат қилганлиги эди. У инсон қамоқда ҳам Ҳақ йўлида собитқадамлик билан турди ва унга амал қилиб, бошқаларга ўрнак бўлди ва даъват қилди. Золим, тоғут И. А. Каримов ва югурдаклари Омонов Ҳамидуллоҳни фикридан ва танлаган йўлидан қайтаролмади. Уни турли ҳил азоблар билан азоблашди. 2013-йилнинг 4 апрелида Омонов Ҳамидуллоҳ қамоқхонада ҳаётдан кўз юмди ва ин ша Аллоҳ шаҳид бўлди.
Бу инсоннинг тўрт фарзанди бўлиб, улардан кичик қизи Омонова Зулфия отаси ўғирлаб кетилган вақтда 5 ёшда эди. У отасиз онасининг қўл остида вояга етди. Отаси каби буйруқларига лаббай деб жавоб берувчи, ҳақни устида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган инсон бўлиб етишди. Отасининг ўлими у ва яқинлари учун оғир бўлди. Чунки Ўзбекистон золимлари уларнинг отасининг жасадини ҳам беришмай, ўша ердаги рус қабристонига дафн қилишганди. Бу золимлар ҳатто Омонов Ҳамидуллоҳнинг жасадини ҳам беришмади. Қирғизистон давлати бу ишларга лом-мим демай балки у золимларга шерик бўлдилар. Шундан сўнг марҳумнинг фарзандлари Ўзбекистон куч орган ҳодимлари олдида қўрқмай, ҳақларини талаб қилганлиги ва бу ишлари учун албатта бир кун қасос олишларини айтдилар. Бу гаплар қаршисида тентираб қолган ҳодимлар уларни асосан Зулфияни таъқиб қила бошлашди. Бу ишларида уларга Қирғизистон малай МХХ ҳодимлари ёрдам беришди. 2014 йил 31 март куни Омонова Зулфия Қирғизистон МХХ ҳодимлари томонидан ҳибсга олинди. Лекин нима учун ва нима сабабдан буни ҳеч ким билмайди. Ҳа, унинг айби фақат тўғри гапни айтганлиги ва ҳаққини талаб қилганлиги эди.
Ҳа, бугунги кунда мусулмонлар ўз ҳақларимизни талаб қилаолмайдиган, ўзимизни ҳимоя қилаолмайдиган бўлиб қолдик. Қандоқ ҳам ҳимоя қилаолар эдик, бизларни ҳимоячимиз бўлган давлатимиз, посбонларимиз (МХХ, ИИБ)ми бизнинг ўзимизга қарши зулм, ҳиёнат қилаётган бўлса? Мусулмонлар Исломни ҳаётда татбиқ қилиб яшаган вақтда ҳам шундай эдими? Мусулмонларнинг қўриқчиси, қалқони, Халифаси бўлган вақтда ҳам шундай бўлган эдими? ЙЎҚ! Бундай эмас эди!
Аббосийлар даврида Бағдодда Мўътасим исмли халифа бўлган. Унинг қўл остидаги қишлоқларидан бири бўлган Живор қишлоғини Амурия ҳокими тор-мор қилади, ер билан яксон қилади, зулм қилади. Зулм қилган қишлоқлардан бирисидан муслима бир синглимизни асир олади. Бир, ўнта эмас, юзта эмас, мингта эмас, ўн мингта ҳам эмас, атиги биттагина синглимизни асирга олади. Уни судраб олиб кетаркан, синглимиз шундай нидо қилади: “Эй, Мўътасим! Эй, Мўътасим!”
Яъни, “ёрдам бер, Эй, Мўътасим, ёрдам бер!”
Халифа Мўътасим ўтирар эди ва ичкарига элчи кирди. Халифа деди: ”тинчликми, яхши хабар келтирдинг деб ўйлайман”. Элчи дедики: “ эй, амирал мўъминин, Аллоҳга қасамки, яхши хабар келтирмадим,”
– “Ҳа, гапир, нима бўлди? ”, сўради халифа. Элчи деди: “Сенинг фуқароларингдан бўлган бир муслима кофирларнинг қўлида асирликда, судраб олиб кетилди, ва “ эй Мўътасим” деб фарёд қилди.
Халифа ғазабланди ва шундай деди: ”Шундай бир лашкар тайёрлайки, кўзлар унинг узунлигини ва қанчалигини кўра олмайдиган даражада бўлсинки, шу ердан, Бағдоддан Амуриягача чўзилиб кетсин”. Халифа бир мазлума учун Ислом аскарларини сафарбар қилишлигини эшитган Амурия ҳокими қизни озод қилади ва кечирим сўрайди.
«Имом (халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади»
Ҳа ислом умматининг қалқони, Халифаси бўлган вақтда шундай бўлган. Бугунги кунда мусулмонлар қалқони йўқлиги учун нафақат Қирғизистонда балки бутун дунёдаги муслималар ҳақлари, ор-номуслари топталаяпти, оёқ ости бўлаяпти. Номусларига тажовуз қилинаяпти. Бу аҳволга тушишлигимизга сабаб аслида биз рози бўлиб яшаётган “Демократия” тузуми эмасми? “Демократия”, “Аёл ҳақлари”, “Инсон ҳақлари” деган даъво билан бизнинг юртларимизга бостириб келаётган Америка ва унинг ҳамтовоқлари аслида бизнинг ақидамиздан, динимиздан айиришни, фақатгина уларга қул бўлишимизни ҳохлашмаяптими? Албатта, хоҳлашмоқда! Бу йўлда бизга қарши шу ҳокимларимизни ишга солмоқдалар. Улар эса, мансаб, бойлик учун уларни кўрсатмаларини бажариб келмоқдалар. Кечагина президентлик сайлови олдидан “Ахир одамни “Аллоҳ буюк” дегани учун ҳам қамайдиларми?!” деган Атамбаев, бугун муслима опа-сингилларимизни, ака-укаларимизни фақатгина Исломга амал қилганлиги ва ҳақни истаганликлари учун қамамоқда. Биргина Зулфия эмас, бошқа муслималарни ҳам ҳақлари поймол қилинди, сочлари кесилди, қамоққа ташланди янада ташланмоқдалар. Қачонгача ахир?
Эй Қирғзистон халқи! Эй мусулмон ва муслималар! Қачонгача бу малай ҳокимларга ишонасиз?! Қачонгача сукут қиласиз?! Кеча бошқасининг опаси, бугун Зулфия, эртага эса сизнинг онангиз, опангиз, аёлингиз “шу аҳволга тушмайди” деб ким кафолат беради?!
Бу бошқарувдаги малай ҳокимларни алмаштиришлик билан нима ўзгараяпти?! Кеча Бакиев бўлса, бугун Атамбаев, лекин сизнинг аҳволингиз ёмонлашса ёмонлашди-ки яхшиланмади. Ечим, бири кетиб бошқаси келишида эмас! Ечим фақатгина Аллоҳ Таъоло нозил қилган Ислом шариатидадир. Биз Исломга мабда (система) шаклида тўлиқ амал қилмас эканмиз, аҳволимиз ўзгармайди. Бунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам кўрсатганидек Халифалик давлатини қайта тиклашликка ҳаракат қилайик. Шундагина Аллоҳ биздан рози бўлади ва албатта бу дунё ва охиратда бахтли инсонлардан бўламиз ин ша Аллоҳ!
إِنَّ اللَّـهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
„Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“ [13:11]
Муҳожир
22.04.2014й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!