| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Тарихимизнинг аччиқ ҳақиқатлари!  

Тарихимизнинг аччиқ ҳақиқатлари!  

By htadmin
28.11.2016
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Тарихимизнинг аччиқ ҳақиқатлари!  

          Бугун минтақамиз тарихига назар солар эканмиз, бу ерда яшаб ўтган ва яшаётган уммат бошидан не – не зулмли кунлар ўтгани кўз олдимизга келади. Ўтган асрдан то шу кунгача бу уммат устига келган бошқарув эгалари томонидан қилинган адолатсизликлар умматнинг қалбида ўчмас из қолдиргани барчага маълум. Яъни шу давргача умматнинг асл ҳолатига бахо берсак, умматнинг яшаш тарзи асосан қўрқув асосига қурилди. Бу  қўрқувнинг асл негизи, жафокаш халқ устида содир бўлган  қатлиомлар, сургунлар, нохақ ҳибс этишлар ҳамда оммавий қирғинлар бўлди. Ушбу ўтган даврни зулмли бошқарув деб атайдиган бўлсак, зулмли бошқарув даврининг бошидан то бугунги кунгача ўз жигарларидан айрилаверган бу уммат қон йиғлади ва йиғламоқда. Минтақа ерларини унумдорлиги, ер ости бойликлари етарли бўлиши ва бу халқнинг меҳнаткашлигига қарамай боши қашшоқликдан чиқмаслигининг асосий сабаби ҳам унинг бошидаги золимларнинг зулми, найранги, хоинлиги бўлди.       

    Ушбу  даврнинг бошидан токи бугунги  кунгача назар солсак, бу умматнинг ичидан етишиб чиққан умматнинг аҳволига чин маънода қалби оғриган, уммат манфаатларини ўз манфаатларидан устун қўя олган ва умматнинг хор аҳволини ўзгартириш йўлини излашни ўз олдига мақсад қилган, чин маънодага жафокаш, жонкуяр, журъатли ва шижоатли етакчилар кўплаб топилади. Ана шу етакчилар ҳар хил соҳаларда етишиб чиқиб, жамиятдаги инсонларнинг ҳурматига, ишончига, олқишларига сазовор бўлдилар.

   Аммо халқимизнинг асл фарзандларига нисбатан золим бошқарувчилар душманларча муносабатда бўлди ва бўлмоқда. Ўзбекистон сиёсий саҳнасида ўзига хос ва муносиб ўринга эга бўлган йирик сиёсий шахсларни мураккаб ижтимоий ҳаёт йўллари, аянчли қисматлари ва ўта фожеали тугаган сиёсий фаолиятлари журналистлар ва тадқиқотчилар, сиёсатчилар, давлат ва жамоат арбоблари томонидан кўп гапирилди ва гапирилмоқда. Биз ҳам ана шундай етакчилар тўғрисида баъзи билганларимизни сизга ҳавола қилишга жазм қилдик. Шуни алоҳида таъкид билан айтамизки, бу инсонларнинг ҳаёт йўлларини баён қилишимизда  бадий  жихатидан кўра,  сиёсий жиҳатларига асосий эътиборимизни қаратдик.  Бизнинг ушбу бошлаган кичик бир ҳаракатимиз, яқин кунларда бошламоқчи бўлган катта ва ҳайрли ишларнинг дастлабки  қадамлари сифатида қабул қиласизлар.

Андижонлик Дукчи эшон воқеаси! (1-қисм)

   Бу мақоламизда Дукчи эшон лақаби остида, рус мустамлакачиларига қарши курашган, халқ қасоскори, хамдарди, етакчиси хақида ва у яшаган давр тўғрисида батафсил маълумотга эга бўласиз деган умиддамиз. Асли исми, Муҳаммадали Собир ўғли бўлиб (1856-1898) хунарманд оилада дунёга келиб, вояга етган. Дукчи эшон номи билан номланишига сабаб, у ўзининг истеъдоди хамда серғайратлиги туфайли шу қишлоқдаги Султонхонтўрага шогирд бўлиб тушиб, юксак диний унвонга сазавор бўлган. Қаҳрамонимиз мол-дунё тўплашга мутлақо берилмаганлар, келган барча назрларни қашшоқ, мухтожларга  сарфлар эди. Дукчи эшон рус хукумати томонидан олиб борилаётган мустамлакачилик сиёсатини, миллий ва диннинг сиқиб қўйилганини жонли гувохларидан эди. У инсон халқ дардини тушинган хамда норизолигини англаган, ўз динига, халқига  содиқ киши эди.   Хамда оғир  сиёсий  шароит туфайли бир парча еридан махрум этилган дехқонлар, шахар камбағаллари учун умид ва ишонч рамзига айланган эди. Бир сўз билан айтсак,  Андижоннинг Мингтепа (ҳозирги Марҳамат тумани) қишлоғидан чиққан мард, журъатли, ғурурли  инсон эди.

   Марҳамат деб номланишининг асл сабаби, рус босқинчилари Мингтепани ишғол этиб, ўзини малай ҳокимларини жойлаштирадилар. Шундан сўнг ўз диёрларида нонини топа олмаган рус халқини бирин кетин олиб кела бошладилар. Қатл этилган, сургун қилинган, юртларидан қувилган мусулмонларнинг ҳовли жойлари бўшатилиб, ана шу ювуқсизлар жойлаштирилди. Ўз эркаклик, мусулмонлигини унутган малай ҳокимлар, рус келгиндиларига бағрини очиб, “марҳамат” деб кутиб олдилар. Ана шу кундан эътиборан, Мингтепа қишлоғи Марҳамат номи билан юргизила бошлади.

   Рус босқинчиларига қарши курашган Муҳаммадали эшон шундай олийжаноб инсон эдики,  иймони бақувват, кўнгил кўзи очиқ, диёнати маҳкам, зулм кушандаси, марҳамат ва шавқат соҳиби, дини, ори учун жони фидо, халқини ғойридинлар тепкисидан халос этмоқ йўлида нафақат молу-дунёсини балки жонини ҳам тиккан ҳақиқий мард эркак эди.

Чор ҳукуматига  қаршилик ҳаракатларини бошланиши.

     Жамият маънавий хаётининг асосий йўналтирувчи кучи бўлмиш Ислом динининг камситилиши ва унинг моддий асосларининг чеклаб қўйилиши дин пешволарининг ҳам бош кўтаришига сабаб бўлди. Асрлар мобайнида хукм суриб келган муқаддас динимизнинг “ғайридин”лар асирига айланиб қолишига хар бир заррача иймон эгаси тоқат қила олмасли муқаррардур. Қолаверса, жума хутбаларида рус императори номига хамд айтилиши ачинарли хол эди.  Рус хукумати биринчи навбатда дин пешволарини хафвли хисоблаб, уларни имкон борича “бурчакка қисиб” қўйишга харакат қилар эди. Мелодий асрнинг 1895 йилларида чор Россиясининг генераллари Туркистон ўлкасига бир гуруҳ дин душманларидан ташкил этилган “миссионер” лар гуруҳини юборади. Улар бу юрт фарзандларини ўз динидан, алифбосидан узоқлаштиришга асосланган  “Русский-туземний мактаблар” очишга қаттиқ киришиб кетадилар. Шундай қилиб зулмлар барча соҳаларда бошланиб кетди. Босқинчилар маҳаллий аҳолини очиқдан-очиқ хорлай бошладилар. Рус келгиндиларидан бирортаси кўчадан ўтиб қолса, бирорта мусулмон ўрнидан туриб салом бермаса, қуллуқ қилмаса, қайтиб келиб урар, қамаб қўяр эди. Хатто тоғ-сахролардаги халқларни мол-мулкларини тортиб олиб, келгиндиларга берилар эди. Русиядан бир неча минг рус дехқонларини кўчириб келиб, уларни иш билан, уй жой билан таминлаш мақсадида, маҳаллий аҳолига зулмларни кучайтириб юборилди. Натижа шу даражага етиб келдики,  шаҳар халқи золим ҳокимлар зулмидан безор бўлиб кўчага чиқолмай қолдилар.

      Шунингдек маҳаллий аҳолига чўп солиғи, оғиз пули каби солиқлар солинди. Рус мужиклари аҳолини яйловга ҳайдаган мол-қўйларини “экинзоримни пайхон қилдинг” деган баҳоналар билан олиб қўяр эди. Оддий халқ ҳокимларга арз қилсалар, улар умуман қулоқ солмас эди. Мана шу қаттиққўллик сиёсати ҳалқни исёнга бошлади, яъни қўзғолон руҳи пайдо бўла бошлади. Ҳалқ орасидаги зиёли шахслар етакчилигидаги халқ, рус келгиндиларидан безор бўлиб, 1896 йили Дукчи эшон ҳузурига келадилар. Уларнинг арзлари рус мужиклари устидан бўлиб, жонлари ҳалқумига келганини, биринчи имкониятлари топилиши билан мужиклар устига ҳужум қилиб, отларини оёқлари остига олиб янчиб ташлашларига рухсат беришини сўраб келган эди. Эшон халқни тинчлантиришга ҳаракат қилиб, уйларига қайтишларини илтимос қилди. Халқ орасида ўз нуфузига эга бўлган етакчисини сўзларига хўп дея тарқалдилар. Аммо рус келгиндилари очкўзликларида, таъмаларида давом этар эди. Орадан икки йил ўтиб, иккинчи бор ғазаб отига минган оломон яна кўчага чиқди. 1898 йил 16 май куни кечқурун Мухаммадали эшон  минглаб йиғилган номойишчиларга қарата мурожат қилди; “Эй, мухтарам мусулмонлар! Ҳаммангизга маълумки, юртимиз мусулмонлар юрти, халқимизда мусулмон шариатнинг хукми жорий эди. Аммо, бугунги кунда эса юртимизга рус босқинчилари бирин кетин ўрнашмоқда, Худоёрхон ўрнига Кауфман, Умархон тахтига Черняев ўтирди. Фарғона хонлиги ерида Масков хонлиги-Оқпошшо хукмрон бўлди. Рус босқинчилари юртимизни истеъло этди, аста-секин динимизга хужум қилмоққа ўтди. Гувох бўлиб турибсизларки, мусулмонларнинг ахлоқи бузилмоқда. Рус хукуматининг келганига ўттиз йил бўлгани йўқ, рибо кириб келди. Хулосам шулки, шариатимиз оёқ-ости бўла бошлади, халқ ғариб бўлди. Ўз хурриятимиз ғойиб бўлди, ўзимиз ўтмас, сўзимиз кесмас бўлди. Куни кеча оқ пошшодан янги фармон келди, Николайни жумъа хутбасига қўшиб ўқиш хақида хамда ватанимизга рус келгиндиларини жойлаштириб, хар тарафни тўнғиззор қилиш хақида. Шунингдек, Марғилонни Горчаков, Фарғонани Искобилиф, Бағдодни Серова деб, хар бир шахаримизга бирор ўрис генералини номини тақди. Хар шахарда, хар қишлоқда бутхоналарни қўнғироқлари жаранглай бошлади. Банк деган рибохона қурилмоқда. Хамманинг халқумини булғамоқ ниятида, ичкилик дўконлари, фохишахоналар, қиморхоналар ишга туширилмоқда. Мусулмон фарзандларимизни йўлдан уриш йўлида нимаки керак бўлса хозирланмоқда”.

   Эшон бобо шундай ажойб тарзда нутқини ифода этар эдики, нутқи  барчага тушинарли оддий сўзлар билан халқ ўз бошига тушган зулм, зўровонликлар, мисли кўрилмаган фожеалар ўз аксини топаётган эди. Қалбида озгина холислиги бор инсон тасдиқ этмасликка илож йўқ эди. “Эй мусулмонлар” дея Дукчи эшон  сўзида давом этди; “Бу кулфатларнинг бошимизга тушишига ўзимиз сабаб бўлдик. Бу холимиздан Аллох Таъоло хам унинг Росули хам рози эмасдур. Ҳамда келажак авлод хам биздан рози бўлмайди. Агар тек тураверсак, бу кофир яна қаттиқроқ қилич ялонғочлаяпди.Тарихда бизларнинг аждодларимиз бундай тубанликка хеч қачон рози бўлмагандур. Қани биздаги журъат, шижоат, сизларга нима бўлди? Жахон тарихида  бизнинг аждодларимиз бундай тубанликка қарши жонларини тиккан мард баходирлар бўлган.  Бизлар ана шу аждодларнинг набиралари эканлигимизни унутдингизму?”. Йиғилган халойиққа мусулмон фарзандлари эканлигини эслатар экан, хитобида давом этди; “Эй мусулмонлар, Оллохнинг суюкли бандалари, Мухаммад пайғамбар уммати! Чин мўмин бўлсангизлар, бу босқинчиларга қарши жиход фарз бўлди! Бу йўлда ўлсак шаҳид бўламиз, ўлдирсак ғозий бўламиз, токи шу мақсадимизга етгунча қайтиш йўқ! Эй мўминлар ғафлатдан кўзингизни очинг!”. Бу хитоблар эшоннинг тилидан жаранглаганда, йиғилган оломон ўз халқининг, фарзандлари келажаги кўзларига кўриниб, динларини асраш учун молларини хам, жонларини фидо этмакка сўз бердилар. Чунки, халқ ушбу дамда хоин рахбарлардан, келгинди рус босқинчиларидан эзилиб, жони халқумига келган эди. Дукчи эшоннинг ушбу дамдаги хитоблари, ўз юртида мазлум бўлиб юрган халқнинг дардини тўла ифода этаётган эди.

    Муҳаммадали эшон халқдаги норозиликларни ҳис этиб, рус босқинчиларига қарши уруш очмоқ учун Фарғона музофатидаги йирик шахслар билан маҳфий учрашувлар ўтказа бошлади. Бу учрашувлар кайфияти таборо жафокаш, мазлум халқнинг рус келгиндиларига нисбатан ичларидаги нафратини исёнга айлантираётган эди. Ваниҳоят, холат шунга етиб келдики, Дукчи эшон бошчилигидаги минг пиёда ва минг отлиқ оломон шахар харбий гарнизонига хужум қилади. Ушбу жангни Андижон харбий гарнизони бошлиғи Михайлов шундай тарифлайди; ”Икки мингга яқин отлиқ-пиёда оломон рус харбийлари ётган баракни қамал қилдилар, Жангчиларимиз кутилмаган зарбадан карахт бўлиб қолдилар. Тўқнашувда иккала томондан хам катта йўқотишлар бўлди”. Бу тўқнашувдаги рус зобитларини ўлдирилиши, золимларнинг зулмини зиёда қилишга йўлни кенгайтириб берди. Ўз юртини рус босқинчиларидан тозалашга харакат қилган аждодларимиз шу кундан эътиборан  “босмачилар” дея аталиб сўз билан тарифлашга ожиз  азобларга гирифтор бўлдилар. (дамоми бор)                                    

Мақолада Фозилбек Отабек ўғлининг “Дукчи Эшон воқеаси” китобидан фойдаланилди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин

05.08.2015й.

TagsДукчи эшон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капиталистик ҳазорат барча қадриятлардан ва инсонийликдан холи жиноятчи ҳазоратдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Абужа саммити Боко Ҳарамга қарши курашда янада кучлироқ ҳаракат қилишга чақирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Гуруҳбозликни тугатиш ҳамда ягона онгли ва холис етакчилик остида бирлашиш Шом аҳлининг энг муҳим вазифасидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 19.06.2026

    Россия — мустамлакачи куч ва Ислом оламининг тарихий душманидир

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/