Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Йиллар давомида дунё капиталистик элитасининг энг жирканч, махфий ва қабиҳ сирларини ўзида яшириб келган машҳур "Эпштейн иши"нинг янги ва даҳшатли тафсилотлари бутун дунё жамоатчилигини, хусусан, Ўзбекистон аҳлини ларзага солишда давом этмоқда. Педофил ва трансмиллий жиноятчи Жеффри Эпштейннинг жиноятларидан омон қолган ва шартли равишда “Роза” номи билан сўзга чиққан ўзбекистонлик жабрланувчи аёл илк бор АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Назорат қўмитаси демократлари томонидан Флорида штатининг Уэст-Палм-Бич шаҳрида ташкил этилган расмий тингловларда оммавий равишда кўрсатма берди. Розанинг таъкидлашича, у 2008 йилда, атиги 18 ёшда бўлган вақтида Эпштейннинг ҳамтовоғи ва қизларни овловчи "моделлар бўйича агент" Жан-Люк Брюнель томонидан порлоқ модель карьераси ва молиявий ёрдам ваъдалари билан тузоққа туширилган ва миллиардерга рўпара қилинган.
Иқтисодий ночор оиладан чиққани сабабли осон ўлжага айланган Роза 2009 йилда АҚШда бўлиб турган вақтида Эпштейннинг массажчиси томонидан хонага чақирилган ва биринчи марта жинсий шилқимликка учраган; шундан сўнг кейинги уч йил давомида у мунтазам зўрлаб келинган. Энг даҳшатлиси, бу қабиҳликлар Эпштейн 2009 йилда вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш айблови билан уй қамоғида бўлган даврда содир этилган. Жабрланувчи аёл АҚШ Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган машҳур "Эпштейн файллари"ни кескин танқид қилиб, педофил жиноятчининг машҳур ва бой мижозларининг исмлари бутунлай яширилгани, бироқ у каби оддий қурбонларнинг шахси ва тафсилотлари очиқ қолдирилганини баён қилди. Ушбу тингловда Эпштейннинг яна бир қурбони Мария Фармер ҳам иштирок этиб, у илк бор 1996 йилдаёқ бу жиноятлар ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бергани, аммо АҚШ адлия тизими узоқ йиллар давомида буни хаспўшлаб келганини фош этди.
Бундан ташқари, Эпштейн файлларида аниқланган 231 та ўзаро ёзишмалар орқали самарқандлик яна бир ўзбекистонлик қизнинг қисмати очиқланди. У оғир ижтимоий муҳит, ота-онасининг калтаклари ва қашшоқлик сабабли 2010 йилдан бошлаб Эпштейн билан алоқага киришиб, ундан тишларини даволатиш ва авиачипталар учун жами 25 минг долларга яқин пул олган ҳамда кейинчалик Парижда кинорежиссёрлик курсини тамомлаб, ҳозирда Тошкентда яшаб келмоқда. Флорида ҳуқуқ-тартибот идоралари 2005 йилдаёқ тергов бошлаган, 34 нафар жабрланувчининг кўрсатмаси асосида 53 саҳифалик айблов тайёрланган бўлса-да, федерал прокурорлар миллиардерга имтиёзли келишув таклиф қилиб, уни жиддий жазодан қутқариб қолишган ва у атиги 13 ой енгил назоратда ўтирган. 2019 йил 10 августда эса жинсий савдо айбловлари бўйича суд ҳукмини кутаётган Эпштейн қамоқхонадаги видеокамералар "тасодифан" ишламай қолган тунда ўлик ҳолда топилган ва унинг сирлари жамиятдан яширилган.
АҚШ Конгресси даражасида ўзбекистонлик аёлнинг чиқиш қилиши ва трансмиллий педофилия тармоғининг қурбонига айлангани ҳақидаги расмий баёнотлар фонида, Ўзбекистон расмий идоралари ва ҳукуматининг бу масалада мутлақо сукут сақлаётгани, ҳеч қандай муносабат ёки дипломатик реакция билдирмаётгани тизимнинг нақадар заиф ва мажруҳ эканини яққол кўрсатиб турибди. Ўз фуқароси, ўз миллатига мансуб бўлган ожиза аёлнинг халқаро миқёсдаги жиноий тармоқ томонидан тизимли равишда зўрлангани, эксплуатация қилингани ва ҳатто АҚШ Адлия вазирлигининг совуққонлиги туфайли унинг шахсий маълумотлари очиқланиб, репутацияси хавф остида қолгани очиқ-ошкор айтилмоқда. Оддий шароитда ўз фуқаросининг ҳуқуқини ҳимоя қилиши лозим бўлган давлат аппарати ушбу вазиятда гўёки оғзига талқон солгандек жим ўтирибди. Ҳа, хеч кимга сир эмас, Тошкентнинг бу сукунати ортида чуқур сиёсий қўрқув ва қарамлик ётибди. Маълумки, бугунги кунда АҚШ Президенти бўлиб турган Дональд Трамп ва Ғарб сиёсий элитасининг кўплаб йирик вакиллари айнан ана шу разил, жирканч ва инсонийликдан чиққан Эпштейн жиноятларининг, унинг махфий оролидаги "меҳмонлар" рўйхатининг фаол иштирокчилари сифатида гумон қилинади ва халқаро майдонда уларнинг исмлари тез-тез тилга олинади. Ўзбекистон раҳбарияти эса Вашингтон билан муносабатларни бузиб қўйишдан, Оқ уйдаги қудратли шахсларнинг нафратига учрашдан ва улар томонидан иқтисодий ёки сиёсий босимларга дучор бўлишдан даҳшатли даражада қўрқади. Ўз халқининг ор-номусини ҳимоя қилишдан кўра, халқаро капиталистик хўжайинларига ёқишни устун қўядиган бундай тобе режим ўз фуқаросининг таҳқирланишига кўз юмишга мажбурдир. Бу вазият Ўзбекистоннинг суверен давлат эмаслигини, балки Ғарб сиёсий империализми ва унинг разил раҳбарлари олдида ҳеч қандай мустақил сўзга эга бўлмаган оддий бир қўғирчоқ эканини яна бир бор исботлади.
АҚШнинг мақталган ва "дунёга намуна" сифатида тақдим этиладиган либерал-демократик ва ҳуқуқий тизими аслида бойлар, миллиардерлар ва жирканч педофил сиёсатчиларнинг жиноятларини хаспўшлаш, уларни жавобгарликдан қутқариб қолиш учун хизмат қиладиган бузуқ ва чириган бир мафкурадир. 1996 йилдаёқ жиноятлар ҳақида хабар берилган бўлса-да, АҚШ ҳуқуқ-тартибот органларининг чорак аср давомида ҳеч қандай чора кўрмагани, Эпштейнга "имтиёзли келишувлар" бериб, қамоқхонада "ишлаш" ва жиноятларини давом эттиришга шароит яратиб бергани бу тузумнинг асл моҳиятини фош этади. Ишнинг энг юқори нуқтасида, яъни Ғарб элитасининг жиноятлари бутунлай фош бўлиш арафасига келганда, Эпштейннинг қамоқхонада "кутилмаганда ўз жонига қасд қилиши" — бу тузумнинг ўзини ҳимоя қилиш мақсадида содир этган сиёсий қотиллиги ва гувоҳни йўқотиш ҳаракатидир. Бутун дунё жамоатчилиги бу ўлимни катта шахсларнинг, жумладан, Дональд Трамп каби сиёсатчиларнинг ўзларини расвогарчиликдан ва сиёсий ўлимдан қутқариб қолиш учун уюштирган ўйин сифатида баҳолади. Инсон ақли ва нафси томонидан яратилган капиталистик тузум инсонни фақатгина моддий манфаат ва ҳайвоний шаҳват қулига айлантиради. Инсон эркинлиги ва манфаат устуворлиги деб номланган бу тузумда аёллар ва гўдак қизлар шунчаки товар сифатида сотилади ва элита вакилларининг жирканч нафсларини қондириш учун эксплуатация қилинади. Иқтисодий қашшоқликка маҳкум этилган учинчи дунё мамлакатларининг, жумладан, Ўзбекистоннинг қизлари эса бу капиталистик йиртқичларнинг осон ўлжасига айланмоқда.
Ғарбнинг бундай тизимли қабиҳликларидан, аёлларни хўрловчи трансмиллий зўравонликларидан ва қуллик занжирларидан инсониятни қутқарадиган ягона нажот йўли — Ислом шариати белгилаб берган мукаммал ва адолатли илоҳий низомни ҳаётга татбиқ этишдир. Исломда зино, зўрлаш, фоҳишалик ва айниқса вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш — жамиятни ва инсон қадр-қимматини вайрон қилувчи энг оғир, энг разил жиноятлар ҳисобланиб, уларни содир этган шахсларга нисбатан шариатда ўлим жазосигача белгиланган. Исломда инсоннинг қонун олдидаги баҳоси унинг миллиардлаб доллар бойлиги ёки сиёсий лавозими билан ўлчанмайди. Исломда оддий бир мусулмон аёлнинг номуси ва шаъни бутун дунё бойликларидан, ҳатто давлат раҳбарларининг сиёсий обрўсидан ҳам устувор туради. Тарихдан маълумки, биргина мусулима аёлнинг "Вооо Муътасимаҳ!" деб қилган нидоси учун Ислом давлати бутун бир армияни ҳаракатга келтирган ва аёлнинг номусини оёқости қилган душманларни маҳв этган. Ислом давлати ҳеч қачон ташқи ва глобал кучларнинг таҳдидидан қўрқиб ўз фуқаросининг хўрланишига сукут сақламайди. Ислом давлати ўз халқининг иқтисодий таъминотини (асосий эҳтиёжларини) кафолатлайди, натижада аёллар Самарқанддаги қиз каби қашшоқлик ва очлик сабабли хорижлик педофилларнинг қўлига пул сўраб боришга мажбур бўлмайдилар. Ҳақиқий адолат ва инсон шаънининг дахлсизлиги фақатгина чириган капиталистик қонунларни улоқтириб, Яратганнинг қонунларига — Халифалик давлатига қайтиш билангина амалга ошади.
Салоҳиддин
26.05.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб