| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Демократик тузум аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қила оладими?

Демократик тузум аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қила оладими?

By htadmin
19.12.2023
823
0
Share:

Демократик тузум аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қила оладими?

بسم الله الرحمن الرحيم

Uza.uz ахборот агентлиги, 13 декабр куни “Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан 60 фоиз ҳолатда руҳий зўравонлик, 20 фоиз ҳолатда жисмоний зўравонлик содир этилган” номли сарлавҳа остида хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, бугунги кунда ҳам хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўплаб муаммолар мавжуд. Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ордер муддати (30 кун) хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини етарли даражада ҳимоя қилиш имконини бермайди. Шунингдек, хабарда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари, Хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бошқармаси бошлиғи Умида Абдуллаева томонидан бу муаммо глобал даражада бўлиб, ривожланган мамлакатлар бунга тўлиқ ечим топа олганлиги билан мақтана олмаслиги айтиб ўтилганлиги келтирилади.

Хабарнинг охирида Умида Абдуллаева шундай дейди: “биз инсонларнинг бу иллатга қарши дунёқараши ва онгини ўзгартирмас эканмиз, бу ҳолатлар давом этаверади”. Абдуллаеванинг дунёқараш ва онгни ўзгартириш лозимлиги ҳақидаги сўзлари тўғри, лекин бу ўзгартириш нафақат бу иллатга, балки аввало, дунё ҳаётига нисбатан бўлиши зарур. Яъни инсон бу дунё ҳаёти нима эканлигини ва унда қандай яшаш кераклигини тўғри англамоғи лозим. Чунки инсоннинг яшаш тарзи унинг ана шу дунё ҳаёти ҳақидаги тушунчалари билан чамбарчас боғлиқдир. Аллоҳ Таоло бу ҳақда шундай дейди:

إِنَّ اللهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ

– “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”.                                          (Раъд:11)

Аёллар ва болаларни зўравонликлардан ҳимоя қилиш масаласида одамларнинг дунёқараши ва мана шу дунёқарашни шакллантирадиган тушунчалари муҳим ўрин тутар экан, буни тўғри англаш учун тарихга енгил назар солиш ўринли бўлади, деб ўйлаймиз. Бугунги кундаги инсонларнинг ҳаёт тарзи Ислом нозил бўлишидан аввалги араб жамиятини ўз домига тортган жоҳилият даврига ўхшайди. Ҳа, қанчалик оғир бўлмасин, бу гаплар ҳақиқат. Балки айримлар, бугун Ислом бор-ку, дейишлари мумкин. Тўғри, Ислом бор, лекин у инсонлар ҳаётида татбиқ қилинмаяпти. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Исломни тузум сифатида қабул қилиб, татбиқ ўрнига қўяётган бирорта давлат мавжуд эмас. Аксинча, ҳозирда дунё бўйлаб худди жоҳилият давридагидек, инсонлар томонидан ўйлаб топилган ўрмон қонунларидан иборат бўлмиш, инсон табиатига зид келадиган бузуқ демократик тузум татбиқ қилиняпти. Нимага энди жоҳилият даврини эсга оляпмиз, чунки ана шу даврда аёллар ва болаларнинг аҳволи ўта ночор бўлган эди. Мисол учун, биринчи фарзанд қиз бўлса, уни тириклайин кўмишга мажбур қилган урфлар бўлган. Худди бугун аёлларга ундан, фақат ҳузур-ҳаловат олинадиган бир матоҳдек, жуда паст назар билан қаралгани каби… Ушбу иллатлар ана шу даврдаги тузумнинг аччиқ мевалари эди. Сўнгра Пайғамбаримиз ﷺга Ислом нозил бўлиб, инсонларнинг бу дунё ҳаёти ҳақидаги тушунчалари ва табиийки, дунёқарашлари Ислом ақидаси асосида таг-томири билан ўзгарди, ҳаётларида Ислом тузуми татбиқ бўлиши натижасида юқоридаги иллатлар барҳам топди. Мана шу даврдан бошлаб токи Ислом давлати мавжуд бўлиб, Ислом тузуми татбиқ этилган барча даврларда аёлларни эъзозлаш, ҳурмат қилиш энг юқори чўққига чиқди. Ҳатто бир муслима аёл шаънининг ҳимояси учун Ислом давлатининг бутун армияси оёққа туриб, уруш очилган даврлар бўлди. Бу ҳолат токи 1924 йил мусулмонлар қалқони, жумладан аёллар шаъни, ор-номуси ҳимоячиси бўлган Халифалик давлати қулатилгунга қадар давом этди. Шу йилдан бошлаб эса, Пайғамбаримиз ﷺ муборак ҳадисларида башорат қилганидек, золим подшолик даври бошланди, яъни ўша жоҳилият даври яна қайтиб келди.

Ҳа, жоҳилият деб такрор-такрор таъкидлаяпмиз, чунки аёллар ва болалар бошидан ўтказаётган – жисмонийми, руҳийми – бу зулмлар, аниқки саодат асрининг белгилари эмас. Энди ўзбек ҳукумати томонидан қабул қилинаётган яроқсиз қонунларга келсак, бунга давлат расмий идораси раҳбари Умида Абдуллаеванинг ўзи етарли жавоб бериб қўйди. Яъни у ривожланган давлатлар ҳам аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик муаммосига ечим топганлиги билан мақтана олмаслигини айтиб ўтди. Ўзбекистон ҳукумати ҳам бу борадаги қонунларни ана шу ривожланган давлатлар қонунчилигидан кўчириб оляпти ёки шу давлатлар молиялаштирадиган халқаро ташкилотларнинг “тавсия”лари асосида иш кўряпти. Хусусан, мусулмон халқимиз устида гендер тенглик сиёсатини юргизишда қаттиқ турибди. Ҳолбуки, ривожланган давлатлар аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка барҳам беришда тўла муваффақиятсизликка учраб бўлган. Буни Ғарб давлатларидаги аҳволдан ҳам тушуниб олиш мумкин. Масалан, USA Today нашрининг ёзишича, Голливудда ишлаган аёлларнинг 94 фоизи жинсий зўравонликка учраган. АҚШда ҳар дақиқада 20 аёл оилавий зўравонликка дучор бўлади ва ҳар куни 1900 нафар қиз зўрланади. Бундан ташқари, ҳар йили бир миллионга яқин қиз аборт қилдиради. Францияга келсак, 4 миллион француз аёли ёки аёлларнинг 12 фоизи умри мобайнида камида бир марта зўрланганликларини айтган. Ҳар уч кунда бир аёл бирга яшаган одам томонидан ўлдирилади. Германияда ҳар 5 дақиқада камида битта аёл жинсий ва бошқа зўравонликка дучор бўлади. Ҳар уч кунда бир аёл зўравонлик қурбони бўлади, улар турмуш ўртоқлари, қариндошлари ёки бирга яшовчилари томонидан ўлдирилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хисоботига кўра, дунё бўйлаб аёлларнинг учдан бири ёки аёлларнинг 35 фоизи жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлган. Айниқса, пандемия даврида бу рақамлар янада ошган.

Булардан кўриниб турибдики, аёлларнинг зўравонликка учрашининг асосий сабаби устимизда татбиқ қилинаётган капиталистик қонунлардир. Аниқроғи, “эркинлик” ниқоби остида Ғарбнинг бизга тиқиштираётган “қадриятлари” аёлларнинг таҳқирланишига сабаб бўляпти. Чунки капиталистик ақидага кўра, аёллар лаззат олинадиган бир матоҳ кабидир, шунингдек бу тузум татбиқи аёлга паст назар билан қарашга ҳамон барҳам бера олгани йўқ. Демак, маълум бўлганидек, капитализм (демократия) тузуми аёллар дуч келаётган зўравонликни бартараф қила олмайди. Аксинча, бу муаммолар ана шу мафкура сабабли юзага келади ва аёллар Ғарбнинг бу “эркинлиги”дан ҳимояга муҳтож бўлиб қолаверадилар. 

Ўзбекистон ҳукумати чириб битган Ғарб демократиясини татбиқ қилишда давом этар экан, ушбу муаммони асло бартараф қила олмайди, агар у ҳақиқатдан ҳам муаммога тўғри ечим бериш ҳақида бош қотираётган бўлса, албатта. Ҳозирги жоҳилият даврига якун ясаб, саодат даврини қайтариш, ҳеч шубҳасиз, аввал қандай бўлган бўлса, шундай амалга ошади. Бу муаммо ҳам – бошқа муаммолар сингари – Ислом қонунларини татбиқ қилиш орқалигина тўғри муолажа қилинади. Аёллар ва болаларни асраб-авайлаш, уларни зулм ва зўравонликдан кафолатли ҳимоя қилиш фақат Ислом тузуми татбиқ қилинсагина амалга ошадиган ишдир. Акс ҳолда, Аллоҳ таоло айтганидек:

وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً

– “Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур”.                                                     (Тоҳа:124)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

19.12.2023й

Tagsаёлларболаларзўравонлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ёлланганлар ва сотилганлар муборак Шом қўзғолонига мансуб эмаслар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломда ва капитализмда солиқ

  • МАҚОЛАЛАР

    Бугунги “экологик муаммо”нинг туб ечими нимада?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/