| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

  • Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

  • Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

  • Халилда содир бўлаётган воқеалар — янги хавф-хатар қўнғироғи!

  • Жазоир яҳудий вужудининг фитналаридан холи юртми?

  • Истанбулда мисли кўрилмаган дипломатик саммит

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон геосиёсий ўйин марказида

Ўзбекистон геосиёсий ўйин марказида

By htadmin
27.02.2026
0
Share:

Ўзбекистон геосиёсий ўйин марказида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йилнинг 18-20 феврал кунлари Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга ишчи ташриф билан АҚШга келди. “Эндрюс” авиабазасида Ўзбекистон раҳбарини Америка—Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби бошлиғи Жеймс Хэнкинс ва бошқа расмий шахслар қарши олди, Вашингтонда ажратилган қароргоҳда эса АҚШ Президентининг махсус вакили Паоло Замполли кутиб олди.

Бугунги халқаро майдондаги тебранишлар, кучлар нисбати ўзгариб, геосиёсий мувозанат издан чиқаётган бир шароитда, ушбу ташриф доирасида имзоланган инвестиция келишувлари, қўшма платформалар ва стратегик лойиҳалар АҚШнинг минтақага қаратилган, пухта ўйланган узоқ муддатли режалари мавжудлигини кўрсатади. Бу шуни билдирадики, Вашингтон глобал стратегик “шахмат тахтаси”да Марказий Осиёни “чекка ҳудуд” сифатида эмас, балки катта кучлар рақобати кесишадиган, ресурслар, транспорт йўлаклари ва сиёсий таъсир учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган янги геосиёсий таянч нуқта сифатида кўра бошлади. Натижада, минтақа давлатлари босқичма-босқич АҚШнинг прагматик ва зарур ҳолларда қатъий-агрессив стратегияси доирасида муҳим ўйинчига айлантирилмоқда.

Имзоланган келишувларда “муҳим минералларни қазиб олиш ва етказиб бериш” масаласига алоҳида урғу берилгани бежиз эмас. Сўнгги йилларда АҚШ глобал саноат ва ҳарбий-технологик устунликни таъминлайдиган ноёб ер элементлари ҳамда стратегик металлар бозорида Хитойнинг устунлигини чеклашга қаратилган изчил сиёсат олиб бормоқда. Шу мақсадда Вашингтон ўз саноати, мудофаа комплекси ва юқори технологияли тармоқлари учун ҳаётий аҳамиятга эга ресурслар оқимини кафолатлайдиган янги, ишончли манбаларни қўлга киритишга фаол интилмоқда. Ана шу геоиқтисодий кураш фонида Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон нафақат литий, уран, мис каби замонавий қурол-яроғ, атом энергетикаси, электроника ва “яшил” технологиялар учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга хомашёларга бой ресурс базаси сифатида, балки Евроосиё қитъасининг қоқ марказида жойлашгани туфайли транспорт йўлаклари, логистика занжирлари ва минтақавий таъсир нуқталари туташадиган геостратегик майдон сифатида ҳам Вашингтон ҳисоб-китобларида алоҳида ўрин эгалламоқда. Шу тариқа, минерал ресурслар атрофидаги кураш глобал кучлар рақобатида етакчиликни таъминлашга қаратилган узоқ муддатли геосиёсий ўйиннинг туб моҳиятига айланмоқда.

АҚШ Давлат департаментининг энергетика ресурслари бўйича бюроси ҳисоботида: “Марказий Осиё – бу глобал таъминот занжирининг янги фронти. Биз Хитойга қарамликни камайтириш учун ушбу минтақанинг хомашё базасига эркин киришни таъминлашимиз керак”, – дейилади.

Мирзиёев АҚШ бизнес доиралари билан учрашувда “ҳозир стратегик қарорлар қабул қилиш вақти” эканини алоҳида урғулаб, Америка инвестиция лойиҳаларига ҳар томонлама “яшил чироқ” ёқишга тайёрлигини билдирди. Унинг вилоят ҳокимларига АҚШ штатлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ўрнатиш ҳақида берган кўрсатмаси эса, Вашингтон учун айни муддао бўлган қадамдир. Чунки бу жараён “децентрализация” ниқоби остида амалга оширилса-да, амалда Америка бизнес манфаатларининг мамлакат марказидан тортиб энг чекка ҳудудларигача чуқур кириб бориши, иқтисодий таъсир доирасини маҳаллий бошқарув тизими орқали мустаҳкамлаб олиш имконини таъминлайди.

Ўзбекистон—Америка инвестиция платформасини ташкил этиш тўғрисидаги келишув АҚШ Экспорт-импорт банки ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси раҳбарияти билан ўтказилган учрашувлар якунида расман имзоланди. Бу келишув Traxys, Valmont Industries, Gulf Oil, John Deere, BlackRock каби АҚШ компаниялари учун Ўзбекистон ресурсларига эришиш имконини беради, шунингдек, бу маҳаллий иқтисодиётни молиявий жиҳатдан “жиловлаш” воситасидир.

Бу келишув Ўзбекистон иқтисодини АҚШ молиявий тизими (доллар ва кредит линиялари)га узвий боғлаб, фойданинг Америкага оқиб боришини таъминлайдиган механизмдир.

Мирзиёевнинг Трамп ҳузурига бориб, имзолаган мазкур келишувлар аслида “қуллик келишувлари” бўлиб, мусулмон юртининг ер ости бойликлари, сув ресурслари, қишлоқ хўжалик потенциали ва келажак авлоднинг тақдирини Америка мустамлакачилиги чангалига топширишдир. Зеро, мустамлакачилик бузуқ ва жирканч капиталистик-демократик тузумни ёйиш, иқтисодий ва сиёсий ҳукмронликни давом эттириш усулидир.

Шунингдек, 19 феврал куни, Мирзиёевнинг Америкага ташрифи чоғида, “Тинчлик кенгаши”нинг биринчи саммити Дональд Трамп раислигида ўтказилди.

Унда Шавкат Мирзиёев ва (исроил) ташқи ишлар вазири Гидеон Саар ўртасида бир-бирининг елкасига қўл қўйган ҳолда “дўстона” неформал суҳбат бўлиб ўтди. Шунингдек, Трамп саммит давомида Мирзиёевни ўз дўсти деб атаб, унинг фамилияси “тарихдаги энг қийин фамилиялардан бири” эканини айтиб ҳазил қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда “ишлар аъло даражада кетмоқда”, президентда ҳам “ҳаммаси жойида”.

“Тинчлик кенгаши”га Ўзбекистоннинг қўшилиши мусулмон умматининг қонли яраси устида Трампча ташаббусларга хизмат кўрсатишдир. Яҳудий вужуди Ғазода тарих саҳифаларига қон билан битилаётган мислсиз жиноятларни содир этаётган бир пайтда, Ўзбекистон раҳбарияти Америка билан “тинчлик платформаси”да ўтириб, сукут сақлаш билан чекланмай, балки бу жиноятларнинг ҳарбий, молиявий таъминотчилари ва сиёсий ҳимоячилари билан янги шартномалар имзолаяпти. Трампнинг Мирзиёевга қаратилган истеҳзоси: “Сенинг ўзинг ҳам, халқинг ҳам биз учун аҳамиятсиз. Бизга фақат сенинг қўлингдаги имзо ва сен назорат қилаётган ресурслар керак”, – демоқда гўё.

Мусулмонлар бу воқеъликка томошабин бўлиб қараб турмасликлари, балки уни Халифаликни тиклаш учун яна бир чақириқ сифатида қабул қилишлари лозим. Чунки Умматнинг ҳақиқий давлати – Рошид Халифалик Давлати тиклангандагина бу қуллик шартномалари йиртиб ташланади, халқимиз тақдири ва юртимиз келажаги устидаги бундай савдолашувларга чек қўйилади ҳамда уммат ўз бойликлари устидан ҳақиқий эгалик қила олади. Шундай экан, Халифалик йўлидаги ҳар бир қадам – бу куфр ҳукмронлигига қарши курашнинг натижага олиб борувчи самарали йўлидир. Зеро, бу кураш бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам долзарб тус олди.

 

Иззатуллоҳ

27.02.2026й

Tagsгеосиёсий ўйинЎзбекистон
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кофир Ғарб ҳамма ишда бир-бири билан келишолмайди, Ислом ва мусулмонларга душманликда эса, тили бир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон Ҳизби Саудияни яҳудийлар давлатидан Ливанга зарба беришни талаб қилганликда айбламоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия аҳлини Ливандан депортация қилиш Испаниядаги инквизицияни эслатмоқда

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи

    «Тараққиёт» ниқоби остидаги қарамлик: БМТнинг Марказий Осиёдаги ҳазорий тузоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Халқаро саҳнада капиталистик тузум ўзининг фикрий ва сиёсий муфлислиги туфайли чуқур емирилиш босқичини бошдан кечирмоқда. Бир томондан, ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар

    Мустамлакачилик занжиридаги пенсия жамғармалари ва инсон тақдирини гаровга қўйган тизимлар بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ 2027 йил бошидан Ғарб мустамлакачилиги томонидан ўрнатилган иқтисодий зулмларнинг яна бир тўлқинига гувоҳ бўламиз. Яъни Иқтисодиёт ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори

    Экспортга чиқарилаётган тақдирлар: Масъулиятсиз сиёсат ва капиталистик қулчилик бозори  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Исломда давлат ва ҳокимият тушунчаси инсонларга ғамхўрлик билан раҳбарлик қилиш, уларнинг ички ва ташқи ишларини тўғри ва ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?

    Таълим тизими ҳарбийлаштирилган назоратдан қутуладими ёки эскича босимлар давом этадими?  ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Мамлакатимизнинг таълим соҳасида кутилмаган, аммо жиддий ўзгариш юз берди. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Сирдарё каби мураккаб ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар

    Ақаба жараёни: «хавфсизликни таъминлаш» шиори ортидаги мақсадлар بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания қироли Абдулла II таклифига биноан 5–6 ноябрь кунлари Остонада ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: