Ислом аёлни мукаррам қилди, дунёвийлик (секуляризм) эса уни хорлади

Ислом аёлни мукаррам қилди, дунёвийлик (секуляризм) эса уни хорлади
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунис вилояти Матбуот бўлими чиқарган матбуот баёнотида шундай дейилди: Ушбу сарлавҳа остида Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари Қилибия шаҳри аҳолисидан бир гуруҳи билан биргаликда, маҳаллий ҳокимият шаҳар гўзали («гўзаллик маликаси»)ни танлаш учун денгиз соҳилида очиқ-сочиқ, шармандали кўргазмани ташкил этишга рухсат берганини қоралаш мақсадида 2026 йил 13 август пайшанба куни шаҳар ҳокимлиги биноси олдида норозилик намойиши ўтказдилар.
Баёнотда қўшимча қилинди: Ушбу намойиш асносида Устоз Низор Ал-Қабжий нутқ сўзлаб, ҳаё пардасини йиртадиган, муслима аёлларнинг обрў-номусини таҳқирлайдиган ҳамда уларнинг жисмларини қул бозоридаги арзон матоҳга айлантирадиган ушбу мункар ишни кескин қоралади.
Устоз Низор мусулмонларнинг қадриятлари ва номусларини нишонга олган ушбу жирканч жиноятни Қилибия аҳли қатъиян рад этишини билдирди ҳамда Қилибия аҳли мусулмон эканини, ўз динлари билан фахрланишларини, ўзларининг исломий ўзликларини маҳкам тутишларини ва тубан Ғарб ҳазоратини улоқтириб ташлашларини таъкидлади.
Устоз Низор муслима қизларнинг беғуборлигидан фойдаланиб, уларни Исломнинг аёлга бўлган қарашига зид келадиган ва шаҳар аҳли учун номуносиб кўринишда намоён бўлишга васваса қилган ушбу шубҳали кўргазмаларга рухсат бергани учун маҳаллий ҳокимият зиммасига тўлиқ масъулиятни юклади.
Матбуот баёнотида қуйидагилар қайд этилди: Ушбу норозилик намойишидан аввал Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари шаҳар аҳлига ушбу мудҳиш мункарни инкор этиш масъулиятини юклаш мақсадида шаҳарда кенг кўламли алоқа кампаниясини олиб бордилар. Уларнинг ушбу ҳаракатлари шаҳар аҳли томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Шаҳар аҳли ўз ҳаёт тарзига зид келувчи ушбу шубҳали фаолиятни қораладилар ҳамда аёлни мукаррам қилган, уни она ва ҳимоя қилиниши вожиб бўлган номусга айлантирган Ислом қадриятларини маҳкам ушлашларини изҳор этдилар. Шунингдек, улар аёлни таҳқирлаб, арзон матоҳга айлантирган дунёвийликни (секуляризмни) рад этишларини таъкидлаб, ўзлари учун фақат Ислом ва Ислом бошқарувидан бошқа ҳеч қандай нажот йўли йўқлигини билдирдилар.
Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ