| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАРЯНГИЛИКЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИ ҲАМДА МУСУЛМОН ХАЛҚИМИЗГА ХИТОБ!

ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИ ҲАМДА МУСУЛМОН ХАЛҚИМИЗГА ХИТОБ!

By htadmin
17.06.2025
1638
0
Share:

ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИ ҲАМДА МУСУЛМОН ХАЛҚИМИЗГА

ХИТОБ!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

    Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн. Вассолату вассаламу ъала расулиҳи Муҳаммадин ва ъалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн ва ман табиъаҳум бииҳсанин ила йавмиддин.

Роббишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий ваҳлул ъукдатан мин-лисаний яфқоҳуу қовлий.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен Абдурроҳман ўғли Абдуллоҳ исломий ҳаётни қайтадан бошлаш учун фикрий ва сиёсий фаолият қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоасининг аъзосиман. Мен барча мусулмонларга, хусусан Ўзбекистон ҳукумати раҳбариятига ва барча мўминларга мурожаат қилмоқдаман.

Эй биродарлар! Биз мусулмонларга ҳар тарафдан даҳшатли балолар ёпирилиб келаётганини ҳис қиляпсизми? Кўзимизни каттароқ очайлик, вақтида ақлимизни ишлатайлик. Бизнинг яқин қўшнимиз Уйғур биродарларимиз устида Хитой мажусийлари нималар қилаётганидан хабардормисиз? Золим Хитой Шарқий Туркистондаги биродарларимизни оммавий мажусийлаштирмокда. Исломга риоя қилиб яшаётган аёлу эркакни аниқлаб-топиб, махсус лагерларга қамаябди ва "қайта тарбиялаш" шиори билан мусулмонларни ўз динларидан қайтармоқда. Бу мажусийлар қамоқдаги мусулмонларнинг фарзандларига эгалик қилиб, болалар тилларини ҳам Хитой тилига ўтказмоқда. Ҳозир Шарқий Туркистонда намоз ўқиш, рўза тутиш ҳам жиноят ҳисобланяпти. "Бисмиллаҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Субҳаналлоҳ”, "Астағфируллоҳ" каби муборак калималаримиз ҳам экстремизм, радикализм белгилари деб қараляпти. Хитой Исломнинг барча кўринишларига қарши шиддатли кураш олиб боряпти. Шарқий Туркистондаги мусулмонлар устида бундай жирканч жиноятларни қилаётган Хитой айни шу ишларини бизнинг устимизда ҳам қилиш режасини тузябди. У ўз мактабларида биз яшаб турган Ғарбий Туркистонни, яъни Ўрта Осиёни "Хитой ерлари" деб ўқувчиларга-фарзандларига сингдиряпти. Бизнинг ота-боболаримиз Ўрта Осиёни Хитойдан тортиб олиб қўйган эмиш. Ўсиб келаётган ёшларини бизнинг юртларни тўла эгаллаб олишларига тайёрлаяпти.

Хитой бизнинг ўлкаларимизни иқтисодий мустамлака қилиш йўлидаги ишларини аллақачон бошлаб юборган. Бу очиқ кўриниб турибди.

Биз мусулмонлар бу балога қарши Роббимз буюрганидек, чоралар кўрмасак, дунёда хор бўлиб, Охиратда аламли азобга гирифтор бўлиб қоламиз, Аллоҳ бундан бизларни асрасин!

Бугун дунёдаги барча мустабид тузум эгалари туғёнга кетди. Аллоҳ буюрганидек яшашимиз вожиб деб билган мусулмонлар ҳамма жойда зулм ва тажовузларга йўлиқяпти. Мусулмонлар кўксида заҳарли тиғдек қадалиб турган яҳуд вужуди йигирма ойдан буён Ғазодаги мусулмон биродарларимиз устида оммавий қирғин ўтказяпти. Гўдаклар‚ аёллар‚ қариялар, омма халқ устига бомбалар ёғдириб, қирғин қилиб, шаҳарларни вайрон қилиб ташлади. Ҳозирда бирон-бир ҳаётий заруратларга эга бўлмаган, вайроналар ичида қолган биродарларимизни қамал қилиб, очлик ва сувсизликдан ўлдиряпти, устиларидан бомбалар ёғдиряпти. Тажовузкор жиноятчи Исроилга Америка ва унинг иттифоқчилари давоматли ёрдам беряпти.

Минг афсуски, мусулмон ўлкаларининг раҳбарлари мазлум мусулмонларга ёрдам бермади. Имом Бухорий саҳиҳида:" Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, ёрдамсиз ташлаб қўймайди…” – деган мазмундаги Пайғамбаримиз ﷺдан ҳадис бор.

Ғазодаги мазлум биродарларимиз, Шарқий Туркистондаги мазлум биродарларимиз "эй мусулмонлар, бизга ёрдам беринглар" деб инграб ётибди. Уларга ҳар-бир мўмин-мусулмон ўз имкони доирасида ёрдам бериши вожиб. Орадаги тўсиқларни баҳона қилиб, буни имконсиз, дерсизлар. Афсуски, Фаластинга қўшни бўлган ўлка раҳбарлари ҳам тажовузкор “Исроил”га қарши чиқмади.

Сиз раҳбарлар, ўзларингиз татбиқ қилиб турган демократик тузумга мувофиқ тажовузкорга қарши нота юборишингиз мумкин эди, уларнинг элчиларини ҳайдаб чиқаришингиз мумкин эди, дипломатик алоқаларни узишингиз мумкин эди, иқтисодий ҳамкорликни тўхтатишингиз мумкин эди. Афсуски, элликдан ортиқ мусулмон ўлка раҳбарларидан бирортаси “Исроил”га қарши бундай босим ўтказа олмади.

Тажовузкорларга қарши сизлар бирон-бир жиддий чора кўра олмайсизлар, сабаби шуки, сизлар татбиқ қилаётган демократия мабдасининг эгалари уларнинг манфаатига қарши чиқишингизга йўл қўймайди. Ислом умматининг манфаатини кўзлаб уларга қарши чиқсангиз‚ сизларнинг бирон-бир "айбингизни" топиб, Халқаро ташкилотлари воситасида босим ўтказиб, сизларни тийиб қўяди.

Унда биз мусулмонлар қандай йўл тутишмиз лозим? Кофирлар мусулмон халқларини битта-битта қириб ташлагунича ўз навбатимизни кутиб яшаб тураверамизми? Эй биродарлар, агар сиз холис фикр юритсангиз, сизнинг ақлингиз нажот йўлини излашингизга ундайди.

Биз мусулмонлардагина Роббимиз томонидан нозил қилинган нажот йўли – дунё ва Охират саодатига эриштирадиган ягона тўғри йўл бор. У – Исломдир, уни тўғри тушунишдир. Яъни Исломни аслидагидек тузум-мабда сифатида тушунишдир ва Ислом мабдасига асосланган исломий шаръий давлатни – Халифаликни қайтадан барпо қилишдир.

Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси Ислом умматининг кейинги асрлардаги ўзгаларга қарамлиги‚ қалоқлиги, хорлиги, заифлиги устида ҳамда бу умматни қайтадан азизликка олиб чиқиш устида чуқур изланишлар, тадқиқотлар олиб борди. Рисолатнинг аввалидан то йигирманчи асрнинг ўрталаригача бўлган даврни атрофлича ўрганиб чиқди: Пайғамбаримиз ﷺ жоҳилият даврида мушриклар ҳукмрон бўлган ўлкада қандай қилиб исломий жамиятни барпо қилдилар? Ислом давлатини қандай қилиб кучайтирдилар? Саҳобалар даврида Ислом қандай қилиб кенг кўламда ёйилди? Форс ва Рум империяларини қандай қилиб қулатиб, уларнинг юртларини Ислом давлатига қўшиб олдилар? Мусулмон уммати қачондан инқирозга кета бошлади? Ягона бирлашган исломий бошқарувни қачон бой бердилар? Аввалги азизликни қайтариш учун мусулмонлар нималар қилдилар? Қандай жамоалар тузишди? Бу жамоалар қайси хатолари туфайли муваффақиятсизликка учради? Бу ва бу каби саволларни атрофлича ва холис ўрганиб чиқиб, Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси қатъий бир тўғри қарорга келди. Ва бугунги бузуқ жамиятни тубдан ислоҳ қилиш учун Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг исломий жамиятни барпо қилиш тариқатини табанний(қабул) қилди. Чунки, рисолатдан аввалги давр билан бугунги давр бир хилдир. Рисолатдан аввал ҳам, тўғри тузум асосида тубдан ислоҳ қилиниши зарур ва вожиб бўлган бузуқ жамият бор эди.

Бугун ҳам тўғри тузум асосида тубдан ислоҳ қилиниши вожиб бўлган бузуқ жамият бор. Бу икки ўхшаш жамиятнинг воқеси шуки, жоҳилият даврида мушриклар мушриклик қонунлари асосида одамларни бошқарар эди, бугун эса дунёвийлик тарафдорлари дунёвий қонунлар билан одамларни бошқаряпти. Пайғамбаримиз ﷺ бузуқ жамиятни тубдан ислоҳ қилиш учун фикрий ва сиёсий кураш олиб бордилар.

Аввало, Ислом даъватини бутун оламга Рисолат сифатида ёядиган исломий шахсияларни тарбиялаб етиштирдилар, бир вақтнинг ўзида уларни мустаҳкам жамоа қилиб шакллантирдилар. Ўзлари бу жамоанинг раҳбари бўлиб, жамоа аъзолари у кишига муҳаббат билан итоат қилар эди. Дастлабки уч йил ичида жамоа аъзолари оммадан сир тутилди. Учинчи йилдан Аллоҳнинг буйруғига биноан, Расулуллоҳ ﷺнинг кўрсатмаларига мувофиқ саҳобалар ҳам (Аллоҳ улардан рози бўлсин) фикрий ва сиёсий курашга очиқ-ошкор киришдилар. Одамларга тўғри йўлни кўрсатиб, ҳукмрон бўлиб турган тузум ва тузум ҳимоячиларининг ботил ва залолатда эканини очиб ташладилар. Тузум эгаси бўлган мушриклар бундан ғазабланиб, мусулмонларни тўхтатишга, мушрикликка қайтаришга уриндилар. Мўминларда ўз динларининг тўғрилигига иймонлари зиёда бўлаверди. Мушриклар ҳам тазйиқ, таъқиб ва зулмларини зиёда қилишаверди. Пайғамбаримиз ﷺ ўзлари тузган жамоаси билан биргаликда Абу Лаҳаб ва Абу Жаҳллар бошқарувидаги тузумга қарши фикрий ва сиёсий курашни давом эттиравердилар. Мушрикликнинг ботиллиги ва бу тузум асосида одамларни бошқараётганларнинг жоҳилликларини рўй-рост баён қилиб беравердилар. Абу Лаҳаб ва унинг ҳамкор-ҳамтовоқлари холис бўла олишмади. Ҳақ даъватга қулоқ солиб, уни қабул қилмадилар. Балки, ҳақ даъватни қабул қилган аҳли иймон солиҳ кишиларга қарши аёвсиз курашдилар, тазйиқ ва таъқиб қилдилар, турли қийноқларга солдилар, қатл қилдилар.

Макка шаҳри етакчиларининг исломидан умид қилинмайдиган бир даврдан бошлаб, Аллоҳнинг буйруғи билан Пайғамбаримиз ﷺ атрофдаги қабила бошлиқларидан талабун-нусра қила бошладилар. Яъни Пайғамбаримиз ﷺ атрофдаги қабилалар бошлиқларига рўбарў бўлиб, улардан Аллоҳга иймон келтиришларини, ўзларини Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар эканини тасдиқ этишларини, Аллоҳнинг динини ҳаётга татбиқ қилишда у кишига ансор – "ёрдамчи” бўлишларини талаб қилардилар. Аксар қабилалар буни рад этишди. Баъзилари ўртача жавоб қилдилар. Ансорлик шарафига мадиналик араблар – Авс ва Хазраж қабилалари мушарраф бўлишди. Саъд ибн Муъоз, Усайд ибн Хузойр, Асъад ибн Зурора каби қабиланинг саййидлари ҳидоятланиб Исломга киргач, уларнинг ва Мусъаб ибн Умайрнинг даъватлари билан Мадина аҳлининг Исломга кириши тезлашиб кетди. Ансорлар Аллоҳнинг Расулини ўз жонлари, аҳллари, номуслари ва молларини ҳимоя қилгандек ҳимоя қилишларини билдириб, Расулуллоҳ ﷺга байъат бердилар. Расулуллоҳ ﷺнинг Маккадаги барча асҳоблари билан Мадинага ҳижрат қилиб келишларини истадилар. Аллоҳ таоло ҳижрат қилишга изн бергач, тазйиқу таъқиб остида бўлган Маккалик мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилиб келиб‚ зулмлардан халос бўлишди. Ансор ва муҳожирлар Расулуллоҳ ﷺнинг ҳижрат қилиб келишларини интизор бўлиб кута бошладилар.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳамроҳлигида Расулуллоҳ ﷺ ҳижрат қилиб келган кунларидан бошлабоқ, Мадинада ҳукм тизгинини ўз қўлларига олдилар. Умматни Аллоҳ таолонинг низомлари асосида бошқара бошладилар. Мадинада илоҳий тузум билан бошқариладиган янги Давлат вужудга келди. Янги тикланган Ислом давлатини кучли давлатга айлантириш даври бошланди; Ислом даъватини оламга Рисолат сифатида ёйиш даври бошланди; Ислом давлати билан куфр давлатлари ўртасидаги кураш даври бошланди. Бу курашлар ва жиҳодларда мусулмонлар ғолиб бўлдилар. Пайғамбаримиз ﷺнинг давридаёқ, Ислом тузуми Арабистон ярим оролида тўла қарор топди. Ислом давлати кучли давлатга айланди. Ўша замонда дунёни иккига бўлиб олиб бошқараётган Форс ва Рум империяларига қарши ҳужумлари бошланди. Саҳобалар даврида бу икки империя устидан ҳам мусулмонлар ғолиб бўлдилар. Ислом давлати дунёдаги ягона, кучли, етакчи давлатга айланди. Жамиятни ислоҳ қилишга киришган Пайғамбаримиз ﷺ ва асҳобларининг замонидаёқ исломий бошқарув Ер юзининг катта қисмида қарор топди.

Бугунги уммат ҳам Исломни тўғри тушуниб, уни ҳаётга қайтадан татбиқ қилиш учун Расулуллоҳ ﷺнинг тариқатига мувофиқ ҳаракатга келса,  Аллоҳнинг изни билан бу иш, албатта, рўёбга чиқади.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу уммат уйғона бошлади. Ўтган асрнинг ўрталарида умматнинг ичида Исломни тўғри тушуниб етган жамоа вужудга келди. Бу жамоа Ҳизб ут-Таҳрир бўлиб,  у Пайғамбаримиз ﷺнинг тариқатини табанний қилган ҳолда, исломий ҳаётни қайтадан бошлаш учун фикрий ва сиёсий кураш бошлади. Исломнинг ибодату ахлоқдангина иборат эмаслиги, балки бу дин барча ишларни тартибга соладиган тузум ва ўз давлатига эга бўлган энг тўғри мабда эканлигини, дунё ишлари шу мабда асосида бошқарилиши билангина ислоҳга келишини умматга етказяпти. Бугунги кунда ҳукмрон бўлиб турган тузумларнинг ботиллиги ва бу тузум эгалари бўлган мустамлакачиларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши қилаётган макру ҳийлаларини фош қилиб, режаларини барбод қиляпти.

Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси исломий жамиятни қайтадан барпо қилишда Расулуллоҳ ﷺнинг тариқатига – тутган йўлига кадамма-қадам эргашиб келяпти. Ва бу шарафли йўлни Аллоҳнинг ёрдами билан муваффақиятли босиб ўтяпти. Бугунги кунда бу уюшма талабун-нусра" босқичида турибди. Ҳизб талабун-нусра тадбирларини ҳам аъло даражада адо этяпти.

Ҳизб даъватлари билан мусулмонлар тепасида ҳукмрон бўлиб турган элликдан ортиқ раҳбарлардан бир нечалари ҳидоятланиб, ансорлик шарафига эришмоғига умидимиз кучли. Ўша ансорларнинг қаторида бизнинг халқимизнинг ҳам бўлишини жуда-жуда истардим. Авс ва Хазраж қабилалари каби энг шарафли халқлардан бўлишимиз умидида ўз ташаббусим билан халқимизга ва бу халқнинг тепасидаги масъулларга мурожаат қиляпман.

Эй биродарлар! Ислом умматига унинг туб манфаатларини, дунё ва Охират саодатига эришиш йўлини кўрсатаётган ва уммат манфаати йўлида Аллоҳнинг розилигидангина умидвор бўлиб, молу жонларини тикиб ҳаракат қилаётган Ҳизб ут-Таҳрир жамоасига ансорлардан бўлинглар! Чунки, бу уюшма бутун уммат қаторида сизни, фарзандларингизни, зурриётларингизни ҳалокатдан қутқариб қолиш йўлида фаолият қиляпти. Бу уюшмага ансорлардан бўла олмасангиз, сизларга, барча мусулмонларга, қолаверса бутун инсониятга яхшиликни раво кўраётган бу солиҳ кишиларга қарши курашдан тийилинглар! Аллоҳдан қўрқинг! Бу уюшма аъзоларини ва барча эътиқоди туфайли қамоқларингизда сақланаётган мазлум мусулмонларни шартсиз озодликка чиқаринг! Агар сизларда заррача иймон бўлса, Ислом умматини ғафлат уйқусидан уйғотаётган, унга тўғри йўлни кўрсатаётган Ҳизб ут — Таҳрир жамоасининг фаолиятига тўсқинлик қилманг! Ҳизб билан умматни ўз ҳолига қўйсангиз, бу уюшма Аллоҳнинг ёрдами билан умматни оз фурсат ичида бирлашган, қудратли, уйғоқ ва етакчи умматга айлантира олади. Бунга шу ҳукумат таркибида аввалдан ишлаб келаётганлар- ўзларинг ҳам гувоҳсизлар. 1999 йилдан бизни ноҳақ оммавий қамай бошладинглар. Жиноят қилиб яшашни ҳаётининг мазмунига айлантириб олган, қонун-қоидаларни риоя қилмайдиган, турли жиноятларни қилиб қамоқхоналарда ўтирган жиноятчилар сафига бизни ҳам қўшдинглар. Биз қамоқхоналарингизда улар билан яшашимиз, суҳбатлашишимиз асносида у одамларнинг аксарияти ҳидоятланиб, динини биздан астойдил ўрганишга киришиб кетди. Бу йигитларни на ота-оналари‚ на устозлари, на таълим масканларинг, на қамоқхоналаринг тўғри йўлга етаклай олмаган эди. Зоналар ичидаги оммавий исломга риоя қилиб яшаш кучайиб бораётганидан қўрқиб кетдинглар. Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси йигитларининг таъсиридан умматни сақлаб қолиш учун динида собит бўлган Ҳизб йигитларини 2005 йилнинг сентябр ойидан умматдан ажратиб ташладинглар. Алоҳида биноларда сақлаб, қаттиқ ноқонуний режимларни жорий қилдинглар. Зулмларни кучайтириб қанча-қанча биродарларимизни қатл (шаҳид)қилдинглар.

Ислом Каримов ҳукумат тепасига келганидан то ўлгунича Ислом ва мусулмонларга қарши бор имкониятини ишга солиб курашиб ўтди. Унинг ҳукуматидагилар ҳам: МХХ, ИИБ, суд, прокуратура, имомлар – ҳаммаси охиратларини заррача ўйламай унга ҳамкор бўлишди.

2017-йилнинг ноябр ойидан жазони ижро этиш тизимида ҳам ўзгаришлар бошланди. Мазлум мусулмонлар омматан озод қилинмаса-да, белгиланган жазо муддатини ўтаб бўлган сиёсий маҳкумларга, аввалдан бўлиб келаётганидек, янгидан жиноий иш қўзғатилмай озодликка чиқарила бошлади. Мен ҳам йигирма йил Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтирдим. Эътиқодим, фикрим учун, тўғри деб билган фикрларимни атрофдаги кишиларга етказганим учун қамалдим.

Йигирма йил давомида мени ва мен каби Ҳизб йигитларини ақлан қаноатланган фикримиздан куч билан қайтармоқчи бўлдинглар. “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашамиз”, деб даъво қилдинглар. Амалда эса соф исломий фикрли, соф исломий ғояларни кўтариб чиққан маърифат аҳлига қарши зулм ва зўравонлик билан курашдинглар. Қанчадан-қанча биродарларимизни қатл қилдинглар, қанчаларини майиб-мажруҳ қилдинглар‚ қанчалари ҳали ҳам қамоқларингда ўтирибди.

Баъзи йигитлар зулмдан қутулиш учун авфнома ёзди, бироқ‚ Ҳизб ут-Таҳрирнинг соф исломий сақофатини холис ўрганган бирон-бир йигит бу йўлдан фикран қайтган эмас. Чунки инсон фикран қаноатланган фикр ва тушунчаларидан токи унга уникидан тўғри фикрлар таклиф қилинмагунича ҳеч қачон воз кечмайди.

Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси Исломни тўғри тушунди, уни мабда сифатида тушунди.

Ислом мабдаси инсоннинг ақлини қаноатлантирадиган, табиатига мувофиқ келадиган, унда хотиржамликни пайдо қиладиган ягона тўғри мабдадир. Бу жамоанинг аъзолари мабдаий исломий шахсиялардир.

Йигирма йиллаб қаттиқ зулмлар остида қамоқхоналарда ўтириб чиқиб, эндигина ўз яқинлари билан яшаётган бу исломий шахсияларни яна қайтадан ноҳақ қамоққа тиқяпсизлар. Бу жуда аянчли. У йигитлар қазои илоҳийга тўла таслим бўлган чин мўминлардир. Улар "Мўмин учун икки яхшиликдан бири бўлади" деб эътиқод қилиб яшаётган тирик шаҳидлардир. Мен у йигитлардан кўра, уларни қайтадан қамоққа олган ҳукумат раҳбарларига, турли ижроий идора ходимларига, уларнинг жиноятларига сукут сақлаб турган умматга кўпроқ ачиняпман.

Ҳукумат раҳбари бўлган Шавкат Мирзиёев Миромоновичга менинг айтадиган сўзим ва таклифим шуки: Аллоҳдан қўрқинг! Ислом ва мусулмонларга қарши курашдан тўхтанг! Бу умматга ўз динини ўрганиши ва ўргатишига тўсқинлик қилманг! Бу умматнинг келажаги бўлган ёшларни Аллоҳнинг уйига кириб, Роббисига ибодат қилишидан тўсманг! Аёлларимизга Аллоҳ уларга буюрганидек кийинишига қарши чиқманг!

Ислом ва мусулмонларга қарши курашишга буюраётган мустамлакачи кофирлардан қўрқманг! Уларнинг жони ҳам Унинг қўлида бўлган Аллоҳдан қўрқинг! У мустамлакачи кофирлардан юз ўгириб, холис мусулмонлар томонда бўлинг! Ҳақни кўтариб чиққанлар томонда бўлинг! Қиёмат куни ҳар бир инсон дунё ҳаётида тўғри йўлни топиб унга кўра яшаганидан сўралади. Бошлиқлар қўл остидагилардан ҳам сўралади. Сиз ўзингиз бошқариб турган бу умматдан масъулсиз. Сиз тўғри йўлда бўлсангиз, фуқарога ҳам тўғри йўлда юриш осон бўлади.

Аллоҳдан сизга тўғри йўлни кўрсатишини ва тўғри йўлда юргувчилардан қилишини астойдил сўранг! Ҳизб ут-Таҳрирнинг ўз аҳдида собит бўлиб келаётган йигитлари билан суҳбатлашинг! Ўзингизга яқин бўлган, сизга ҳақ гапни айтишдан қўрқмайдиган иймонли, ишончли, виждонли, илмли кишилардан бу уюшма ва унинг аъзолари ҳақидаги фикрларини сўранг! Сизга ҳам ва барча мусулмонларга ҳам таклифим, Ҳизб ут-Таҳрир жамоасининг йигитлари билан суҳбатлашинглар, бу уюшманинг китоблари ва ойлик журналларини ўқинглар! Бу уюшманинг, ҳар қандай китобхон ўзи мустақил ўқиб тушуна оладиган китоблари ҳам жуда кўп. Улардан "Иззат ва шараф сари", "Халифалик давлати қандай қулатилди", "Исломий давлат", "Демократия куфр низоми"…. каби китобларини ўзларинг ўқиб хулоса қилинглар!

Ҳозир сиз раҳбарлар ҳам, уммат ҳам ўта жиддий танлов қаршисида турибсизлар!

Истасангиз Саъд ибн Муъоз, Усайд ибн Хузойр, Асъад ибн Зуроро… разияллоҳу анҳумлар каби йўл тутиб, пайғамбарлик минҳожига асосланган Рошид Халифалик давлатини қайта тиклаш учун фикрий ва сиёсий кураш олиб бораётган исломий Ҳизбга ансорлардан бўласизлар! Асҳоблар улардан бўлишни орзу қилган кишилардан бўласизлар! Аллоҳнинг изни билан яқинда тикланажак Исломий давлат, исломий муҳит туфайли ҳидоят йўлига кирадиган миллиардлаб мўминларнинг ажру-савобидан сизга ҳам Қиёматгача ортингиздан ўз улушингиз бориб туради.

Истасангиз Абу Лаҳаб‚ Абу Жаҳл, Валид ибн Муғира…лар каби йўл тутиб, ўз ботил тузумингизга маҳкам ёпишиб олиб, сизларга дунё ва Охират саодатига эришиш йўлини кўрсатаётган мўминларга қарши курашни давом эттираверишингиз ҳам мумкин. Алалоқибат дунёда хор бўлиб ўлиб, Охиратда аламли абадий азобга гирифтор бўласиз. Аллоҳ барча мўмин-мусулмонларни бундан асрасин!

Сизлар ҳақ аҳлига қарши қанча курашсангиз ҳам бу уммат ичидан ҳақни излаганлар чиқаверади, чиқаверади. Бу уммат ҳақ устидагина бирлашадиган умматдир. Аллоҳнинг тавфиқи билан бу уммат уйғоняпти, бирлашяпти.

Исломни мабда-тузум сифатида тўғри тушуниб, уни ҳаётга сийратдагидек татбиқ қилиш йўлида фаолият олиб бораётган жамоага Аллоҳнинг ёрдами муқаррардир. ИншааАллоҳ яқинда Пайғамбарлик минҳожига асосланган Рошид Халифалик давлати тикланади. Барча Ислом ўлкаларини битта байроқ остида бирлаштиради. У дунё мусулмонларининг давлати булади, Ғазо, Фаластин, Шарқий Туркистон, Ўзбекистон ва бутун оламдаги мазлум ва мазлумаларни зулмдан озод этади, ҳимоя қилади! Ислом мабдасини ҳаётга тўла татбиқ қилади‚ Ислом низоми билан одамларни бошқаради! Ислом даъватини бутун оламга Рисолат сифатида ёяди иншаа Аллоҳ. Ана ўшанда барча ботил тузумлар устидан Ислом тузуми, шубҳасиз, ғолиб бўлади! Аллоҳ таоло айтади:

﴿هُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِينِ ٱلۡحَقِّ لِيُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُشۡرِكُونَ﴾

– “У Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар истамасалар-да – барча динлардан ғолиб қилиш учун юборган зотдир”.                                                                                           (Саф:9)

 

Абдураҳмон ўғли Абдуллоҳ – Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси аъзоси

3 июн 2025 йил

0
0

Related posts:

1924 йил 3-март Ислом умматининг хорликлари бошланиши “Халифалик қулатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан… Эй, мусулмонлар! Уни қайта барпо этинглар” кампанияси доирасида Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон борасида геосиёсий кураш авж олмоқда
TagsЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИ ҲАМДА МУСУЛМОН ХАЛҚИМИЗГА ХИТОБ!хитоб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Яҳудийлар ўз қўллари билан ўзлари учун гўр ковламоқдалар, бироқ малай ҳукмдорлар Умматнинг уларни дафн этишига тўсқинлик қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Капитализмнинг кичик қурбонлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Ливандаги жинояткорлар, маҳбусларни қийноққа солишни бас қилинг!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/