Ўзбекистон мусулмон аҳолисининг бугунги вазифаси нимадан иборат?

Ўзбекистон мусулмон аҳолисининг бугунги вазифаси нимадан иборат?
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча халқлар орасида буюк ва етакчи бўлишга лойиқ бўлган ягона уммат бу – Ислом уммати эканлиги ҳақида хабар бериб, шундай деди:
{كُنْتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ..}
– “Сизлар инсонлар учун чиқарилган энг яхши Уммат бўлдингиз, зеро, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасизлар”. (Оли Имрон:110)
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ ﷺ тузган ҳизбий уюшмалари ёрдамида аввало фикрий, кейин эса Мадинада барпо қилган Ислом давлати ёрдамида амалий тарбиялаган Ислом Уммати милодий VI асрдан то XVIII аср ўрталарига қадар бутун дунёда ягона олам гули ва инсоният ичидаги порлоқ қуёш бўлди. Бироқ Ислом уммати Исломни Рисолат сифатида жиҳод йўли билан ер юзига ёйишдан юз ўгириб, Исломни тушуниш ва татбиқ қилишда жиддий нуқсонларга йўл қўйгач, ўз-ўзидан дунё карвонидан ортда қолиб, етакчиликни бой берди.
Орадан бир неча аср ўтиб, Ислом уммати яна қайтадан ҳаёт майдонига буюк ва етакчи Уммат сифатида қайтиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу ўринда, Ўзбекистондаги мусулмон халқимизнинг ўрни ва аҳамияти қандай?
Ўзбекистондаги мусулмон халқ Ислом Умматининг ажралмас бир бўлаги бўлиб, Умматнинг уйғониш йўлидаги ҳаракатида ўрни ва аҳамияти ўзига хосдир. Буни қуйидагича тушуниш мумкин:
1. Геосиёсий жиҳат. Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг жойлашуви стратегик жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлиб, Евросиё қитъасининг марказида жойлашган ҳолда Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни бирлаштирувчи муҳим геосиёсий ва геоиқтисодий нуқта ҳисобланади. “Ипак йўли” каби бир неча қитъа ва минтақаларни боғлайдиган халқаро йўллар шу минтақа орқали ўтади. Шунингдек, газ, нефт, олтин, уран ва бошқа қимматбаҳо металларнинг улкан захирасига эга. Ҳа, Ўрта Осиё ўзининг бой табиий ресурслари ва стратегик жойлашуви туфайли Америка, Россия, Хитой ва Европа давлатларининг сўлагини оқизиб, бойликларга эгалик қилиш ва минтақада нуфузини кенгайтириш учун катта давлатлар ўртасидаги ўзаро кураш майдонига, бошқача ибора билан айтганда, “катта ўйин” майдонига айланди. Ўзбекистон эса минтақа давлатларининг барчасига чегарадошлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам курашувчи томонлар Ўзбекистонни ўзининг таъсир ва нуфузини минтақага ёядиган таянч давлат қилишга интилади. Бошқача қилиб айтганда, “оч бўрилар”нинг “ҳамла”сига биринчи навбатда Ўзбекистон рўбарў келади. Бу эса, Ўзбекистондаги мусулмон халқнинг елкасига оғир юк тушишидан дарак беради. Чунки бошқарувдаги малай ҳукумат ўз курсисини сақлаб қолиш эвазига юрт бойликларини ҳам, халқини ҳам қурбон қилишга рози. Шу сабабли, Ўзбекистон мусулмонлари ҳамла қилаётган кучларнинг барчасига қарши ёлғиз ўзи сиёсий курашга чиқиши лозим бўлади. Сиёсий кураш эса, мустамлакачи кофир ва унинг малайлари кирдикорларини фош қилиш орқали режаларини барбод қилишдир. Бунда Хитой ва Россиядан кўра Америка ёки Европа Иттифоқи “яхшироқ” ё бунинг акси дейилмайди, балки буларнинг барчасига қарши бирданига курашмоқ лозим. Чунки оқ ит, қора ит, барибир ит.
2. Ислом фактори. Ушбу жиҳатнинг геосиёсий жиҳатдан фарқи шуки, барча мустамлакачи кофир давлатлар ўзининг ҳалокатини табиий офатлар, катаклизмда деб эмас, балки Исломда, Ислом асосида бирлашиш ва уни ҳаёт майдонига қайтиб келишида, деб билади. Шу сабабли, Ислом факторига қарши курашиб, унинг нурини ўчиришга барчаси бирдек рози. Бу масалада манфаат устида ўзаро курашиб турган томонлар бирлашади. Бундан ташқари, барча Исломий юртлар ичида ёлғиз Ўзбекистонда мабдаий Ислом учун фаолият қилаётганлар билан ҳокимият ўртасида очиқ тўқнашув содир бўлди. Яъни даъват юкини кўтариб чиқиб, “Роббим Аллоҳ” дегани учун ҳокимиятнинг ўлимга олиб борадиган зулми ва қийноқлари қаршисида сабот билан туриб, ўзида амалий даъватни намоён қилган Билол, Сумайялар юртига айланди.
Эй Ўзбекистон мусулмонлари! Аллоҳ таоло зиммасига юклаган улкан вазифани бажариб, Билоллар, Сумайялар мақомига эришганлар сизнинг фарзандларингиздир! Ўзингиз меҳр билан тарбиялаб, вояга етказган мана шу фарзандларингиз ўнлаб йиллар давомида қамоқхоналарда мустаҳкам мавқеи ва Ҳақ устидаги саботи билан куфрнинг Ўзбекистондаги ҳайбатини синдириб, сизни Бухорий авлодлари деган ном билан дунёга танитди. Бугунги кунда сизнинг дину эътиқодингизга бўлаётган ҳужумлар аслида мана шу номингизни тарих зарварақларидан ўчириб ташлаш учундир. Шундай экан, Аллоҳнинг Каломини олий қилиш йўлида белингизни маҳкам боғланг! Юксак мавқеда сабот ила туришингиз билан баъзилари ҳалигача ўзбек режимининг зиндонларида озорланаётган рижоллар сизнинг фарзандларингиз эканлигини кўрсатиб қўйинг! Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг йўлида курашувчиларга ғалабани ваъда қилди:
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُواْ نُورَ ٱللَّهِ بِأَفْوٰهِهِمْ وَٱللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ ٱلْكَـٰفِرُونَ ﴿٨﴾ هُوَ ٱلَّذِيۤ أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِٱلْهُدَىٰ وَدِينِ ٱلْحَقِّ
لِيُظْهِرَهُ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ ٱلْمُشْرِكُونَ ﴿٩﴾
– “Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини тугал этгувчидир. У зот Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган Зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам”. (Соф:8-9)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
26.03.2025й


