| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Инсон шарафининг кафолати Исломдадир!

Инсон шарафининг кафолати Исломдадир!

By htadmin
06.04.2024
0
Share:

Инсон шарафининг кафолати Исломдадир!

 بسم الله الرحمن الرحيم

(Крокус ситидаги даҳшатли қирғин “қотиллари” сифатида Россия тарафидан кўрсатилган мазлум тожик мусулмонлар оилаларига сабру жамил тилаймиз)

      Россия сиёсатининг ажралмас қисми бўлиб келаётган бундай ёвузлик бугун ҳеч кимга сир эмас. Чунки ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, интернет даврига мослашмаган диктаторларни эски сиёсати янги даврда ойдек равшан бўлиб қолмоқда. Социализмда барча соҳа учун план ва режалар юқоридан тузиб берилган. Шу боис, ишлаб чиқариш завод-фабрикаларникига ўхшаган талабни, жиноят қидирув органларига ҳам юклаб ташланган. Жиноят содир этилдими, дарҳол жиноятчи топилиб юқорига ҳисобот берилиши шарт бўлган. Қачонки, бу соҳада порахўрлик, таниш-билишчилик ривожлангач, иш эгалари тажрибасиз кишилардан иборат бўлиб қолди. Шу сабабли, юқорининг босими билан, содир бўлган жиноятни ҳақиқий айбдорини топишдан кўра, кимнидир бўйнига қўйиш механизми ишга тушиб кетди. Маҳкумлар, аристонлар ибораси билан айтганда, “биринчи марта қилган жиноятинг учун қамашади, иккинчи марта аввалда қамалганинг учун”. Бу иборани, шубҳасиз тўппа-тўғри, дейиш мумкин. Чунки бирор қотиллик содир этилса, орган ходимлари томонидан шаҳарда қотиллик жинояти билан айбланиб қамалган кишиларни барчаси отделга чақирилган. Ва қайси бири терговдаги қийноққа бардоши етмаса, ўша собиқ маҳкум жиноятни ўз бўйнига олиб кетаверган. Қийноқда ўлиб кетгандан кўра бирор муддат бўлса ҳам қамоқда тирик қолиш умидида, қилмаган қотиллик, ўғирлик, номусга тажовуз каби оғир ва шармандали жиноятларга иқрор бўлиб қамалиб кетаверишган. Одамлар орасида эса улар ҳақида “ўрганган кўнгил ўртанса қўймас экан-да” деб у одамнинг шарафига, обрўсига ҳужумлар юргизилганки, ҳатто ўша бечорага ўз ота-оналари ҳам, жигарлари ҳам жиноятчи деб қарай бошлаган.

      Ўриснинг қаттол сиёсати туфайли Крокус ситидаги қирғинда айбланган тожиклар устида қилинган қийноқлар олам аҳлини дилларини вайрон қилиб Путин ва унинг ФСБсига лаънатлар ёғдирди ва ҳамон ёғилмоқда. Қисқа муддат ичида жиноят содир этилди. Қотиллар эса дарҳол топилди. Ўлардек калтакланган, ерга тиз чўктирилган бир тожик, титроқ остида барча жиноятни ўз бўйнига олаётгани намойиш этилди. Яна бошқасини қулоғини кесиб ўзига едирилган. Бундай тезкор тергов жараёни барча кузатувчиларни ҳайратга солди. Бизлар бу барчага аён мавзу ҳақида сиз ўқувчини банд қилмоқчи эмасмиз. Фақат бундай туҳмат, бўҳтон ишлар собиқ Совет Иттифоқи юртлари бўйлаб кенг тарқалган жирканч механизм бўлганлигини эслатиш билан бирга, олам юртларининг энг адолатли саналган жойларида ҳам инсон шарафи, қадр-қиммати тўлиқ муҳофаза қилинмаганига эътиборингизни қаратмоқчи бўламиз. Ва шунинг баробарида Совет Иттифоқи таркибида 70 йил бир “қайиқда сузган” Ўрта Осиё давлатларида ҳам бундай “қуённи филман” дейишга ундаш жараёнлари ва ҳар бир фуқаросидан шубҳаланиш сиёсати қон билан кириб жон билан чиқар даражага етганлигидан сизни огоҳ этамиз!

      Аслида, инсон шарафи унинг миллати ва дини қандай бўлишидан қатъий назар фақат Исломдагина сақланган. Ва қатъий шаръий ҳукм, яъни Аллоҳ таолонинг қонунлари билан мустаҳкамланган. Ислом тарихида бирор жиноят далил-исбот ва ростгўйлиги аниқ кишилар гувоҳлигисиз кўрилмаган. Чунки гумонга эргашиб бирор кишини айблашдан мўъминлар қатъий қайтарилганлар. Аллоҳ таоло Юнус сурасининг 36-оятида жумладан шундай дейди:

وَمَا يَتَّبِعُ اَكۡثَرُهُمۡ اِلَّا ظَنًّا ؕاِنَّ الظَّنَّ لَا يُغۡنِىۡ مِنَ الۡحَـقِّ شَيۡــًٔا‌ ؕ اِنَّ اللّٰهَ عَلِيۡمٌۢ بِمَا يَفۡعَلُوۡنَ‏

– “Уларнинг кўплари гумонга эргашадилар, холос. Албатта, гумон ҳақ ўрнида ҳеч нарса бўла олмас. Албатта, Аллоҳ нима қилаётганларини билгувчи зотдир”. (Аллоҳнинг йўлида юрмаганларнинг кўплари, балки ҳаммалари гумон ва тахминга эргашадилар. Улардан, нима учун бу ишни қилмоқдасан, нима учун бу йўлга юрмоқдасан, деб сўралса, берадиган жавоблари фақат гумондан иборат бўлади)

      Шу ўринда Али р.а. ва бир яҳудий ўртасидаги келишмовчиликни қози қандай ҳал қилганини эсласак ўринли бўлар.

Али р.а. йўқотиб қўйган совутини бир яҳудий қўлида кўриб “бу менинг совутим-ку” дедилар. Яҳудий эса хотиржам ҳолда: “Ҳа шундай бўлиши мумкин, лекин буни исбот қилмагунингизча сизга қайтаролмайман”, – деб, қози олдига боришни таклиф қилди. Бордилар. Қози уларнинг даъвосини эшитди ва Али р.а.га: “Шу совут сизники эканлигига иккита гувоҳингиз борми?” – дедилар. Али р.а.: “Ҳа, бор! Биринчи гувоҳим шу совутни ясаган уста, иккинчиси эса ўғлим”, – дедилар. Шунда қози: “Ўғлингиз гувоҳликка ярамайди”, – деди. Али р.а.: “Охиратда мўминларнинг саййиди бўладиган киши бу дунёда гувоҳликка ярамайдими?” – деб сўраганларида, қози Али р.а.га жавобан: “Ўғлингиз Охиратда саййидликка ярайдилар. Зеро, бу хусусида Росулуллоҳ ﷺ башорат қилганлар. Аммо ўғлингиз бўлгани учун бу ишда гувоҳликка ярамайдилар”, – деб совутни ўша яҳудийда қолдирди.

      Бу қисса Ислом давлатининг қозиси Али р.а.нинг мақом ва обрўсига заррача эътибор қилмай ва анави яҳудийнинг мусулмон эмаслигига қарамай шаръий ҳукмни баён этганида биз учун етарли ибрат бор. Бу каби воқеалар саноғи йўқ даражада кўпки, улардан инсон шарафи мукаммал сақланганига гувоҳ бўламиз. Қолаверса, Росулуллоҳ ﷺ давлат раҳбари бўлган ўринларида айтган муборак ҳадисларини Термизийда Оиша розияллоҳу анҳодан шундай дегани ривоят қилиниб келган:

ادرءوا الحدود عن المسلمين ما استطعتم فإن كان له مخرج فخلوا سبيله فإن الإمام أن يخطئ فى العفو خير من أن يخطئ فى العقوبة

“Ҳадларни мусулмонлардан қўлинглардан келганича даф (нари) қилинглар, агар унинг (мусулмон) учун бир чиқиш йўли бўлса, унинг йўлини бўшатиб қўйинглар! Чунки имомнинг авф қилишда хато қилиши уқубат (жазо бериш)да хато қилишидан кўра яхшироқдир”, – деб марҳамат қилишлари каби энг олий шаръий насиҳатни Ислом давлати йўқ қилингач пайдо бўлган давлатчаларнинг бирор раҳбари тилида айтилганини топмайсиз. Қолаверса, Илоҳий қонун ҳаётдан четлатилгач, Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилган “Кимки, бир инсонни ўлдирса, у бутун инсониятни ўлдирибди. Кимки, бир инсонни қутқарса, у бутун инсониятни қутқарибди” дегувчи раҳбар олам юзини кўрмай келмоқда. Ушбу кунларда Уйғурнинг ички аъзолари бозорда ҳайвон аъзосидек сотилаётганида, Ғазо гўдаклари қуёндек овланиб отилар чоғда, ўзбек ўғлонларининг умри қамоқда ўтаётганида ва ёки бу Умматнинг ўғлонлари, юқорида айтганимиздек, кимнингдир сиёсатига қурбонлиқ қилиниб, қулоғи кесилиб ўзига едирилар даражага етган бир тубанлик даврида – Оламлар Роббиси инсонлар шарафининг кафолати бўлган Ислом Давлатини Ўз нусрати ила ҳаётга қайтариб, Иккинчи Рошид Халифалик қўли билан эзгуликни ва инсоният қадр-қийматини ўз ўрнига қайтарар! Бу – Роббимизнинг ваъдаси сифатида, албатта, очиқ баён қилинган. Фақат биз мусулмонлар Нусрат аҳлидан бўлиб тарбияланишни унутмасак бўлгани.

فَأَوْحَىٰ إِلَيْهِمْ رَبُّهُمْ لَنُهْلِكَنَّ الظَّالِمِينَ ‎﴿١٣﴾‏ وَلَنُسْكِنَنَّكُمُ الْأَرْضَ مِن بَعْدِهِمْ ۚ ذَٰلِكَ لِمَنْ خَافَ مَقَامِي وَخَافَ وَعِيدِ‎

– “Шунда Парвардигорлари уларга (яъни пайғамбарларга): “Албатта, Биз бу золимларни ҳалок қилурмиз ва улардан сўнг шу ерни сизлар учун маскан қилурмиз. Бу (ваъда) Менинг ҳузуримда (сўроқ-савол бериб) туришдан қўрқувчи ва Менинг (кофирларни дўзахга гирифтор қилиш хусусидаги) ваъдамдан хавф қилгувчи кишилар учундир”, – деб ваҳий юборди”.               (Иброҳим:16)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

06.04.2024й

TagsИнсон шарафининг кафолати Исломдадир!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка томонидан Сурияга жорий этилган санкцияларнинг бекор қилиниши ва сиёсий ҳамда ақидавий ҳақиқатлар устидан сакраб ўтиш

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломда ҳам гендер тенглик тушунчаси борми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    БМТга ишониш қўйларни бўрига ишониб топшириш билан баробардир!!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 24.06.2026

    Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • 24.06.2026

    Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/