Қанча – қанча истеъдодли кадрлардан тўғри фойдалана олмадик
بسم الله الرحمن الرحيم
Қанча – қанча истеъдодли кадрлардан тўғри фойдалана олмадик
Бу мавзуда кўплаб мақолалар битилганини тан олганимиз холда яна шу мавзуга қўл уришга қарор қилдик. Албатта аввалгилари каби умумий тарзда эмас, балки биродаримиз ўзи гувоҳ бўлган, бугун кўпларимизнинг бошимиздан ўтаётган холатлар бўйича ўша биродарнинг айтиб берганларига асосланиб хикоя қиламиз. Бу хикояни ўша биродардан эшитганимиз бўйича қоғозга туширишга ҳаракат қилдик. Фақат шеъвада айтилган сўзлар ўрнига бадиий сўзлардан фойдаландик ва тушуниш осон бўлиши учун ҳам баъзи сўзларини ўзгартиришга мажбур бўлдик, ҳамда имкон қадар ҳавфсизлик чораларини хисобга олган холда исмлар ва хикоянинг маъносига таъсир қилмайдиган баъзи маълумотларни ўзгартирдик.
Биз мактабда ўқиган вақтларда ўқитувчилар хозиргидан анчайин савияли бўлганлигини кўпчилик тасдиқлайди. Билим олишга қизиқиш айниқса бизнинг синф ўқувчиларида юқори бўлиб, ўқитувчиларнинг оддий дарс ўтишларига имкон қолдирмас эдик. Деярли, бугунги кунларда эшитаётганимиз ўқитувчининг шахсий хаётидан хикоялар билан ўтиб кетадиган дарслар бўлмасди, агар шундай холат бўладиган бўлса ўз норозилигимизни маълум қилар эдик. Шунинг учун бизнинг синфга мактабнинг таълим ва тарбиясига масъул ходимлари томонидан алоҳида эътибор қаратилар ва хатто малака, билим жиҳатидан юқори савияли ўқитучилар билан таъминлашга ҳаракат қилишар эди. Натижада синфимиздаги муҳит ҳам бошқа синфлардагидан фарқ қилар, илм олишга интилиши камайган ва интилмайдиган ўқувчилар синфимиз жамоасидан ўз – ўзидан ажралиб қолишарди. Хуллас бизнинг синф ўз мақсади бўйича, яъни илм олиш учун чин маънода ҳаракатда бўлган.
Айтиб беришни лозим топганим ана шу синфимиздаги энг фаол ўқувчилардан хисобланган уч синфдошимнинг бугунги холатидир. Ўша фаол ўқувчилар Турғунали, Набижон ва Алишер кўп марта мақтовларга сазовор бўлган, билимга чанқоқлиги билан бошқалардан ажралиб турадиган, изланувчан йигитлар эди. Турғунали билимга чанқоқлиги билан бирга агар ўқитувчи етарли даражада билим бера олмаётган бўлса шарт – шарт ўша ўқитувчининг юзига талаб даражасида билим бериши кераклигини айта оладиган журъатли ўқувчилардан эди. Набижон эса жуда тарбияли ва масъулиятни юқори даражада хис қила оладиган, айниқса бошқаларнинг дардини эшитиб, дардларига ҳамдард бўлиб, керак бўлганда маслахатлар берадиган, синфдошлар ичида суянчиқ бўла олган яхши дўст эди. Шахсан ўзим кўп марта, унга синфдошларимиз дардини айтаётганига гувоҳ бўлганман ва ўзим ҳам бир неча марта дардимни айтиб яхши маслахатлар олганман. Турғунали ва Набижон иккаласининг кўзга кўринган яхши сифатларидан яна бири улардаги бошқарувчилик қобилиятининг борлиги эди. Алишер эса ўзига жалб қила оладиган ўзгача табиатли бола бўлиб, у барчага чиройли муомила қилар ва ҳамма билан киришимли, хатто янги ўқитувчилар билан ҳам у тезроқ киришиб кета олар эди. Дарсдан ташқари вақтларда ҳам ўқитувчиларнинг унга ўз боласидек эркалатиб муомила қилганларини кўп гувоҳ бўлганмиз. Қисқаси Алишерга хеч ким ёмон муомила қилишга жазм қила олмасди, доимо уни эслашга ҳаракат қилсам кулиб турган холда тасаввур қиламан. Уларнинг энг кўзга кўринган жихатлари айтиб ўтилганидек бошқалардан кўра билимга чанқоқликлари ва ажралиб турадиган тарзда билимга эга бўла олганлари эди.
Бугунги холат тўғрисида гапирсам, ўша синфдошларим билан учраша олмай қолганимга кўп йиллар бўлди. Бунга менинг оилавий муаммоларим сабаб бўлган, хатто мактабни бошқа ерда тугатишга мажбур бўлганман. Лекин анча вақтгача ўша синфдошларимнинг холатидан ва қайси сохалар бўйича олий таълим даргохларига қабул қилинганларидан хабардор бўлиб турардим. Кейинчалик олий даргохларни битарганимиздан сўнг оилавий ва касбий муаммолар билан банд бўлиб хабарлаша олмай қолдик. Кўп вақтлар ўтиб кетди.
Нихоят тақдир яна учраштиришни бошлади. Турғуналини бир маросимни видео тасмага тушириш билан машғул бўлиб юрганига гувоҳ бўлдим. Бир оз сухбатлаша олдик холос, чунки у ҳам ўз иши билан банд эди менинг ҳам ўз ишларим борлиги бизларни бемалол сухбатлашишдан тўсди. Набижонни эса, савдо магазинида сотувчи бўлиб ишлаётганини кўрдим. Аслида бошқа мақсад сари ҳаракат қилгани, лекин бугунги тузум келтириб чиқрган муаммолар туфайли мажбуран бир мактабда ўқитувчи бўлиб ишлагани, нихоят яна ўша сабабларга кўра ишсиз қолгани ва шу туфайли сотувчиликни танлаганлигини айтди. Алишер ҳам гоҳ йирик гоҳо майда савдо билан шуғулланиб юрганини кўрдим. Айтиб ўтилган, синфдошларим машғул бўлган касбларни танқид қилиш ёки пастга уриш ниятида гапирилмади, фақат синфдошларим Ҳуқуқ ва инжинерлик соҳаларида ҳамда Теҳнологиялар бўйича олий маълумотли мутаҳассис эканликларини хисобга олиб вазиятга тўғри бахо бериш керак бўлади.
Агар жамиятимиздаги соҳалар етарли даржада билимли, истеъдодли кадрлар билан таъминланган бўлганда, балки бу мавзуда гапирилмаган бўлинармиди?! Ўз касбим юзасидан ва баъзи ижтимоий муаммоларим туфайли давлат ташкилотлари ва органларига мурожаатларим натижасида гувоҳ бўлганманки, бугунги кадрлар савиясизлиги жиҳатидан таърифлаб бўлмас, лол қолдира оладиган даражада билимсиз эканликлари барчага аён. Хатто давлат миқёсида масъулияти жуда юқори даражадаги ташкилотларда оддий сўзларни ҳам ёзишда имловий хатога йўл қўядиган, фикрлаш савияси ўта паст бўлган кадрлар фаолият олиб бормоқда, уларнинг ўз касбларига номуносиб даражада масъулиятсиз эканликларини айтишга хожат йўқ. Мисол учун, узоқ вақт бўлмади, бир таълим муассасасининг ишчилари шу муассасасанинг тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари кўп марта маст холда мажлис ўтказишини айтишганди, тақдир тақазоси билан бу холатга ўзим ҳам гувоҳ бўлдим. Ёки бир ташкилотнинг хисобчиси ўзининг мажбуриятидаги вазифасини адо этишни билмаганлиги учун бошқаларга бажартиришини билдим. Кейинчалик эса, бундай хисобчилар кўп эканлигини эшитдим. Яна бир мисол, давлат миқёсидаги ишлаб чиқариш корхоналарнинг бир бўлимига раҳбарлик қилувчи бошлиқ, кўп вақтда ўз масъулиятидаги вазифасига умуман алоқадор бўлмаган ишлар билан банд бўлишини ва хатто деярли иш жойига бормаслиги маълум бўлди. Афсуски айни бугунги воқелигимиздан бу каби мисолларни жуда ҳам кўп келтириш мумкин. Ва яна афсуслар бўлсинки юқоридаги каби билимли, қобилиятли кадрлардан самарали фойдаланиш ва уларга етарли даражада имкониятлар беришга эътибор берилмай қўйилганига менимча анча вақтлар бўлди.
Шу ерда биродаримизнинг хикояси тугайди. Ўз фикрларимизни қўшимча қиладиган бўлсак бугунги кунлардан аввалроқ таълим олган инсонлар ўзлари таълим олган даврни бугунги кундаги таълим жараёни билан нисбатлашар экан, бугунги таълим соҳаси хар жихатдан: кадрлар, билимни етказиш борасидаги малака, бу соха вакилларига берилган имкониятлар, шарт шароитлар, ўқув қўлланмалари борасида ҳам хатто малакали бўлган кадрлардан самарали фойдаланишда ҳам орқада қолиб кетганлигини эътироф қилишади. Таълим сохасига эътибор берилиб барча камчиликлар кўздан кечирилганда хатто имконият бўла туриб баъзи муаммоларга етарли даражада ечим топишга ҳаракат қилинмаётгани инсонни таажжубга солади. Бу муаммоларни ўрганган инсон бу холатлар ҳукумат томонидан келтириб чиқарилаётганилигига ишонишлари мумкин.
Албатта санайдиган бўлсангиз муаммолар жуда ҳам кўп, фақат таълим сохасида эмас бошқа соҳалардаги муаммоларни ҳам санаб саноғига етиш қийин. Бу тузум ўзи рўбаро бўлган муаммоларни оёғлари остида янчиб унга ечим беришга ҳаракат қилаётганга ўхшайди. Лекин хар бир муаммонинг ечими берилмас экан бу муаммолар тўпланиб кучли “зарбага” айланиши мумкинлиги ва бу “зарба”дан кейин қайта тикланиш қийин бўлиши хеч кимга сир бўлмаса керак. Бу тузум эса аллақачон оёқлари остига ташланган муаммолар гирдобида қолиб кетган ва бу муаммоларга бу тузум ечим топа олмайди. Тузумнинг муаммолар гирдобида қолаверишлиги эса жамиятдаги инсонларнинг хаётига зулмли таъсир кўрсатмоқда.
Аҳамиятли жихати шундаки хар бир муаммонинг асл ечими Ислом шариатида мавжуд. Бугунги муаммоларимиз Ислом ақидаси билангина осон ечим топади. Бунинг учун эса Ислом шариатини ўз хаётимизга таъсир қиладиган холатга олиб келишимиз керак. Исломий шариат хаётимизда татбиқ бўлар экан биз муаммолар гирдобида қолиб кетмаймиз ва аксинча хар соҳада юксаламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
11.06.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми