| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›«Аҳли-Сунна вал-жамоа» истилоҳи

«Аҳли-Сунна вал-жамоа» истилоҳи

By htadmin
30.08.2018
1681
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

«Аҳли-Сунна вал-жамоа» истилоҳи

17- қисм.

Ислом ақидасига алоқадор бўлган фикрлар

     Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбари Муҳаммад с.а.в.нинг Суннатини ўрганаётган киши, ақидага тегишли масалалар деб қаралиши мумкин бўлган қандайдир учинчи даражадаги фикрлар борлигини пайқайди. Чунки ақида билан боғлиқ бўлган фикрларга нисбатан талаб қилинадиган позиция уларни тан олиш ва қабул қилишдан иборат бўлади. Масалан, савол туғилади, Расулуллоҳ с.а.в. Исро ва Меърож кечасида еттинчи осмонга кўтарилганида Роббисини кўрдими? Бу савол ақида билан боғлиқ, яъни субути зонний бўлган ва бир маънога эга бўлмаган шаръий матнларни қабул қилишлик билан боғлиқ. Бу ерда ушбу масаланинг тахминлар гаровида қолгани кузатилади, шунинг учун бу нарса мусулмонни бу икки даъводан бирини ғалабатуззон асосида танлашликка мажбур қилади.

     Аммо Муборак Қуръоннинг ақида бобида гумонларга эргашишликни қоралаши ҳисобга олинса, бу ерда мусулмоннинг бу фикрларга нисбатан тутган позицияси уларни қабул қилишлиги ва уларни қатъийлик даражасига олиб чиқишлиги жоиз эмаслигидир. Чунки қатъийлик позицияси ўзининг рақибини иймонсиз деб тан олишни ўз ичига олади, айни вақтда бу масалалар субути ва далолати зонний бўлган матнларга асосланади. Шундай экан, гумонлар асосида у ёки бу одамнинг иймонсизлигига ҳукм чиқариш мумкин эмас!

     Бундай фикрлар “эътиқод билан боғлиқ масалалар” деб номланган. Булар Пайғамбаримиз с.а.в.нинг бегуноҳлигини чегаралари, Қиёмат кунида мўъминларнинг Роббиларини кўришлари ва шунга ўхшаш масалалар бўлиб, баҳслашаётган икки тарафдан бирининг фикри тўғри, иккинчисининг эса хато  бўлиши мумкинлигига йўл беради. Шу нуқтаи назардан, зиддиятли масалаларда иккала томоннинг униси ҳам, буниси ҳам қарама-қарши томонни куфрда айблаш ҳуқуқига эга эмас.

Ихтилофнинг ўзига хос қийинчиликлари

     Келишмовчиликлар, яъни ихтилоф ҳар доим ҳам осонлик билан ҳал бўлавермайди. Биз аввал айтиб ўтганимиздек, ихтилоф бўлиши жоиз бўлган ва ихтилоф бўлиши жоиз бўлмаган масалалар борки, уларнинг ўртасидан нозик чизиқ тортиш керак бўлади. Ислом бу масалаларни эътиборсиз қолдирмади, аксинча, ақидани қатъийлик, далилларнинг ишончлилиги асосида мустаҳкамлади, ҳамда ҳар-ҳил уйдирма, гумон, хурофотларни рад этди. Ислом қайси масалаларни кўриб чиқиш мумкин, қайсиларини мумкин эмаслигини тушунтириб берди.  Пайғамбар Муҳаммад с.а.в.нинг саҳобаи киромлари шу йўлдан юрдилар ва ақида масаласида бўлиниб кетишликдан ҳимоя қилинган эдилар. Мутакаллимлар усулининг  ва муайян масалаларни текшириш усулининг нотўғрилиги Ислом ва унинг услубига эмас, балки хатога йўл қўйган кишига қайтарилади.

     Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. бу фоний дунёни тарк этганларидан ва Ислом Давлатининг чегаралари кенгайгандан сўнг, мусулмонлар бошқа халқлар билан баҳс-мунозарага киришиб кетдилар, бунинг натижасида исломий сақофат ичига кўплаб фикрлар кириб келишига сабаб бўлди. Шундан сўнг мусулмонлар уларга шаръий нуқтаи назардан жавоб қайтариш учун  текширишга киришиб кетдилар. Бу фикрларни текшириб кўриб чиқиш жараёнида мусулмонлар ўртасида баҳслар юзага келди ва бу нарса  шиалар, мўътазилалар, ҳаворижлар, жабарийлар каби ҳар-ҳил мусулмон гуруҳларининг пайдо бўлишига олиб келди.

     Бу гуруҳларнинг кўпчилик тарафдорлари у ёки бу масалада ҳақ эканликларини жон-жаҳди билан исботлашга уринар эканлар, бу ихтилофнинг мавзуси бўлган ушбу фикрларнинг туб моҳиятига эътибор бермадилар. Бу фикрлар куфрга олиб борадими ёки йўқми?  Ёки бу фикрлар ақидадаги асосий масалаларми, масалан, Аллоҳ Таолонинг Вожиб ул- Вужудлиги, Қуръони Каримнинг исботи, Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарлигини қатъийлиги, Дўзах ва ундаги азобларнинг ҳақ эканлиги каби. Ёки улар ўз тарафдорларини Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда атаган исмларидан маҳрум қилмай, куфрга олиб бормайдиган, ихтилоф жоиз бўлган фикрларми?

     “Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақ жиҳод қилингиз. У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва бу (Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга бўлишингиз учун мусулмонлар деб номлади”.   (Ҳаж:78).

Дин асосларида ихтилофнинг таъқиқланиши

     Оламларнинг Роббиси мусулмонларга қатъий ва шак-шубҳасиз бўлган дин асосларида ихтилоф қилишликни маън қилганлиги ҳар бир оқил одамда шубҳа туғдирмайди. Ва уларга нисбатан одам бу икки йўлдан фақат биттасини танлаши лозим: қабул қилиши ёки рад қилиши, ишониши ёки ишонмаслиги, учинчи йўл йўқ. Бундан келиб чиқадики, бир йўл иймонга олиб боради, бошқаси куфрга.

     Жуда кўп ихтилофлар қатъий масалаларга ҳам ўтиб кетди, бунинг оқибатида бу фикрларнинг тарафдорларини куфрда айбланишларига олиб келганини инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Бироқ, ихтилофларнинг асосий қисми  Ислом бизга маън қилган хавфли масалаларга тааллуқли эмас. Аксинча, бу ихтилофлар иймоннинг иккиламчи масалаларига тааллуқлидир, масалан, илоҳий сифатларга боғлиқ бўлган бир қанча оятларни тушунишдаги ихтилофлар эди.

     Юқорида айтиб ўтилган баъзи масалаларда ихтилоф жоиз эканлигига қарамай, Ислом бу масалалар юзасидан қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида, яъни, чиқишлиги мумкин бўлган бу икки фикрдан ташқари иймонни асосидан емирадиган учинчи фикрнинг келиб чиқмаслиги учун муайян қоидаларни ўрнатди.    

 Аллоҳнинг итоаткор қули – Абу Молик.

TagsДин асослариИслом ақидасиихтилофғалабатуззон“Аҳли сунна вал-Жамоа”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сисий Мисрни Сурия аҳолисини қирғин қилишга йўл олувчи Россия учоқлари учун база қилиб бермоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Фаластин масаласи

  • МАҚОЛАЛАР

    Сокин ташриф атрофидаги шовқинлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/