Ғарб олами, Ислом уммати ва Ҳизб ут-Таҳрир
Ғарб олами, Ислом уммати ва Ҳизб ут-Таҳрир
بسم الله الرحمن الرحيم
Мақоланинг ўтган сонида Ғарб олами, хусусан АҚШ давлати ўзлари қабул қилган мабдадан воз кечгани, ички ва ташқи сиёсатларида очиқ мағлубият сари шўнғиб бораётгани ҳақида сўзлаган эдик. Бугун ушбу мавзуни ёритишда давом этамиз.
Душманнинг асл воқелиги
Иккинчи: Америка дунёдаги етакчи давлат бўлишига қарамай, Афғонистон ва Ироқда ҳарбий жиҳатдан обрўси лойга қорилиб, чуқур ботқоққа ботди. Ва ҳоланки, Афғонистон моддий жиҳатдан ундан юзлаб баробар заиф, Ироқ эса ҳукумат қўшинлари томонидан деярли жангсиз топширилган эди. Бу маънони “Foreign Policy” журналига АҚШ қуруқлик қўшинлари генерали Рей Одиернонинг бу тўғрида айтган гапларидан билиб олишимиз мумкин. Рей Одиерно: “Бизнинг армиямиз ҳарбий тайёргарлиги менинг ушбу соҳадаги 37 йиллик хизматим даврида энг оғир даражада бўлиб турибди”. 2017 йил 16 октябрда “The National Interest” журналига АҚШ ҳарбий кучлари захирадаги генерали Дуглас Мак Грегорнинг қуйидаги сўзларини айтди: “Агар Доналд Трамп бизнинг қуролли кучларимизга шундай бир иродали ва ўта билимдон, қўл остидаги генераллар ҳаракатлари устидан масъулиятни ҳис қиладиган ва соҳада кенг ислоҳотларни амалга оширадиган одамни вазир қилиб тайинламаса, АҚШ армиясини келажакда бўлиши мумкин бўлган биринчи урушдаёқ мағлубият кутади. Ундан кейин иккинчи имконият бўлмайди”.
Шу каби омиллар АҚШни мусулмон олами давлатларига ўз армиясини жўнатишдан аввал минг марта ўйлаб, кейин қадам ташлашга мажбур қилиб қўйди. Бунинг яққол мисол қилиб Ливияда Қаззофийга қарши авж олган қўзғолондаги ҳолатни келтириш мумкин. Ўшанда АҚШ Ливияга қўшин жўнатмади, фақатгина НАТО билан биргаликда ҳаводан зарбалар бериш билан чекланди.
Бошқа томондан олиб қаралганда, бўлиб ўтган воқеаларда катта бир ибрат бор. У ибрат шундан иборатки, ҳарбий ҳаракатларда ғолиблик ҳар доим ҳам сон ва замонавийлик жиҳатидан кучли бўлган ҳарбий армия томонда бўлавермайди. Бунинг мисоли, Совет Иттифоқи ўзининг қудратли ҳарбий салоҳияти ва саноатига эга бўлгани холда парчаланиб йўқ бўлиб кетди. Биз заиф ҳисобланган оз сонли қўшинни химоя ва хужумда ўз қурбонлари эвазига душманга муносиб қаршилик кўрсатганига жуда кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Ироқда уруш бошланган вақтда АҚШ аскарлари орзуларини бир эслаб кўринг, улар бориб дам олиб мазза қилиб, қайтишда ҳамёнларни долларга тўлдириб келиб, умрнинг қолган қисмини бахту саодатда ўтказамиз, деб орзу қилишган эди. Лекин ҳаммаси улар орзу қилганидан бошқача бўлди, ўз танки ичида ўтирган АҚШ аскарлари хатто ўзининг табиий ҳожатини қондириш учун ташқарига чиқишдан кўрқиб, катталар учун мосланган гўдаклар таглигини (памперс) тақиб ўтиришгача етиб боришди. Уйларига қайтганда бахту саодат, фаровонликни ўрнига доимий руҳий зўриқишлар, дарғазаблик ва бошқа руҳий ҳасталиклардан фалаж одамларга айланиб қайтдилар, бу жисмоний жиҳатдан фалаж-ногирон бўлиб қайтганларни ҳисобга олмаганда.
Учинчи: Оламий молиявий кризис Америкага қақшатқич зарба бергани холида бутун дунё иқтисодиётига ҳам оғир зарба бўлди. Табиийки, бундай зарбадан кейин АҚШнинг мусулмон юртлари ва хокимларига бевосита ва билвосита таъсири заифлашди. Натижада бу юртлардаги одамларни бошқарувда хокимларнинг ҳамда хавфсизлик хизматларининг таъсир даражаси пасайди. АҚШ учун ҳарбий чиқимлар малоллик қила бошлади, чунки АҚШнинг ихтиёрида дунёнинг 130 давлатда 737 та ва ўз ҳудудида 6 мингга яқин ҳарбий база бор бўлиб, уларнинг таъминоти учун жуда катта маблағ зарур. Бундан ташқари, Исломга қарши ҳалқаро курашга, шунингдек чўзилиб кетган Ироқ ва Афғонистондаги урушларга, бошқа давлатларга кўрсатилган ҳарбий ёрдамлар ва АҚШ бюджетига киритилган бошқа дастурлар учун режалаштирилган катта чиқимлар ҳам мавжуд.
Жанубий Флорида Университетида халқаро бизнес бўйича профессор Валтер Андрусишин Американинг ҳозирги ҳолатини изоҳлар экан, шундай деди: “Диннинг ўсиши Американинг иқтисодига зиён етказиш билангина чекланмаяпти, балки унинг миллий ҳавфсизлигини ҳам заифлаштирмоқда, бу эса ўз навбатида дунё хавфсизлигини издан чиқармоқда. Кучли иқтисодга эга бўлмаган давлат ўзининг куч-қудратини нафақат оламга кўрсата олмайди балки уни сақлаб туришга ҳам имконсиздир. Қадимда бундай ҳолат Рим билан содир бўлган бўлса, бугун АҚШ билан содир бўлмоқда”.
Шунинг учун Американинг бугунги ҳукумати бюджетни сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, ташқи иқтисодий сиёсатидаги катта устунларидан бири бўлган бошқа давлатларга моддий ёрдам кўрсатиш харажатларини 30% га қисқартирди.
Тўртинчи: Юқорида таъкидлаб ўтилган сабаблардан кўриниб турибдики, АҚШ Яқин шарқ давлатларига, хусусан Сурия, Ироқ ва Афғонистон каби давлатларга нисбатан ўзининг сиёсий ечимларини қабул қилдиришда борган сари кучсизланиб бормоқда. Қарорларни қабул қилишда Трампнинг тутуруқсизлиги, уни халқаро сиёсатда иккиланаётганини кўрсатади. Масалан, Трамп НАТО ҳақида гапирганида у билан тузилган иттифоқни эскирганини айтди ва кейинроқ жамоатчилик олдида гапидан очиқчасига тонди; Трамп АҚШ иқлим тўғрисидаги Париж келишувидан чиқишини эълон қилди, бир оз вақт ўтиб музокараларни қайтадан бошлашни таклиф қилди; Шимолий Корея билан уруш ҳолатигача етиб борадиган даражада таҳдидлар қилиб, тез орада яна Шимолий Кореяга нисбатан мулойимлашиши кўринди; Хитойга нисбатан салбий фикрларни билдириб, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Хитойдан Шимолий Корея масаласида ечим кутди; Сурия масаласида муносабатларни янада давом эттиришни эълон қилиб, орадан оз муддат ўтиб Остона ва Женевада ечимга келишишни ортга сурилди ва бошқалар.
Юқорида келтириб ўтилган омиллардан кўриниб турибдики, дунё саҳнида АҚШнинг сиёсий ва иқтисодий империялик қуввати сўниб бормоқда. АҚШ сиёсатини таҳлил қилувчи Фрэнсис Фукуяма, Збигнев Бжезинский каби сиёсат олимлари Американинг дунёдаги сиёсий ўрни тўғрисидаги фикрларини ўзгартириб, АҚШ борган сари ўзининг қудратидан узоқлашаётганини таъкидламоқдалар.
Бешинчи: Европанинг заифлиги бугунга келиб очиқ-ойдин кўриниб қолди. Бу Европанинг халқаро майдонда қатъият билан ҳаракат қилмаётганида кўринмоқда. Заифликнинг сабаби Европа давлатлари сиёсатчиларининг манфаатлар устида турли фикрларда бўлаётганидир. Масалан, Германия Америка сиёсатига қарши чиқяпти ва айни дамда Франция Америка билан яқинлашиш учун йўл қидираётгани кўриняпти; Британия эса Европа Иттифоқидан чиқиш муаммолари билан овора. Булардан ташқари, оламий молиявий кризис зарбаси Европа иқтисодини, хусусан Греция кризиси Европа Иттифоқи пул бирлигини оғир аҳволга солиб қўйиши билан бирга, ҳатто ЕИ йўқ бўлиб кетиш таҳдиди остида қолди.
Яна бошқа томондан, Европада аҳоли сони бўйича ҳам жиддий муаммолар кўпайиб бормоқда. Туғилишнинг камлиги, ёшлар сонининг йилдан йилга озайиб бораётгани, аҳоли сони ўсиши кўпроқ мусулмонлар кириб келиши ёки мусулмонлардаги кўп туғилиш ҳисобига бўлаётгани каби омиллар Европа давлатларини сиёсатда орқага қайтишга, инқирозга қараб юришга ундамоқда.
Олтинчи: Россияни Исломга душманлиги ва унинг бугунги асл воқелигига назар ташласак. Совет Иттифоқи бор бўлиб турган вақтида Америкадан кейинги ўриндаги дунёнинг икки етакчисининг бири эди. СССР йўқ бўлганидан кейин унинг ўрнида қолган Россия СССРнинг оламий сиёсий ва иқтисодий қувватига эга эмаслиги аён. Чунки СССР давлатида мабда (идеология) бор эди, Россияда мабда йўқ. Россиянинг ушбу ҳолати оламда етакчилар сафида қолишни орзу қилиши ортидан, уни айни дамда етакчи бўлиб турган АҚШнинг хизматини қилувчилардан қилиб қўйди. Сурияда АҚШ тузган режа бўйича урушга кирди, лекин Сурияда Россия қанчалар кўп бомбалар ташламасин, қанчалик кўп ҳарбий ҳаракатлар қилмасин, АҚШ томонидан қўйилган санкцияларда ёки Украинадаги вазиятда Россия учун бирон ўзгариш юз бермади, аксинча санкциялар кўпайса кўпайяптики, камайгани йўқ.
Еттинчи: Хитой тўғрисида гапирадиган бўлсак. Хитой ўзининг иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан дунёдаги энг кучлилардан бири бўлишига қарамасдан, айни дамда дунё бошқарувини қўлига олишга даъвогарлик қилаётгани йўқ. Лекин Хитой ва Америка ўртасидаги ортиб бораётган зиддият пайғамбарлик минҳожи асосидаги ҳақиқий Халифалик давлати тикланиши учун замин пайдо бўлишида хизмат қилиши мумкин.
Мазкур келтирилган бандлардаги мисоллар дунё сиёсатида куфр олами давлатларининг оддий кўз билан кўриниб турган ҳолатларидан келиб чиқиб айтилган гаплардир. Чуқур тадқиқот олиб борадиган сиёсатчи АҚШ ва бошқа етакчи давлатларнинг борган сари ўзаро зиддиятлари кучаяётганига ва Халифалик давлати тикланиши учун салоҳиятли замин пайдо бўлаётганига бунданда кўпроқ мисолларни кўради.
Ислом душманларининг бугунги асл воқелиги тўғрисидаги мулоҳазаларни шу ерга етганда тўхтатамиз. Мақоланинг келгуси сонида “Ислом умматининг асл воқелиги” мавзусини ёритишга ҳаракат қиламиз.
Ҳизб ут Таҳрир Россия сайтидан Муслим таржима қилди.
08.11.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми