| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

  • Зулҳижжанинг фазилатли ўн куни ва Уммат омонлиги йўлидаги даъват

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

By htadmin
26.05.2026
9
0
Share:

ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

2026 йилнинг 4 май куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳри муҳим сиёсий воқеликка мезбонлик қилди. Европа Сиёсий Ҳамжамиятининг навбатдаги саммитида қитъа етакчилари мудофаа соҳасидаги мустақилликка эришиш ҳамда Канада билан стратегик ҳамкорликни кучайтириш масалаларини марказий мавзу сифатида кун тартибига қўйдилар.

Европа Сиёсий Ҳамжамияти — қитъа раҳбарларининг йилига икки марта фикр алмашадиган нуфузли форуми ҳисобланади. Ушбу майдон 2022 йилда, Россиянинг Украинага тажовузидан сўнг, Эммануэль Макрон ташаббуси билан Россияга қарши фронт сифатида тузилган эди. Бироқ вазият ўзгарди: эндиликда форум Трамп маъмурияти олиб бораётган АҚШ сиёсатига нисбатан ўзига хос «мухолиф» тузилмага айланди. Европа Иттифоқи доирасида ягона сиёсий иродани намойиш эта олмаган етакчилар, айни шу платформа орқали глобал муаммоларга нисбатан муштарак позиция шакллантиришга уринмоқдалар.

Мазкур жараённи Франциянинг Европани бирлаштириш йўлидаги навбатдаги «ямаб-тузатиш» уриниши сифатида баҳолаш мумкин. Париж иқтисодий соҳада Германиянинг қудрати билан тўқнаш келаётган бўлса-да, сиёсий ва мафкуравий жиловни ўз қўлида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, «Кўмир ва пўлат иттифоқи»дан тортиб, замонавий Европа Иттифоқигача бўлган энг йирик ташаббуслар айнан Франция томонидан илгари сурилган. Агар Париж Берлинни ўз режаларига мослаштира олса, бутун қитъа бўйлаб ушбу ғояларни амалга ошириш учун йўл очилади.

Саммит манзили сифатида Арманистоннинг танланишида теран геосиёсий маъно бор. Зеро, бу ҳудуд анъанавий равишда Россия таъсир доираси ҳисобланса-да, бугун АҚШ ҳам у ерда ўз назоратини ўрнатишга интилмоқда. Европа Кенгаши раиси Антонио Кошта Еревандаги нутқида Европа Иттифоқининг Арманистон билан алоқаларни чуқурлаштириш ниятини очиқ баён этди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Арманистон 2017 йилда ЕИ билан стратегик шериклик ўрнатган ва ўтган йили расман аъзоликка даъвогар эканини маълум қилган эди.

Европа Иттифоқи Ереванни ўз томонига оғдириш орқали минтақада Россия ва АҚШ билан бўлган геосиёсий рақобатда устунликка эришмоқчи. Бироқ Москва бу вазиятга шунчаки томошабин бўлиб тура олмайди. Владимир Путин Европа Иттифоқи ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига бир вақтда аъзоликни мутлақо имконсиз деб баҳолади. Россия учун 2014 йилда асос солинган ушбу иттифоқ нафақат сиёсий, балки ҳаётий муҳим бозордир. 180 миллионлик истеъмолчи ва 5 триллион долларлик ЯИМга эга бўлган бу тизим орқали Россия ўз маҳсулотларини Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатларга эркин экспорт қилиб келмоқда.

Россия Арманистонни ўз таъсир доирасида ушлаб қолиш учун иқтисодий дастаклардан унумли фойдаланмоқда. Ҳақиқатан ҳам, Арманистон иқтисодиёти ҳанузгача деярли тўлиқ Москвага боғлиқ. Ҳозирда Россияда 70 мингга яқин арман мигранти меҳнат қилмоқда, икки миллиондан зиёд арман миллатига мансуб фуқаролар эса Россия Федерациясида доимий истиқомат қилади — бу Арманистон умумий аҳолисининг қарийб учдан икки қисми демакдир. Шунга қарамай, Ереван расмийлари Москвадан узоқлашишга ва Ғарб билан яқинлашишга интилмоқда. Брюссель эса бу имкониятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолишга ошиқмоқда.

Жорий геосиёсий манзаранинг энг диққатга сазовор жиҳати — Европанинг АҚШ васийлигидан қутилишга бўлган қатъий ҳаракатидир. Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен қитъанинг мустақил мудофаа тизимига бўлган эҳтиёжини урғулади. Эммануэль Макрон эса европаликлар ўз тақдирини мустақил белгилай бошлаганини ва ҳарбий харажатларнинг оширилиши бу йўлдаги муҳим қадам эканини мамнуният билан таъкидлади.

Ушбу кескин баёнотлар АҚШнинг Германиядаги ўз қўшинларини қисқартириш ҳақидаги қарори фонида янграмоқда. Канцлер Мерцнинг Вашингтонни Эрон билан бўлаётган урушда европаликлар билан маслаҳатлашмаганликда айблаши Трампнинг ғазабини қўзғатди. Авваллари Вашингтон билан яқин бўлган Мерц эндиликда Оқ уйнинг Эрон стратегиясини тушунмаслигини ва бу уруш «бутун бир миллатни (АҚШни) камситаётганини» очиқ айта бошлади. Бу эса Берлиннинг ташқи сиёсий йўналиши Евроцентризм томон ўзгарганидан далолат беради.

НАТО пойдеворида ҳақиқий дарзлар пайдо бўлди. Трампнинг «НАТО керак бўлганда йўқ эди, энди бизга умуман керак эмас» деган баёноти ва Гренландия оролини эгаллаш ҳақидаги иддаолари альянс ичидаги зиддиятларни энг юқори нуқтага олиб чиқди. Европалик етакчилар Трампнинг Эрон билан бўлаётган тўқнашувда мағлуб бўлишини исташмоқда; зеро, мағлубият унинг Гренландия борасидаги иштаҳасини жиловлаши мумкин. Ўз навбатида, Брюссель Ҳурмуз бўғозини назорат қилишда Вашингтонга кўмаклашишдан бош тортди. Асосий важ, бу уруш режалари европаликлар билан маслаҳатлашилмай тузилганлиги сифатида кўрсатилди.

Энг ҳайратланарли жараён эса Канаданинг АҚШ сиқувидан қочиб, Европадан паноҳ излаётганидир. Бош вазир Марк Карни Американи «манфаатпараст ва ваҳший дунё» деб атаб, Канаданинг АҚШнинг 51-штатига айланишига қатъиян қарши чиқди. Тарихга назар солсак, Канада 1867 йилда ташкил топган илк даврлариданоқ Британия ва Франция кўмагида АҚШ томонидан ютиб юборилишидан сақланиб қолган эди. Бугун тарих такрорланмоқда: Канада яна Европа ҳимоясига муҳтож бўлиб турибди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Совет Иттифоқи парчаланиши билан ўз фаолиятини тўхтатиши лозим бўлган НАТО бугун чуқур инқироз кўчасига кириб қолди. Америка ушбу альянсдан фақат Европа устидан ҳукмронлик қилиш қуроли сифатида фойдаланиб келди. Эндиликда Вашингтон мудофаа харажатларини аъзо давлатлар зиммасига (ЯИМнинг 5 фоизи миқдорида) юклаш орқали ўз молиявий юкини енгиллаштирмоқчи. НАТОнинг парчаланиши дунё ҳамжамияти учун нажот бўлиши мумкин. Зеро, мазкур «салибчилар блоки» Афғонистондаги 20 йиллик фожиалар ва вайронгарчиликларнинг асосий сабабчиси бўлган эди. 2021 йилда Афғонистондан мағлуб ва хор бўлиб чиққан бу тузилманинг ички инқирози инсониятни янги бахтсизликлардан халос этиши муқаррар.

 

Устоз Асъад Мансур

Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан

TagsЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сеҳргарларнинг гўзал иймони

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Таҳрири Шом Ҳизб йигитларини кимнинг фойдасига қамоққа олмоқда?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти: сиёсий ечим – иши рад этилган ташвиқотчиси айбдор, манбаси лаънатланган ечимдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • 26.05.2026

    ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/