| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

  • Зулҳижжанинг фазилатли ўн куни ва Уммат омонлиги йўлидаги даъват

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

By htadmin
26.05.2026
9
0
Share:

ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ

МИТТИ НАТИЖАЛАР

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитойга ташрифи жаҳон матбуотининг марказий мавзусига айланди. Гўёки тарихий воқеликдек тақдим этилган ушбу ташриф дабдабали маросимлар ва баландпарвоз сарлавҳалар остида ўтди. Бироқ вақт ўтиши билан маълум бўлдики, бу «катта тўйнинг ҳамиридан паттир» чиқмаган кўринади; амалий натижалар кутилган умидлардан анча йироқ.

2026 йил 15 май куни ташриф якунларини сарҳисоб қилган Трамп асосий урғуни дипломатик натижаларга эмас, балки шахсий муносабатларга қаратди. Унинг таъкидлашича, «икки давлат етакчиси ўртасидаги илиқлик» мураккаб муаммолар ечимида калит бўлган. Си Цзиньпин билан «қалин дўстлигини» пеш қилган Трамп, расмий келишувлардан кўра, кўпроқ шахсий пиар қилишни афзал кўрди.

Трамп икки ўртадаги савдо алоқалари «гуллаб-яшнаётганини» дастак қилиб, Хитойнинг соя ловияси импортини оширишини америкалик фермерлар учун катта зафар сифатида талқин этди. Шунингдек, Пекиннинг «Boeing»дан 200 та самолёт сотиб олиш ваъдаси, агар Америка ширкатлари «ақллироқ» (яъни, Boeing самолётлари General Electric двигателларидан фойдаланса) бўлса, бу рақам 750 тага етиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар қулоққа хуш ёқадиган мусиқадек янгради.

Аммо бу шов-шувлар ортида аниқ муддат ва рақамлар кўринмайди. Ваъда қилинган харидлар қачон амалга ошиши ҳамон қоронғу. Энг қизиғи, соя ловияси ва «Boeing» самолётлари ҳақидаги гаплар анча аввал пишган, эски ош эди — буни саммит ютуғи деб аташ қийин. Иқтисодчи Ю Су таъкидлаганидек, булар шунчаки «икки томонлама ваъда бериш» бўлиб, қоғозда муҳрланган қатъий шартнома эмас.

Энг нозик нуқта — Тайвань масаласида ҳам Трамп «сувдан қуруқ чиқишга» уринди. У бирор тайинли мажбурият олмади, қурол етказиб бериш борасида эшикни қия очиқ қолдириб «ҳам ҳа, ҳам йўқ» қабилидаги мужмал жавоблари билан шунчаки вақтдан ютди холос. Бу эса муаммонинг ҳамон ечимсиз қолаётганидан далолатдир. Эрон масаласида ҳам Пекин аниқ «йўқ» деди: «Хитойнинг имкониятлари чекланган, Теҳрон эса ўз манфаатини ҳар нарсадан устун қўяди». Қисқаси, Хитой Вашингтон учун Эроннинг қўлини қайириб бериш ниятида эмас.

Си Цзиньпин эса Трампга «катталар ўйини»да шартларни Хитой белгилаши кераклигини эслатиб қўйди. У қадимги юнон тарихидан «Фукидид тузоғи»ни мисол келтириб, Афина ва Спартанинг ҳалокатли хатосини такрорламасликка чақирди. Бу Пекиннинг: «Биз билан тенг даражада ҳисоблашинг, акс ҳолда иккимиз ҳам тарих қаърига ғарқ бўламиз», деган кескин огоҳлантириши эди.

Хуллас, ташрифнинг сиёсий «мағзи» пуч бўлиб чиқди — ҳамма ёқни ялтироқ протоколлар ва қуруқ расмиятчилик эгаллаб олди. Бироқ саҳна ортида бошқача манзара: Трамп ўзи билан Илон Маск, Тим Кук ва Женсен Хуанг каби «технология қироллари»ни етаклаб келганди. Бу азаматлар учун сиёсат — шунчаки парда, уларнинг кўзи эса Хитойнинг бепоён бозори ва улкан таъминот занжирларида. Улар учун Хитой — соғиладиган сигир эмас, балки дунёнинг энг қудратли ишлаб чиқариш цехидир.

Америка ширкатлари Хитойнинг юқори технологияларга бўлган «ташналигини» ўз фойдасига бурмоқчи. Агар Вашингтон чиплар экспортига қўйилган тақиқни бироз юмшатса, эвазига Хитойдан нодир металларни ундириб олишни кўзламоқда. Бу савдода ким ютишини вақт кўрсатади. Хуллас, бу сафарги учрашув йиллар давомида тўпланиб қолган музни бироз эритгандек бўлди. Дунё олов ичида ёнаётган бир пайтда, икки девнинг «тинчлик ўйини» ўйнашининг ўзи ҳам бир натижадир.

 

Устоз Абу Ҳамза Хатвоний

Роя газетасининг 2026 йил 20 май, чоршанба кунги 600-сонидан

TagsТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Замонавий давлатнинг қулаши

  • МАҚОЛАЛАР

    Ички ишлар органлари тизимидаги жиноятлар ва коррупциянинг чуқур илдиз отгани соҳа ходимлари тарафидан фош этилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Гвинея инқилоби унинг сабаб ва оқибатлари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • 26.05.2026

    ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/