Шахсда, гуруҳда ва давлатда “мабдада собитлилик” тушунчаси
Шахсда, гуруҳда ва давлатда “мабдада собитлилик” тушунчаси
2-қисм
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Гуруҳнинг мабдада собитлиги
Сиёсий гуруҳларнинг мабдада собитлигига келсак, у бузуқ воқеъликни ўзгартиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, пойдевор вазифасини ўтайди. Пайғамбар с.а.в. Маккадаги куфр воқеъликни Исломга ўзгартирганида айнан шу нарсанинг устида астойдил ишлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. биринчи ваҳийни олишлари биланоқ, ўзига юкланган пайғамбарлик вазифаси- Ислом рисолатининг моҳиятини етказиш учун мустаҳкам жипслашган жамоага асос солди.
يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۖ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ ۚ وَاللَّـهُ يَعْصِمُكَ مِنَ النَّاسِ ۗ إِنَّ اللَّـهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ
“Эй, Пайғамбар! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ. Агар шундай қилмасанг, Унинг элчилигини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени одамлардан сақлайди. Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас” (Моида: 67)
Пайғамбар с.а.в. саҳобаларига рисолатни шундай сингдирди, қалблари ва онгларини Ислом ғояси билан тўлдирди. Пайғамбар с.а.в. уларни ислом ақидасининг тўғрилигига ишонтирди ва ризқ, ажал, қазо ва қадар масалаларини англатди. У ўз саҳобаларига ислом ғояларидан билим берди, уларнинг нафсиясини илоҳий амрларни бажариш, ибодатлар, зикрлар, Аллоҳ Таолонинг еру осмонда яшовчи махлуқлари устида тафаккур қилиш орқали тарбиялади. Буларнинг барчаси орқали уларни Ислом билан алоқасини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди, исломий ғояларга тилёғламачилик, иккиюзламачилик, ёлғон, юзакилик қилмасдан, ҳеч нарсадан қўрқмасдан қатъий риоя қилишга ўргатди.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Пайғамбар Муҳаммад с.а.в.га Ислом рисолатини юборгач, у Зот ширк ғояларига, қурайшнинг тушунчаларига қарши ҳужум бошлади, уларнинг хурофот ва бидъатларини, бут ва санамларини қоралади; уларнинг куфр ғоялари ва тушунчалари ўрнига Қуръон ва суннатдан келган ғоя ва тушунчаларни олишликларини таклиф қилди. Уларнинг ғоялари ва туйғуларига зарба берди. Бунга жавобан улар бутун нафрат ва адоватлари ила у Зот с.а.в.га айблар ёғдирдилар. Пайғамбаримиз с.а.в.ни баъзан шоир, баъзан роҳиб, баъзан сеҳргар ёки телба дейишарди. Кейин эса у Зотга қарши миш-мишлар, туҳматлар тарқатиб обрўсини тўкишга киришдилар. Ундан ташқари Пайғамбар с.а.в.га мол-мулк, ҳокимият, мартаба ва аёлларни таклиф қилишиб, уни сотиб олишмоқчи бўлишди, лекин у зот булардан бош тортгач ўлим билан таҳдид қилишни бошладилар ва буни амалга оширишга ҳаракат қилишди. Лекин бу ҳаракатларнинг барчаси у Зотнинг мустаҳкам пойдевори — қалбига чуқур ўрнашган, саҳобаларининг қон томирларидан оқаётган исломий ғояси олдида муваффақиятсизликка учради. Пайғамбар с.а.в.нинг уюшмаси мустаҳкам қўрғон ва бутун бир вужуд каби эди.
Шундай қилиб, Пайғмбар с.а.в.нинг уюшмаси мабдаий уюшма бўлиб, бу у Зотнинг йўлидан келаётганлар учун энг гўзал намуна ва у Зотнинг саҳобалари эса энг яхши издош эдилар. Улар ғояларида аниқлик ва софлик бўлмаган бугунги сиёсий гуруҳларнинг аъзоларига ўхшамас эдилар. Бу гуруҳларнинг ғояларини амалга оширишда қўллаётган услубларидаги ноаниқликни гапирмаса ҳам бўлади, бу эса ўз навбатида бузуқ воқеъликни ўзгартиришда Расулуллоҳ с.а.в.нинг йўлларидан эмас, бошқа йўллардан кетишга ундайди. Бу бугунги баъзи уюшмаларнинг Ислом ғояларига зид бўлган ғояларни қабул қилишларига сабаб бўлди. Масалан, шундай ғоялардан бири “градуализм” (аста-секинлик, тадрижийлик, узоқ муддатда босқичма-босқич маъносида) Исломни аста-секин босқичма-босқич татбиқ қилиш ғояси; ёки кўкларга кўтариб мақталиб “олтин ўртачалик“, яъни муросасозлик деб номланган капиталистик центризм”( мўътадил, муросасозлик ҳаракатлари билан тавсифланган сиёсий кучлар) шулар жумласидандир. Бу ва бунга ўхшаган ғоялар ҳақ билн ботил ўртасидаги фарқни йўқотади, ва бу ғоя тарафдорларини сиёсий вазиятга қараб турли хил рангга киришларига мажбур қилади. Натижада бу ғоялар ўз тарафдорларини капиталистик ғоялар билан келишишликка олиб келади.
Иқтисод соҳасида улар фоизли банклар, кооператив жамиятлар, ҳиссадорлик ширкатларни ўзлаштириб, уларга исломий исм қўйдилар ва исломий тўн кийдирдилар. Ҳокимиятда бошқарувнинг республикавий шакли ва парламент орқали демократик бошқарувни давлат тузилишининг дунёвий нусхаси сифатида қўшиб киргиздилар. Суд идоралари фаолиятига Ғарбнинг суд стандартлари – кассация ва апелляция суди босқичлари киритилди. Ижтимоий тузумда эса аввалдан таъқиқланган фуқаролик никоҳлари ва урф-одатларини қонунийлаштирдилар. Бу ғояларнинг Ислом мабдасига зид бўлишига қарамай, бу гуруҳлар “шароит талаб қилганлиги туфайли”, “иложсизлик чоралари”, “босимни олдини олиш”, “Исломни капитализм билан бирлаштиришга йўл қўйиб бериш” каби сохта баҳоналар билан қалбаки мусулмон олимларининг асоссиз хулосалари асосида уларга эргашдилар. Буларнинг барчасида мабдада собитлилик қани?
Умумий манфаатлар ва Шариат томонидан таъқиқланган қонунчилик органи – парламентдан ўрин эгаллаш баҳонасида Исломга зид бўлган ғояларни эълон қиладиган уюшмалар билан иттифоқ бўлаётган уюшмаларнинг мабдада собитлиги қаерда?!
Сайкс – Пико келишувига биноан Усмонийлар Халифалигининг майда бўлакчаларга бўлиниши натижасида пайдо бўлган, бугун республика ёки қироллик шаклида дунёвий капиталистик тузумнинг бевосита назорати остида бўлган давлатлар билан келишадиган гуруҳларнинг мабдада собитлиги қаерда?! Вазият шу қадар оғирлашди-ки, бу гуруҳлар бундай давлатларга ва уларнинг конституциясига қонунийлик бериб исломий деб атамоқдалар, ҳолбуки улар дунёвий бўлиб, Франциядан мусулмон ўлкаларга олиб кирилди.
Куфр давлатларининг элчилари, президентлари ва мансабдор шахслари билан учрашувлар, мулоқотлар в мунозаралар олиб борадиган гуруҳларнинг мабдада собитлиги қаерда?! Ҳолбуки, Россия, Америка, Франция ва Англия каби бу кофир давлатлар мусулмон ўлкаларда уруш олиб боришяпти ва улар бу гуруҳларга буйруқ беришиб шартлари ва таклифларини ўтказишяпти ва бу кофирлар ўзларининг режалари чизилган чизиқдан ўтиб кетмасликлари учун бу гуруҳларга босим ўтказишяпти.
Ҳоким ва бошқа мансабдор шахслардан ҳисоб талаб қилмаётган, уларга ҳақиқатни сўзламаётган, ҳамда инсоният ҳаётининг барча соҳаларида Ислом билан бошқармаётгани учун уларни қораламаётган бу гуруҳларнинг мабдада собитлиги қаерда?! Бу гуруҳларнинг ҳозирги мусулмон давлатларининг Ғарбга тоъбелигига жим қараб туришларини гапирмаса ҳам бўлади. Нима учун бу гуруҳлар қашшоқлик, адолатсизлик ва порахўрлик авж олган учун давлатдан ҳисоб сўрамайди? Расулуллоҳ с.а.в. шундай қилганмиди?! Ахир Расулуллоҳ с.а.в. Қурайшнинг куфр ғоялари ва бутпарастлик ақидаларини қораламаганмиди? Уларнинг урф-одатлари ва анъаналарини, жамиятда ҳукмронлик қилаётган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тузумларини, уларнинг камбағал, аҳолининг ҳимояланмаган қатламига нисбатан қилаётган зулмини айбламадими? Ахир Билол ибн Рабоҳ мўъминлар амири Умар ибн ал-Хаттобдан шу қадар тез-тез ҳисоб сўрамадими, ҳатто у “Ё Аллоҳ, мени Билол ва унинг ёнидагилардан мени қутқар!”демадими?
Нима учун бу гуруҳлар Пайғамбар Муҳаммад с.а.в. Макка мушрикларининг ўзи ва саҳобаларига, яъни ўзининг уюшмасига қарши қилган ҳийла ва фитналарини очиб ташлаганидек, мусулмонларнинг ҳозирги ҳокимлари ва ғарб давлатларининг Умматга қарши қилаётган фитналарини очиб ташламайдилар? Масалан, Расулуллоҳ с.а.в. Бадр жангида мушрикларнинг 9-10 туя сўйганларига қараб уларнинг сонини 900-1000 та ҳисоблади. Қуръон ҳам Макка мушриклари зодагонларининг баъзиларини, Валид ибн-Муғийра кабиларни насл-насабсиз араб эканлигини фош қилди:
عُتُلٍّ بَعْدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ
“Қўпол, ундан сўнг отасининг таъйини йўққа”. (Қалам:13)
Ёки Абу Лаҳабни:
تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ ﴿١﴾ مَا أَغْنَىٰ عَنْهُ مَالُهُ وَمَا كَسَبَ ﴿٢﴾ سَيَصْلَىٰ نَارًا ذَاتَ لَهَبٍ ﴿٣﴾
“Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок! Унга моли ҳам, касб қилган нарсалари ҳам фойда бермади. У тезда чўғи қизиб турган ўтга киради”. (Масад: 1-3)
Ўзларини Расулуллоҳ с.а.в.нинг насабиданмиз деб даъво қилиб (аммо улар у насабдан эмас) Умматни этник ва диний мансублигига қараб бўлаётганларнинг мабдада собитлиги қани?! Ахир Ислом Муҳаммад с.а.в.нинг насабини мусулмон жамоасидан айириб, уларни насаби туфайли афзал қилдими? Ахир Исломда афзаллик тақводорликка қараб белгиланмайдими? Ахир бу ғояни одамларни камситувчи ёндашувни жорий қилиб, бирини биридан устун қўиб, имтиёзлар бериш билан Исломга зарар еткизаётганини кўрмаяптиларми?! Ахир Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг ўзлари насабига қарата “Агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса, унинг қўлини кесаман” демаганмиди?! Эътибор беринг, у Зот с.а.в. қизини “тегиб бўлмайдиган” деб, уни айириб, алоҳида ажратиб қўймади, аксинча, уни бошқа мусулмонлар каби эканлигини эслатди. Кўзни қамаштирадиган, қалбларни мафтун қиладиган, инсон онгини лол қолдирадиган Исломнинг адолати худди шундайдир. Номини исломий қўйиб олган бугунги гуруҳлар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу сўзларинин эшитмайдиларми:
إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ
“Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир” (Ҳужурот: 13)
Ёки Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ушбу сўзларини:
لَا فَضْلَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى عَجَمِيٍّ إِلَّا بِالتَّقْوَى
“Арабнинг ажамдан устунлиги фақат тақводадир”.
Исломий бўлмаган бошқарувда мансаб эгаллаш учун иштирок этаётган гуруҳларнинг мабдада собитлиги қаерда?! Пайғамбар с.а.в. саҳобалари билан уюшган гуруҳида Қурайшнинг мушрик арабларининг бошқарувида иштирок этдими, ҳолбуки улар Пайғамбар с.а.в. ва саҳобаларига ўз мабдаларидан воз кечишлари эвазига молу мулк, ҳокимият, юксак мартаба, аёлларни таклиф қилишмадими? Бугун айнан мана шу сохта исломий гуруҳлар исломий мабдадан воз кечиб, куфрнинг бир ҳовуч ифлос долларига, бу дунёнинг ўткинчи матолари эвазига Ислом билан бошқарувдан воз кечишга рози бўлмаяптиларми?
Аллоҳ нозил қилган қонунлар билан бошқармаётганларга бўйинсуниб, улар билан келишаётган, уларни ҳокимият эгалари деб атаётган гуруҳларнинг мабдада собитлиги қаерда? Нимага бу бошлиқ Исломни ҳаётда татбиқ қилмаяпти? Қани байъат, қани исломни татбиқ қилиш учун тузилган шартнома? Нима учун бу гуруҳлар уларни муҳосаба қилмайди, уларга насиҳат бериб тўғри йўлга йўлламай, аксинча уларга ёқиш учун иккиюзламачилик қиладилар? Нима учун улар ҳаётда татбиқ қилиш учун ислом қонунлари лойиҳаси-конституциясини таклиф қилмайдилар? Биргина мақсадни кўзлаган – дин ҳисобига ҳокимиятни қўлга киритишга ҳаракат қилаётган гуруҳларнинг мабдада собитлиги қаерда? Ахир улар тўғри исломий ғояларни тарқатмаяптилар, улар ҳақидаги жамоатчилик фикрини шакллантирмаяптилар! Бу гуруҳлар ҳокимият тепасига қандай келдилар? Ҳокимиятни олиш учун нотўғри, номуносиб, самарасиз усул бўлган демократик йўл биланми? Аммо бу гуруҳларнинг бошқарув жиловини қўлга олишлари фақат расмий, яъни қоғозда холос. Аслида ҳокимият қўлида куч бўлмаган “янги меҳмонларнинг” қўлида эмас, балки давлат аппарати назорати остида бўлган эски бошқарув режимига тегишли.
Ҳақиқий маънода ҳокимиятни қўлга олиш учун икки элементга эришиш лозим. Биринчидан, гуруҳ тарқатаётган ғояни умумий тушунишдан келиб чиққан жамотчилик фикрига эришиш керак. Иккинчидан, куч эгаларининг ишончига ишонтириш йўли билан эришиш керак. Пора бериб пулга сотиб олиш керак эмас, чунки бугун пулга сотиб олинган одам эртасига сени ҳам сотиши мумкин. Бу икки талаб Пайғамбар с.а.в.нинг ҳокимиятга эришиш услубининг шартларидир.
Гуруҳнинг мабдада собитлилиги ҳаракатларда ҳеч қандай акс этмайдиган қуруқ шиор бўлиб қолмаслиги керак.
Мабдада собитлилик позицияларда намоён бўлиши керак, аниқроғи, қалбларга ўрнашиб, ҳаракатларда тасдиқланиши керак. Аммо бугунги сохта исломий ҳаракатлар ўзининг тарафдорларини тўғри исломий ғояларни тарғиб қилар экан, ўзлари мабдада собитликка риоя қилармиканлар ёки уларга капиталистик тамойилларни сингдирадиларми?!
Аммо бугун бу гуруҳлар демократик капиталистик услуб ўрнига ўзгартиришнинг тўғри услуби – Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг услубларини ушлаяптиларми?! Аммо бу гуруҳлар бугун Ислом ғоялари ва қонунларига чақиряптими, исломий усул билан Адолатли Халифаликни барпо қилиш учун аввало уюшмани барпо қилиш, унга исломий сақофат бериш, сўнгра улар билан биргаликда жисмоний куч қўлламасдан сиёсий ва ғоявий кураш воситасида исломий ғояларни ёйиш ва ниҳоят, куч эгалари, ҳарбийлар, нуфузли бошлиқлардан, бутун бир Уммат ёрдамида ҳокимиятни қўлга олишга ҳаракат қилишяптими?!
Махсус Марказий Ҳизб ут-Таҳрир матбуот идораси учун
Абдурраҳмон ал-Амирий, Яман
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми