Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги
Аллоҳга ҳамд, Унинг Расулига ва У кишининг оли байтига, саҳобаларига ва У кишига эргашганларга салавоту саломлар бўлсин. Аммо баъд:
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳ… Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд…
Одамлар учун чиқарилган энг яхши Умматга, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган ва ал-Азиз, ал-Ҳаким Аллоҳга иймон келтирган Ислом умматига…
Хусусан, даъват юкини кўтарганларга — Аллоҳ уларнинг қўли билан фатҳни насиб қилсин ва Ислом давлатини — пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этишлари учун уларни Ўз мадади билан қувватласин…
Саҳифамиз қадрли меҳмонларига — ушбу саҳифадаги яхшиликка интилаётган, ҳақни англаш ва унинг аҳлига ёрдам бериш йўлида куч-ғайратини сарфлаётганларга…
Барчанггизга… Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Сизларни 1447 ҳижрий йилги муборак Ийд ал-Азҳо билан табриклайман ва Қудратли, Азиз Аллоҳдан ушбу Ҳайит барча мусулмонлар учун яхшилик ва бараканинг бошланиши бўлишини сўрайман…
Қадрли биродарлар! Бу Ҳайит шундай вазиятда келмоқдаки, яҳудларнинг Америка ва унинг қурол-аслиҳалари кўмаги билан Ҳошим Ғазо ва бутун Фаластин устидаги тажовузи ҳали ҳам давом этмоқда. Мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар эса бўлаётган воқеаларни сукут билан кузатиб туришипти, шаҳидларни санаб, уларни “шаҳидлар”, демасдан «ҳалок бўлганлар» деб аташмоқда! Уларнинг ичида ўзича энг «намунали» йўл тутаётгани, гўё бетарафдек кўриниб воситачилик қилаётганларидир, аслида эса бу ҳукмдорлар мазлум мусулмонлардан кўра яҳудларга яқинроқдир!
Бугун улар бизнинг бошимизга янада қаттиқ ва янада шиддатли тажовузни қўшишди. Америка ва яҳудий вужуди Эронга қарши 2026 йил 28 февралда кенг кўламли қўшма ҳужум бошлади ва бу ҳужум улар томонидан ўшанда бошланганидан бери давом этмоқда. Яъни, уч ойдан бери Эрон, Ливан ва уларнинг атрофидаги ҳудудларга нисбатан тажовуз тўхтагани йўқ! Мана, яҳудий вужуди Ҳошим Ғазода қилганидек, Ливан жанубида ҳам хавфсизлик ҳудудини барпо этмоқда. Буларнинг барчаси мусулмон юртлари ҳукмдорларининг кўз ўнги ва қулоқлари остида содир бўлмоқда, бироқ улардан садо йўқ! Трампнинг нормаллаштириш поезди яҳудлар билан алоқаларни нормаллаштиришга бошқа қолган мусулмонлар юртларини ҳам қўшиш учун Ливанда тез ҳаракатланмоқда. Хиёнаткорона музокаралар Аллоҳдан, Унинг Расулидан ва мўминлардан уялмасдан ўтказилмоқда! Ҳатто Ливанда даъво қилинган 10 кунлик ва 3 ҳафталик сулҳларни ҳам яҳудий вужуди оёқости қилиб, ҳужумларини кучайтирди…
Шунингдек, Америка Ташқи ишлар вазирлиги 2026 йил 15 май, жума куни яҳудий вужуди ва Ливан ўртасида эълон қилган 45 кунлик сулҳ — «Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш режимини 45 кунга узайтиришга келишиб олишди» деган баёнот ҳам яҳудий вужуди учун қоғоздаги сиёҳдан бошқа нарса эмас. Ҳужумлар, даъво қилинган мазкур сулҳларга ҳеч қандай эътиборсиз кучайиб бормоқда («Исроил» бугун, якшанба куни, Ливан шарқидаги Ғарбий Беқада жойлашган Яҳмар ва Саҳмар қишлоқлари атрофига иккита ҳаво зарбаси берди, бундан ташқари Ливан жанубидаги Зутар аш-Шарқия қишлоғига ҳам ҳужум қилди… Ал-Жазира, 17/5/2026]). Табиийки, яҳудий вужуди сулҳни эълон қилган Трампнинг розилигисиз ҳаво зарбаларини амалга оширмайди! Шу тариқа, у ёки бу ерда тажовуз бўлмаган бирор тун ёки кун қолмаяпти, мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар эса яҳудий вужудини барча томонидан ўраб турган бўлсалар-да, “дунёни сув босса ўрдакка не ғам” қабилида, гўё қабрлардек жим туришибди. أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ! (Огоҳ бўлингки, уларнинг чиқараётган ҳукмлари нақадар ёмон!).
Сўнгра Трамп Хитойга қилган ташрифидан қайтганидан кейин ҳам Ҳурмуз бўғозини қамал қилишда ва таҳдид солишда давом этмоқда: (Америка президенти Трамп шу якшанба куни Эрон раҳбарлари тезкорлик билан ҳаракат қилмаса, вайронкор оқибатлар бўлиши билан таҳдид қилди.. Трамп «Трут Социал» (Truth Social) платформасидаги ўз постида шундай ёзди: «Эрон учун вақт тугамоқда ва улар тезроқ ҳаракат қилишлари керак, акс ҳолда уларда ҳеч нарса қолмайди», ва «Вақт ҳал қилувчи омил!» эканини алоҳида таъкидлади… Ал-Арабия, 17/5/2026)… (Сўнгра Америка президенти Эронга ҳарбий зарбалар бериш таҳдидини яна бир бор такрорлади… У бугун, душанба куни «Трут Социал» платформасидаги постида Американинг Эронга берадиган зарбалари ҳар томондан келиши мумкинлигига шама қилди… Ваъи (Ироқ ахборот агентлиги), 18/5/2026). У ўз такаббурлигини мана бундай сўзлар билан давом эттирмоқда: (… Шу контекстда Трамп Америка кучлари Эрон армиясини ва унинг сиёсий раҳбариятини катта миқдорда йўқ қилганини урғулаб, Қўшма Штатлар ҳеч қандай шароитда Эроннинг ядровий қурол ривожлантиришига йўл қўймаслигини таъкидлади… Мидл Ист Онлайн, 20/5/2026). Би-Би-Си ўзининг охирги хабарида (21/5/2026) қуйидагиларни нашр қилди: (Трамп Эндрюс базасида журналистларга берган баёнотида.. Эрон билан бўлаётган музокараларнинг ривожи ҳақида сўралганда, улар айри йўлда (боши берк кўчада) эканини айтди.. Ва агар биз тўғри жавобларни ололмасак, ишлар жуда тез суръатда ёмонлашади, жавоблар 100% тўлиқ бўлиши керак, деб қўшимча қилди. Би-Би-Си, охирги хабарларида 21/5/2026). У (Трамп) музокаралар ўзининг ҳавойи хоҳишига кўра ёки ўзи доим айтадигандек бўлишини хоҳлайди: (Эрон билан музокаралар якуний босқичига етди, бироқ айни пайтда у агар сўзлашувлар муваффақияцизликка учраса, янада кўпроқ ҳужумлар бўлишидан огоҳлантирди. Иран Интернейшнл, 21/5/2026).
Мана шундай қилиб, Трамп музокаралар ўзининг такаббурона «куч орқали тинчлик..» тамойили асосида бўлишини истамоқда! Ва ўзининг бенасаб етимчаси Нетаняхуни вайронкорлик ва тажовузни давом эттиришга ундамоқда. Натижада яҳудий вужуди, юқорида зикр қилганимиздек, Ливаннинг босиб олинган қишлоқларида ўз армияси учун янги ҳарбий лагерлар барпо этмоқда ва буни хавфсизлик ҳудуди деб эълон қилмоқда. Яъни, Ҳамас билан бўлган келишув ва сариқ чизиқ, деб сўнг содир этган жиноятлари, яъни Ғазо «сценарийсини» қайтармоқда! Трампнинг куч орқали тинчликка эришиш ҳақидаги такаббурлиги, ахборот агентликлари 2026 йил 24 май, якшанба куни хабар қилганидек, икки ой ёки ундан кўпроқ вақтга чўзиладиган музокаралар ёки муҳокамаларнинг муқаддимаси сифатида миналаштирилган хавфли келишув лойиҳасини келтириб чиқарганга ўхшайди… Трампнинг ўзи тўккан қонлар, вайрон қилган уй-жойлар, йўқ қилган инфраструктурага эътибор бермай, урушни ўзи хоҳлагандек бошлаши ва тўхтатиши ёки тугатиши, ҳақиқатда, энг оғир жиноятлардан биридир.. Буларнинг барчаси уни макрини ўзига қайтарадиган ва худди илгари унинг маслакдошлари бўлмиш форслар ва румликларга берилганидек дарс бериб қўядиган мусулмонлар давлатини йўқлиги сабабли содир бўлмоқда. Ҳатто унинг бенасаб етимчаси Нетаняху ҳам Фаластин, Ливан ва уларнинг атрофидаги инсонларни, дарахтларни ва тошларни вайрон қилишда Трампнинг режаси асосида ва унинг буйруғи билан ҳаракат қилмоқда!!
Хотимада айтадиган бўлсак, мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар Оламлар Раббисига ҳамд айтиш, Уни поклаб ёд этиш ўрнига, мустамлакачи кофирларга мақтовлар айтишмоқда.. Фаластинни озод қилиш ва яҳудий вужудини йўқ қилиш ўрнига, улар у билан музокаралар олиб бориш ва муносабатларни нормаллаштиришга интилишмоқда… Бу ҳукмдорлар, Трамп улардан рози бўлиши учун, Америкага ва унинг арзандаси яҳудий вужудига содиқлик кўрсатишмоқда! Шу тариқа, улар тоғут Трампни рози қилиш учун Аллоҳнинг ғазабини келтиришмоқда … Улар Расулуллоҳ ﷺнинг мана бу сўзларини унутишди ёки ўзларини унутганликка солишди: «مَنْ أَسْخَطَ اللَّهَ فِي رِضَا النَّاسِ سَخِطَ اللَّهُ عَلَيْهِ، وأَسْخَطَ عَلَيْهِ مَنْ أرضاهُ فِي سَخَطِهِ، وَمَنْ أَرْضَى اللَّهَ فِي سَخَطِ النَّاسِ رَضِي اللَّهُ تَعَالَى عَنْهُ وَأَرْضَى عَنْهُ مَنْ أَسْخَطَهُ فِي رِضَاهُ حَتَّى يُزَيِّنَهُ وَيُزَيِّنَ قَوْلَهُ وَعَمَلَهُ فِي عَيْنِهِ» (Ким одамларнинг розилиги деб Аллоҳни ғазаблантирса, Аллоҳ ундан ғазабланади ва Аллоҳнинг ғазабига қолиб рози қилган кимсасини ҳам унга қарши ғазаблантиради. Ким одамларнинг ғазаби бўлса ҳам Аллоҳни рози қилса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлади ва Уни рози қилиш йўлида ғазаб қилган кимсани ҳам ундан рози қилиб қўяди, ҳатто унинг кўзига унинг ўзини ҳам, унинг сўзи ва амалини ҳам чиройли кўрсатиб қўяди). Бу ҳадисни Табароний «Ал-Муъжам ал-Кабир»да чиқарган.. Шунингдек, бу ҳукмдорлар кофирларга дўстлик-содиқлик нақадар хавфли жиноят эканини – бу дунёда хорлик ва охиратда аламли азоб эканини англаб етмаяптилар: ﴿سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُون﴾ (Жиноят қилганларга макр қилиб юрганлари сабабли Аллоҳнинг ҳузурида хорлик ва шиддатли азоб етажакдир).
Бу ҳукмдорларнинг мустамлакачи кофирларга бўлган содиқлиги шу даражага етдики, улардан бирортасининг юртига тажовуз қилинса, бошқалари унинг ёрдамига ҳаракат ҳам қилмайди, балки уларнинг ичида энг «намунали» йўл тутаётгани ҳалок бўлганлар ва ярадорларни санаб ўтирувчилардир! Мусулмонлардаги асл ҳолат шуки — улар бир бутун умматдир, тинчликлари ҳам бир, урушлари ҳам бирдир. Кимки уларнинг бирор бўлагига тажовуз қилса, бу уларнинг барчасига қилинган тажовуздир. Бироқ мусулмон юртлари парчаланган ва мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар мустамлакачи кофирларга содиқ бўлиб турган бир пайтда бу нарса амалга ошмайди.. Лекин бу бирлик(ваҳдат) мусулмонларни яна қайта ягона умматга айлантирадиган Рошид Халифалик давлати билангина амалга ошади… У(яъни Халифалик давлати) Аллоҳ(нинг дини)га ёрдам беради ва Унинг ҳукмларини татбиқ этади, натижада, Аллоҳнинг изни билан, унга нусрат(ғолибият)ёр бўлади, у ўзининг адолати ва жиҳоди билан дунёни нурга тўлдиради ҳамда Аллоҳ уни Ўз нусрати билан сийлайди…
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ﴾
(Эй иймон келтирганлар! Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз (динини қўлласангиз), У ҳам сизга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади).
Эй мусулмонлар! Аллоҳнинг нидосига лаббай деб жавоб беринг ва Аллоҳ субҳанаҳунинг ушбу ваъдасини рўёбга чиқариш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилинг: ﴿وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُمْ مِنْ بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكا فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾ (Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир). Шунингдек, Расулуллоҳ ﷺнинг Аҳмад Ҳузайфа ибн Ямондан чиқарган ҳадисларида келганидек, биз айни дамда яшаб турган ушбу “зўравон подшоҳлик бошқаруви”дан кейинги хушхабарларини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилинг:
«.. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ» (…Сўнгра зўравон подшоҳлик бошқаруви бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнгра Аллоҳ уни кўтаришни хоҳлаган пайтда кўтаради. Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин У зот жим қолдилар)…﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾ (Ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусрати(ғолиб қилгани)сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишисига нусрат берур. У Азиз ва Раҳимдир).
Сўзимнинг хотимасида Аллоҳ субҳанаҳудан ушбу Ҳайитни Ислом ва мусулмонлар учун яхшилик, барака ва азизликнинг бошланиши қилишини сўрайман,
﴿وَاللَّهُ غَالِبت عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُون﴾ (Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (Уни Ўзи хоҳлаган ишидан ҳеч ким манъ қила олмайди), лекин одамларнинг кўплари(буни) билмаслар).
اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ… اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ، وَللهِ الْحَمْد…ُ
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳ… Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд…
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта 10 Зулҳижжа 1447ҳ
27 май 2026м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб