| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

By htadmin
28.05.2026
47
0
Share:

Матбуот баёноти

Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

Яқинда Россия президенти Путин Хитойга ташриф буюрди ва ташриф якунида қирқдан ортиқ банддан иборат қўшма баёнот эълон қилинди. Унда икки давлат бир қатор битимлар ва келишувларни маълум қилди. Бироқ баёнотда энг эътиборни тортадиган жиҳат – ҳар икки давлатнинг кўп қутбли янги дунё тартиботига қилган чорловидир. Шунингдек, яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, Путиннинг Хитойга ташрифи Америка президенти Трампнинг Хитойга қилган сафаридан кейин юз берди. Путиннинг Хитойга сафари якунлангач, Хитой раисининг Шимолий Кореяга бориш нияти борлиги эълон қилинди.

Амалга оширилган ва эълон қилинган ушбу ташрифларнинг мақсадлари ҳамда улар кўтариб чиққан хабарлар (сигналлар) қандай бўлишидан қатъий назар, биз Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлимида қуйидаги нуқталарни баён қилишни истаймиз:

  • Биринчидан: Дунё Иккинчи жаҳон урушидан бери Американинг гегемонлиги ҳамда унинг коммунистик шарқий лагерь қаршисида капиталистик ғарбий лагерига раҳбарлик қилишидан келиб чиққан зулм, қаҳр ва мустамлакачилик остида яшади. Сўнгра совуқ уруш даври-босқичи давом этди, токи ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида Совет Иттифоқи қулаши билан шарқий лагерь парчаланиб кетгунига қадар. Кейин эса Америка дунё ишларида яккаҳокимлик қилиш босқичига ўтди ва у бир қанча воситаларга таянувчи мустамлакачилик дунё тартиботини барпо этди. Бу воситалар сирасига: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва унинг тармоқлари, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки, малай ҳукмдорлар, инсон ҳуқуқлари, бола ва аёллар ҳуқуқлари ниқобидаги даъволар ва бошқалар киради…
  • Иккинчидан: Мусулмонлар Америка ўзининг халқаро гегемонлигини мустаҳкамлаш, қўлидан келганча мамлакатларни мустамлака қилиш ва уларнинг бойликларини талон-торож қилиш учун барпо этган ушбу халқаро низомдан энг кўп зарар кўрган тоифа бўлдилар. У мусулмонлар юртларига сохта баҳоналар билан бостириб кирди, улардан миллионлаб инсонларни, хусусан Афғонистон ва Ироқда қатли ом қилди ва у ерларда ўзининг малай ҳукмдорларини тайинлади. Мусулмонлар юртларидаги малай ҳукмдорларни ҳимоя қилиб келди, токи уларнинг бойликларини совуришда давом этиш ва уларнинг бирлашиб, Халифалик давлатини барпо этишларига тўсқинлик қилиш учун. Сўнгра яқинда ўзининг малайи (боқимандаси) бўлмиш яҳуд вужуди билан бирга Эронга қарши уруш бошлади.
  • Учинчидан: Путиннинг Хитойга қилган ташрифи билан бир вақтда, Россия ўзининг ядровий қудратини намойиш этувчи уч кунлик ҳарбий машғулотларни (манёврларни) ўтказди. У фақат ҳарбий кучнинг ўзигина халқаро майдонда мавқе ярата олади ва халқаро сиёсатда ўзгариш қила олади, деб хомхаёл қилди. Бунда у худди Трампнинг ўзига хос манманлик-мақтанчоқлик услубидан фойдаланди, ваҳоланки Трамп ҳам ўзининг одатий беҳаёлиги, беандишалиги билан, дунёдаги энг кучли армияга эга эканини айтиб овозини баланд кўтарган эди! Буларнинг барчаси худди Од қавмининг йўлидан боришди, ўшанда улар: «Биздан кўра қувватлироқ ким бор?» дейишган эди. Бас, уларга узил-кесил рад жавоби келди: «Ахир улар ўзларини яратган Аллоҳ улардан кўра ўта қувватли эканини кўрмадиларми?!» (Фусссилат 15).
  • Тўртинчидан: Россия-Хитой қўшма баёноти ўзининг кўплаб бандларида Америка томонидан ташкил этилган БМТга ҳамда ўзлари томонидан тузилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, БРИКС, Хитой –  Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотларга таянди. Бу билан улар Иккинчи жаҳон урушидан бери дунёнинг бахтсизлигига сабаб бўлган блоклар ва альянслар тузишда худди Ғарб давлатларининг йўлидан бордилар.
  • Бешинчидан: Сиёсий вужудлар ва жамиятларда татбиқ қилинадиган қонун маъносидаги «халқаро қонун»нинг мавжуд бўлиши жоиз эмас, шунингдек, дунё ишларини назорат қиладиган бирор глобал давлатнинг бўлиши ҳам тўғри эмас. Чунки ҳар бир давлат ўз салтанати ва сиёдатига (ҳукмронлигига) эгадир ва ҳеч кимнинг уни устидан салтанати йўқдир. Балки булар(яъни халқаро қонунлар) – давлатлар ўз ўрталаридаги умумий ишларни тартибга солиш учун халқаро муносабатларда келишиб оладиган халқаро урфлардир (одатлардир). Бунга Росулуллоҳ ﷺ ўз баъсатларидан олдин иштирок этган «Ҳилфул-фузул» (Фазилатлилар қасамёди) мисол бўлади, унда баъзи араб қабилалари мазлумга нусрат бериш (ёрдам бериш) учун жамланган эдилар. Ва Набий ﷺ баъсатларидан кейин у ҳақида шундай деганлар: «Мен Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида бир қасамёдга (иттифоққа) гувоҳ бўлдимки, у мен учун қизил туялардан ҳам суюклироқдир. Агар Исломда ҳам унга чақирилсам, албатта ижобат қилган бўлардим» (Байҳақий ривояти).
  • Олтинчидан: Биз мусулмонларга Америка ва Европа устига қурилган капиталистик низомнинг барбод бўлганини ҳамда у омматан бутун дунёга, хусусан мусулмонларга келтирган бахтсизликни эслатамиз. Шунингдек, кейинчалик уйғонган йирик давлатлар – яъни Россия ва Хитойнинг ҳеч бири ўзлари юрадиган ва дунёга кўтариб чиқадиган бирор ўзгача мабдага эга эмаслигига ишора қиламиз. Балки улар ўзларининг халқаро сиёсатларида айнан капиталистик мабда асосида юрадилар. Ва мусулмонларга шуни эслатамизки, Халифалик давлати йўқлигида ҳамда капиталистик мабда дунё устидан гегемонлик қилаётган бир пайтда, халқаро муносабатлар фақатгина манфаатлар, уларни монополия қилиш, улар устида низолашиш ва улар учун урушлар чиқариш устига қурилди. Натижада миллионлаб инсонлар ҳалок бўлди ва қонлар дарё бўлиб оқди; буларнинг барчаси (мустамлакачи давлатлар ўз) таъсир доирасини кенгайтириш ва бойликларни талон-торож қилиш учундир.

Ва ниҳоят: Эй мусулмонлар, адолат, инсоф, мазлумга нусрат бериш ва ёрдам сўраганга ёрдам бериш устига қурилган халқаро низомни барпо этишга сизлардан кўра лойиқроқ ҳеч ким йўқдир! Чунки фақатгина сиз Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан нозил қилинган тўғри мабдага эгасиз. Бу мабда дунё устидан ўн икки асрдан кўпроқ вақт ҳукмронлик қилди, унда дунё Исломнинг адолатини, инсофини, мазлумга берган нусратини ва дини, жинси, ирқи ва мавқеидан қатъий назар ёрдам сўраганга қилган ёрдамини ҳис этди. Бунга узоқ ва яқиндагилар, дўстдан олдин душман гувоҳлик берди.

Эй мусулмонлар, дунёдаги заифлар ва мазлумлар ўзларини йирик давлатлардаги бир ҳовуч капиталистлар манфаати учун талон-торож қилган капиталистик мабдадан қутқаришингизни, уларга инсоф қилишингизни кутмоқдалар! Биз заифмиз, тарқоқмиз деманглар, балки сиз Ҳизб ут-Таҳрир сизни барпо этишга чақираётган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини қуриш орқали ташаббус жиловини қўлга олишга қодирсиз! Зеро, унда дунёдаги азизлигингиз ва Охиратдаги ютуғингиз бордир, унда инсониятни капиталистик мабданинг туғёнидан қутқариш бордир. Бас, Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга фаолият қилишга, унга нусрат беришга ва байъат қилишга шошилинг!

﴿وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ﴾

«Албатта, Аллоҳ Ўзига (Ўз динига) ёрдам берадиганларга ёрдам берур. Шубҳасиз, Аллоҳ Кучли ва Азиздир» (Ҳаж: 40)

 

Ҳизб ут–Таҳрир Марказий матбуот бўлими

Tagsбой бермангларЯнги халқаро низомни шакллантириш имконияти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кетма-кет келаётган ҳодисалар Фаластин маъмурияти ва режимларнинг хоинлигини ажойиб тарзда фош этмоқда

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МАҚОЛАЛАР

    Капитализм инсон муаммосини ҳал қилмайди…!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/