Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (president.uz 20.08.2024й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 август куни "Air Products" компанияси президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилди.
Изоҳ: Маълум қилинишича, Ўзбекистонда “Air Products” билан қўшма лойиҳалар портфели 2,5 миллиард доллардан ошган. “Air Products” Америка кимё компанияси бўлиб, техник газлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ўзбекистон президентининг бундай йирик капиталистик ширкатлар билан шахсан учрашуви аслида мусулмон халқимизга нисбатан яхшилик аломати эмас. Чунки бундай учрашувларда асосан юртимиз, халқимиз бойликлари устида савдо қилинади. Мазкур компаниялар иқтисодимизга суқилиб кириб, ундан ўз улушига эга чиқиш учун ҳаракат қилади. Бунинг учун эса, албатта, сиёсий элита, хусусан президентнинг хайрихоҳлиги ва яшил чироқ ёқиши лозим бўлади. Порахўрлик ва коррупция бундай ишларда одатий ҳолга айланган. Мана шундай нопок воситалар орқали хорижий компаниялар алоҳида ҳуқуқлар ва имтиёзларга ҳамда давлат ҳимоясига эга чиқадилар, шунингдек қатор солиқлардан ҳам озод бўладилар. Демак, ушбу компаниялар юртимиз аҳолиси учун айтарли фойда келтирмайди, аксинча катта зарар келтиради холос. Бунга мисол сифатида, мамлакат иқтисодига катта юк бўлишдан нарига ўтмаётган Uzbekistan GTL заводини келтириш мумкин. Бироқ ҳукумат хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали ишчи ўринлари яратилади ва иқтисодий ўсишга эришилади, деган асоссиз даъволар билан халқимиз қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришда давом этмоқда. Ислом нуқтаи назарига кўра, хорижий компанияларга алоҳида имтиёзлар бериш асло жоиз эмас. Уларнинг табиий бойликларимизга эга чиқишларига эса, мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Иш ўринлари яратилиши ва ҳақиқий иқтисодий ўсишга эришиш ҳам фақат Ислом тузуми ва унинг иқтисодий низомини татбиқ қилиш билан бўлади.
Хабар (daryo.uz 21.08.2024й): Ўзбекистон хориждан газ сотиб олиш ҳажмини беш карра оширди.
Изоҳ: Табиий газ бугун Ўзбекистон халқи учун энг оғриқли масалалардан бири бўлиб қолди. Буни халқимиз ҳар йили асосан қиш мавсумида янада қаттиқ ҳис қилмоқда. Ҳукумат ҳар йили қиш мавсумига тайёргарлик яхши бўлаётганини ваъда беришига қарамай, бу қишда ҳам газ масаласи каттагина муаммо бўлиши ҳақида халқнинг хавотири йўқ эмас. Хабарда айтилишича, июль ойида 174,2 миллион долларлик газ импорт қилинган, бу кўрсаткич ўтган 2023 йил июлига нисбатан 174 баравар кўп. Бироқ эътиборли томони, газ импорти ўсаётганига қарамай, газ экспорти тўхтатилмаган. Ўтган ойда 91,7 миллион долларлик газ экспорти амалга оширилган. Бу 2023 йилнинг июлига нисбатан 1,3 баробарга кўп. Ҳар доимгидек, бундай чала статистикада газ ҳажми ва нархи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг айтишича, омборларга газ йиғиш ҳақида ҳеч қандай хабарлар йўқ. Демак, ўзбек ҳукумати газни халқ учун эмас, балки экспорт учун сотиб олаётганининг эҳтимоли кўпроқ. Демак, ҳукуматдагилар халқ ташвишини бир чеккага суриб, газ савдоси билан шуғулланаётган тужжорларга айланиб қолишган кўринади. Энг ачинарлиси, ҳукумат халқимиз бойлиги бўлган улкан газ конларимизни Россия компанияларига қўшқўллаб топшириб, юртимизни газга қарам аҳволга олиб келди. Бунга чек қўйиш учун эса, табиий бойликларни шаръий ҳукмга асосан тасарруф қиладиган ва фақат уммат манфаатларини кўзлаб иш кўрадиган Халифалик давлатини тиклашдан бошқа чора йўқдир!
Хабар (qalampir.uz 21.08.2024й): Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги 11-мактаб директори қўшни аёл билан ишқий муносабатда бўлгани тасвирланган видео тарқалди.
Изоҳ: Хабарда Денов туманидаги 11-сонли умумтаълим мактаби директори деб айтилаётган Т.А. билан тузилган меҳнат шартномаси жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан, тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинган. Албатта, келажак авлоднинг таълим ва тарбиясига масъул инсон томонидан бундай жирканч амал содир этилаётгани қалбларни ларзага солмай қўймайди. Бундай шармандали ишларнинг асл сабаби – мусулмонларнинг зеҳниятини булғаётган демократиянинг шахсий эркинлик тушунчаларидир. Чунки айни шахсий эркинлик туфайли оилада эркак ва аёл, ота ва бола муносабатларига путур етади. Натижада жамиятимизда ҳалол, шаръий никоҳнинг таъсири бора-бора заифлашиб, зино ёйилиб бормоқда. Ўзбек ҳукумати эса Исломий таълим-тарбияга қарши курашиб бундай бузуқликларнинг урчишига бош-қош бўлмоқда. Бундан ташқари, ҳукуматнинг нотўғри сиёсати халқнинг иқтисодий аҳволи танг бўлишига олиб келди ва бунинг оқибатида аксар эркаклар тирикчилик учун четга кетишга мажбур бўлиб, узоқ муддат оилаларидан узилиб қоляпти. Ва бу ҳам қанчадир даражада зинонинг ёйилишига сабаб бўлмоқда. Хабарда келтирилган аёлнинг эри Россияда ишлаб юргани айтилади. Демакки, бундай бузуқ ишларга йўл очаётган ва ҳукуматни ўз тахти ғамидан бошқасини ўйламайдиган қилиб қўяётган бу демократик тузумдан имкон қадар тезроқ воз кечиб, унинг ўрнига Исломий қонунларни ҳаётга қайтариш зарур.
Хабар (qalampir.uz 22.08.2024й): Андижон вилоятида юзини бурқа билан тўсиб юрган эркак жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Изоҳ: Қайд этилишича, Андижон шаҳридаги болалар боғида Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи эркак аёлларга хос кийиниб, юзини тўсиб олгани аниқланган. Охирги пайтларда одам гавжум бўладиган жамоат жойларида эркакларнинг аёллар кийимида ва бурқа таққан ҳолатда қўлга олинаётгани ҳақида хабарлар чиқмоқда. Эътиборлиси, аввал бундай ҳолатлар ҳақида ҳеч қандай хабар эшитмасдик. Афтидан, бу ҳукуматнинг юзни тўсиб юришни тақиқлашга оид қабул қилган қонунини оқлаш учун атай уюштириляпти. Чунки юқоридаги ҳолатлар шу қонун қабул қилинганидан сўнг юз бермоқда. Агар биргина ҳолат бўлганда эди, тасодифга йўйиш мумкин бўларди, бироқ кетма-кет содир бўлаётгани шубҳа уйғотмоқда. Бунданда хавфлироғи, ҳукумат шуни баҳона қилиб яна аёлларнинг ҳижобига осилиши мумкин. Ўзи шундай ҳам ҳукумат Аллоҳ аёлларга вожиб қилинган авратларни тўсувчи жилбоб ва ҳижобга нисбатан тоқатсизлигини намойиш қилиб келяпти. Албатта, унинг бундай ғайриисломий сиёсати ортида Россия каби кофир мустамлакачи давлатлар турганига шубҳа йўқ. Шунинг учун мустамлакачи давлатларнинг юртларимизга чўзилган қўлларини кесиб ташлайдиган ва мусулмонларга ўз динларига эмин-эркин амал қилишларини таъминлайдиган Халифалик давлатини тиклаш зарур. Ҳукумат тепасида турганларни эса, агар Аллоҳнинг буйруқ ва таъқиқларига зид қонунлар чиқаришни бас қилмасалар, Аллоҳнинг лаънати ва ғазабига дучор бўлишларидан огоҳлантирамиз!
Хабар (gazeta.uz 23.08.2024й): Ўзбекистонда бир неча эркак «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқол қўйгани учун жаримага тортилди. «Газета.uz» Олий суд сайтидаги суд қарорларини ўрганиш давомида буни аниқлади.
Изоҳ: Нашрнинг ёзишича, суд қарорлари базасида МЖТКнинг 184−4-моддаси билан қайд этилган жами 789 та ҳолат мавжуд. Кўп ҳолларда у аёллар билан боғлиқ бўлиб, эркакларга нисбатан камдан-кам қўлланган. Бироқ ички ишлар идоралари томонидан норасмий равишда мусулмон йигитларнинг соқолини олиш тадбири вақти-вақти билан ўтказиб келинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Хуллас – хоҳ расмий бўлсин, хоҳ норасмий бўлсин – ҳукумат тарафидан халқимизнинг Исломийлашувига қарши назорат ҳамон сақланиб турибди. Энг аҳамиятлиси, айниқса ёшларнинг Исломийлашувига қарши қаратилган қонунлар ижросига ҳукуматнинг эътибори жуда кучли. Иш қалашиб ётган бошқа муаммолар, камчиликлар ечимига келганда, ҳукумат ўзи қабул қилган қонунларга тупуради. Мана шундай иккиюзламачи сиёсат халқимизнинг кўзи очилишига туртки бўлиши керак. Чунки ҳукумат Россия ёки Америка каби “катта оға”ларини рози қилиш, ўзининг баъзи тор манфаатларини қўлга киритиш учун ишлаб чиқилган қонунлар ижросини диққат билан назорат қилмоқда. Дарҳақиқат, бугун бу қонунлар халқни эзиш ва Исломдан йироқлаштириш учунгина хизмат қилмоқда. Демак, ҳақиқий ўзгаришлар бўлиши учун мана шу ғайриисломий демократик тузумни ҳаётимиздан улоқтириб ташлаб, унинг ўрнига Аллоҳнинг раҳмати бўлмиш Ислом қонун-қоидалари татбиқ этилишига ҳаракат қилишимиз лозим.
Хабар (president.uz 23.08.2024й): Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни аэропортда бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Изоҳ: Илҳом Алиев Ўзбекистонга ўз мамлакатида Россия президенти Владимир Путинга 18-19 август кунлари мезбонлик қилгани ортидан келмоқда. Бундан олдинроқ эса, яъни 15 август куни Шавкат Мирзиёев телефон орқали Россия президенти билан мулоқот қилган эди. Демак, Илҳом Алиевнинг ҳам, Шавкат Мирзиёевнинг ҳам олиб бораётган сиёсати кўпветорликка асосланган “олтин ўрталик”ни ушлаш сиёсатидир. Шунинг учун Илҳом Алиевнинг бу ташрифи ортида Россия турган бўлиши ҳам мумкин. Лекин энг аҳамиятлиси, бугун бу Исломий юртлар устида турган раҳбарлар Россия ёки Америка каби мустамлакачилар таъсиридан чиқиб, ўзининг мусулмон халқи манфаатларига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиша олмаяпти. Кофир мустамлакачиларнинг мақсадлари эса юртларимизни доимий қарамликда ушлаб туриш ва табиий бойликларимизни талон-тарож қилиш экани ҳеч кимга сир эмас. Албатта, мусулмон юртлари давлат раҳбарларининг Россия ва бошқа кофир мустамлакачи давлатлар манфаатларига хизмат қилишлари шаръан жойиз эмас. Бироқ уларнинг бу мустамлакачилар чангалидан қутулишлари ҳам амримаҳол. Бунинг учун ҳозирда татбиқ қилинаётган капиталистик демократиядан воз кечиб, ўрнига қарамликнинг ҳар қандай туридан қутқарувчи Халифаликни тиклаш зарур. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (яъни халифа) қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
26.08.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми