| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • Мактаб ва боғчаларни таъмирлаш учун аҳолидан пул йиғиш шаръан жоизми?

      04.08.2026
      0
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

  • «Мўжиза содир бўлмайди»

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегациялари Судан аҳлининг нуфузли шахслари ва қабила етакчилари билан учрашувларини давом эттирмоқда

  • Қочқинларнинг мақомига оид Женева конвенцияси

  •  Биз сизларга нидо қилмоқдамиз, бас, пушаймон бўлишдан аввал ишни ўнгланг, ваҳоланки у дам пушаймонлик фойда бермайдиган вақтдир!

  • Лут қавми фожирларининг кемаси Марокашда лангар ташлади!

  • Тунисдаги халқаро кураш қаерга қараб кетмоқда?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›«Мўжиза содир бўлмайди»

«Мўжиза содир бўлмайди»

By htadmin
23.08.2026
0
Share:

«Мўжиза содир бўлмайди»

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

    Капиталистик тузум ва унинг маҳсули бўлган демократик ҳуқуқшунослик тизимлари бугунга келиб инсон қадрини, шаънини, адолат ва инсонийлик мезонларини ҳимоя қилишда бутунлай нобоп эканлигини намойиш этди, инқирозга юз тутди. Жамиятнинг маънавий ва ахлоқий устунлари бирма-бир емирилаётгани, адолат ўрнини зулм, мардлик ўрнини қўрқоқлик ва лоқайдлик, ростгўйлик ўрнини иккиюзламачилик, омонатдорлик ўрнини тубан чақимчилик эгаллаб бораётгани тасодифий ҳодиса эмас. Жамиятдаги аянчли аҳволни рақамлар ва аниқ ҳодисалар мисолида очиб берадиган воқеликларга назар солайлик. Яқинда ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановнинг «Мўжиза содир бўлмайди» номли мақоласида келтирилган даҳшатли фактлар, бугунги тизимдаги иллатлардан киши даҳшатдан карахт аҳволга тушади. Узбекистон Республикаси Олий Суди тафтиш ҳайъати томонидан 200 дан ортиқ бегуноҳ инсонни қон йиғлатиб, хонадонини вайрон қилган, сохта айбловлар ва туҳматлар билан панжара ортига рўбарў қилган «сохта жабрланувчи»нинг жирканч қилмишлари адолат тарозисида тортилиш ўрнига, «фуқаролик бурчи» ва «ватанпарварлик» номи билан хаспўшлангани маълум бўлди. Бу ўринда суд адолатни, бегуноҳнинг ҳуқуқини эмас, балки очиқдан-очиқ зулмни, туҳматчиликни ва тизимнинг ифлос қуролларини ҳимоя қилди. Муаллифнинг алам ва ғазаб билан айтган мана бу аччиқ сўзлари ушбу манфур ҳолатнинг моҳиятини очиб беради: «Менга қолса, Олий суд ўз ҳовлисига ўша ‘ватанпарвар’ учун ҳайкал қурсин! Бош прокурор эса хонасининг кираверишига сохта жабрланувчиларнинг бюстини ўрнатиб қўйсин!» Ҳатто собиқ депутат Расул Кушербаев каби сиёсий ва жамоатчилик вакиллари ҳам бу масхарабозлик, адолатсизликнинг олий чўққисини кўриб, тизимнинг бу қадар тубанлашганидан ҳайрат ва даҳшатга тушдилар. Биргина одамнинг 200 маротаба «жабрланувчи»га айланиши, турли хил одамларга қарши кўрсатма бериб, уларни хонавайрон қилиши ақлга сиғадиган ҳолатми?! Хўш, бу аҳволни кўриб қандай қилиб даҳшатга тушмайсиз?!

Бутун мамлакат бўйлаб бу каби «навбатчи гувоҳлар», «сохта жабрдийдалар» ва махсус хизматлар томонидан молиялаштириладиган ва қўллаб-қувватланадиган чақимчилар аслида қанча?! Уларнинг дастидан қанчадан-қанча айбсиз ва бегуноҳ инсонлар панжара ортида азият чекмоқда, қанча оилалар суянчиқсиз қолиб, ҳалол меҳнат билан топган мол-мулки ва уй-жойидан маҳрум бўлмоқда?! Энг даҳшатлиси, бу тубанлик, бу чақимчилик ва сотқинлик ҳокимият томонидан «ватанпарварлик» ва «давлат хавфсизлигини таъминлаш» номи остида рағбатлантирилиб, ёшларимиз ва жамиятимиз қалбига заҳардек сингдирилмоқда. Сўнгги йилларга келиб «хабар берганларни» (яъни чақимчиларни) моддий рағбатлантириш, уларга мукофотлар ажратиш ва шахсини сир сақлаш тизимларининг қонунчилик даражасида йўлга қўйилгани жамият ахлоқини моғорлаштириш ташаббуси тизимли равишда олиб борилаётганини кўрсатади. Инсонларни моддий манфаат, пул ёки амал эвазига ўз биродарини, қўшнисини, ҳамкасбини сотишга ўргатиш — бу инсонийлик табиатига (фитратга) қилинган энг катта жиноятдир. Ҳатто Исломдан аввалги жоҳилият даврида ҳам Абу Жаҳл ва Абу Суфён каби мушриклар шахсий ор-номус, мардлик ва сотилмаслик тушунчаларини сақлаб қолган эдилар. Улар ҳам бундай жирканч чақимчилик ва туҳматчиликни пасткашлик деб билишган. Бугун эса ўзини «демократик», «ҳуқуқий» ёки «фуқаролик жамияти» деб атаётган тизимлар мана шундай жирканч иллатларни сиёсат даражасига кўтардилар. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда фосиқ ва туҳматчиларнинг хабарига ишонишдан, уларни тинглашдан ва уларнинг қилмишлари эвазига бегуноҳ инсонларга мусибат етказишдан кескин огоҳлантириб шундай дейди:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِن جَآءَكُمْ فَاسِقٌۢ بِنَبَإٍ فَتَبَيَّنُوٓا۟ أَن تُصِيبُوا۟ قَوْمًۢا بِجَهَٰلَةٍ فَتُصْبِحُوا۟ عَلَىٰ مَا فَعَلْتُمْ نَٰدِمِينَ

«Эй имон келтирганлар! Агар бир фосиқ хабар келтирса, (аниқлаб) текшириб кўринглар! Токи, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишингизга пушаймон бўлувчига айланманглар».  (Ҳужурот:6) 

Тарихга назар солсак, жамиятни ич-ичидан емириш ва чақимчиликни «ватанпарварлик» деб уқтириш механизми янгилик эмас. XX асрда Муссолинининг фашистлар Италияси ва Гитлернинг нацистлар Германияси айнан шундай тубанликка суянган эди. Муссолини томонидан тузилган OVRA полицияси ёки Гестапонинг кичикроқ ходимлар штати бутун бошли аҳолини назорат қилиш учун жамият ичида миллионлаб «навбатчи гувоҳлар», сохта хабарчилар ва фуқаролик бурчини бажо келтираётганини даъво қилган сотқинлар тўрини яратган эди. Ўшанда ҳам бундай режимлар ўз қўшнисини, биродарини сотишни «миллатга ва Ватанга садоқат» деб баҳолаган, аслида эса жамиятни қўрқувга солиб, диктатурани сақлаб қолишни мақсад қилган эди. Бугунги кунда «хабар берганларни» пул билан рағбатлантириш, 200 дан ортиқ бегуноҳ инсонни хонавайрон қилган «сохта жабрланувчи»ларнинг қилмишларини «фуқаролик бурчи» деб хаспўшлаш — айни ўша фашистик тизимларнинг замонавий кўринишидир!

Шунингдек, Ислом тарихи ва улуғ олимларнинг ўгитларига назар соладиган бўлсак, чақимчилик ва сохта гувоҳлик шариатда энг оғир гуноҳлардан ва жирканч иллатлардан саналган. Имом Ғазолийнинг «Иҳёу улумид-дин» асарида келтирилган машҳур ривоятда шундай дейилади: Бир киши мўминлар амири ҳазрат Али (р.а.)нинг ҳузурларига келиб, бошқа бир инсон ҳақида чақимчилик қила бошлаганида, ҳазрат Али (р.а.) унинг гапини кескин тўхтатиб: «Эй киши! Сен менга учта ёмонликни олиб келдинг: биродаримга нисбатан адоват уйғотдинг, хотиржам қалбимга ташвиш солдинг ва энг ёмони — ўзингни чақимчи қилиб кўрсатдинг!» — деган эдилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ ўзларининг муборак ҳадисларида чақимчилик ва сохта гувоҳликнинг жазоси ҳақида жуда қаттиқ огоҳлантирганлар. Имом Бухорий ва Муслим (р.а.) Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: «Чақимчи (наммом) жаннатга кирмайди». Бошқа бир ҳадисда эса, сохта гувоҳлик бериш Аллоҳга ширк келтириш билан тенглаштирилган. Имом Бухорий ва Муслим Абу Бакра (р.а.)дан ривоят қиладилар, Расулуллоҳ ﷺ уч бора: «Сизларга гуноҳларнинг энг катталари ҳақида хабар берайинми?» — дедилар. Саҳобалар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар-да, ёнбошлаб турган жойларидан ўтириб, қайта-қайта: «Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва сохта гувоҳлик бериш! Огоҳ бўлинглар, ёлғон сўз ва сохта гувоҳлик бериш!» — деб такрорлайвердилар, ҳатто саҳобалар сукут сақлаб, қани эди тўхтасалар деб қолдилар.

Бугунги адлия, прокуратура, суд ва хавфсизлик ходимлари эса, бу жирканч иллатларни йўқотиш ўрнига, уларни давлат механизмининг асосий қуролига айлантирмоқдалар. Чунки исломий мафкура ва шариат аҳкомларидан узилган – секуляр, мустабид тузумлар фақат қўрқув, адоват, шубҳа-гумон ва бири бошқасини кузатиш (шпионаж) муҳитидагина ўз мавжудлигини сақлаб қола оладилар.
Инсонни тубанликка етакловчи ва ҳокимиятнинг ноҳақ сиёсатини ҳимоя қилишга қаратилган бундай «сохта ватанпарварлик»ни Исломга ва соғлом ақлга зид деганингизда, тузум малайлари дарҳол пешонангизга «ватан хоини», «экстремист» ёки «давлатга қарши кимса» деган тавқи лаънатни ёпиштиришга шошиладилар. Ваҳоланки, Ислом бутун инсоният учун нозил қилинган Раббоний, умуминсоний диндир. Унда мустамлакачи кучлар томонидан чизиб берилган сохта чегарали «ватан»ни ёки мустабид «давлат»ни муқаддаслаштириш, ҳокимиятга, у нима қилса ҳам кўр-кўрона бўйсуниш, деган тушунча умуман мавжуд эмас!

Ислом ақидасида адолат ва ҳақиқат, Аллоҳнинг шариати ва инсоннинг шаъни ҳар қандай сиёсий тузумдан, ҳар қандай давлат аппаратидан ва ҳар қандай географик чегарадан беқиёс даражада устундир. Инсон тафаккурининг табиий хулосалари ҳам баъзан мазкур ҳақиқатни эътироф этишга мажбур бўлади. Жумладан, россиялик сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лев Маркович Шлосбергнинг 2014 йилдаги нутқида айтган сўзлари давлат томонидан сингдирилаётган сохта ватанпарварликнинг асл мағзини очиб беради: «Мактабларда ‘давлат  ватанпарварлиги’ дарслари жорий этила бошландими — демак, давлатда нимадир чириган. Агар болаларни Ватанни севишга мажбурлаш керак бўлса — демак, Ватан ўз болаларини севмай қўйган. Ватан — бу давлат ёки ҳокимият эмас! Ватан — бу инсон ҳаётининг илдизлари боғланган ‘ўша муқаддас тупроқ’дир. Агар одамларни ёшликдан давлатни ва ҳокимиятни севишга мажбурлашса, бу ватанпарварлик эмас, бу — бўйсуниш ва мутелик кўникмасини тарбиялашдир. Ҳал қилувчи пайтларда шундай тарбия топган инсон Ватанга муҳаббат ва давлатга садоқат ўртасида танлов қила туриб, Ватанга хоинлик қилиб қўйиши мумкин. Чунки Ватанни севиш баъзан давлат ва ҳокимиятга қарши чиқишни талаб қилади! Мажбурий ватанпарварлик — давлатнинг сиёсий инқирозидан далолатдир».

Бу иқтибос Ғарб ёки дунёвий мафкура маҳсули бўлса-да, ундаги сиёсий ва ахлоқий ташхис бугунги мусулмон юртларидаги воқеликка айнан мос тушади. Агар бир тизим ўз фуқароларига адолат, хавфсизлик ва иззат-ҳурмат тақдим эта олмаса, у мажбурий тарғибот, тарбия муассасаларида «ватанпарварлик» дарслари ва чақимчиликни рағбатлантириш орқали ўзига муте, қўрқоқ ва манқурт фуқароларни етиштиришга мажбур бўлади. Давлат ва ҳокимиятни муқаддаслаштириш — бу замонавий бутпарастликнинг (тоталитаризмнинг) бир кўринишидир. Биз ушбу аччиқ ҳақиқатларни ва ғарблик сиёсатчининг сўзларини эътироф этар эканмиз, буни шунчаки назарий баҳс учун келтирмаяпмиз. Балки ўз халқимиз ва умматимиз келажаги ҳақида, жигарбандларимиз тарбияси ҳақида алам ва қайғу билан огоҳлантириш учун айтмоқдамиз. Фарзандларимизнинг иймонли, мард, тўғрисўз, омонатдор ва адолатпарвар инсонлар бўлиб вояга етишини, икки дунё саодатига эришишини хоҳлар эканмиз, Исломимизни, Муҳаммад ﷺнинг манҳажларини маҳкам тутайлик. Жигарбандларимиз тарбиясини ва онгини икки дунёмизга ҳеч қандай манфаат бермайдиган, балки жамиятни чиритувчи сохта ғоялар ва тоғутий тизимлар қўлига топшириб қўймайлик!      

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда огоҳлантириб айтади:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ قُوٓا۟ أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا ٱلنَّاسُ وَٱلْحِجَارَةُ

«Эй имон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли оилангизни ёнилғиси одамлар ва тошлар бўлган оловдан (жаҳаннамдан) сақланг!» (Таҳрим:6)

Ҳақиқат битта ва у асло ўзгармайди: биз ҳеч қачон Исломсиз, шариатсиз ва Раббоний манҳажсиз азиз ва улуғ бўла олмаймиз!

Ҳазрати Умар (р.а.) айтганларидек: «Биз хор бир қавм эдик, Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилди. Агар биз энди азизликни бошқа нарсадан изласак, Аллоҳ бизни яна хор қилади!»

Эй биродарлар! Дўппини бошдан олиб, чуқурроқ ўйлайлик — уйғониш вақти аллақачон келди! Фарзандларимизнинг иймонли, мард, тўғрисўз ва адолатли инсонлар бўлиб вояга етишини хоҳлар эканмиз, Исломимизни маҳкам тутайлик. Жигарбандларимиз тарбиясини «сохта ватанпарварлик» ва «миллатчилик» каби икки дунёмизга манфаат бермайдиган сохта ғоялар қурбонига айлантириб қўймайлик!

Муҳиддин      

23.08.2026й              

Tags«Мўжиза содир бўлмайди»
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тинчлик уйдирмаси капитализм билан Халифалик ўртасидаги муқаррар тўқнашувни кечиктириш уринишидан бошқа нарса эмас

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Капиталистик ҳазорат оқибатларидан: Канадада мусулмонларга қарши нафрат

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/