| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ғарб Исломнинг тобора кўтарилишини жиловлашда муваффақиятсизликка учради

Ғарб Исломнинг тобора кўтарилишини жиловлашда муваффақиятсизликка учради

By htadmin
31.10.2021
869
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғарб Исломнинг тобора кўтарилишини жиловлашда муваффақиятсизликка учради

(Иккинчи қисм)

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Аввалги мақоламизда Ғарбнинг исломий кўтарилишини жиловлашдаги муваффақиятсизлиги ҳақида ҳамда ушбу кўтарилишнинг халқ орасида кенг тарқалишини тўхтатиб қолишдаги омадсизлиги ҳақида сўз юритган эдик.

Ҳозир эса, аввалги мақолада айтилган иккинчи услуб ҳақида, яъни маълум исломий жамоаларни муайян тавсиялар, ўлчовлар ва шартлар билан малай ҳукуматларга жалб қилиш уринишлари ҳамда бундан маккор мақсад ва ғоялар кўзлангани тўғрисида суҳбатлашамиз.

Ғарб баъзи исломий жамоаларни малай ҳукуматларга жалб қилишда муваффақият қозонган эса-да, бироқ, бу ишдан кўзлаган мақсадига, яъни, исломий кўтарилишни тўхтатиб қолишга эришолмади. Чунки ушбу кўтарилиш Уммат оммаси орасида Ислом асосида кенг қамровли туб ўзгариш ясаш сари тобора кучайиб бормоқда. Натижа Ғарбнинг буни тўхтатиб қолиш истагининг акси бўлиб, Уммат оммаси унинг ўйинлари, тузоқлари ва макр-найрангларини ҳар қачонгидан яхшироқ англайдиган бўлиб қолди.

Дарҳақиқат, Ғарб айрим исломий жамоаларни ҳокимиятга жалб қилиш учун катта саъй-ҳаракатларини, йирик ҳажмда капиталини аямади, кўп энергия ва дастурларни ишга солди. Бу уринишлари, гарчи маълум томонлама мевасини берган бўлса-да, бироқ асл кўзлаган мақсадини рўёбга чиқаришда аянчли муваффақиятсизликка учради. Биз бешта модел – Миср, Судан, Тунис, Марокаш ва Иорданиядаги модел ҳақида ҳамда айни муваффақиятсиз уринишлар натижалари тўғрисида қисқача сўз юритамиз.

Кинона Мисрида Ғарб ўз малайлари қўли билан баъзи мусулмонларни парламент орқали бошқарувга жалб қилиш учун олтмиш йил (ўн тўққизинчи асрнинг қирқинчи йиллари бошидан бошлаб, йигирма биринчи асрнинг бошларига қадар) тинимсиз саъй-ҳаракат олиб борди. 1912 йилда бўлгани каби, Мусулмонлар Миср сайловларида ғалаба қозонганларидан сўнг уларга президентлик бошқарувини топширди, бошқарув учун армия қўмондонлиги чеклов ва шартлар қўйиб берди.

Суданда ҳам шундай бўлди. Баъзи мусулмонлар турли даврларда парламентга ёки вазирликка жалб қилинди.

Тунисда Ғарбга малай ҳукуматлар қўзғолондан кейин Наҳза ҳаракатини парламент ва ҳукуматларга жалб қилишди. Бу 2011 йилда ва 2021 йилда, яъни, парламентлик бошқаруви ниҳоясида бўлди. 2021 йил Қайс Саид парламентни тарқатиб, депутатлардан дипломатик дахлсизликни олиб ташлади.

Марокашда айрим мусулмонларнинг парламентда ишлашлари тўқсонинчи йиллар охирларидан бери давом этди. Адолат ва Тараққиёт партияси қўзғолонлар бошланган 2011 йилдан бери сайловларда кўпчилик ўринни эгаллаш билан ғалаба қозониб келди. Бироқ, 2021 йилдаги сайловларда муваффақиятсизликка учради.

Иорданияда қирол Ҳусайн айрим мусулмонларнинг парламентда ишлашларига рухсат берди. Бу айниқса, мамлакатда давом этган ички ва ташқи сиёсий-иқтисодий босимлар манзарасида, хусусан Иорданиянинг яҳудий вужуди билан Водий-Араба шартномаси имзоланган даврда бўлди.

Гарчи мусулмонларнинг бир неча давлатдаги ҳукуматларга жалб қилинишида ҳолатлар ва воқеалар ҳамда тил бириктирувлар турли хил бўлган эса-да, бироқ, Ғарб булардан маълум мақсадларни кўзлаган. Жумладан:

1 – Мусулмонлар оммасида тобора ривожланиб бораётган исломий ўсишни жиловлашга ҳаракат қилиш. Хусусан, мустамлакачиликнинг барча мусулмон юртларидан қувилиши ортидан ҳамда мустамлакачиликнинг малай ҳукмдорларига қарши бўлиб ўтган яқиндаги қўзғолонлар ва уларни ағдаришга бўлган уринишлардан сўнг бу ўсишни жиловлашга ҳаракат қилиш.

2 – Исломий партияларни ҳукмдорлар содир этаётган ва одамларга қарши ҳар хил кўринишда шуғулланишаётган коррупцияга шерик қилиш.

3 – Коррупциячи ҳукмдорларни ҳамда унга алоқадор бўлган бошқа сиёсий доираларни қулатишга ҳаракат қилувчи мустақил сиёсий исломий ҳаракатга зарба бериш.

4 – Коррупциячиларнинг ўз халқларига қарши содир этаётган турли жиноятларини, сиёсий, ҳарбий, иқтисодий муваффақиятсизликларини, айниқса, яҳудийлар олдидаги мағлубиятларини яшириш.

5 – Мустамлакачилар ва уларнинг малайларига қарши курашга чақирувчи исломий фикрдан адаштириш ва унинг ўрнига муросасозлик, кенгбағирлик, душманлик қилмаслик фикрини ўрнатиш.

Мустамлакачилар ва уларнинг малай ҳукмдорлари айрим исломий партияларни «тарбия»лашга уринишда турли даврларни босиб ўтишди. Ушбу макр қилиш ва қасддан режалаштириш даврлари тахминан уч даврдан иборат:

1 – Мустамлакачиларнинг ҳарбий кучларига қарши қўзғолонлар юз бериб, уларни исломий юртлардан қувиб чиқарилганидан кейинги давр.

2 – Яҳудий вужуди олдида, айниқса бу вужуд Росулуллоҳ ﷺнинг муборак Исро масканларини босиб олганидан сўнг, ҳарбий муваффақиятсизликлар бўлган давр.

3 – 2010 йилдан то бугунги кунимизга қадар бўлган янги қўзғолонлардан кейинги давр.

Мустамлакачилар ва уларнинг малайлари ушбу уч босқичда кўзлаган мақсадларида маълум даражада муваффақиятга эришишди, яъни, айрим исломий жамоаларни ҳокимиятда иштирок эттиришди. Бироқ, бу муваффақиятлари қисман бўлди. Шу айрим исломий жамоалар ва уларнинг тарафдорларидан нарига ўтмади, бошқа тарафдорларни ҳокимиятда иштирок эттириша олмади. Одамлар оммаси ва турли сиёсий доиралар бунга рози бўлмадилар. Оқибатда, кўпчилик инсонлар мақсад ушбу ҳокимиятда иштирок этишга ундаш эканини тушуниб етганларидан сўнг бунга нисбатан кучли халқ норозилиги келиб чиқди. Шу боис, сўнгги пайтда кўпчилик – айниқса Марокаш ва Тунисда – сайловларда қатнашишдан ўзини олиб қочадиган бўлиб қолишди.

Марокашдаги Адолат ва Тараққиёт партияси йўлиққан муваффақиятсизликни ҳамда Тунисдаги Наҳза ҳаракати тушган аянчли ҳолатни баъзилар нотўғри изоҳламоқдалар. Уларга кўра, исломий ҳаракатлар омма томонидан мағлубиятга учраган эмиш. Бу ҳам хато, ҳам заҳриқотил гап. Бундай гапдан умидсизлик уруғини сочиб, одамларда илмоний партиялар омма томонидан тобора қўллаб-қувватланмоқда, деган фикрни пайдо қилиш кўзланган! Аслида эса, айрим исломий жамоаларнинг парламент ёки ҳукуматлардаги муваффақиятсизлигига сабаб мусулмонларда парламент оёқлари ликиллаб қолган курсидан бошқа нарсага олиб бормайди, у ерга чиқишдан фойда йўқ, деган онгли фикрнинг пайдо бўлганидир.

Исломга нисбатан афкори омма барча мусулмон юртларда одамлар оммасида ҳануз мавжуд бўлиб, мустамлакачилар ва уларнинг малайларининг ўйинларига нисбатан одамлар онги тобора ўсмоқда. Исломни тўғри тушуниш кундан-кунга ортмоқда ва бу Умматдаги яхшиликдан дарак. Айрим исломий партияларнинг сайловларда муваффақиятсизликка учраётганларига ягона сабаб, одамларнинг улардан безиганидир. Чунки улар ҳам малай ҳукмдорлар истаганидек, коррупция тизимининг бир қисмига айланишди.

Биз шу кунларда жамоатчилик томонидан тобора қўллаб-қувватланиш босқичида яшаяпмиз, бу эса халқ онги ўсаётганидан дарак беради. Шунингдек, мусулмонларнинг ўз елкаларига миниб олган зўравон ҳукмдорлардан ўз ҳақлари қайтариб олишларига жуда яқин қолганини, чунки улар парламентга ҳам, вазирликларга ҳам, уларда қатнашишга ҳам норози бўлаётганини кўрсатади. Зеро, исломий афкори омма онгли мафкура ва тўғри уйғониш асосида тобора ўсмоқда. Мустамлакачи Ғарб ва малайларининг Умматни адаштиришдаги ўйинлари аянчли муваффақиятсизликка учради. Унинг шунча сарфлаган меҳнатлари ва моллари ўзига ҳасрат-надомат бўлмоқда. Келаётган кунлар эса, рувайбизаларнинг ҳар бирини ағдариш ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқариш кунидан дарак бермоқда. Биз Аллоҳ Таолодан у кунни яқин қилишини сўраймиз.

Роя газетасининг 2021 йил 13 октябр чоршанба кунги 360-сонидан

0
0

Related posts:

Ғарб Исломнинг тобора кўтарилишини жиловлашда муваффақиятсизликка учради Европада амалда қўлланилаётган интеграция сиёсатидан ирқий тозалаш кўзланган Судандаги ўтиш даври ҳукумати маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришга қарши курашяпти Ҳусийларнинг Аллоҳ нозил қилган аҳкомларни татбиқ қилишаётгани қани?!
TagsжиловлашИсломисломий жамоаларҒарб
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ғарб олами, Ислом уммати ва Ҳизб ут-Таҳрир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир мабдаий ҳизбдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифалик Аллоҳнинг нусрати ва яқин фатҳдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.05.2026

    2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • 13.05.2026

    «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • 13.05.2026

    Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/