“Улкан бало” хотираси

“Улкан бало” хотираси
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Халифалик давлати мустамлакачи кофирлар қўли билан ва уларнинг ифлос малайи Мустафо Камол ёрдамида қулаганига роса 99 йил тўлди. Бу Ислом юртлари, жумладан Ўрта Осиё ўлкалари бошига тушган бир улкан бало бўлди! Балки, Халифалик давлатининг заифлашишининг ўзи ҳам бамисоли бу юртлар бошига тушган бир улкан мусибат бўлди! Чунки Халифалик давлатининг заифлашиши чор Россиясининг Ўрта Осиё ўлкаларини босиб олишига олиб келди. Чор Россияси бу минтақалардаги мусулмон устига итдек ташлана бошлади. Чунки милодий 19 асрнинг ўрталарида – яъни усмоний Халифалик давлати заифлашган пайтда – Россия Ўрта Осиё шаҳарларини босиб ола бошлади. Масалан, 1853 йилда рус кучлари Оқ Масжид шаҳрини, 1860 – 1861 йилда Пишпак (бугунги Қирғизистон пойтахти Бишкек) ни, Тўқмоқ шаҳрини ва Янги Қўрғон шаҳрини босиб олди. 1864 йилда Авлиё Ота шаҳрини, Туркистон шаҳрини ва Чимкент шаҳрини босиб олди. 1865 йилда эса Тошкент шаҳри (ҳозирги Ўзбекистон пойтахти) ни босиб олди. Мусулмонлар қаттиқ қаршилик кўрсатдилар. Лекин кучлар тенг эмас эди. Шунинг учун Ўрта Осиё ўлкалари бирин-кетин қулаб, кофир рус мустамлакачилари чангалига тушди.
Россия ўзининг ҳарбий кучи устунлигидан фойдаланиб бу минтақани бўйсундиришга муваффақ бўлди. Мустамлакачилар қириб ташлаш, террор ва бошқа ёвузликлардан иборат шафқатсиз услубларни қўллашга ўтишди, ерларни эгаларидан тортиб олиб, бир ярим миллиондан кўпроқ қашшоқ русларга бўлиб беришди. Рус мустамлакачилари ўз сақофатларини ёйишди. Бундан мақсад Ўрта Осиёдаги Исломни йўқ қилиш эди. Шу мақсадда рус тилида ўқитишни зўрлик билан йўлга қўйишди. Оқибатда бу аҳвол мусулмонларнинг қўзғолон кўтаришларига олиб келди. Масалан, 1898 йилда Андижон вилояти (Ўзбекистон) даги Мингтепа қишлоғида уламолардан бири Муҳаммад ибн Собир бошчилигида қўзғолон кўтарилди. Лекин руслар қўзғолонни шафқатсизлик билан бостиришди ва Муҳаммад Али билан унинг сафдошларини мусулмонлар оммаси олдида дорга осишди! 1916 йилда эса Жиззах шаҳридаги мусулмонлар Назир ҳожи бошчилигида чор Россияси истибдодига қарши қўзғолон кўтардилар ва бу қўзғолон Ўрта Осиёдаги бошқа минтақаларга ва Қозоғистонга ёйилди. Лекин бу қўзғолонлар ҳам шафқатсизлик билан бостирилди. 1917 йилда Россияда Ленин бошчилигидаги коммунистик тўнтаришдан кейин коммунистлар Россиядаги барча халқларга эркинлик ваъда қилишди. Лекин бу сохта ваъда эди. Чунки Ленин, сўнгра Сталин Ўрта Осиё ва Кавказдаги мусулмонларга қарши репрессив ва қирғин чораларини амалга оширди. Бу қирғин ва репрессия қурбонларининг сони 20 миллион мусулмондан кўпроғини ташкил қилди! Ленин ва Сталин мусулмонларнинг ўзлигини йўқ қилиш чораларини ҳам амалга оширди. Шу мақсадда араб тили ман қилинди ва мусулмонлар Сибирга мажбуран кўчирилди! Ленин ва Сталин 1922 йилда Ўрта Осиёни бўлиб ташлади. Натижада 1924 йилда Ўзбекистон ва Туркманистон, 1929 йилда Тожикистон ва 1936 йилда Қозоқистон ва Қирғизистон пайдо бўлди. Коммунистлар масжидларни ва Исломий мактаб ва мадрасаларни ёпиб қўйиб, уларни омборларга ва ароқ ишлаб чиқарадиган корхоналарга айлантиришди, мусулмонларнинг жуда кўп уламоларини қатл қилишди, муслималарнинг ҳижобини ва мусулмонларнинг ийд байрамларини ман қилишди, араб ёзуви ўрнига лотин ёзувини, кейинчалик русларнинг крилча ёзувини жорий қилишди. Бундан мақсад мусулмонларни Қуръон тилидан ва ҳатто арабча ёзишдан ҳам йироқлатиш эди! Коммунистларнинг иқтисодий сиёсати оқибатида биргина Қозоқистоннинг ўзида очарчиликдан 3 миллиондан кўп инсон ўлди … Булар коммунистлар Ислом ва мусулмонларга қарши амалга оширган жиноятларнинг бир томчиси, холос.
1991 йилда совет иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин Россия Ўрта Осиёни ўз чангалида қолдиришга уринди. Шу мақсадда ўзининг ўрнига ўзи бошлаган ишни, яъни мусулмонлар ўзлигини йўқ қилишни ва Ислом ҳақида ўзининг мусулмон эканидан бошқани билмайдиган авлодларни етиштириб чиқаришни давом эттиришни таъминлайдиган малайларини қолдирди! Бу малайлар масжидлар қурилишини, соқол қўйишни ва ҳижобни ман қилишди. Айниқса Ўзбекистон ва Туркманистонда шундай бўлди! Россия ва ғарбга малай ҳокимлар хавфсизлик алоқалари, ҳарбий алоқалар давом этишини, руслар ва америкаликларнинг бу ўлкалар устидан назоратини таъминлашни, мустамлакачининг сақофий ва иқтисодий ҳукмронлиги давом этишини, насронийлаштириш ҳаракатларини ва бу минтақада ҳарбий базаларнинг доимо мавжуд бўлиб туришини таъминлашди. Ҳозир Тожикистон ва Қирғизистонда русларнинг ҳарбий базалари бор. Ўрта Осиёдаги малай ҳокимлар руслар ва ғарбнинг манфаатларига хизмат қилишмоқда, Ислом ва мусулмонларга қарши “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” деган ниқоб остида уруш олиб боришмоқда. Бу малай ҳокимлар Исломий шиорларни кўтариб чиққан ҳизбларга қарши душманлик позициясида туришибди. Бунга мисол сифатида Тожикистонда 1991 йили пайдо бўлиб 2015 йили фаолияти расман таъқиқланган Наҳза партиясини ва 1996 йили тузилган Ўзбекистон Исломий ҳаракатини келтириш мумкин. Малай ҳокимлар Ўзбекистон Исломий ҳаракатига тазйиқ ўтказишди, оқибатда бу ҳаракат 1999 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Ҳизб ут-Таҳрир ҳам бунга мисол бўла олади. Унинг минглаб аъзолари қамоқларда азоб чекди ва уларнинг кўпи ҳамон азоб чекмоқда! Чунки Ўзбекистон тоғути Каримов даврида Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг кўпчилиги қамоқларда шаҳид этилди! 2005 йилдаги Андижон ҳодисаларида ҳам мусулмонлар мана шу тоғутнинг режими амалга оширган энг жирканч, қонли репрессияга дучор қилинди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари берган маълумотларга кўра бу қирғинда 500 дан кўпроқ инсон шу тоғутнинг буйруғи билан ўлдирилди. Бу қурбонлар орасида аёллар, кексалар ва болалар ҳам бор! Жуда кўп одамлар яраланди. Аслида қурбонлар сони бундан бир неча баравар кўпдир.
Ўрта Осиё ўлкалари табиий бойликлар ва ресурсларга бойдир. Чунки бу ўлкалар нефт, табиий газ, олтин, уран, қимматбаҳо тошлар, энг сифатли нефт турларидан ҳисобланадиган қуюқлиги кам нефтнинг кўплаб заҳираларига эга. Бу ўлкаларнинг тупроғи ҳам жуда унумдордир, хилма-хил иқлими ва қишлоқ хўжалиги бойликлари бор. Булар бир қаторда Каспий денгизида ҳам улкан бойликлар бор. Ўрта Осиё стратегик аҳамиятга ҳам эга. Чунки у шарқда Хитой ва шарқий Осиё билан жанубдаги денгизлар ва Кўрфаз ва нефт минтақасига чиқиш йўлларини бир-бирига боғловчи туташ нуқтаси ҳисобланади. Лекин – афсуски – бу ресурслар ва улкан бойликларни кофир мустамлакачилар талаб, ташиб кетди ва ҳамон ташиб кетишмоқда! Бу минтақа аҳолиси эса қашшоқликдан азоб чекмоқда ва тоғутлар зулми остида эзилиб, инграмоқда.
Булар Халифалик давлатининг ҳаёт майдонидан йўқ бўлганининг ва ўрмон қонунлари, яъни коммунизм ва капитализмдан иборат куфр қонунлари татбиқ этилганининг аччиқ мевасидир! Шунинг учун Ўрта Осиё мусулмонлари ҳам оламдаги бошқа мусулмонлар каби Пайғамбарлик минҳожидаги рошид Халифаликнинг тикланишини сабрсизлик билан кутмоқдалар. Чунки Халифалик нафақат мусулмонларни, балки бутун башариятни капитализм зулматлари ва адолатсизлигидан Ислом Нурига ва Адолатига олиб чиқади! Биз Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан бизни Халифалик тикланиши билан икром қилишини ва амиримиз, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Раштага – у Пайғамбарлик минҳожидаги иккинчи рошид Халифалик давлатида мусулмонларнинг биринчи халифаси бўлиши учун – байъат беришимизга муяссар қилишини сўраб қоламиз. Зеро, бу Аллоҳга асло қийин эмас.
)وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ*بِنَصْرِ اللَّهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ(
Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси учун маҳсус Маҳмуд ёзди.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб