| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

  • Банк тизимига қарамликнинг асл моҳияти ва ҳалол луқма таҳдиди

  • Халқаро таълим форумлари ва сохта дастурлар ортидаги сиёсий тузоқ

  • Меҳнат миграцияси коррупция ва бойлик орттириш манбаи бўлганда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Мерос қолинган имон

Мерос қолинган имон

By htadmin
18.11.2016
2255
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Мерос қолинган имон

Болалик…Дунёда хар қандай инсон, болаликда ўтган даврларини лоақал бир бора ёдга олган бўлса керак. Баъзида шодлик, баъзида ғам – ташвиш билан ўтган болалик даври инсон тарбиясига ва дунёқарашига шундай таъсир кўрсатадики, бошқа хеч бир давр бундай таъсир кучига эга эмас.

Мен ҳам, болалигимда мен учун энг азиз ва суюкли бўлган бувижоним билан ўтган хотираларимни сиз билан баҳам кўргим келди. Аллоҳ у кишини Ўз рахматига олган бўлсин. Ёшлигимда менинг тарбиям ва дунёқарашимни тўғри шаклланиши учун биринчи тамал тошини қўйганлари учун Аллох улардан рози бўлсин.

Бувижонимни биринчи набиралари эдим. Онам институт талабаси бўлганлари учун, кўп вақтим у киши билан ўтар эди. Бувижоним жуда юмшоқтабиат, сабрли, меҳрибон эдилар. Энг ёмон танбеҳ беришлари хозирги оналарнинг энг юмшоқ гапидай эди. Уйимизга мехмон келгудай бўлса, шундай очиқ чеҳра билан кутиб олардиларки, келган меҳмон кетгиси келмай қолар эди.

Энди – энди ўйлаб қарасам бувижонимдаги бу сифатлар улардаги Исломий тарбия махсули экан. У кишида Исломий ахлоқ юксак даражада шаклланган эди.

Мактабга қадам қўйиб ўқиш ва ёзишни ўрганганимдан кейин, болаларча самимият билан китобларимдаги хар – хил хикоя ва эртакларни яқинларимга ўқиб беришни жуда яхши кўрар эдим.

Бир куни бувижоним ўзлари хар доим кўзойнак тақиб, ўқиб ўтирадиган катта китобни қўлимга бериб, "Болам шуни менга ўқиб бергин" – дедилар. Бу таклиф менга ҳам ёқиб тушди. Кейин билсам бу муқаддас китобимиз Қуръони Каримнинг ўзбекча таржимаси экан.

Шу зайлда вақти – вақти билан шу китобни ўқиб берадиган бўлдим. Бувижоним шундай эътибор билан эшитардиларки, гуёки бутун вужудлари қулоққа айланарди. Орада баъзи бир оятларда йиғлаб ҳам олардилар. Сабабини сўрасам қўлларидан келганича тушунтириб берардилар. Уларни айтишларича оталари катта қори ўтган экан. У киши ҳам Қуръони Каримнинг арабийсини ўқиб юм – юм йиғлар эканлар.

Бувимларга ўқиб беришларим сабаб, ўзим ҳам шу китобга ипсиз боғланиб қолдим. Бўш вақт топдим дегунча, уни қўлимдан қўймас эдим. Ундаги Пайғамбарлар қиссалари, айниқса мени ўзига ром этарди. Одам, Иброҳим, Исхоқ, Лут, Мусо, Исо ва Юсуф (алайҳимуссалом) каби пайғамбарларнинг қиссаларини ўқиганим сари роҳатланардим. Айниқса энг қийин вазиятда Аллоҳнинг уларга берган ёрдами болаларча мунис қалбимни шодликка тўлдирар эди.

Шу билан бир каторда бу китобнинг мен тушунолмаган мавҳум тарафлари ҳам талайгина эди. Айниқса жазо оятлари, ҳижоб хақида келган оятлар менда бир талай саволлар пайдо бўлишига сабаб бўлар эди.

Масалан, ўғрини қўлини кесиш, зинокорни дарралаш, оилали бўлса тошбўрон қилиш, аёл кишини номаҳрамлардан ҳижобланиши, ҳақидаги оятлар мени яна саволлар оғушига отар эди. Ва яна бу оятлар Аллоҳ тарафидан қатъий буйруқ оҳангида ёзилган эди.

Мен яшаётган воқелик эса, бу китобда айтилаётган нарсалардан ер билан осмонча фарқ қилар эди. Лекин бу китобда ушбу маънода буйруқ бор бўлиб, ўзимни унинг ташқарисида юргандек хис қилишим мени қийнар эди.

قُلْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَالرَّسُولَ فإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْكَافِرِينَ

“Аллоҳга ва Расулга итоат қилинг. Бас, агар ортга қайтсангиз, Аллоҳ, албатта, кофирларни суймас – деб айт”. (Оли – Имрон, 32)

Яъни, бизлар Аллоҳ ва Унинг росулига итоат қилмаётган бўлсак, ахир итоат қилиш Унинг айтганларининг ҳаммасига бўлиши керакку, бу китобда айтилган нарсаларнинг ҳаммаси Унинг айтганлари, деб тушунган эдимда. Ва бундай қилганларни (итоат қилмаганларни) Аллоҳ суймайман деяётган бўлса… деган саволлар қалбимни қийнар эди.

Шу каби оятлар менга тинчлик бермас эди. Буюк Яратувчининг хорлашидек хорлик бўлмаса керак. Шу оятларни мендан бошқалар хам ўқирмикан? Нега хамма бепарво? Аллоҳнинг қиёматдаги хорлашидан ва азобидан наҳотки қўрқишмаса? Ёки бу китоб, Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) замонларида тушгану, фақат ўша замон учун хосланганми? Ёшим улғайгани сари шундай саволлар ҳам ортиб борар эди.

Бундай саволларим ортиб боргани сари, жавоб топиш яна ҳам қийинлашиб борди. Шу зайлда йиллар ўтди. Саволларим ҳам жавобсиз қалбимни бир чеккасида қолиб кетди. Сотиб олган диний китоблариму, хар хил дин пешволарининг маърузалари ёзилган тасмалар ҳам менинг бу саволларимга жавоб топишимда ёрдам бера олмас эди.

Йиллар ўтиб турмушга чиқдим. Турмуш ўртоғимни қўшниларидан бўлган бир аёл менга Ислом динидан илм беришини таклиф қилди. Диний илмларга ташналигим боис, дарров рози бўлдим. Аллоҳни хоҳиши билан секин аста илм ола бошладим. Аввалда тушунарсиз бўлган жумлалар, вақт ўтган сари ўз хақиқатини аён қила бошлади. Илм соатларини сабрсизлик билан кутиб ва катта қизиқиш билан устозимнинг тушунтиришларига қулоқ тутар эдим.

Бу не мўжизаки, илм олган сарим қалбимни тубидаги ўша жавобсиз саволларимга жавоблар топила бошлади. Яна ақлимни қаноатлантириб, қалбимни ҳам хотиржам қиладиган даражада аниқ далил ва хужжатли жавоблар олар эдим.

Бу илм олиш жараёним ҳаётнинг асл воқелигини тушунишга, кўрган ва билганларимга бахо беришга, қайтадан дунёни танишга ёрдам берарди. Мен худди энди туғилган чақалоқдек, бу оламни энди кўраётгандек, ўзимни дунё билан янги танишаётгандек хис қилар эдим.

Бир вақтлар бизни бувиларимиз, боболаримиз Куръони Каримни ўқиб йиғлаганлари сабабини энди тушунаётгандек эдим. Улар нусратга элтадиган йул топа олмаганларидан, иложсизликдан йиғлаган эканлар. Ислом Қуръонда, домлалар оғзида бору, лекин мусулмонларнинг ҳаётларида йўқлигидан қалблари аламга тўлиб йиғлаган эканлар.

Эй мусулмонлар! Атрофингизга бир назар солинг! Ахир хаммаёқ зулм ва адолатсизликларга тўлиб кетдику! Индамай рози бўлаверасизларми! Сизлардан кейин, жондан азиз фарзадларингиз бунданда оғир қийинчиликларда қолишларига нахотки рози бўласизлар! Наҳотки, Яратувчимиз Аллоҳ биз учун танлаган, адолатли жамиятда яшашни, Халифалик тикланиб адолат қарор топишини, зулм зўравонлик йўқ бўлишини хоҳламасангиз! Ўғилларимиз масжидлардан тўсилмоқда! Қизларимизнинг рўмоллари бошларидан юлиб олинмоқда! Юртимиз бойликлари давлат тепасидаги бир ховуч жиноятчилар тарафидан талон – тарож қилинмоқда! Ўзимиз эса, шундай табиий бойликларга бой ўлкада, қашшоқликда кун кечирмоқдамиз! Қанчадан – қанча юртдошларимиз бир бурда нон топиб, оиласини боқиш илинжида чет ўлкаларга чиқиб кетишга мажбур бўлмоқдалар. Яна қанчалари ўз оёғида кетиб, юртига темир сандиқларда жонсиз холда қайтмоқдалар! Нахотки, бу адолатсизликларга индамай қараб тураверсак!

Бирмадаги мусулмонлар, хеч бир айби бўлмаган холида, фақат мусулмон умматидан бўлганлари учунгина бутпарастлар тарафидан конли қирғинларга учрамоқдалар. Сурияда ҳам мусулмонлар айнан шу сабадан кофир Асад томонидан қирғин қилинмоқда. Ироқда, Афғонистонда ва бошқа ерларда ҳам шу ахвол. Бизнинг ҳам холатимизда очиқ жисмоний қирғин қилишни мусулмонлар кўра олмаётган бўлсада, лекин доимий тарзда халқни зулм билан хорликда ушлаб туриш, хар ойда камида 2 – 3 тадан холис мусулмонларнинг шаҳид таналари золим Каримов зиндонларидан чиқиши ва хоказолар. Бу каби уммат бошидаги муаммоларни санаб тугатиб бўлмайди.

Эй мусулмонлар! Уйғонинг! Қўрқув занжирларини узиб ташланг! Зеро, хар бир киши охиратда ўз амалидан сўралади! Ўзингизни ва фарзандларингизни бу золим режимдан қутқаринг. Ва албатта шуни билиб қўйингки, Аллоҳ Ўз ишида доимо ғолибдур! Агар бу ишга сиз бугун ўзингизни бағишламасангиз, Аллоҳ Ўзи суйган умматни келтиради ва нусратини бизсиз ҳам жорий қилаверади. Лекин бизлар модомики, ўзимизни мусулмонман, деб атар эканмиз, эртага қиёмат куни, Аллоҳ олдига борганда, нима деб узр кўрсатамиз?

وَاللّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَـكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ

“Аллоҳ Ўз ишида ғолибдур ва лекин инсонларнинг кўпчилиги буни билмаслар” (Юсуф, 21)

У хеч кимнинг ёрдамига мухтож эмасдир! Аксинча, биз Унинг розилигини топиш учун, Унга муҳтожмиз! Аллоҳ хоҳласа бир кишига ҳам нусрат беради! Зеро, бу онлар синов, имтиҳон онларидир! Бу имконият хозир бор, эртага бўлмаслиги мумкин! Хар бир жон, унга берилган имкониятлардан сўраладиган Охиратдаги хисоб – китобдан, ўзингизни қутқаринг!

وَاتَّقُوا يَوْمًا تُرْجَعُونَ فِيهِ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ تُوَفَّى كُلُّ نَفْسٍ مَا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ

“Аллоҳга қайтариладиган кунингиздан қўрқинг. Сўнгра ҳар бир жон қилганига яраша тўлиқ (муносиб ажр ёки жазосини) олади. Уларга зулм қилинмайди”. (Бақара, 281)

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَاراً وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ

“Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган (жаҳаннам)ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмайдилар ва нимага буюрилсалар, шуни қиладилар”. (Таҳрим, 6)

Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси аёллар бўлими

Омина Рашидова

31.12.2013й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳиндуларнинг Пайғамбаримизни таҳқирлашларига исломий юртлардаги ҳукмдорларнинг қўрқоқлиги ва хорлиги сабабдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трампнинг душманлик сиёсати сабабли Америка муҳожирларга қарши курашини кучайтирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аё София масжиди қандай аҳамиятга эга, у нега ёпилган, очилиши қандай бўлди, нима учун ундан фойдаланиб қолишяпти?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 05.06.2026

    Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • 04.06.2026

    “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • 04.06.2026

    Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/