| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

  • Зулҳижжанинг фазилатли ўн куни ва Уммат омонлиги йўлидаги даъват

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

By htadmin
26.05.2026
9
0
Share:

Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

Илм-фанни мабдаий илдизларидан узиш оқибатлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда Ўзбекистон илмий муҳити, олимларнинг савияси ва ҳимоя қилинаётган диссертацияларнинг сифати борасидаги баҳслар зиёлилар қатламини энг кўп ўйлантираётган масалалардан биридир. Адабиётшунос ва филология фанлари доктори Баҳодир Каримнинг “Ўзбекистон олимлари илмида мустақил тафаккур ва глобал таъсир етишмайди”, деган куюнчаклик билан айтган фикрлари тизимдаги чуқур инқирозни юзага чиқарди. Олим ҳақли равишда сохта такрорлар, хориж назарияларини шунчаки ўзбекчага кўчириш касаллигини фош қилди ва “Биз нега доим бошқалардан иқтибос оламиз? Қачон улар биздан иқтибос олади?” деган саволни ўртага ташлади.

Бугунги Ўзбекистон илм-фани дунё миқёсида иқтибос олинадиган, инсоният ривожига йўналиш берадиган даражадан нега бунчалик узоқлашиб кетди?! Нима учун бир пайтлар дунё илм-фани маркази бўлган бу заминдан энди Хоразмийлар, Берунийлар, Шошийлар ва Фарғонийлар каби буюклар чиқмаяпти? Бу саволларга жавоб топиш учун фақат бугунги таълим тизимини ўзини ўрганиш кифоя қилмайди. Балки биз бугун Ислом юртларининг барчасида мана шундай ҳолат ҳукмронлигини кўрамиз. Шунинг учун бу масала ҳақида фикрлаганда мусулмонларнинг аввалги ва бугунги ҳолати ўртасидаги фарққа назар ташлашимиз шарт.

Тарихни холислик билан ўргансак, Хоразмийни математика оламида инқилоб қилишга, Берунийни Ернинг радиусини ва ҳаракатини аниқлашга, Фарғонийни астрономия ва нилометр кашфиётига ундаган куч шунчаки шахсий қизиқиш, илмий унвон олишга интилиш эмасди. Бу олимларни дунё илми пешвосига айлантирган, уларда юксак тафаккур ва мустақил қарашни шакллантирган омил улар яшаган ва нафас олган Ислом мабдаси (мафкураси) эди. Ислом ақидаси инсон ақлини дунёни англашга, борлиқ қонуниятларини ўрганишга ва Аллоҳнинг яратган мўъжизалари устида тафаккур қилишга чақиради. Қуръони Каримнинг юзлаб оятлари инсонни “фикр юритмайсизларми?”, “тафаккур қилмайсизларми?” дея изланишга ундайди.

Ислом ҳазорат(маданият)и дунёга ёйилган Олтин асрда илм диний ва дунёвийга ажратилмаган эди. Буюк олимларнинг барчаси энг аввало Ислом ақидасини, фиқҳни ва Қуръон илмларини мукаммал эгаллаган, сўнгра мана шу мустаҳкам пойдевор устига астрономия, математика, тиббиёт ва география биноларини қурган эдилар. Ислом уларга коинот, инсон ва ҳаётга чуқур ва ёрқин қарашни ўргатди. Улар ўзларини дунёдан ажралган маҳаллий олим эмас, балки бутун инсониятга фойда келтирувчи Ислом олимлари сифатида намоён қилишган. Шу сабабли уларнинг илми глобал таъсирга эга бўлди, улар яратган илмий мактаблар асрлар давомида Ғарб ва Шарқ учун асосий манба – иқтибос маркази бўлиб хизмат қилди.

Унда нима учун бугунги кунда бундай олимлар етишиб чиқмаяпти? Бунинг биринчи ва энг бош сабаби – бугунги таълим ва илмий муҳитнинг ўзлигимиздан, яъни Ислом мабдасидан узиб ташланганидир. Бугунги кунда собиқ совет тизимидан қолган ва Ғарб либерализми билан қоришиб кетган дунёқараш илм-фанга сингдирилган. Илм ҳаётдан, жамиятдан ажратилган ва соф техник, маъмурий жараёнга айлантирилган. Олимлар улуғ мақсадлар, инсониятни залолатдан қутқариш ёки янги уфқларни очиш учун эмас, балки шунчаки илмий унвон олиш, маошни ошириш ёки ОАК (Олий аттестация комиссияси) талабларини бажариш учун диссертация ёзишмоқда. Мақсад кичик бўлгандан кейин, натижа ҳам кичик ва маҳаллий даражада қолиб кетмоқда.

Иккинчи муаммо – мустақил тафаккурнинг йўқлиги ва кўр-кўрона эргашиш (тақлид) касаллигидир. Баҳодир Карим айтганидек, бугунги диссертациялар хорижлик олимларнинг асарларини шунчаки ўзбекча иқтибослар билан безашдан иборат бўлиб қолди. Олимларимиз онгида “ҳақиқий назария ва илм фақат Ғарбда ёки чет элда яратилади, биз эса уларни фақат ўрганиб, татбиқ қилишимиз керак” деган мағлублик психологияси ўтириб қолган. Ислом олимлари эса, Юнон, Ҳинд ёки Форс илмини ўрганганда унга кўр-кўрона эргашишмаган, балки уларни исломий мезонлар билан саралаб, хатоларини тузатиб, устига мутлақо янги ва мустақил кашфиёту мактабларни қуришган. Улар эргашувчи эмас, эргаштирувчи эдилар.

Бугунги олимларнинг глобал таъсирга эга бўла олмаётганининг яна бир сабаби – илмий ишларнинг жамиятдаги тирик воқеликдан ва инсониятнинг реал муаммоларидан узилиб қолганидир. Масалан, Ислом жамияти Хоразмийга мерос ҳукмлари бўйича меросни тўғри тақсимлаш, шаҳарлар ўртасидаги масофа ва қибла йўналишини топиш каби ҳаётий ва давлат миқёсидаги эҳтиёжларни вазифа қилиб қўйган эди. Бугунги кунда эса ҳеч кимга фойдаси тегмайдиган, чанг босиб ётадиган сохта мавзулар устида йиллаб бош қотирилади. Илмда мафкуравий руҳ, иймоний мажбурият ва жамиятни юксалтиришга бўлган чанқоқлик йўқолган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон илм-фанини ҳақиқий уйғонишга олиб чиқиш, янги Беруний ва Хоразмийларни тарбиялаш учун фақатгина моддий шароитларни яхшилаш ёки хориж тизимларини нусхалаш кифоя қилмайди. Энг аввало, олимларнинг дунёқараши, таълим тизими ва тафаккур тарзи ўзгариши шарт. Бизни дунёга танитган улуғ аждодларимизнинг илдизи қаерда эканини тан олишимиз ва илм-фанни ўзлигимизни шакллантирган Ислом мабдаий пойдевори билан қайта боғлашимиз зарур. Бу ўринда мактаб усули фиқҳ, тил ва тафсир фанлари бўйича мумтоз мусулмон шахсларнинг тарбияланиб вояга етишида илк маскани бўлганидек, бугунги замон талаби ўлароқ, ядро физикаси, космонавтика ва компьютер (информацион технология) фанлари бўйича ҳам мумтоз мусулмон алломаларнинг етишиб чиқишида бош пойдевор бўлмоғи лозим.

Зеро, сиёсат, ҳокимият ва жиҳод бобида Абу Бакр, Холид, Салоҳиддин каби моҳир қўмондонларни етиштириб берган Ислом уммати, фиқҳ ва илм бобида Шофеий, Бухорий, Хоразмий ва Ибн Ҳайсам каби етук даҳоларни ҳам айнан мана шундай яхлит дунёқараш асосида тарбиялаб вояга етказган эди. Шу сабабли, таълим масканларидаги қайси фан бўлмасин, ундан кўзланган бош мақсад – ўқувчини мукаммал мусулмон шахс қилиб етиштириш ҳамда уни амалий ҳаётга ва олий таълимга тайёрлашдир. Токи, керакли даражада мумтоз шахслар етишиб чиқиб, Ислом умматининг фикрий ва илмий савияси қайта юксалсин.

Бироқ бундай улкан мафкуравий таълим тизими ва унда етишган мумтоз шахслар фақатгина уларни ўз паноҳига олувчи, қўллаб-қувватловчи ва илмий кашфиётларини ҳаётга татбиқ этувчи сиёсий вужуд – Халифалик давлати мавжуд бўлгандагина ўз воқелигини топади. Ислом мабдаси ўз давлатисиз ҳаётда соф назария бўлиб қолаверганидек, Халифалик соясисиз илм-фан ҳам фақат ҳокимият эгалари ва йирик монопол корпорацияларнинг соф моддий манфаатларига хизмат қилувчи бир восита бўлиб қолаверади. Ваҳоланки, олимларимиз ва бутун жамиятимиз Аллоҳ таолонинг:

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا

– “Ва Аллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин”, (Қасос:77) деган оятига амал қилиб, Халифалик раҳнамолигида осмонлару ердаги барча нарсаларни Аллоҳ рози бўладиган тарзда инсон манфаати ва фаровонлигига хизмат қилдириши лозим. Дунё биздан иқтибос олиши, илмимиз глобал кучга айланиши учун эса, биз ўзлигимизга, бизни улуғ қилган асл мабдаий қадриятларимизга ва уни асровчи Халифалик воқелигига қайтишимиз шартдир!

 

Салоҳиддин

26.05.2026й

TagsХоразмийлар нега чиқмаяпти?
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка Фаластин масаласига якун ясаш учун уни инсонпарварлик масаласига айлантирмоқчи бўляпти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Халқаро Халифалик конференцияси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «2019 йил Кашмир конференцияси»

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • 26.05.2026

    ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/