| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Римда бўлиб ўтган G20 саммити

Римда бўлиб ўтган G20 саммити

By htadmin
25.11.2021
858
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Римда бўлиб ўтган G20 саммити

Катта амбициялар ва улкан тўсиқлар!

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

2021 йил 30 октябрда Римда бўлиб ўтган G20 саммити ёки «Иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик форуми» кўплаб бизнес ва дастурлар учун катта умид ва кенг интилишлар билан бошланди. Жумладан:

1 – Дунё ҳаловатини бузаётган иқлим ўзгариши кризиси, бунинг оқибатида келиб чиқаётган экологик офатлар ва глобал исишни (1.5 даражада) ушлаб туриш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар зарурлиги. Олимларнинг таъкидлашларича, 1.5 даража Селсидаги исиш юқори даража бўлиб, уни фалокатли янги иқлим муаммоларининг олдини олиш учун чеклаш жуда зарур.

2 – Хусусан, ҳозирги иқтисодий турғунлик пайтида нарх-наволар кўтарилаётган ва ишсизлик кенг тарқалаётган бир даврда, глобал иқтисодий тикланиш ва барқарор ривожланиш воситаларига интилиш.

3 – Коронавирусга қарши кураш: Буни дунёда мумкин қадар энг кўп сонда вакциналарни таъминлаш орқали амалга ошириш.

4 – Глобал солиқ муаммолари: Трансмиллий компанияларга, айниқса, коронавирус пандемияси шароитида, глобал минимал солиқ жорий қилиш.

Хўш, бу каби давлатлар кети узилмай ўтказилаётган мана шундай конференциялар орқали мазкур йирик чигал масалаларни, айниқса, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан глобал кризислар шароитида ҳал қила оладими?!

Бу саволга жавоб беришдан олдин қуйидагиларни таъкидлаймиз:

Римдаги бу саммит айни масалаларни мубоҳаса қилаётган саммитларнинг биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Қоғозда қолиб кетаётган, аммо амалий воқеликда ижро этилмаётган саммитларнинг ҳам биринчиси ва охиргиси эмас. Бундан олдин биргина жорий йилнинг ўзида 2021 йил 21 майда Лондонда G-7 саммити бўлиб ўтди ва унда ҳам қуйидаги мақсад ва интилишлар айтилди: «Молиявий кризисдан қутулиш учун иқтисодий тикланиш, жумладан, иқлим ўзгаришига қарши кураш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда Эрон, Хитой, Сурия каби давлатлар билан боғлиқ сиёсий масалаларга қўшимча равишда коронавирус пандемиясига қарши вакциналарни тақдим этиш». Аслида эса, G20 саммити аввалгилардан бир мунча мураккаб бир вазиятда бўлиб ўтди.

Масалан, биринчидан: Коронавирус пандемияси бошлангандан сўнг анча узоқ вақт узилишдан сўнг бўлмоқда, чунки пандемия унинг ўтказилишини кечиктирди. Сўнгги саммит 2020 йил 21-22 ноябр кунлари Риёзда ўтказилган эди.

Иккинчидан: Ушбу саммит айрим сиёсий кризислар мураккаблашган бир пайтда бўлиб ўтди. Масалан:

1 – Австралия-Франция сув ости кемаси шартномасининг бузилиши. Бу Франция билан учлик иттифоқи (АҚШ, Австралия ва Британия) ўртасида кризисни келтириб чиқарди.

2 – АҚШ билан Хитой ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий можаролар. Айниқса, ташқи савдо муомалаларида доллардан воз кечиш ҳамда АҚШ долларига асосланган қимматбаҳо қоғозлардан иборат йирик доллар жамғармасини бошқа валюталарга ёки олтинга айлантириш борасидаги Хитойнинг амалий дастури. Бундан ташқари, жанубий Хитой денгизи, Тайван ва бошқа чигал сиёсий муаммолар.

3 – Европа давлатлари ўртасидаги, хусусан, Британия билан Франция ўртасида денгиз-балиқчилик ҳудудларидаги ҳамда сиёсий нуфуз ҳудудларидаги можаро. Масалан, Тунис каби Британия нуфузига маҳкум давлатларда бўлаётгани каби.

4 – Американинг Афғонистондан чиқиб кетиши сабабли юз берган ва ҳамон мавжуд бўлиб турган кризис. Масалан, Америка Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг Европа Иттифоқига ҳамда НАТОга аъзо давлатларга орқасини қилиб олди.

Учинчидан: Бу саммит коронавирус кризиси кучайган ва унинг оқибатида экологик, иқтисодий ва бошқа муаммолар келиб чиққан бир пайтда бўлиб ўтди.

Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон банки, Катта йигирматалик ёки Саккизта саноати ривожланган мамлакатлар иттифоқи каби халқаро иқтисодий ташкилот ва муассасалар воқеини ўрганган киши бу ташкилотларнинг худди БМТ ва НАТО каби сиёсий ва ҳарбий ташкилотларга тамоман айланиб қолганини гувоҳи бўлади. Чунки улардан Америка асосан ўзининг сиёсий ва иқтисодий ютуқларини амалга оширишда фойдаланмоқда. Бунга мисол, G20нинг таъсис этилишига айрим давлатларнинг, хусусан Американинг сиёсий мотивлари сабаб бўлган. Бундан такрор-такрор юз бераётган молиявий кризисларни, хусусан, 1999 йилдаги Осиё бозорида юз берган кризис воқеаси каби кризисларни яшириш кўзланган. Маълумки, Осиё бозори кризиси сал аввал 1997 йил бошланиб, сўнг 2008 йил кенгайиб кетган. Яъни, АҚШда бошланиб, бутун дунёга тарқалган ипотека инқирози ҳодисаси каби.

Шунингдек, Америка айни ташкилот ва муассасалардан ўз раҳнамолиги остидаги сиёсий лойиҳаларни молиялашда фойдаланади, масалан, Фаластин, Сурия ва Афғонистон каби давлатлардаги муаммоларни ҳал этишни молиялаштириш каби. Демакки, Америка ўзи истаган ишларни мана шу ташкилотлар орқали муваффақиятли амалга оширади, шунингдек, истамаган ишларни ҳам шу ташкилотлар орқали муваффақиятсизликка олиб боради. Яъни, бу каби саммитларнинг муваффақиятли бўлиши ва муваффақиятсиз бўлишини ҳукмрон сиёсий муҳитга боғлиқ қилиб қўйган.

Бу саммитнинг эртанги тақдири ҳам аввалгилардан яхши бўлмайди. Ушбу конференцияларнинг бугунги G20 саммитида ёки ундан олдинги саммитларда кўтарилган глобал муаммоларни ҳал эта олмаслигининг бир қанча сабаблари бор бўлиб, улардан айримлари қуйидагилардан иборат:

Биринчи сабаб: Йирик давлатлар ўртасидаги қизғин рақобат. Йирик давлатлар рақобати дунё бозорлари ҳамда нефть, олтин ва бошқа маъданлар каби табиий ресурсларга бой давлатлар устида кетмоқда. Шунингдек, бу рақобат ва курашлар бугунги кунда АҚШ билан Хитой ўртасида ҳамда АҚШ билан Европа Иттифоқи ўртасида ҳам кетмоқда. Бинобарин, ўз навбатида, бу кураш муштарак масалалар бўйича келишмовчилик келтириб чиқармоқда. Чунки умумий муҳит иқтисодий ва сиёсий муроса-келишув муҳити эмас, балки сиёсий қарама-қаршилик ва рақобат курашлари муҳитига айланди.

Иккинчи сабаб: Бутун дунёда содир бўлаётган оғир молиявий кризис ипотека кризиси каби собиқ кризисларнинг кенгайиши бўлиб, бу коронавирус кризиси даврида янада мураккаблашди ва ҳануз кенгаймоқда, кўплаб давлатларни, айниқса йирик саноат давлатларини, хусусан АҚШни ҳолдан тойдирди. Шу боис, бу каби лойиҳаларни молиялаштириш учун, айниқса, иқлим ўзгариши ва атроф муҳитнинг ифлосланиши каби масалаларни ва коронавирус кризисини ҳал қилиш учун жуда кўп миллиардлар керак бўляпти. Масалан, Париж шартномаси бўйича, тоза энергияга муқобил воситаларни топиш учун бой давлатларни камбағал давлатларга 100 миллиард доллар тўлашларига қарор қилинган. Бу 2020 йилдан бошланган минимал маблағ ҳисобланади.

Учинчи сабаб: Капиталистик тузум ва уни қабул қилган давлатларнинг диққат-эътибори биринчи навбатда пул мавзуси ва йирик компаниялар манфаатига қаратилган, инсоният манфаати эса биринчи навбатда эмас. Чунки капиталистик тузум табиати утилитар ва моддий манфаат ҳамда даромаддан иборатдир, башар манфаати эмас.

Тўртинчи сабаб: Америка халқаро сиёсатларни ҳамда ўзининг сиёсий ва иқтисодий истакларига юрмаётган халқаро муассасалар томонидан чиқарилган қарорларни қасддан саботаж қилиб келади. Европа Иттифоқида сунъий кризислар келтириб чиқармоқда, токи, Евроиттифоқ давлатлари бундан кейин Американинг реал рақиблари эмас, балки унинг сиёсий ҳукмронлиги доирасида қолган давлатларга айланишсин. Шу билан бирга, Америка Хитой олдида ҳам қасддан муаммолар келтириб чиқармоқда. Америка бундан бир неча йил муқаддам иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича 2015 йил Парижда имзоланган халқаро келишувдан чиқиб кетди. Яъни АҚШ президенти 2017 йилда айни келишувдан чиқиш тўғрисида қарор чиқарди. Оқибатда унинг чиқиб кетиши айни келишувнинг муваффақиятсизлигига олиб келди.

Албатта, бу каби халқаро саммит ва конференциялардан бирор амалий ечим тахмин ҳам қилинмайди, кутилмайди ҳам. Улар бугунги йирик муаммоларнинг ҳатто бир қисмини ҳам ҳал этишолмайди, айниқса, айни муаммоларнинг келиб чиқиши сабабчилари мана шу йирик давлатлар бўлиб турган бир пайтда.

Олам муаммоларини ҳал этишга, масалан, қашшоқлик, иқлим ва коронавирус каби пандемиялар, иқтисодий ва бошқа муаммоларни ҳал этишга ягона қодир давлат Ислом давлатидир. Ушбу давлат бутун оламга ҳидоят ва нур сочажакдир.

Аллоҳ Таолодан мусулмонларни аввало Ўзининг илоҳий ҳидоят нурини татбиқ қилиш, қолаверса, уни барча инсониятга улашиш ва бугунги ифлос тузумлар келтириб чиқарган глобал муаммоларнинг барчасини ҳал этиш неъмати билан икром этишини сўраб қоламиз.

Роя газетасининг 2021 йил 10 ноябр чоршанба кунги 364-сонидан

TagsG20 саммитиДунё ҳаловатиИқтисодий ва молиявий ҳамкорлик форуминарх-наволар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Масжидларга қарши уруш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Ғазо секторидаги Нусайрот қочқинлар лагерида «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш» қонунининг хавф-хатарларидан огоҳлантирувчи тадбир ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • 06.06.2026

    ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • 06.06.2026

    ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/