Покистоннинг ҳақиқий муаммоси — мустамлакачиларнинг унга кучли чангал солганидир

Покистоннинг ҳақиқий муаммоси — мустамлакачиларнинг унга кучли чангал солганидир
Эй Покистондаги куч-қудрат ва ҳимоя аҳли! Покистоннинг ҳақиқий муаммоси — мустамлакачиларнинг унинг ишлари устидан кучли чангал солиб турганидир. Шунингдек, мамлакатнинг барча ишлари Ислом Шариатига мувофиқ ҳал этилмаётганидир. Бу эса ҳақ калима — «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ ﷺ»га хиёнат қилиш даражасига бориб етмоқда.
Шунга қарамай, фуқаровий ва ҳарбий элита бунга заррача эътибор бермайди. Аксинча, уларнинг ягона ташвиши — ўз ҳокимиятидир. Улар шу ҳокимиятни сақлаб қолиш учун кечаю кундуз ҳаракат қилмоқдалар.
Эй куч-қудрат ва ҳимоя аҳли! Энди сукут сақлаб, томошабин бўлиб ўтиришнинг вақти ўтди. Ўз зиммангиздаги масъулиятни адо этиб, ҳокимиятни бу бузғунчи элиталар қўлидан тортиб олиб, уни ҳақли эгасига топшириш вақти келди. Унинг ҳақли эгаси — Ҳизб ут-Таҳрир тимсолидаги Умматдир. Ҳизб ут-Таҳрир пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифаликни барпо этиш учун барча зарур тайёргарликларни амалга оширган ва сизларнинг олдингизда тўлиқ режа билан турибди. Шунинг учун олдинга чиқинг ва зиммангиздаги ушбу вазифани адо этишда ўз ролингизни бажаринг.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:
﴿فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لَا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيماً﴾
«Йўқ, Роббингизга қасамки, улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича, сўнгра сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўлиқ таслим бўлмагунларича, иймон келтирган бўлмайдилар». [Нисо сураси,65-оят]
Яна У Зот айтади:
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللَّهِ حُكْماً لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
«Ёки жоҳилият ҳукмини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун ҳукм қилишда Аллоҳдан ҳам яхшироқ ким бор?!» [Моида сураси,50-оят]
Росулуллоҳ ﷺ эса шундай дедилар:
«Ким бўйнида байъат бўлмаган ҳолда вафот этса, жоҳилият ўлими билан вафот этган бўлади». (Саҳиҳ Муслим)
Роя газетасининг 2026 йил 9 сентябр чоршанба кунги 616-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ