Миср–Хитой ҳамкорлиги Америка нуфузининг раҳм-шафқати остида

Миср–Хитой ҳамкорлиги Америка нуфузининг раҳм-шафқати остида
Хитой раҳбари Си Цзиньпин 2026 йил 2 сентябрь, чоршанба куни ўн йиллик танаффусдан кейин иқтисодий ташриф билан Мисрга келди. Унда «Миср 2030» ва «Бир макон — бир йўл» ташаббуслари доирасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иқтисодиёт, савдо, саноат, таъминот занжирлари, сунъий интеллект, ахборот технологиялари бўйича 20 дан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. Бундан ташқари, Сувайш канали ҳудудидаги Миср–Хитой «ТЕДА» саноат зонасининг учинчи босқичини ишга тушириш масаласи кўриб чиқилди. Ушбу босқич қайта тикланувчи энергия, автомобилсозлик, тўқимачилик, электроника ва муҳандислик саноати каби соҳаларга йўналтирилади. Шу билан бирга, саноат ва технологик ҳамкорликни чуқурлаштириш, бунда қурилиш лойиҳалари билан чекланиб қолмасдан ёки тайёр Хитой маҳсулотларини импорт қилиш билан кифояланмасдан, қўшма ишлаб чиқариш ва технологияларни узатишга асосий эътибор қаратиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу ташрифни синчиклаб кузатган киши дунёдаги барча буюк давлатларнинг исломий юртлардаги улкан бойликларга кўз тикканлигига яна бир бор амин бўлади. Улар бу юртларга талон-торож қилинадиган улкан бойликлар манбаи ва ўз маҳсулотларини сотиш учун истеъмол бозорлари сифатида қарайдилар. Шу билан бирга, улар исломий юртлардан арзон нархларда импорт қиладиган энергиядан фойдаланиб ўз саноатларини ишга туширадилар ёки бу юртлардан арзон нархларда олинадиган хом ашё асосида маҳсулот ишлаб чиқариб, уни яна ўша юртларга қиммат нархларда сотадилар.
Шунинг учун икки давлат ўртасида имзоланган йигирмадан ортиқ келишувларнинг аксарияти Хитой манфаатига хизмат қилиши яққол кўринади. Буни икки давлат ўртасидаги ташқи савдо балансидаги улкан номутаносиблик ҳам очиқ кўрсатиб турибди. 2026 йилнинг дастлабки олти ойидаёқ Мисрнинг Хитойдан импорти тахминан 10,4 миллиард долларга етган бўлса, Мисрнинг Хитойга экспорти 600 миллион доллардан ҳам кам бўлди. Яъни, атиги олти ой ичида қарийб 9,8 миллиард долларлик савдо тақчиллиги юзага келган. Бунда Хитой экспорти асосан истеъмол маҳсулотларидан иборат эканини, Миср экспорти эса қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари, ўғитлар, кимёвий моддалар ҳамда қурилиш материаллари каби ҳаётий аҳамиятга эга маҳсулотлардан ташкил топганини таъкидлаш лозим.
Хитой, умуман Африкада, хусусан Мисрда ўз бозорларини кенгайтиришга интилаётган бир пайтда, Мисрдаги инвестицияларини қарийб 10 миллиард долларга етказди ва уларни тахминан 14 миллиард долларгача оширишни мақсад қилмоқда. Айни пайтда Мисрда қарийб уч мингта Хитой компанияси фаолият юритмоқда, уларнинг тахминан 200 таси Сувайш канали иқтисодий зонасида жойлашган.
Сувайш каналида саноат зонасининг янги босқичини ишга тушириш эса Хитойга жаҳон савдоси учун стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳудудда янада катта иқтисодий ҳузур ва таъсир имконини беради. Шу сабабли Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг Мисрга ташрифи икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш доирасидан ошиб, Хитой ва Америка ўртасида Яқин Шарқ ҳамда Африка бозорлари учун кечаётган рақобатнинг бир қисмига айланмоқда.
Гарчи Си Цзиньпиннинг ташрифи Хитой учун, айниқса, рақамли инфратузилма, сунъий интеллект ва инвестициялар соҳаларида муҳим иқтисодий ва технологик имкониятларни ўзида мужассам этган бўлса-да, Хитой раҳбарининг Миср Америкага мойил давлат эканлигини англашда сиёсий онгсизлиги, унинг ҳокимияти ҳамда сиёсий ва иқтисодий муҳитининг барчаси Америкага малайлик қилувчи шахслардан иборат эканини ҳисобга олмагани ёки манфаатпарастлиги унинг сиёсий онгини тўсиб қўйгани сабабли, ушбу келишувлар амалда Хитой манфаатига хизмат қилмаслиги мумкин.
Чунки масала фақат келишув тузишда эмас, балки уни амалга оширишдадир. Амалга ошириш эса Миср томонидан имзо чекканларнинг қўлида эмас. Улар Вашингтондаги ўз хўжайини — Трампдан «яшил чироқ» олишлари керак. Табиийки, Америка Хитойга қарши турли баҳсли масалаларда бу келишувлардан ўз манфаати ёки Хитойга босим ўтказиш воситаси сифатида кўрмас экан, бундай «яшил чироқ»ни ёқмайди.
Дунёдаги тажрибали сиёсатчилар, жумладан, Хитой раҳбари доимо сиёсий онг ва сиёсий зукколикка эга, деб ўйлаш хатодир. Балки уларнинг воқелиги бунинг тамоман акси бўлиши ҳам мумкин. Ушбу ташриф Хитой раҳбарида сиёсий онг ва зукколик етишмаслигини яна бир бор тасдиқлайди. Зеро, Хитой ва Миср ўртасида тижорий битимлар тузиш, инвестиция лойиҳаларига миллиардлаб доллар маблағ киритишнинг ўзи етарли эмас. Хитой ўз инвестицияларини бошқа мустамлакачи рақобатчиларидан, биринчи навбатда эса, Америкадан ҳимоя қила олиши керак.
Масалан, «Бир макон — бир йўл» ташаббуси йўналишлари аксарияти Америка таъсири остида бўлган мамлакатлар ҳудудидан ўтади. Шу боис Америка Хитойга босим ўтказиш ёки уни шантаж қилиш ва бошқа шу каби мақсадга эришишни истаган ҳар қандай пайтда Хитойнинг йўлини тўсиб қўйиши мумкин.
Шунинг учун Хитой раҳбари ташрифининг муваффақияти ҳамда унинг «Трампнинг севимли диктатори» билан тузган келишувларини амалга ошиши Американинг Хитойдан рози бўлишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Америка Хитойдан рози бўлиши эса — қайсидир маънода — асло кутилмайди!
Дунёдаги мавжуд мустамлакачи давлатлар исломий юртлардаги бойликларнинг кўламини, шунингдек, уларнинг стратегик жойлашуви нақадар муҳимлигини яхши англайдилар. Шунинг учун ушбу кучлар бу юртлар устидан назорат ўрнатиш учун ўзаро рақобатлашадилар. Бу кучлар ўртасидаги курашнинг энг муҳим воситаларидан бири эса ана шу кучларга қарам бўлган малай режимлардир. Агар мустамлакачиларга уммат бойликларини эгаллаш имконини берувчи ана шу хоин режимлар бўлмаганида эди, Уммат ўз бойликларидан баҳраманд бўлган ва иқтисодий, технологик ҳамда тижорий жиҳатдан тараққий этган халқлардан бирига айланган бўлар эди.
Шунинг учун Уммат ва ундаги холис куч ва ҳимоя аҳли зиммасига ушбу малай режимларни ағдариш ҳамда Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритадиган Рошид Халифаликни тиклаш вазифаси тушади. Шунда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло биздан рози бўлади ва Уммат Аллоҳ унга ато этган неъмат ва бойликлардан баҳраманд бўлади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ وَلَكِنْ كَذَّبُوا فَأَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ﴾
«Агар қишлоқларнинг аҳолиси иймон келтириб, тақво қилганларида эди, албатта, Биз уларга осмон ва ердан баракотларни очиб берган бўлур эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар. Бас, қилган ишлари сабабли уларни тутдик». [Аъроф сураси, 96-оят]
Мисрдаги Ҳизб ут-Таҳрирнинг Матбуот бўлими аъзоси
Устоз Саид Фадл
Роя газетасининг 2026 йил 9 сентябр чоршанба кунги 616-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ