Покистон режими босиб олинган Кашмир мусулмонларига хиёнат қилишда давом этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Покистон режими босиб олинган Кашмир мусулмонларига хиёнат қилишда давом этмоқда
2019 йил 24 октябрда Бажва-Имрон режими Ҳиндистон билан Картарпур коридорини очиш тўғрисида битим имзолади. Кашмир мусулмонларига нисбатан орқадан пичоқ уриш ҳисобланган ушбу ҳодиса юзасидан Ҳизб ут-Таҳрир – Покистон вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Бу битим билан Покистон режими Кашмир мусулмонларига гўё – Ҳиндистон сизларга қарши шунча ваҳшийлик қилаётган бўлса ҳам, биз Трамп кўрсатмалари асосида Ҳиндистон билан муносабатларни нормаллаштираверамиз ҳамда Ҳиндистондек мушрик давлатнинг сиз кашмирликларга қарши қўрқмасдан амалга ошираётган репрессиясини давом эттиришига шижоатлантирамиз, демоқчи бўляпти.
Покистон режими ўз хиёнатларини яшириш мақсадида «айни битимдан Ҳиндистонда яшаётган синхлар юрагига йўл топишни мақсад қилдик», деб айтди. Мана сизга баҳона, бундан қабиҳ баҳона бўлмаса керак!». Баёнотда хулоса сифатида қуйидагилар таъкидланди:
«Бу режимни илдизи билан қўпориб ташламас эканмиз, азоб-уқубат ва хорликлардан бошимиз чиқмайди. Шундай экан, наҳотки Покистон Қуролли кучларидаги холис зобитларга бундай режимга қарши ҳаракатланиш вақти ҳали ҳам келмаган бўлса, ахир, у душманларимиз фойдасига қўрқоқ раҳбарлар етиштириб чиқаришдан бошқа нарса қилмаяптику?! Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга нусрат бериш ҳар қанча кечиккани сари бу хоин раҳбарият хиёнат кетидан хиёнатлар содир этишдан тўхтамайди».
Роя газетасидан олинди



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ