Умматимиз ўз қўлидаги куч ва таъсир салоҳияти кўламини англайдиган вақт келди

Умматимиз ўз қўлидаги куч ва таъсир салоҳияти кўламини англайдиган вақт келди
Уммат ўз қўлида мавжуд бўлган куч ва таъсир салоҳиятининг кўламини англаб етиши, тақдирини буюк давлатлар қарорлари ва улар ўртасидаги курашларга боғлаб қўйган қарамлик ҳолатидан халос бўлиши вақти келди.
Зеро, юртларимиз давлатлар рақобатлашадиган оддий майдон эмас. Балки улар жаҳоннинг уриб турган юраги, халқаро савдо чорраҳаси, халқлар бойликлари ва иқтисодиёти оқиб ўтадиган денгиз йўллари кесишган макондир.
Дунё савдосининг катта қисми ўтиб турадиган бўғозлар, денгизлар ва стратегик йўлаклар устидан назорат қиладиган Уммат бошқаларнинг унинг келажагини чизиб, тақдирини белгилаб қўйишини томоша қилиб турмаслиги керак. Зеро, куч ҳар доим ҳам фақат қурол-яроғга эга бўлишда эмас, балки ирода ва сиёдатга эга бўлишда, географик мавқе, бойлик ва имкониятлардан оқилона фойдаланишдадир.
Шунинг учун мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини тиклаш ҳамда иқтисодий ва сиёсий куч-қудратни барпо этиш энди фикрий айшу-ишрат ёки ҳиссий шиор эмас, балки юртларни ҳимоя қилиш ва қадр-қимматни асраш учун ҳаётий заруратга айланди. Агар буюк давлатлар юртларимиз стратегик аҳамиятга эга бўлгани учун уларда нуфуз ўрнатиш борасида мусобақалашаётган бўлса, фарзандларимиз ўзларига иззат ва қадр-қиммат берадиган ҳазорий мақомларини тиклаш сари мусобақалашишлари янада муносибдир.
Ана шунда биз бошқаларнинг ҳисоб-китобларидаги оддий бир рақам бўлиб қолмаймиз. Балки воқеаларни яратадиган ва дунё кучлар мувозанатига таъсир кўрсата оладиган, оғирликка эга рақамга айланамиз. Тарих саҳифаларида ҳам шундай бўлган: ўшанда Уммат ўз ишининг жиловини ўз қўлида ушлаган ва қўлидаги салоҳият ҳамда ер юзининг ҳеч бир жойида тенги йўқ мавқеларнинг қадрини англаган эди.
Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ