Эй Покистон мусулмонлари: Ҳукмдорларингиз сизни ва мусулмонларни ташлаб қўйганидек, сиз ҳам улардан воз кечинг!

Эй Покистон мусулмонлари: Ҳукмдорларингиз сизни ва мусулмонларни ташлаб қўйганидек, сиз ҳам улардан воз кечинг!
Эй Покистон мусулмонлари: Покистон ҳукмдорлари мусулмонларни ва уларнинг масалаларини ташлаб қўйганидек, сиз ҳам улардан воз кечишингиз вожибдир. Уларга насиҳат қилиш, уларни ислоҳ қилиш ёки ҳатто уларга ёлвориб-илтижо қилиш йўлида ҳеч қандай умид йўқдир. Зеро уларда қарор қабул қилишда мустақил ирода йўқ, чунки улар кофир хўжайинга тобе бўлган малайлардир. Уларда мустақил фикрлаш қобилияти ҳам йўқ ва уларнинг ягона вазифаси — сизларни алдаш учун турли тўқималарни тўқиган ҳолда буйруқларни бажаришдир. Улар яҳудий ва насронийлар билан иттифоқ туздилар, ваҳоланки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай қилган кимсалар уларнинг сафидан бўлиб қолишидан бизни огоҳлантирган эди:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ﴾
«Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насронийларни дўст тутманглар! Улар бир-бирларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларни дўст тутса, бас, у шубҳасиз улардандир» (Моида сураси, 51-оят).
Эй Покистон мусулмонлари: Кофирлар қаршисидаги хиёнат ва хорликка чек қўядиган фақат ягона бир йўл бордир. У — бутун инсоният Парвардигори бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Шариатини пок ва мусаффо Покистонда барпо этиш йўлидир. Бу барча исломий юртларни ягона бир Ислом давлатида — Покистон унинг ядроси (ўзаги) бўладиган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликда бирлаштиришни кафолатлаш йўлидир. Зеро Покистон моддий жиҳатдан бунга тўла қодирдир ва унинг пок аҳли ушбу шарафга муносибдир.
Бас, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг динини яҳудийлар, ҳиндулар ва Америка салибчилари устидан олий қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари билан бирга жидду жаҳд қилинг! Қуролли Кучлар сафидаги фарзандларингиз, биродарларингиз ва оталарингизни улуғ олим Ато ибн Халил Абу Рошта амирлигидаги Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришга йўналтиринг!
﴿وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ﴾
«Раббингиздан бўлган мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмонлару ерчалик бўлган Жаннатга шошилинг!» (Оли Имрон сураси, 133-оят).
Роя газетасининг 2026 йил 19 август чоршанба кунги 613-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ