| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

By htadmin
31.05.2026
0
Share:

Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халқаро муносабатлар глобал куч марказларининг қулаб бориши, эски тартибларнинг емирилиши ва янги куч блокларининг шаклланиши кузатилаётган тарихий бурилиш даврини бошдан кечирмоқда. Бугунги дунё сиёсати тинчлик, дипломатия ёки халқаро меъёр тамойиллари асосида эмас, балки йирик мустамлакачи кучларнинг таъсир доираларини қайта тақсимлаш йўлидаги шафқатсиз ва прагматик кураши устига қурилган. Худди шу маънода, 2026 йилнинг баҳор ойларида Марказий Осиё минтақасида, хусусан, Ўзбекистон ташқи сиёсатида кузатилаётган АҚШ йўналишидаги дипломатик фаоллик кузатувчилар эътиборининг марказига чиқди. Бироқ, расмий баёнотлардаги баландпарвоз «стратегик шериклик», «иқтисодий ҳамкорлик» ва «инвестиция кенгашлари» каби пардалар ортига назар ташланса, жараённинг асл моҳияти бутунлай бошқача экани намоён бўлади. Бу ҳаракатлар суверенитетни мустаҳкамлаш эмас, балки таназзулга юз тутаётган мустамлакачи кучнинг ўз позицияларини бой бермаслик интилиши ва ички-ташқи босимлар остида қолган ўзбек режимининг ўз сиёсий курсисини асраб қолиш йўлидаги илинжи маҳсулидир.

Ушбу дипломатик маневрларнинг асл сабабларини англаш учун биринчи навбатда глобал геосиёсий аренадаги кучлар мувозанатига баҳо бериш лозим. Узоқ йиллар давомида жаҳон молиявий ва ҳарбий тизими устидан яккаҳокимлик қилиб келган Америка Қўшма Штатлари бугунги кунда ўзининг бўғувчи геостратегик ва тарихий боши берк кўчасига кириб қолган. Вашингтоннинг Яқин Шарқда, хусусан, Эронга қарши олиб бораётган ҳолдан тойдирувчи уруши ва Ҳурмуз бўғозидаги назоратни йўқотиши АҚШ ҳарбий қудратининг чекланганлигини фош этди. Бу инқироз ўз вақтида Совет Иттифоқини тўлиқ емирилишига ва парчаланишига олиб келган Афғонистон гирдобини ёдга солади. Америка бугун ўз ички аъзоларини кемираётган иқтисодий заифлик, молиявий инқироз ва империя сифатида қулаш аччиқ азобини бошидан кечирмоқда. 

АҚШнинг бу заифлиги нафақат ҳарбий, балки технологик ва иқтисодий соҳаларда ҳам намоён бўлмоқда. Мана шундай шароитда, Россия ва Хитой каби икки йирик Евроосиё мустамлакачи гигантларининг бевосита сиёсий ва иқтисодий чангалида турган Ўзбекистон режими жуда оғир аҳволга тушиб қолган. Бироқ, расмий Тошкентнинг бугунги хавотирлари ва дипломатик югур-югурлари халқ манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ эмас. Йиллар давомида юритилган нотўғри сиёсий ва иқтисодий стратегия натижасида, ўзбек режими аллақачон иқтисодий ва сиёсий суверенитетнинг энг муҳим унсурларини Шимол ва Шарқдаги қўшниларига бой бериб бўлган. 

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти Хитой капитали ва қарз босимлари остида қолган, стратегик инфратузилмалар ва хавфсизлик тизимлари эса Кремль таъсир доирасидан чиқиб кета олмайди. Бундай шароитда режимнинг энг катта ва ягона мақсади — суверенитетни сақлаш эмас, балки ҳар қандай йўл билан бўлса-да ўз бошқарув курсисини, сиёсий иерархиясини ва ички назоратини сақлаб қолишдир. Кремль ва Пекиннинг иқтисодий ҳамда сиёсий экспансияси шу қадар кучайдики, Тошкент бу икки кучнинг ўз ички бошқарув тизимини буткул ютиб юборишидан, ҳокимият элитасининг алмашиб кетишидан қаттиқ хавфсирамоқда. Шароит шуни кўрсатмоқдаки, ўзбек режими чўкмаслик учун ҳар қандай чўпга ҳам ёпишишга тайёр.   Айнан мана шу сиёсий илинж туфайли, ўзбек режими ўзи учун заифлашган бўлса-да, ҳали ҳам маълум кучга эга Америка Қўшма Штатларини мувозанат ва паноҳ нуқтаси сифатида кўришда давом этмоқда. Бу стратегик ўйинда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Американинг дипломатик танловидаги ва режимнинг ташқи ҳимоясидаги марказий, калит шахсга айлантирилди. 

2026 йил баҳоридаги воқеалар занжири бу фикрни тўлиқ тасдиқлайди:

8 апрел, Вашингтон: Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан ишбилармонлик нонуштаси форматида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказди. Муҳокамалар марказида фақатгина савдо эмас, балки АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор иштирокида муҳим минераллар, янги технологиялар ва инфратузилма лойиҳалари турди. Бу — режимнинг Америкага стратегик хомашё таклиф қилиш эвазига сиёсий дахлсизлик ва қўллаб-қувватлаш сўрашининг яққол кўринишидир. 

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, 24 май куни Саида Мирзиёева Ҳиндистонга ташрифи доирасида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио шарафига уюштирилган расмий қабул маросимида яна иштирок этди ва америкалик шериклар билан қизғин мулоқотни давом эттирганини ижтимоий тармоқлари орқали ошкор қилди. Бу Тошкентнинг Вашингтон билан алоқаларни нақадар устувор деб билишни намойиш этиш иштиёқидан далолат беради. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Сара Роджерснинг 27 май – 10 июн кунлари Ҳиндистон ва Непал қаторида Ўзбекистон ва Туркманистонга ташрифини бошлаши Оқ уйнинг минтақага қайта эътибор қаратаётганини кўрсатади. 

Режим АҚШ билан бундай тиғиз алоқалар ўрнатиш орқали Россия ва Хитойнинг мутлақ тазйиқига қарши сунъий «мувозанат тоши» яратишни ва ўз сиёсий умрини узайтиришни кўзламоқда. Муҳим минераллар ва технологиялар ниқоби остида Америка капиталини жалб қилишга уринишлар — аслида режимнинг ички сиёсий муҳит устидан назоратни йўқотмаслик ва ўз курсисини ҳимоя қилиш учун қилаётган жон таслим олдидаги ҳаракатларидир. 

Иккинчи томондан, Американинг ушбу жараёндаги ролини ҳам фаол геосиёсий ҳужум ёки минтақани ўз назоратига олиш уриниши деб баҳолаш хато бўлар эди. Бугунги кунда Вашингтон глобал миқёсда жиддий заифлик ва таназзулни бошдан кечираётгани сабабли, унинг ташқи сиёсати агрессив кенгайишдан кўра кўпроқ мудофаавий хусусиятга эга. 

Марко Рубио ва Сара Роджерс каби юқори мартабали мулозимларнинг ҳаракатлари Оқ уйнинг янги ҳудудларни забт этиши эмас, балки ўз таъсир доирасидаги ва стратегик манфаатлари ётган муҳим нуқталарни буткул бой бермаслик учун қилаётган интилишидир. Вашингтон Евроосиё блокининг (Хитой ва Россия) ушбу стратегик плацдармда — Марказий Осиё юрагида мутлақ ва назоратсиз ҳукмронлик ўрнатишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда. Америка учун Ўзбекистон режимининг унга паноҳ сўраб мурожаат қилиши — минтақадаги логистик, геосиёсий ва хомашёвий позицияларни сақлаб қолиш ва рақибларига қарши фойдаланиш учун қулай имкониятдир. АҚШ Ўзбекистон суверенитетини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги баёнотлари ортига беркиниб, амалда ўз мудофаа маневрларини амалга оширмоқда. 

2026 йил баҳоридаги Америка-Ўзбекистон дипломатик учрашувлари халқаро сиёсатнинг энг совуқ ва шафқатсиз қоидалари асосида ривожланмоқда. Бу ерда суверенитетни юксалтириш ёки халқ фаровонлиги ҳақида ҳеч қандай сўз бориши мумкин эмас. Балки ўзбек режими маҳаллий халқ манфаатларини қурбон қилиш эвазига бўлса-да, ўз сиёсий курсисини ва ҳокимиятини асраш учун заифлашаётган гегемондан паноҳ тиламоқда. Мустамлакачи кучлар ўртасидаги прагматик ва вақтинчалик манфаатлар тўқнашуви фонида ўзбек режимининг бундай ёндашуви минтақа келажагини янада мавҳумлаштиради ва йирик кучлар ўртасидаги ўйинчоққа айлантириб қўйиш хавфини туғдиради. 

Бугун биз гувоҳи бўлаётганимиз — синаётган Америка гегемонлигининг жон таслим қилиш олдидаги талвасаси ва ўзбек режимининг ўз курсисини сақлаш йўлидаги хоинлик маневрлари — Ислом Умматининг бошида сиёсий ва мафкуравий етакчилик – Халифаликнинг йўқлиги сабабли келаётган навбатдаги балодир. Хоҳ Ғарб бўлсин (АҚШ), хоҳ Шарқ (Хитой ва Россия) — уларнинг барчаси битта мақсадни, яъни мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилиш ва уларнинг бойликларини талон-тарож этишни кўзлаган кофир ва мустамлакачи кучлардир. Уларнинг бугунги ҳолати — АҚШнинг Эрон гирдобига ботиши каби — капиталистик империялар даври тугаб, уларнинг ўз-ўзини емириш палласи келганидан далолат беради. Бу давр — куфр тузумларининг чириганини ва инсониятни зулматга етаклаётганини фош этувчи тарихий лаҳзадир. 

Шундай экан, Ўзбекистон ва бутун Ислом олами учун ягона сиёсий нажот йўли — мустамлакачи куфр кучларидан паноҳ тилаш ёки уларнинг сиёсий ўйинларида қурол бўлиш эмас, балки уларнинг кишанларини парчалаб ташлашдир. Минтақани ва Умматни бу хорликдан қутқарадиган ягона куч — барча жаҳолат зулматларини парчалаб, инсониятни Аллоҳнинг нури ва адолатига олиб чиқувчи, пайғамбарлик манҳажи асосидаги Рошид Халифалик давлатининг қайта тикланишидир. Фақатгина мана шундай исломий сиёсий куч дунёдаги мустамлакачилик занжирларини узиб, Умматнинг асл азизлигини ва ҳақиқий буюклигини қайтариб беришга қодирдир. 

 

Иззатуллоҳ

31.05.2026й

TagsСинаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластинни озод этиш яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллашувчилар ҳаргиз етиша олмайдиган шарафдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трамп насронийлар анжуманида Клинтон хонимнинг исломчи экстремистларга нисбатан заиф эканини танқид қилмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Яхши ҳаёт сири

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 23.06.2026

    Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • 22.06.2026

    ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • 22.06.2026

    ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • 22.06.2026

    КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • 22.06.2026

    БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/