| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Оли Сауд ҳукмдорлари Аллоҳни ғазаблантиришда пешқадамдирлар

Оли Сауд ҳукмдорлари Аллоҳни ғазаблантиришда пешқадамдирлар

By htadmin
01.03.2023
1320
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Оли Сауд ҳукмдорлари Аллоҳни ғазаблантиришда пешқадамдирлар

Шайх Исом Амира

Бугунги кунда мусулмон юртлари ҳукмдорлари юз йилдан зиёд вақт муқаддам Усмоний Халифалик давлати йиқитилгандан сўнг малай боболари ҳокимиятни эгаллаганидан бери Аллоҳнинг ғазабига олиб борувчи даҳшатли пойгада бир-бирлари билан мусобақалашиб келишмоқда. Бунга қўшимча, улар Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмаслик билан ё кофир ё золим ёки фосиқ бўлишди, ёхуд Аллоҳнинг китобига орқа ўгириб олган кимсаларнинг барча сифатларига эга бўлишди. Бунга Аллоҳ Азза ва Жалланинг қуйидаги оятлари далил:

﴿وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир» [Моида 44]

﴿وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимдирлар» [Моида 45]

﴿وَمَن لَّمْ يَحْكُم بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ﴾

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмас экан, бас, улар фосиқлардир» [Моида 47]

Оли Сауд ҳукмдорлари исломий юртлардаги ҳамкасбларидан Аллоҳни ғазаблантиришда пешқадамликлари билан ажралиб туради. Айниқса, Муҳаммад ибн Салмон икки муқаддас ҳарам юртини бошқаришда ҳукмрон оила аъзолари орасидаги энг нуфузли шахсга айлангандан кейин шундай бўляпти. Ибн Салмоннинг бошқарувда оиладаги энг нуфузли шахсга айланганини унинг Саудлар оиласи бошқарувида ҳам оилавий, ҳам халқ даражасида туб ўзгаришларни амалга оширишга шошилгани кўрсатиб турибди.

Ҳукмрон оила даражасига келсак, Ибн Салмон икки-уч йил муқаддам «Сarlton» меҳмонхонасида оиланинг кўп сонли шаҳзодаларини ҳибсга олиб, уларни лавозимларидан маҳрум этди, пулларининг бир қисмини мусодара қилиб, сўнгра – агар унинг буйруғига қарши исён қилсалар, янада қаттиқроқ жазолаш билан таҳдид қилди. Халқ даражасида эса, унинг тартиб-қоидаларига очиқчасига ёки билвосита қаршилик қилаётган бўлиб кўринган бир неча уламоларни қамоққа олди. Унинг тартиб-қоидаларидан бири мамлакатнинг Амри маъруф ва наҳи мункар ҳайъатини бекор қилиб, ўрнига «Кўнгил очар ишлари ҳайъати»ни ташкил қилиши бўлди. Буларни Ибн Салмон ўзининг машҳур «Мамлакат 2030» дастури доирасида амалга оширди. У айни дастур орқали Ҳижоз аҳлини ғарблаштиришни, улар орасида фаҳш ишларни кенг ёйишни, уларни чуқур исломий илдизларидан ажратишни мақсад қилган. Бу кимса ҳатто очиқдан-очиқ ўзгаришлар қабул қилди. Масалан, хорижлик санъаткор эркак ва аёлларга виза бериш, уларнинг бузуқ фестивалларини ўтказишларига кўмаклашиш, Қизил денгизнинг айрим пляжларида ғарбча суратда Қуёшда тобланишга рухсат бериш, бутун мамлакат бўйлаб туристик ва тиббий дам олиш масканларини иншо этиш каби. Бу ўзгаришларнинг яқиндагиси Уҳуд тоғининг бир қисмида тиббий курорт қуриш лойиҳасидир. Ваҳоланки, бу тоғ Уҳуд жангларини кўрган буюк тоғ бўлиб, Набий ﷺ

«أُحُدٌ جَبَلٌ يُحِبُّنَا وَنُحِبُّهُ»

«Уҳуд тоғи бизни севадиган, биз ҳам уни севадиган тоғдир», дея марҳамат қилганлар!

Бундан ташқари, мамлакатнинг баъзи клублари машҳур футболчилар билан фантастик суммаларда шартномалар тузиб, Қатардаги жаҳон чемпионатига сарфланган маблағдан икки баробар кўп маблағ сарфланадиган янги халқаро мусобақа тадбирини ўтказишни режалаштиряпти!

Табиий савол туғилади: Ушбу Нажд ва Ҳижоз юртидаги мусулмонлар ўзларининг қолган-қутган исломий қадриятларини ҳам супуриб кетадиган тўлқин қаршисида қўл қовуштириб тураверадиларми?! Шунингдек, дин ва тарихларига мансубликларини заифлаштириш, ўсиб келаётган авлодларини ғарблаштириш ҳамда Саудия Арабистонини худди Ироқ, Тунис, Миср, Туркия ва бошқа мусулмон юртлари каби ҳолатда қолдириш учун бўлаётган ҳаракатлар қаршисида ҳам қўл қовуштириб тураверадиларми?!

Бунга жавоб Арабистон ярим ороли аҳлининг Ислом аҳлидан бир бўлаги эканлигидадир. Гап шундаки, кофирлар уларни ҳам, бошқа мусулмон халқларни ҳам ўз динлари, мерослари ва ақидаларидан суғуриб ташлашга муваффақ бўлишолмади, бу борадаги барча уринишлари аянчли муваффақиятсизликка учради. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло Исломни ўз Китоби, Суннати, тарихи, фиқҳи ва мафкураси борасида йўқ бўлиб кетишдан ёки заволга юз тутишидан асраган. Аллоҳ Таоло бундай деган:

﴿إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ﴾

«Албатта бу эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз»     [Ҳижр 9]

Бугунги кунда Ислом Уммати бошдан кечираётган ҳолатга келсак, бу бир тулпорнинг қоқилиб-йиқилиши, холос… У яқинда Аллоҳнинг изни ила қайта сакраб туриб, аввалгидан ҳам кучли ҳолга келади ҳамда мусулмонларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалиги соясида Ислом гиганти бўлиб оёққа туради ва ўзига, динига ва меросига зарар берган узоқ-яқиндагиларнинг ҳар биридан албатта ҳисоб сўрайди…. Фарзандларини қирғин қилган, уйсиз-қочқинга айлантирган, номуслари ва муқаддас даргоҳларини топтаган ҳар бир кимсадан албатта ўч олади. Ҳа, Ислом Уммати яна шундай ҳолига қайтади. Фаластин ва Ақсо масжидида бўлаётган ҳодисалар бунинг яққол мисоли ва намунасидир. Масалан, босиб олинганига юз йилдан ошиқ вақт ўтди…, босқинчилар Ақсога тинмай бостириб киришмоқда…, Пойдеворидан бузиб ташлаш учун қазилма ишларини олиб боришяпти… Бироқ мана шуларнинг барчасига қарамай, ушбу даргоҳнинг ўрни мусулмонлар юрагида ҳамон мустаҳкам қолмоқда. Ақсода содир бўлаётган ҳар бир ҳодиса дунёнинг ҳар бир еридаги мусулмонларни қўзғатиб юбормоқда, ҳатто бу даргоҳ Ислом Умматининг иссиғи ўлчанадиган термометрга айланди.

Бу ерда диққатни қаратиш ҳамда тафсилот ва аломатларини чуқурроқ англаш лозим бўлган муҳим нарса бор. Гап шундаки, Ислом Уммати ҳимояланиш давридан ҳужум қилиш босқичига кўчди. У ҳозир ўз юртларидаги жинояткор режимларга қарши курашиб, уларни ағдариш ва тахтлари харобалари узра Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу янги босқич ҳукмдорларга доимий қўрқувни тоттирмоқда. Чунки улар Ислом асосида фаолият қилувчи ҳар бир сиёсий ҳаракатни тўхтатиш учун бор кучларини сарфлаб, тугатиб бўлишди. Мусулмонларнинг уйғонишларини олдини олиш учун қилиш керак бўлган барча ишни қилишди. Бу ишда тадқиқотчилар, муфаккирлар, шарқшунослар ва ғарбпарастлардан иборат барча шайтону иблислардан ёрдам сўрашди. Бу ишга миллатчи ва ватанпарвар ҳаракатлар, баъзи исломий ҳаракатлар, хотин-қизлар жамиятларидан иборат сон-саноқсиз лашкарларни сафарбар қилиб, миллиардларини сарфлашди. Улар учун оммавий ахборот эшикларини ланг очиб берди. Барчалари мактаб ва олий ўқув юртларига бурун суқиб, таълим дастурларини ўзгартиришди, дастурлардан Уммат ҳокимияти, мероси, жиҳоди, буюк тарихи, кўҳна мозийси ва ваъда қилинган нурафшон келажагига алоқадор ҳар бир дарсликларни олиб ташлашди… Бироқ, буларнинг барчаси уларга ниятларини амалга оширишлари учун фойда бермади. Улар ҳақида Ҳақ Таборака ва Таолонинг ушбу каломи ҳақ-рост бўлди:

﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا يُنفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ لِيَصُدُّوا عَن سَبِيلِ اللهِ فَسَيُنفِقُونَهَا ثُمَّ تَكُونُ عَلَيْهِمْ حَسْرَةً ثُمَّ يُغْلَبُونَ وَالَّذِينَ كَفَرُوا إِلَى جَهَنَّمَ يُحْشَرُونَ﴾

«Албатта, кофир бўлган кимсалар мол-дунёларини Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун ишлатурлар. Бас, уни сарфлайдилар-у, сўнгра ўша (моллари) ўзларига ҳасрат бўлур, сўнгра мағлуб бўлурлар. Кофир бўлган кимсалар жаҳаннамга тўпланурлар»                                                    [Анфол 36]

Бугунги кунда Ислом Уммати рошид Халифалик дарвозасини қоқмоқда. Унинг очилиши учун Аллоҳнинг изн бериши қолди, холос. Аллоҳ қачон изн берса, золим ҳукмдорлар билан Оли Сауд ҳукмдорлари қулаб, кофир хўжайинлари мусулмон юртларидан қайтиб келмайдиган бўлиб бўлиб қочиб қолишади… Мусулмон қўшинлар уларни ортларидан қувиб, такбирлар садолари ва исломий армиялар зарбалари остида Рим ва бошқа куфр пайтларини фатҳ этадилар. Ер юзида азизнинг азизлиги, хорнинг хорлиги билан Ислом кириб бормаган на бир шаҳар ва на бир қишлоқ қолади. Бу муҳтарам Пайғамбаримизнинг Тамим Дорий розияллоҳу анҳу томонидан ривоят қилинган ушбу ҳадисларининг тасдиқидир: Тамим Дорий айтадики, мен Росулуллоҳ ﷺнинг бундай деганларини эшитгандим:

«لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأَمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ، وَلَا يَتْرُكُ اللَّهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلَا وَبَرٍ إِلَّا أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ، بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ؛ عِزّاً يُعِزُّ اللَّهُ بِهِ الْإِسْلَامَ، وَذُلّاً يُذِلُّ اللَّهُ بِهِ الْكُفْرَ»

«Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Ислом динини азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади». Тамим Дорий бундай дер эди: «Мен буни ўз хонадоним аҳлида кўрдим. Улардан Исломга кирганлар хайр-баракот, шараф ва азизликка эришди. Кофир ҳолатда қолганлар эса, хорлик, расволик ва жизяга дуч келишди».

﴿وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар»                [Юсуф 21]

Роя газетасининг 2023 йил 8 феврал чоршанба кунги 429-сонидан

 

TagsМуҳаммад ибн СалмонОли Сауд ҳукмдорлари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими устоз Ало Абу Солиҳни ўғирлаб кетди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Женевадаги Сурия музокаралари вақти эълон қилинди

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳақиқат эгилиши мумкин, аммо синмайди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/