МАБДАДА СОБИТ ТУРИШ
بسم الله الرحمن الرحيم
МАБДАДА СОБИТ ТУРИШ
4
Кундан-кунга юзлардаги ниқоблар тушмоқда. Исломий шахс ва ҳаракатлардан қай бири набавий имон билан қуролланмаган бўлса, биз уларнинг башарасига гувоҳ бўляпмиз. Зеро, улар ўз йўлларини ўзгартириб, турли рангларга киришяпти, воқега таслим бўлиб, унинг бир қисмига айланишяпти… Кейин эса, ундайларга «мўътадил», деган тамға уриляпти… Исломнинг биринчи рақамли душмани бўлган Ғарб осонгина уларга вазифаларини белгилаб бериб, Аллоҳнинг ҳақ дини – Исломга қарши курашда ўшалардан фойдаланяпти.
Шубҳасиз, бундай мўътадил исломий шахс ва ҳаракатлар Ислом учун унинг очиқ душманидан кўра хатарлироқдир. Чунки улар ўз динлари тўғрисида Ғарб нима деса, ўшани тасдиқлашмоқда… Яъни уларнинг Ислом башариятни қутқаришга яроқли дин эмас, динни ҳаётдан ажратиш асосида қурилган кофир капитализмгина ягона ҳақдир, ҳазоратлар курашида капитализм ғалаба қозонади, деган сўзларига ишонишяпти.
Ҳа, ҳамманинг асл башараси фош бўлгандан сўнг, бугунги кунда майдонда фақат Ҳизб ут-Таҳрир қолди. Унинг мабда билан чегараланган йигитлари фикр ва тариқатларини заррача ўзгартирмай, ҳеч кимга хушомад ва ялтоқлик қилмай, маломатчиларнинг маломатларига парво қилмай, даъват машаққатларини елкаларида ортиб бормоқдалар. Чунки Ҳизбнинг ҳар бир аъзоси мабда фикрларига имон келтириб, унга мойил бўлдилар, шу фикрларга қоришдилар… Натижада, Ҳизб фикрлари уларни назорат қиладиган, йўлларини чегаралаб турадиган бўлди, мабда уларнинг танларига сингиб, барчалари даъват кишиси бўлибгина қолмай, балки давлат арбобларига айландилар.
Дарҳақиқат, Ҳизб кўзланган ўзгартириш йўлида лозим бўлган кўплаб ишларни, Аллоҳнинг фазлу марҳамати ила адо этмоқда. Жумладан:
· Фақат Ислом мабдаси билан боғлиқ ишлари;
· Ўзгартириш керак бўлган воқеъ билан боғлиқ ишлари;
· Капиталистик мабда билан боғлиқ ишлари.
Фақат Ислом мабдаси билан боғлиқ ишлари
– Булар жуда кўп бўлиб, улардан баъзиларини мисол тариқасида келтириб ўтамиз: Ҳизб Уммат муаммоларини кўрсатиб бериб, барчасини ҳал этган дастурни ишлаб чиқди. У Ислом ақидасини давлат қабул қиладиган асосий қоидага айлантирди. Дастур моддалари Аллоҳ Азза ва Жалланинг Китоби, Росули Aнинг Суннатидан, шунингдек, саҳобалар ижмои ва ижтиҳод асосидаги ягона Ислом тариқатидан олинган шаръий қиёсдан олинди. Истаган киши ушбу дастурни Ҳизбнинг сайтларидан топиши мумкин.
– Мабда асосида даъватни етказишнинг маъно-мазмунини яхши тушунадиган аъзоларни етиштирди. Улар Ҳизб ғояси, яъни исломий ҳаётни қайта бошлашни рўёбга чиқариш йўлида жонларию молларини сарфладилар ва ҳамон сарфламоқдалар. Исломни қандай қилиб фикрат ва тариқат асосида етказилишини онгли равишда тушунадилар. Уларнинг дунёқарашлари капиталистик дунёқараш асосида шаклланмаган. Балки барча амаллари Аллоҳнинг ризосига эришиш мақсадига қаратилган. Уларнинг Аллоҳ калимасини олий қилишдан ўзга дунёвий истаклари йўқ. Шунинг учун на капитализм, на унинг тузуми, на ҳукмдорлари, на малай ва на агентлари Ҳизб аъзоларини назорат қила олмайди. АҚШнинг «Heritage Foundation» ташкилоти 2003 йилда Ҳизб аъзоларини «Ҳизб ут-Таҳрир АҚШ манфаатларига қарши пайдо бўлган хавфдир», дея сифатлаган.
– Ҳизб ўз аъзолари ўртасини Ислом робитаси билан боғлади, тубан алоқаларнинг барчасини рад этди. Шунинг учун уларни битта тана, битта фикр, битта раъй сифатида кўрасиз. Зотан, саҳобаи киромлар ҳам Исломни маҳкам ушлашда шундай бўлганлар.
– Ҳизб ут-Таҳрир ўз тариқатини мафкураси асосига қурди ва Ислом давлатини қандай барпо этиш борасида Пайғамбар с.а.в. нинг тариқатларини маҳкам ушлади. У воқега тўғри келмайди, деган айбловларга учради. Бироқ у бундай айбловлар қаршисида ҳеч қандай ён босмай, воқени ўзининг фикрлаш манбаига айлантирмади, балки ёлғиз шариатнигина фикрлаш манбаи қилиб, бунда қаттиқ турди. Ҳизб Умматга насиҳат қилди ва ўз принципига қаттиқ амал қилган ҳолда ҳамда Аллоҳ Азза ва Жалла албатта нусрат ва ғалаба беради, дея ишониб, ҳамон насиҳат қилишда давом этмоқда. Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига асосан, ютуқни Аллоҳнинг даргоҳидан умид қилмоқда:
وَلۡتَكُن مِّنكُمۡ أُمَّةٞ يَدۡعُونَ إِلَى ٱلۡخَيۡرِ وَيَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ
– “Орангиздан яхшиликка (исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. (Оли Имрон:104)
Ҳизб Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига асосан нусратни Аллоҳнинг даргоҳидан умид қилмоқда:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ
– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар У ҳам сизларга нусрат-ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)
(давоми бор)
Абдулкарим Абу Мусъаб қаламига мансуб
(“Ал—Ваъй” журналининг 385-сонидан)
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми