| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

By htadmin
01.06.2026
7
0
Share:

Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Асримизнинг сиёсий ва мафкуравий курашлари майдонига теран назар билан боқилса, дунёнинг турли нуқталарида зулм машинасига қарши фақат ва фақат иймон қуввати билан туриб берган инсонларнинг бир-бирига боғланган жонли занжири намоён бўлади. Бу занжирнинг энг кўзга кўринган ва таъсирли ҳалқаларидан бири – бугунги кунда сионистик ваҳшийлик остида деярли бутунлай яксон қилинган Ғазо замини ва у ердаги мусулмон аҳолининг кўрсатаётган мислсиз матонати бўлса, иккинчиси – Ўзбекистон қамоқхоналарида золим Каримов давридан буён давом этиб, бугунги Мирзиёев бошлиқ режим зулмлари остида ҳам ўз шаклини ўзгартирмаган, Ҳизб ут-Таҳрир Исломий-сиёсий жамоаси аъзоларининг панжаралар ортидаги собитқадамлигидир. Бир қарашда бир-биридан минглаб чақирим узоқда бўлган, бири очиқ осмон остидаги қирғинбарот уруш, иккинчиси эса мафий деворлар ортидаги тизимли қийноқлар бўлиб танилган бу икки воқелик қаршисидаги мислсиз матонат, аслида ўз мазмун-моҳиятига кўра ягона илдизга – Аллоҳнинг ризоси ва Ислом мабдасига бўлган мутлақ таслимиятга бориб тақалади. Аллоҳ таоло Ўз дини йўлида машаққат чеккан мўминларнинг бундай ҳолатини Қуръони Каримда шундай баён қилади:

الَّذِينَ قَالَ لَهُمُ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ فَزَادَهُمْ إِيمَانًا وَقَالُوا حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ

– “Уларга одамлар: “Албатта, одамлар (кофирлар) сизга қарши куч тўплашди, улардан қўрқинглар”, дейишганда, бу уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: “Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя, У нақадар гўзал вакилдир!” дейишди”.   (Оли Имрон:173)

Ғазо аҳлининг уй-жойлари ва бутун ҳаёти вайрон қилинса-да, Муборак Заминни ташлаб чиқиб кетишни хаёлига ҳам келтирмай, вайроналар устида “Рибот” қилиб туриши, кофирларнинг “этник тозалаш” ва депортация қилиш каби машъум стратегик режаларини қандай барбод қилиб, уларнинг тинка-мадорини қуритаётган бўлса, юртимиз қамоқхоналарида муддати тугаётган биродарларга қилинаётган ғайриинсоний зулмлар, улардан мажбуран “йўлимдан қайтдим” деб “тавбанома” ёзиб беришни талаб қилиш амалиётлари қаршисидаги сабот ҳам мустамлакачи тизимнинг мафкуравий мағлубиятини англатади.

 Мирзиёевнинг ўз устози қаттол Каримов хатосини такрорлаб, зулм ва зўравонлик орқали фикрни ўлдирмоқчи бўлиши, куфр дунёвий тузумлар эгаларининг ўз ғояларига бўлган ишончсизлигини ва ички қўрқувини яққол фош этмоқда. Жисмоний кишанлар ва азоблар инсон танасини чарчатиши мумкин, лекин унинг ақли ва қалбига сингиб кетган Аллоҳнинг адолатли шариатини – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини тиклашга бўлган сиёсий ва иймоний интилишни асло сўндира олмайди, аксинча, бу каби синовлар мафкура эгаларини чиниқтириб, уларнинг иродасини янада мустаҳкамлайди. Бу борада Расулуллоҳ ﷺнинг ушбу ҳадислари мўминлар учун чинакам тасаллидир: “Мўмин кишига бирор ҳорғинлик, беморлик, ташвиш, маҳзунлик, азият ва ғам-ғусса етса, ҳаттоки унга кирган тикан сабабли ҳам Аллоҳ, албатта, унинг хатоларини кечиради”. (Муттафақун алайҳ)

Айни дамда, ўзбек режими буйруқларини кўр-кўрона бажариб, ушбу мудҳиш зулмларда, қийноқларда ва сохта жиноий ишларни тўқишда бевосита иштирок этаётган ҳар бир ички ишлар ходими, терговчи, қамоқхона нозирлари ва хавфсизлик органлари вакиллари ҳеч қачон унутмасинларки, улар нафақат охиратдаги расволикдан, балки яқин келажакда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати тикланган кунда, агар ҳаёт бўлсалар, бу дунёнинг ўзида ҳам шаръий маҳкама олдидаги жавобгарликдан асло қочиб қутула олмайдилар. Мазлумларнинг ҳар бир томчи кўз ёши ва қони учун улар бу дунёда ҳам қаттиқ ҳисоб-китоб қилинади. Улар, шунингдек, амин бўлсинларки, Охиратда бу қилмишлари учун ўта қаттиқ ва аламли пушаймонликда қолажаклар. Аллоҳ таоло золимларга ёрдамчи бўлганлар ва зулмга шерик бўлганларни Қуръонда шундай огоҳлантиради:

﴿وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنقَلَبٍ يَنقَلِبُونَ‎﴾‏

“Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар.”   (Шуаро:227)

Яна Аллоҳ таоло айтади:

وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ

– “Зулм қилган кимсаларга суяниб қолманглар (ёки мойил бўлманглар), акс ҳолда сизларга дўзах олови тегади. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст-ёр йўқдир, кейин сизларга нусрат (ёрдам) берилмайди”. (Ҳуд:113)

Ўша оғир Кунда уларга зулм қилишни буюрган Мирзиёев ҳам, у таяниб турган давлат машинаси ҳам ҳеч қандай ёрдам бера олмайди, уларни Аллоҳнинг ғазаби ва азобидан асло қутқариб қола олмайди. Бу дунёда арзимас моддий манфаат ёки амалпарастлик илинжида ўз диндошларига зулм қилаётган ушбу кимсаларнинг энг ачинарли ва шармандали аҳволи шундаки, улар бу ишлари билан Аллоҳ ва Росули ﷺнинг ашаддий душманлари бўлмиш яҳудлар ва уларнинг сионистик тоифалари билан бир сафда, уларнинг қаторида туриб қолмоқдалар. Расулуллоҳ ﷺ бу ҳақда қатъий огоҳлантириб айтганлар: “Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса (ёки уларга эргашса), у ўшалардандир”. (Абу Довуд ривояти).

Зеро, Ғазода мусулмонларни заминидан ҳайдаб, уларни уйларини яксон қилаётган яҳудларнинг қилмиши билан, Ўзбекистон зиндонларида Ислом даъватини кўтариб чиққан холис мўминларни “йўлингдан қайт” деб қийнаётган маҳаллий золимларнинг қилмиши ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқдир. Буларнинг барчаси Ислом нурини ўчиришга уринаётган ягона куфр фронтининг малайларидир. Уларга шуни эслатиб ўтамизки, тарихда кўп бор исботланган, куч ишлатиш билан фикрни, айниқса, илоҳий ваҳийга асосланган ҳақ фикрни енгиб бўлмайди ва золимлар ўз тахтларини асраш йўлида зулмни қанчалик кучайтирмасинлар, тарих саҳнасидан хорлик ва лаънат билан кетишга маҳкумдирлар. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ

– “Аллоҳ золимлар қилаётган ишлардан ғофил деб асло ўйлама! Фақатгина У уларни(нг жазосини) кўзлар қотиб қоладиган (даҳшатли Қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос”.  (Иброҳим:42)

Ғазодаги мусулмонларнинг дунёпарастлик устида мудраб ётган уммат қалбида жиҳод ва шаҳидлик туйғуларини қайта жунбушга келтиргани каби, юртимиз қамоқларидаги биродарларнинг ўз мабдасидан воз кечмай, қатъий туриши ҳам ташқаридаги уммат учун сохта либерал-демократик ниқобларни йиртиб ташловчи улуғ бир маёқ ва ўрнак вазифасини ўтамоқда. Бугунги кунда уммат дуч келаётган бу оммавий қирғинлар ва сиёсий қатағонларнинг асл ечими эса, Ғарб мустамлакачилари томонидан чизиб берилган сунъий чегаралар ва қонунлардан воз кечиб, мусулмон ўлкаларни бир байроқ атрофидаги ягона умматга айлантирадиган Халифалик давлатини барпо этиш, жамият бошқарувини Расулуллоҳ ﷺ суннатлари асосида қайта қуришдир. Зеро, чинакам адолат ва омонлик давлат раҳбарлари ўз раъиятига солиқ тўловчи қуллар эмас, балки Қиёматда ҳисоб-китоби қилинадиган омонат сифатида қарайдиган ва Расулуллоҳ ﷺ айтганларидек, золим подшоҳ ҳузурида ҳақни айтишни шаҳидликнинг олий мақоми деб биладиган иймоний жамиятдагина қад ростлайди. Ғазо тупроғидаги фидоийлик билан ўзбек қамоқҳоналаридаги собитлик бир занжирнинг икки томони бўлиб, уларнинг иккиси ҳам мусулмонларнинг сиёсий кишанлардан қутулиб, Ислом нури остида қайта азиз бўлажак кунлари учун энг мустаҳкам мафкуравий пойдевордир.

 

Салоҳиддин

01.06.2026й

TagsҒазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Давос Жаҳон иқтисодий форуми ҳамда келажак ҳақидаги огоҳлантирувлар!!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ривожланишни олдини олиш мақсадида хукумат томонидан ҳалқнинг фикрий ва моддий бойликларини йўқ қилиш “чора – тадбирлар”и

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/