Ражаб хотиралари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ражаб хотиралари
Шайх Исом Амира
Ҳижрий 1443 йилнинг хайрли ражаб ойи ўтар экан, у билан бирга мусулмонлар зеҳнида муҳрланиб қолган хотиралар ҳам ўтмоқда. Бу хотиралардан бири Исро ва Меърож каби мўъжизавий хотира бўлса, яна бири Қуддусни салибчилардан Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ қўли билан озод этилгани тўғрисидаги хурсандчилик хотирасидир. Бу хотиралар орасида Усмоний Халифаликнинг аср жиноятчиси – Аллоҳнинг уни муносиб жазоласин – Мустафо Камол қўли билан ағдарилиши билан боғлиқ аламли хотира ҳам мавжуд. Биз ушбу уч хотирага тўхталиб ўтамиз:
Биринчи, Исро ва Меърож:
Набий ﷺнинг аёллари Хадича розияллоҳу анҳодан айрилишлари ҳамда амакиси Абу Толиб вафот этиши билан қайғуга ботганларидан сўнг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ул зотни тунда сайр қилдирди. Илгари Росулуллоҳни ростгўй ва омонатгўй, дея баҳо беришганига қарамай, кейинчалик ёлғончига чиқарган қавми ўртасида бу воқеа у зотнинг даъватдаги мавқеини кучайтирди. Исро ва Меърож ҳодисаси мўминларнинг имонини кучайтирган, кофирларнинг гаплари ва ёлғонларини ларзага солган буюк мўъжиза ва қатъий далиллардан бири эди. Шунингдек, мусулмонларнинг букилмас аҳд-паймон ва тугамас қатъият билан Қуддус томон юришларининг биринчи дебочасига айланди. Исро сураси
﴿وَإِنْ عُدْتُمْ عُدْنَا﴾
«Агар (яна босқинчиликка) қайтсангизлар, биз ҳам (сизларни ҳалок этишга) қайтурмиз» [Исро 8]
дея Қуддуснинг салибчи ёки яҳудийлар томонидан ҳар қачон босиб олинмасин, мусулмонлар уни албатта қайта озод этажакларини таъкидлади.
Иккинчи Қуддуси Шарифнинг озод этилиши:
Набий ﷺнинг ҳижратлари Қуддуси Шариф томон биринчи қадам бўлди. Ўшанда мусулмонларнинг биринчи давлатлари вужудга келиб, Қуддусни фатҳ қилиш ва Ҳарам масжидидан қирқ йил кейин қурилган Ақсо масжидини қайта олиш учун армия тўплаш имконияти туғилди. Мадинада Ислом давлати барпо бўлгандан кейин юртларни фатҳ қилиш ва Исломни ёйиш учун жанглар кетидан жанглар бошланиб кетди. Жанглардан баъзилари буюк Бадр, Уҳуд, Хандақ, Макка фатҳи каби Араб ярим ороли ичкарисида бўлди. Баъзилари ташқарида, Табук, Мўъта, Усома юриши, Ажнодин ва Ярмук каби Шом юртларида бўлди. Яна баъзи маъракалар Шимолий Африка ва Шарқий Осиё томонга йўналтирилди.
Кейин салибчилар Қуддуси Шарифни босиб олишди. Бу ҳодиса Қуддусни уларнинг ифлослигидан озод этилганидан беш аср ўтиб бўлди. Шу тариқа Қуддус қарийб тўқсон йил уларнинг босқинчилиги остида қолди. Ва ниҳоят, Аллоҳ ушбу Умматга фи сабилиллаҳ жиҳод қилувчи раббоний саркардани чиқариб берди. У салибчилар билан қирғинбарот жангларга, асосан, ҳижрий 583 йил Ҳиттин жангига кирди. Бу жанг салибчи армиянинг мағлубияти билан тугади ва Қуддус уларнинг қўлидан қайтариб олинди. Мана бугун ҳам Қуддус бир асрдан зиёд вақтдан бери босқин остида турибди. Душманлар уни босиб олишга қайтиб келишганидек, мусулмонлар ҳам Халифалик армиялари билан уни озод этишга қайтажаклар, инша Аллоҳ.
Учинчи Халифалик ағдарилиши:
Биринчи Жаҳон уруши ортидан инглиз ва француз кофирлар мусулмонларнинг сиёсий вужудини тарихда биринчи бор ағдаришга муваффақ бўлишди. Бунга Мустафо Камол етакчилигида айрим туркларнинг хиёнати ва Ҳусайн ибн Али етакчилигидаги айрим арабларнинг хиёнати билан эришишди, буларни Аллоҳнинг Ўзи муносиб жазоласин. Халифаликнинг ағдарилиши жаҳоннинг ғарбу шарқидаги мусулмонлар бошига фалокат бўлиб тушди ва улар учун икки шаръий бурч пайдо бўлди: Биринчи, мусулмонлар учун Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритувчи битта имом-халифага – уч кечаю икки кундуз ичида байъат қилиш бурчи. Аммо бу белгиланган мана шу вақт ичида рўёбга чиқмади, балки ўша кундан бери орадан 101 йил ўтиб кетди. Иккинчи, даъват қилиш ва нусрат талаб қилиш орқали барча мусулмонларнинг Ислом давлатини барпо этиш ва исломий ҳаётни қайта бошлаш учун Набий ﷺ амал қилган шаръий тариқатга амал қилиш бурчлари. Бу Ислом даъватини кўтариб чиқиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этишга ҳаракат қилиш билан ҳамда мусулмонлар орасидаги куч-қудрат аҳлидан нусрат талаб қилиш билан бўлади. Токи, худди ансорийлар Росулуллоҳ ﷺга иккинчи Ақаба байъатида шартлашганлари ва бунинг ортидан Мадинада илк Ислом давлати барпо бўлгани каби, бугунги куч-қудрат аҳли ҳам Халифаликни барпо қилиш учун фаолият қилаётган кишиларга нусрат-ёрдам берсинлар.
Хуллас калом, мусулмонлар Аллоҳ шариати билан бошқарувчи битта имомга байъат қилиш бурчидан воз кечсалар, барчалари гуноҳкор бўладилар. Бу гуноҳдан мана шу байъатга инъиқод шартлари топилган лойиқ имомни қоим қилишга ҳаракат қилган кишигина қутулади. Бироқ, «бўйнимиздаги байъатни бугунги кундаги мусулмон ҳукмдорларидан бирортасига берсак бўлади, бунга ҳақли», деб ҳеч ким айтмасин. Чунки бундай демаслиги кераклигига кундек равшан аниқ шаръий сабаб бор. Сабаб шуки, бу ҳукмдорларнинг барчаси Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритишмаяпти. Билъакс, Аллоҳ, Росули ва мўминларнинг душманлари билан дўстлашиб, динни барпо этишга ҳаракат қилаётган барча мусулмонларни тийиб қўйиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда ҳамда уларни қамоққа ташлаб, қийноққа солишмоқда ва ўлдиришяпти. Булардан ҳам энг ёмони ва аламлиси бу ҳукмдорлар айни курашларида баъзи мусулмон уламоларини сафарбар қилишди. «Уламо»лар уларнинг ботилини мусулмонларга ҳақ қилиб кўрсатиб, зулмларига ёрдам беришяпти ҳамда мусулмонларга уларни итоат қилишимиз шарт бўлган иш эгалари, дея тушунтириб, бу билан Ҳақ Таборака ва Таолонинг ушбу каломига қарши чиқишяпти:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва Росулига ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) иш эгаларига итоат қилинингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳ ва Росулига қайтарингиз! Мана шу энг яхши ва энг чиройли ечимдир» [Нисо 59]
Бу ҳукмдорлар, шунингдек, Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу сўзларини ҳам четлаб ўтишди:
«مَنْ أَطَاعَنِي فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ، وَمَنْ أَطَاعَ أَمِيرِي فَقَدْ أَطَاعَنِي، وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ عَصَى اللَّهَ، وَمَنْ عَصَى أَمِيرِي فَقَدْ عَصَانِي»
«Ким менга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилибди. Ким амиримга итоат қилса, менга итоат қилибди. Ким менга осийлик қилса, Аллоҳга осийлик қилибди. Ким амиримга осийлик қилса, менга осийлик қилибди». Ибн Журай «Аллоҳ Таолонинг ﴿أَطِيعُوا اللهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ﴾ дегани Китобу суннатга амал қилинглар, деганидир», дея тафсир қилган. Ҳукмдорлар эса, мана шу тафсирни ҳам ортларига улоқтиришди. Бу малай ҳукмдорлар Росулуллоҳ ﷺнинг амирлариданми ёки АҚШ ва Европанинг амирлариданми?! Ораларида Китобу суннатга амал қилувчиси борми?! Бас, эй ҳукмдорлар, хушингизни йиғинг!
Хулоса қилиб айтганда, биз бутун мусулмонларни динни азизу кучли қилиш учун дарҳол қўзғалишга ва Ислом даъватини худди Мадинада Мусъаб ибн Умайр каби кўтариб чиқишга, Аллоҳнинг динига худди иккинчи Ақаба байъатида Саъд ибн Муоз каби нусрат беришга чақирамиз. Шундай экан, мусулмон киши Мусъаб ва Саъд розияллоҳу анҳулардек бўлиши лозим! Аммо ҳаргиз бошқалардек бўлиб, гуноҳга ботмаслиги керак!
﴿وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ﴾
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]
Роя газетасининг 2022 йил 9 март чоршанба кунги 381-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми