Россиялик мигрантлар ва қувилаётган ижарачилар

Россиялик мигрантлар ва қувилаётган ижарачилар
بسم الله الرحمن الرحيم
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонга хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Бу жараёнда айрим ўзбекистонликлар томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилмоқда.
Адлия вазирлиги пойтахт ва бошқа шаҳарларда уйлар ижара нархининг оширилиши юзасидан тушунтириш берди.
Қайд этилишича, уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма равишда тузилиши, бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак. Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Адлия вазирлиги баён қилган бу қонун ижара нархи кескин оширилгани сабаб яшаб турган жойидан ҳайдалаётган оилалар ва талабаларнинг муаммосига берилган ечимдир. Давлат ўзининг демократик асосига кўра қонун чиқариш ва масалаларга ёндашувда фақат сиёсий элита манфаатларини кўзлаб иш юритяпти. Инсонларнинг ноқис ақлидан келиб чиққан бу қонунларга кўра, ижарага берувчининг солиқдан қочишига кўмаклашган оилалар ва талабалар уйсиз кўчада қолса ҳам давлатдан ёрдам сўрашга ҳақли бўлишмайди. Тузумнинг ваҳшийлигини яшириш ҳамда танг аҳволда қолган оилалар ва талабалар манфаати учун нимадир қилаётгандек қилиб кўрсатиш мақсадида ҳукумат жорий йилда фақат биринчи курс талабаларига ҳеч қандай ижара шартномасисиз сентябрь ва октябрь ойлари ижара тўловини тўлаб берилишини маълум қилди. Бироқ Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев бу қарорни изоҳлар экан, 1-курс талабаларнинг ижара тўловининг 50 фоизи (Тошкент шаҳрида 300 минг сўм, қолган ҳудудларда эса 150 минг сўм) тўлаб берилишини маълум қилди. Агар давлат мана шу ҳисоб бўйича 100% тўловни амалга оширганда ҳам бу олти юз минг сўм бўлади. Бу маблағ талабалар харажатларининг ярмига етиши ҳам амримаҳолдир. Шунингдек, ноябрь ойига кириб борилар экан, талабалар ўтган икки ойнинг ижара ҳақини тўлаганлигининг эҳтимоли юқорироқ. Давлат бу ўринда 1-курс талабаларидан ижара шартномасини талаб қилмасликни уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, деб талқин қиляпти.
Уй-жой ижара нархларининг кескин ошиб кетганида кўпчилик ижарага берувчиларни айблаяпти. Бу масалага саёз қараганда шундай кўринади. Бироқ агар чуқурроқ ёндашилса масала тамоман бошқача эканлиги ойдинлашади. Маълумки, уй-жой нархлари ҳам, ижара нархлари ҳам талаб ва таклифга асосан шаклланади. Шаҳарларда, айниқса пойтахтда уй-жойга талаб доим юқори бўлади. Бундан ташқари, аҳолининг кўпайиши ҳам бу талабни кучайтиради. Талаб таклифдан ортиб кетган вақтда нархлар ҳам ошиб боради. Уй-жой ва ижара нархлари ҳамда қурилиш моллари бозорида ҳам шу ҳолат кузатиляпти. Бунинг бош сабабчиси шу соҳанинг монополия қилиб олинганлигидир. Мирзиёев тўдасига яқин бўлган бир гуруҳ монополист ширкатлар қурилиш моллари ва уй-жойлар қурилишини назорат қилиб, юқори нархларни ушлаб туришга ҳаракат қилишяпти. Улар бу соҳага бегона ширкатларнинг аралашишларига йўл қўйишмайди. Шунингдек, ҳукуматга яқин бўлганликлари сабабли фақат ўзларининг манфаатларига хизмат қиладиган керакли қонун ва қарорларни чиқартириб олишларига ҳеч қандай монелик йўқ. Бир сўз билан айтганда, бу соҳада нархларнинг юқорилаб боришига бош сабабчи ҳукумат ва у татбиқ қилаётган динни ҳаётдан ажратадиган тузумдир. Аслида, Ислом ҳукмларига кўра ҳар бир фуқарони асосий эҳтиёжига кирадиган уй-жой билан таъминлаш давлатнинг вазифасидир. Ўзбек режими бу ишни монополист хусусий ширкатлар қўлига топшириб қўйган. Натижада қурилиш соҳасидаги нархлар ҳаддан зиёд кўтарилиб кетди ва одамлар яшашга бошпана топишлари тобора қийинлашиб боряпти. Масалан, яқинда Тошкент аэропортидан чиқаверишдаги скамейкада бир ойдан бери тунаётган оила ҳақидаги видео тарқалиб кетди. Блогернинг эр-хотин ва икки нафар ногирон болалардан иборат оиладан бунинг сабабини сўраганда боришга жойлари йўқлигини айтишган. Бу иш чекка бир қишлоқда эмас, Тошкентнинг қоқ марказида, шу одамлар устидан масъул бўлган раҳбарлар, жумладан Мирзиёевнинг кўз ўнгида юз беряпти! Бу юртнинг раҳбарлари аллақачон ўз халқининг муаммоларига ечим беришни ўйламайдиган, фақат ўз лавозимида узоқроқ қолишдан бошқа ташвиши бўлмаган жирканч кимсаларга айланиб қолганликларини кўрсатади.
Капитализм ғоялари билан суғорилаётган Ўзбекистон ҳукумати нафақат халқни, балки россиялик мигрантларнинг ҳам чўнтагини қоқишга ҳаракат қиляпти. Бу мигрантлар катта маблағ олиб кираётганидан ташқари, улар орасида ишбилармонлар ва турли соҳа мутахассислари ҳам бор. Бироқ улар орасида жамиятимиз учун хавфли бўлган кишилар йўқлигига ҳеч ким кафолат бермайди. Мустамлакачи ғарб ва унинг малайлари тарафидан қулатилган Усмоний Халифалик давлати ўз ўрнида бундай хатарлар олдини олган эди. Халифалик давлати четдан келувчиларни денгиз ороли сингари аҳолидан узилган минтақада бир муддат сақлаб, уларнинг соғлиги, руҳияти ва шахсиятини обдан ўргангандан сўнггина уларнинг аҳоли орасига киришига рухсат берган. Ўзбекистон ҳукумати эса, бундай чораларнинг меҳнати ва сарф-харажатидан қочиб мамлакат эшикларини ажнабийларга ланг очиб берди. Халқимизга аралашиб кетаётган бу мигрантлар орасида хавфли жиноятчилар, руҳан носоғлом кишилар ва юқумли касалликларга чалинганлар бор-йўқлиги давлатни қизиқтирмаяпти. Эҳтимол, расмий Москва Ўзбекистон ҳукуматидан россиялик мигрантларнинг келиб жойлашишида енгиллик беришни сўраган бўлиши мумкин. Негаки, россиялик мигрантлар оқими Марказий Осиёга йўналган пайтда Ўзбекистон ҳукумати тарафидан шундай қадамлар ташланганини кузатдик. Эътиборли жиҳати шуки, Путин ҳукумати четга чиқиб кетишни хоҳлаган фуқароларга Россия чегараларини очиб қўйди. Боиси улар Россияда қолса халққа салбий таъсир ўтказиб, аҳоли орасида норозилик кайфияти кучайишига сабаб бўлиши аниқ эди. Айтиш керакки, Россия ва Украина раҳбарлари ўз ҳокимиятларини мустаҳкамлаш йўлида халқларини қурбон қилаётган бўлса, бу урушнинг салбий таъсири Ўзбекистон халқини ҳам четлаб ўтмаяпти.
Агар мусулмонлар ўз динларини ўрганишга ва унга амал қилишга бел боғласалар, Меҳрибон Роббилари улар учун дунёдаги фаровон ҳаётни ва охиратдаги абадий Жаннатнинг гарови бўлган низомни нозил қилганига амин бўладилар. Аллоҳ Ислом билан бошқарувчи Халифалик давлати зиммасига аҳолини бошпана, емоқ-ичмоқ ва кийим-кечак билан таъминлаш вазифасини юклаган. Бундан ташқари, давлат йўлларда ва бошқа жойларда мусофирхоналар қуради. Уларда мусулмонми ёки ғайримусулмонми, муҳтож бўлган барча йўловчиларнинг бепул тунашига шароит яратилади. Муҳтож оилалар ва талабалар эса, Рошид Халифалик эътибор қаратадиган бирламчи қатлам ҳисобланиб, бу ғамхўр давлат ўзи тикланиши биланоқ даставвал уларнинг муаммосини ечишга ошиқади. Бу давлат бошлиғи Халифа доимо Росулуллоҳ ﷺнинг ушбу ҳадисини кўз ўнгида тутади:
كلكم راع وكلكم مسؤول عن رعيته : الإمام راع ومسؤول عن رعيته…
“Ҳар бирингиз роъийсиз (ғамхўрлик билан муҳофаза қилиб бошқарувчи) ва ҳар бирингиз ўз қўли остидагилардан масъулдир: Имом (халифа) роъийдир ва у ўз қўли остидагилардан масъулдир…”. (Ибн Умар ривоят қилган)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон
22.10.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб