| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Президент мурожаати: халқаро олқишлар ва ички реаллик

Президент мурожаати: халқаро олқишлар ва ички реаллик

By htadmin
01.01.2026
381
0
Share:

Президент мурожаати: халқаро олқишлар ва ички реаллик

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2025 йил 26 декабр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва халққа мурожаат йўллади. Аслида, бу халққа қаратилган мурожаатдан кўра, ташқи аудиторияга – халқаро майдондаги геосиёсий кучлар ва бошқа хорижий давлатлар,   халқаро ташкилотлар ва дипломатик доиралар учун мўлжалланган сиёсий баёнот экани яққол кўзга ташланади.

Чунки мурожаат ортидан халқаро майдонда деярли бир овоздан янграган баёнотлар – “ислоҳотларга содиқлик”, “барқарор тараққиёт”, “инклюзив иқтисодий ўсиш”, “очиқлик ва модернизация” каби стандарт дипломатик иборалар – ушбу нутқнинг асл манзили қаерда эканини фош қилиб қўйди. Ташқи дунё бу мурожаатни олқишлади, чунки у улар истаган тилда, улар истаган қолипда ва улар манфаатига мос руҳда айтилди. Аммо мамлакат ичида – оддий халқ орасида мутлақо бошқа манзара кузатилди. Халқ мурожаатда ўз кундалик ҳаётини, ўз дардини, ўз оғриқли муаммоларини кўрмади. Қимматчилик, ишсизлик, адолатсизлик, қонунлар бир томонлама ҳукумат манфаатига ишлаши, мансабдорларнинг жавобгарсизлиги ҳақида аниқ ва қатъий ечимлар эмас, балки ялтироқ иборалар ва сийқаси чиққан ваъдаларни эшитди, холос. Шу боис, ташқи аудитория учун “муваффақиятли ислоҳотлар” сифатида қарши олинган мурожаат, ички аудитория, яъни халқ учун навбатдаги реал ҳаётдан узилган сиёсий нутқ сифатида қабул қилинди. Бу эса мурожаатнинг кимга қаратилганини очиқ-ойдин намоён қилди.

Ижтимоий тармоқларда аҳоли тарафидан билдирилган фикрлар ҳам буни тасдиқлайди: “Халқда ишонч қолмади, халқ қийналяпти”, “Жаноб президент коррупцияни йўқотишни ўз куёв ва қариндошларингиздан бошланг”, “Қарсаклар Шимолий Кореяни эслатди”, “Нарх-наво осмонга чиқиб кетди. Пенсиялар оз. Барча пуллар амалдорлар қўлида”, “Бизга маҳалла эмас, иш жойлари керак”, “Қарсак чалаётганлар ўзбек фуқароларими, ёлғон гапираётганини биладими?”, “Эртаклар нималарга етаклар дейишган экан”, “Озгина бўлса ҳам уялиш керак. Халқ фаровонлиги учун нима бўлди? Лимит, жарима, солиқ, адолатсизлик – шуми?”

Ижтимоий тармоқларда аҳоли томонидан янграган бу фикр ва мулоҳазалар бугун ҳукумат билан халқ ўртасида қанчалик улкан жарлик борлигини янада очиқроқ кўрсатди. Бу изоҳлар алоҳида шахсларнинг ҳиссий чиқишлари эмас, оддий халқнинг ич-ичидан қайнаётган дарди, йиғилиб қолган алами ва сўнган ишончининг овозидир.

Ташқи кучларнинг мақтовлари ҳеч қачон оддий халқ манфаатидан келиб чиқмайди, балки ўзининг соф геосиёсий ҳисоб-китоби ва манфаатлари билан боғлиқ. Улар учун муҳим нарса халқнинг кундалик ҳаёти эмас, ўзбек ҳукуматининг ташқи сиёсатда итоаткор, бошқариладиган ва “прогноз қилинадиган” бўлишидир. Шу сабабли мурожаатдаги иборалар, режалар ва рақамлар реал ҳаётдан узилган бўлса ҳам, ташқи аудитория бунга эътибор қаратмади ва қаратмайди ҳам. Чунки улар Ўзбекистонни фақат ўз манфаатлари рўёбига хизмат қиладиган майдон сифатида кўради ва бинобарин, халқ бошидан кечираётган оғир ҳаёт айнан ўзлари белгилаб берган сиёсат туфайли эканини ҳам жуда яхши билади. Шунинг учун ҳам мустамлакачи кучлар ўзлари экспорт қилган тузумнинг зулмкор ва халққа ёт қиёфасини яширадиган бундай мурожаатларни қўллаб-қувватлайди. Улар учун бундай нутқлар – ҳақиқатни айтгани учун эмас, аксинча, айнан ҳақиқатни ниқоблаб бергани учун аҳамиятлидир. Зеро, улар учун энг муҳими, ҳукумат ўзлари белгилаб берган йўлда давомли қолишидир.

Мурожаатда “камбағаллик қисқартирилди”, “ижтимоий ҳимоя кучайтирилди”, “иш ўринлари яратилди” каби сийқа иборалар яна такрорланди. Аммо халқ ҳаётига назар ташласак, бутунлай бошқа манзара…

Бугун бозорга чиққан ота-она ойлик маоши билан бир ҳафталик харидни ҳам тўлиқ қила олмайди. Ёшлар қўлида дипломи билан, лекин ишсизлик гирдобида. Қарзга яшаш энди истисно эмас, балки оддий турмуш тарзига айланди. Ижара ҳақлари, коммунал тўловлар, дори-дармон нархлари маошдан тезроқ ошиб бормоқда. Агар “ислоҳотлар” ростдан ҳам самарали бўлса, нега халқнинг кундалик ҳаёти енгиллашмаяпти? Нега бозорда нархлар тушмайди, нега иш ҳақи яшаш қийматига етмайди? Нега одамлар ҳануз чет элга иш излаб кетишни ягона ечим деб билмоқда?…

Шу боис, мурожаатда айтилган сўзлар халқ учун тасалли эмас, балки аламни янада кучайтирадиган саволларга айланмоқда. Чунки халқ шиор эмас, адолатни, ваъдани эмас, натижани истайди.

Ўзбекистон мусулмон халқи англаб етиши лозим бўлган энг муҳим ҳақиқат шуки, у истаётган адолатли, фаровон натижани мавжуд секуляр тузум ҳам, ташқи кучларни рози қилишга қурилган режимлар ҳам таъминламайди. Секуляр тузум остида яшаб, адолатли, фаровон натижани кутиш эса, чўлда сув қидириб, қумни айблашга ўхшайди. Шунинг учун ҳам мусулмонлар ҳақиқатга юзланиши лозимки, ҳақиқий адолат ва барқарор натижанинг кафолати инсон ақли билан тўқилган секуляр тузум ва яроқсиз бошқарувда эмас, балки Аллоҳ нозил қилган Шариатда мужассамдир. Бошқача айтганда, Исломни ҳаётнинг барча жабҳаларида тузум сифатида татбиқ этадиган бошқарувгина айни ўша адолатни кафолатлай олади. Бу бошқарув эса, Ҳизб ут-Таҳрир ўз олдига қайта барпо этишни ўзгармас ва қатъий шаръий ҳукм сифатида мақсад қилиб белгилаган Рошид Халифалик Давлатидир.

Бу Давлатни тиклаш иши нафақат бугунги барча муаммоларнинг бирламчи ва туб ечими, балки Аллоҳ таоло барча мусулмонлар зиммасига юклаган улкан масъулиятдир. Аллоҳ таоло айтади:

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ

– “У Зот Ўз Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан (Исломни) барча динлардан устувор қилиш учун юборгандир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам”.  (Софф:9)

 

Иззатуллоҳ

01.01.2026й

TagsПрезидент мурожаатихалқаро олқишлар ва ички реаллик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Даҳшатли инфляция ва ҳукуматнинг «боши берк» сиёсати: Судан иқтисодиёти нима учун ҳалокат ёқасига келди?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўғаннинг вазифаси Фаластинни озод этишми ёки унинг босқинчиларига ёрдам беришми?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Залмай Халилзод: Америка Ироқни Эрон фойдасига бой бергани йўқ!!!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/