| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
10.03.2026
578
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (daryo.uz 25.02.2026й): Ўзбекистондаги илк пулли йўл қурилишида инвестор номи ошкор этилмаяпти, тендер ҳам ўтказилмаган.

Изоҳ: Хабарга кўра, 35 километр узунликдаги, қиймати 120 миллион долларга баҳоланаётган ушбу лойиҳанинг буюртмачиси – Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги дирекция, пудратчиси эса айнан шу қўмита таркибидаги компаниялардир. Молиялаштириш Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда номи очиқланмаётган ташқи инвестор маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Айтилишича, лойиҳа бўйича на бирор тендер ўтказилган, на тарифлар белгиланган. Ҳужжатлар “ёпиқ”лигича қолмоқда, ҳатто Антикоррупция агентлиги ҳам уларни экспертизадан ўтказа олмаяпти. Ушбу вазиятнинг мантиқсизлиги шундаки, дунё тажрибасида пулли йўллар давлат бюджетига юк бўлмаслиги учун хусусий инвестор ҳисобидан қурилади. Ўзбекистонда эса давлат ўз пулига (халқнинг солиқлари ва захира жамғармасига) йўл қурмоқда ва уни “пулли” деб эълон қилмоқда. Иқтисодчи Отабек Бакиров таъкидлаганидек, харажатлар давлат зиммасига юкланиб, даромадлар кимнингдир “чўнтак оператори”га оқиши кутилмоқда. Бу лойиҳада буюртмачи, ижрочи ва назоратчининг битта тизимда бўлиши коррупциянинг энг юқори чўққисидир. Энг ачинарлиси, миллионлаб долларлик бундай “ёпиқ” лойиҳаларнинг ҳеч қандай тўсиқсиз амалга оширилаётгани бу схема ортида, катта эҳтимолга кўра, бевосита давлат раҳбарига яқин доиралар турибди. Айнан юқоридан берилган “яшил чироқ” туфайли на назорат органлари, на адлия тизими бу талон-торожга қарши сўз айта олади. Халқнинг ҳаққи бўлган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг номи сир тутилаётган “инвестор”лар билан шерикликда ўзлаштирилиши – бу оилавий кланнинг мамлакатни шахсий мулк сифатида бошқараётганининг яққол исботидир. Исломда эса йўллар каби табиати жамоат фойдаланишини тақозо қиладиган нарсалар умумий мулк ҳисобланади ва уларни хусусийлаштириш тақиқланади. Шунинг учун бизга фақат бир гуруҳ бой-у амалдорлар ва уларнинг яқинлари бойишига хизмат қилувчи капиталистик низом эмас, балки ҳамма нарсани ўз ўрнига қўядиган Халифалик керак. Халифаликда йўллар Байтулмол ҳисобидан халққа қулайлик учун қурилади, фойда кўриш учун эмас. Шунингдек, уларни хусусийлаштириш орқали шахсий мулкка айлантирилишига асло йўл қўйилмайди.

Хабар (gazeta.uz 27.02.2026й): Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Изоҳ: Учрашувда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, 2026 йилдаёқ Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш режалари ҳамда Қазиб олиш саноатининг шаффофлиги ташаббусига (EITI) қўшилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган Тошкент халқаро тижорат судини ташкил этиш ва мамлакатни халқаро инвесторлар ўртасида тарғиб қилиш учун “road show” тақдимотларини кўпайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Биз аввал ҳам таъкидлаганимиздек, маслаҳатчи Чакрабартининг фаолияти Ўзбекистонни ривожлантириш эмас, балки уни халқаро капиталистик тизим мустамлакасига айлантиришда жонбозлик кўрсатаётгани намоён бўлади. Чакрабарти илгари сураётган энг хатарли лойиҳалардан бири бўлган Тошкент халқаро тижорат суди аслида мамлакат суверенитетини инвесторлар оёғи остига тўшаб беришдир. Бу тизим ички низоларни маҳаллий қонунлар билан эмас, балки Ғарб манфаатларига мосланган бегона қоидалар асосида ҳал қилишни назарда тутади. Бу дегани, мамлакат ичида хорижий капитал учун маҳаллий адлия тизимидан мустақил бўлган “дахлсиз ҳудуд” яратилади. Маслаҳатчининг ЖСТга киришни тезлаштириш ва ер ости бойликлари ҳақидаги стратегик маълумотларни халқаро назоратга очиб бериш (EITI) ҳақидаги “маслаҳат”лари ҳам иқтисодий мустақилликни бўғишга қаратилган. ЕТТБ собиқ президенти бўлган бу шахснинг “road show” кампаниялари Ўзбекистонни халқаро бозорда гўёки бир маҳсулот каби сотувга қўйиш, уни хом-ашё манбаи ва арзон ишчи кучи ҳудуди сифатида тарғиб қилишдан бошқа нарса эмас. Хулоса қилиб айтганда, Ғарб томонидан шахсан президент ёнига жосус мисоли тиқиштириб қўйилган Чакрабарти каби шахслар томонидан чизиб берилаётган “ислоҳот”лар йўли мамлакатни глобал капиталнинг итоаткор қулига айлантиришга хизмат қилади. Бу кимса фақат маслаҳатчи эмас, балки ўзбек режими Ғарб манфаатларига қанчалик содиқлик билан хизмат қилаётганини кузатувчи назоратчи ҳамдир. Мусулмон халқимиз ўз бошига бало бўлаётган қонун ва қарорларнинг илдизи Чакрабарти каби Ғарб кадрларининг “маслаҳат”ларига бориб тақалишини тушуниши бугуннинг энг муҳим ишларидан биридир.

Хабар (daryo.uz 28.02.2026й): 1 мартдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) учун “меҳрли оила” хизмати ташкил этилади.

Изоҳ: Мазкур чора-тадбирлар президент фармонида кўрсатилган, 2026 йил 1 февралдан бошлаб ишга туширилган хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати каби лойиҳаларнинг мантиқий давомидир. Расмий ҳужжатларда мазкур тизим зўравонликка учраган ёки ижтимоий хавф гуруҳидаги болаларни муҳофаза қилиш, улар учун хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ташкил этилаётгани таъкидланмоқда. Аммо бу исломий таълим-тарбия асосларидан мутлақ йироқ, фикрий ва иқтисодий асосларга таянган янги ҳуқуқий тузилмани ифодалайди. Мазкур янги тизимнинг иккита асосий устуни бор: иқтисодий самарадорлик ва фикрий назорат. Иқтисодий жиҳатдан қараганда, улкан “Меҳрибонлик уйлари”ни сақлаш давлат бюджети учун катта харажат талаб қилади. “Профессионал оилалар” тизимига ўтиш орқали давлат бу юкни жисмоний шахсларга ўтказиб, харажатларни камайтирмоқчи. Натижада бола тақдири молиявий тежамкорлик қурбонига айланиши ҳеч гап эмас. Фикрий жиҳатдан эса, “профессионал оилалар” давлат билан шартнома тузгани боис, улар тарбия борасида давлат йўриқномаларини бажаришга мажбур бўлишади. Бу тизим орқали давлат боланинг тарбияси, дунёқараши ва келажакдаги сиёсий қиёфасига бевосита таъсир ўтказиш имконига эга бўлади. Фармонда қўлланилган “ижтимоий хавф остидаги оилалар” тушунчаси ҳуқуқий жиҳатдан ниҳоятда хатарлидир. Чунки таърифлар қанчалик мубҳам бўлса, ижро ҳокимиятининг имкониятлари шунчалик кенг бўлади. Шунга кўра, агар оиланинг анъанавий ва айниқса диний турмуш тарзи давлатнинг “дунёвийлик” мезонларига зид келса, бу “ижтимоий хавф” сифатида баҳоланишига ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Масалан, бу тизим оиладаги исломий муҳитга нисбатан “ижтимоий хавф остидаги оила” деган хулосага келса, шунинг ўзи болани оиладан тортиб олиб, “профессионал оила” қўлига топшириши мумкин бўлади. Биз бунинг яққол мисолини Европа давлатларида кўрдик, худди шундай баҳона билан мусулмон оилалар қўлидан болалар тортиб олинмоқда. Бу мусулмон оилаларнинг “айби” фарзандларига исломий таълим-тарбия берганлари бўляпти. Энди мана шундай хавф мусулмон халқимиз бошига ҳам келмоқда. Биз юртимиздаги мусулмонларни бундан огоҳ бўлишга чақирамиз! Ўзбек режимининг ичидан чириб битган Ғарб лойиҳаларини кўр-кўрона қабул қилиб, бемалол татбиқ қилишига йўл қўймаслигимиз керак.

Хабар (daryo.uz 01.03.2026й): 1 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қатар, БАА, Кувайт, Уммон, Иордания ва Баҳрайн каби қатор Яқин Шарқ давлатлари вазирлари билан телефон орқали мулоқот қилди.

Изоҳ: Мулоқотлар давомида вазир президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий ҳамдардлигини етказиб, Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан бирдамлигини тасдиқлади. Суҳбатлар марказида Яқин Шарқдаги шиддат билан ёмонлашаётган вазият, давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш масалалари турди. Шунингдек, президент Мирзиёев Эрон Олий раҳнамоси Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан ҳам таъзия билдирди. Тоғут Трамп ва унинг арзандаси яҳудий вужуди Эронга ваҳшиёна ҳужум уюштираётган бир пайтда, ўзбек режими ўзини нейтрал кўрсатаётгандек бўлса-да, аслида бу кучлига ён босишдир. Яъни Америка ва босқинчи яҳуд вужудининг бу сафарги ҳужуми ҳам ҳар қандай халқаро қонунлар ва суверенитетни ўта қўполлик билан бузилиши эканига қарамай, Ўзбекистон ҳар доимгидек бундай жиноятни бир оғиз қоралаб ҳам қўймади. У яҳудий вужудининг Ғазодаги мисли йўқ жиноятларига ҳам деярли шундай муносабатда бўлиб келяпти. Эрон атрофидаги ва ундан бошқа исломий юртларнинг малай ҳукуматлари ҳам оғизларига толқон солиб олгандек воқеаларни кузатишдан нарига ўтишмаяпти. Эрондаги мактаб бомбардимон қилиниши оқибатида 200 га яқин ёш бола ўлдирилгани ҳам буларга таъсир қилмади. Ваҳоланки, улар ҳам мусулмон фарзандлари эди. Уларнинг мустамлакачи кофирларга малайлиги шу даражага етдики, улардан бирининг юртига ҳужум қилинса, бошқалари унинг ёрдамига қўзғалиб ҳам қўймайдиган бўлиб қолди. Бу ўзбек режимига ҳам тааллуқли. Наҳот, Америка ва яҳудий вужудининг мусулмон юртларига бемалол ҳужум қилаётгани уларни озгина бўлса-да нафратини қўзғамаётган бўлса?! Энг ёмони, бу ҳукмдорлар Америка каби мустамлакачиларга малайлик қилиш икки дунё хорлигига олиб боришини ҳали ҳам тушуниб етмаяптилар. Мана, Эрон режими Америкага қанча хизмат қилса ҳам охир-оқибат уни рози қилолмади. Зеро, Аллоҳ таоло айтади:

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

– “Яҳудий ва насронийлар, уларнинг миллатига (динига) эргашмагунингизгача сиздан асло рози бўлмаслар”.       (Бақара:128)

Хабар (uzdiplomat.uz 02.03.2026й): Ўзбекистонда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида Президентнинг ПФ–25-сон Фармони қабул қилинди.

Изоҳ: Ушбу ҳужжатга кўра, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида босқичма-босқич халқаро стандартларга тўлиқ ўтиш белгиланди, Ўзбекистон стандартлар институти қайта ташкил этилиб, соҳа ходимларига ўқув дастурларини мустақил танлаш ҳуқуқи берилди. Энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, 2026 йил 1 майдан бошлаб стандартлардан фойдаланиш мажбурий эмас, балки ихтиёрий тус олади ҳамда 2026-2028 йиллар давомида тўқимачиликдан тортиб энергетика соҳасигача халқаро андозалар жорий этилади. Бу мақсадлар учун давлат бюджетидан 78,8 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали кадрларни Европа Иттифоқи тажрибаси асосида тайёрлаш йўлга қўйилади. Мазкур “илғор халқаро амалиёт” ва “жадаллаштириш” деган ялтироқ сўзлар замирида мамлакатни Ғарб корпорациялари учун тайёр бозорга айлантириш мақсади яширинган. Албатта, аввалига стандартлар “ихтиёрий” дейилади, бироқ кейинчалик бу ўз-ўзидан мажбурийга айланади. Халқаро қолипларга сўзсиз бўйсуниш – бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни Ғарбнинг қимматбаҳо технологиялари ва лицензияларига занжирбанд қилиш демакдир. Эндиликда оддий ўзбек тадбиркори Европанинг мураккаб талабларига жавоб бериш учун бор-будини сарфлашга мажбур бўлади, акс ҳолда у бозордан сиқиб чиқарилади. Бу “ислоҳот”лар аслида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) олдидаги навбатдаги таслимият бўлиб, унда маҳаллий саноатни ҳимоя қилиш эмас, балки трансмиллий компанияларнинг юртимизга кириб келиши учун йўлларни текислаб бериш кўзда тутилган. Бюджетдан ажратилаётган 78,8 миллиард сўм эса халқнинг ризқи бўлиб, у миллий иқтисодиётни қудратли қилишга эмас, аҳолини бегона тизимларга боғлаб берадиган “институционал занжирлар”ни сотиб олишга сарфланмоқда. Таълим тизимининг “2+2” дастурлари орқали Ғарб андозаларига мослаштирилиши келажак авлод мутахассисларини ўз юрти манфаати учун эмас, балки мустамлакачилик тизимининг техник ижрочилари бўлиб етишишига хизмат қилади. Капиталистик демократияда бундай “ислоҳот”лар доимо “сифат назорати” ниқоби остида ўтказилади, лекин амалда бу катта давлатларнинг кичик давлатлар устидан техник ҳукмронлигини ўрнатиш воситасидир. Фақатгина Пайғамбарлик манҳажидаги Халифалик соясидагина мусулмонларнинг иқтисодий қудрати бегона стандартлар кишанидан озод бўлади ва мамлакат бойликлари Ғарб институтларини молиялаштиришга эмас, умматнинг ҳақиқий тараққиёти ва фаровонлигига сарфланади.

Хабар (president.uz 03.03.2026й): 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳузурида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Изоҳ: Дунёда можаролар ва кескинлик ўчоқлари сақланиб қолаётгани, геосиёсий рақобат кучайиб, янги хатар ва таҳдидлар хавфи ортиб бораётгани таъкидланди. Айрим минтақалардаги ҳарбий ҳаракатлар жиддий гуманитар ва иқтисодий оқибатларга олиб келаётган нотинч халқаро вазият шароитида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этаётгани қайд этилди. Мусулмонлар бошидаги энг катта бало мана шу, кофир мустамлакачи давлатлар уруш оловини ёқсалар исломий юртлардаги ҳар бир режим ўз хавфсизлиги ва ҳимояси ташвишида бўлади. Ҳолбуки, Ислом Умматининг уруши ҳам, тинчлиги ҳам битта бўлиб, исломий юртлардан қайсидир бирига душманлар ҳужум қилса, биз фақат ўз хавфсизлигимизни ўйлаш билан чекланишимиз жоиз эмас. Жумладан, Эрон ҳам исломий юрт бўлиб, у ерда мусулмонларнинг қони оқизиляпти, ёш болалар ўлдириляпти. Албатта, Эрондаги сиёсий элита Америкага ўнлаб йиллар давомида содиқ хизмат қилган золим режим эканлиги аниқ. Аммо бу ўринда Эрон исломий юрт ва Ислом Умматининг бир қисми деган эътиборда Америка ва яҳудий вужудининг ваҳшиёна ҳужумларига учраётгани асосий ўринга чиқади. Бундай ҳолатда Ислом душманларининг салиб юришларидан нафақат ҳимояланиш, балки Ислом армиялари қарши ҳужум билан жавоб беришлари вожиб бўлади. Бу вожибот узоқ-яқиндаги ҳар бир мусулмон армияга тегишлидир. Зеро, бугун исломий армиялар Америка бошлиқ салибчиларга қарши қақшатқич зарбалар беришга қодир бўлиб, уларни бурнини ерга ишқаб қўйишга куч-қудратлари бемалол етади. Эронни бир ўзи уларга қанчалик талофот етказаётганини кўриб турибмиз. Эроннинг ён-атрофида шунча радарлар ва ҳимоя воситалари бўла туриб, унинг ракета ва дронлари уларни ёриб ўтишга муваффақ бўляпти. Агар ана шу ҳимоя бўлмаганда эди, анави хоин араб ҳукмдорлари салибчиларга ёрдам қўлини чўзмаганда эди, уларнинг талофотлари каррасига кўп бўларди. Ҳозир туғёнга кетаётган ва босар-тусарини билмаётган куфрбоши Америкага талофатли, қақшатқич зарбалар бериб, унинг ўзи ҳам, ботил мафкураси ҳам Ислом ва мусулмонлар олдида мағлуб эканлигини воқеда исботлаб қўйишнинг айни вақтидир. Бу эса бутун Ислом армиялари қатори Ўзбекистон армиясининг ҳам бир халифа бошқаруви остида бирлашиши билан бўлади холос. Мана шунда юртларимизга ҳужум қилаётган салибчилар тор-мор қилинади ва биз улардан эмас, аксинча улар биздан қўрқиб, худди тарихда бўлганидек соямизга салом берадиган кунлар келади.  

Хабар (kun.uz 03.03.2026й): Kun.uz сайтида “Совға деб беришди, кейин “тўла” дейишди — Қумқўрғондаги таниш муаммо” сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон қилинди.

Изоҳ: Видеолавҳада Сурхондарёнинг чекка туманларидан охирги чора сифатида пойтахтга келган ногиронлиги бор бир нечта фуқароларнинг кўз ёш тўкиб, ёрдам сўраб қилган мурожаатлари акс этган. Ушбу мазлумлар 2018 йилда ўзларига “Президент совғаси” сифатида тантанали топширилган уйлар аслида кредитга олинган уй бўлиб чиққанини айтиб, масъул идоралардан ёрдам сўрашмоқда. Аммо Тошкентда ҳам улар сарсон-саргардон бўлиб юришибди, уларнинг дардига қулоқ соладиган бирорта давлат идораси топилмаяпти. Бу ишнинг баъзи тафсилотларига келсак, шу вақтгача уларга кредитни тўлаш ёки уйдан чиқиб кетиш ҳақида қаттиқ босимлар қилинган, арзимас пенсия пулларидан ҳам кредит учун мажбуран пул ушлаб келинаётганлигини айтишган. Ҳаттоки уй ичидаги жиҳозлар ҳам кредитга олингани сабабли уларни қайтариб олишган. Маҳаллий ҳокимликлар кредитни тўлаш учун қандайдир ёрдамлар берилаётганини иддао қилишган… Мана, бечора содда одамларга байраму тантаналар билан “Президент совға”си деб уй бериб, Мирзиёев бор обрўни олиб кетди. Бироқ бу мазлумлар совға эмас, бошига битган бало орттириб олганларини кейин билишди. Бундай кўзбўямачиликнинг айниқса Аллоҳнинг қут-баракоти ёғиладиган муборак Рамазон ойида юзага чиқаётгани янада аламлидир. Ахир, бу муқаддас ойда камбағал-йўқсиллар, ногиронлар сийланади, уларнинг оғирини енгил қилишга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор берилади-ку! Қолаверса, бу воқеада муҳим нарсалар эътибордан четда қоляпти, совға деб берилган уйлар нимага кредит бўлиб чиқди, бунга ким жавоб беради ва нега бундай шармандали ишда президент бошлиқ ҳокимлар ўзларини айбдор сезмаяпти?! Наҳотки, бу воқеадан Мирзиёевнинг ўзи бехабар қолаётган бўлса ёки нега унда ўз номи аралашган ишга бирор муносабат билдирмаяпти…?! Дарҳақиқат, бундай шармандали, қинғир ишнинг фош бўлиши режим ва у татбиқ қилаётган тузумнинг нақадар яроқсиз, бузуқ эканлигини кўрсатади. Хуллас, сурхондарёлик мазлумларнинг кўз ёшлари шуни яна бир бор исботладики, бугунги тузум халқни бўғишдан бошқасига ярамайди ва фақат Ислом адолатигина бу зулмни тўхтата олади!

 

Салоҳиддин

10.03.2026й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳар қандай малай режим ватан-миллат тушунчасини тарғиб қилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазо қамалини олиб ташлаш ғояси Туркия амалга ошираётган алоқаларни нормаллаштириш воситасини оқлайдими?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Россияда қамоққа олинган Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари оилалари намойиш қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • 07.04.2026

    Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/