| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
15.03.2026
450
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (uzdiplomat 06.03.2026й): Ўзбекистонда 2026 йил учун минимал истеъмол харажатлари киши бошига бир ой учун 715 минг сўм қилиб белгиланди.

Изоҳ: Хабарга кўра, бунинг натижасида қўшимча 71 минг оила ижтимоий реестрга киритилиши ва йил якунига қадар 235 миллиард сўм йўналтирилиши айтилмоқда. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги буни катта имтиёз ва ёрдам сифатида тақдим этмоқда. Агар бу ҳолатга диққат қилинса, минимал истеъмол харажатларининг атиги 46 минг сўмга оширилиши (715000-669000=46000) натижасида 71 минг оила камбағал оилалар қаторига қўшиляпти. Энди фараз қилинг, агар бу миқдор бир миллион сўм қилиб белгиланса, яна қанчадан-қанча оилаларнинг камбағаллиги “аён” бўлади! Бугунги нарх-навонинг тўхтовсиз ошиши, инфляция натижасида одамлар топаётган даромад ҳеч нарсага ярамай қолаётган бир пайтда, ҳукуматнинг камбағаллик муаммосига кўпроқ Ғарбча ёндашувда бўлаётгани, ҳар хил рейтинглар кетидан қувишни асосий мақсадга айлантириб олгани дард устига чипқон бўляпти. Янада аламлиси шуки, халқ оч бўла туриб, ҳукуматдагилар ва уларнинг яқинлари ҳеч уялмай бойлик ва ҳашамат ичида яшашяпти. Гўё бунга уларнинг алоқаси йўқдек, ўзларини бунда айбдор ҳисобламай қўйишган. Энг катта бало ҳам мана шунда – улар қорни тўқни қорни оч билан нима иши бор қабилида иш тутишяпти. Буларнинг барчаси устимизда татбиқ қилинаётган капиталистик тузум ва унинг иқтисод низомига бориб тақалади. Бу тузумда юрт бойликлари бир тўда ҳокимият эгалари ва капиталист бойлар қўлида тўпланиб қолади. Халққа эса арзимас ушоқлар ташлаб берилади-да, “мана биз камбағалликка қарши курашяпмиз, ислоҳотларимиз самара бермоқда” дея мақтаниб ҳам қўйишади. Аммо бу тузумдаги шунча “ислоҳот”лар Умар р.а.нинг халифалиги даврида юз берган очлик йилларида кўрган тадбирлари олдида сариқ чақага ҳам арзимайди. Аввало, у зот халқ оч бўла туриб, ўзи тўқ юришни истамади. Чунки у очларни ёддан чиқариб қўйишдан қўрқди. Шу даражадаки, кимсан, давлат раҳбари бўлмиш Халифанинг ранглари оқариб, девдай одам озиб-тўзиб, бир аҳволга келиб қолди. У ҳар томонга чопарлар юбориб, озиқ-овқат юборишни буюрди. Очлик пайтида ўғриларнинг қўли кесилишини тўхтатиб турди… Бир сўз билан айтганда, ўзидан кўра қўл остидаги фуқароларининг дарди-ташвиши билан яшади. Бундай адолатли ва ғамхўр раҳбарларни эса, фақат Ислом тузуми етиштириб чиқаради, анави ботил капиталистик тузум эмас!  

Хабар (qalampir.uz 06.03.2026й): 2026 йил 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантиришга оид навбатдаги фармонни имзолади ва видеоселектор йиғилишида соҳага инвесторларни жалб қилиш масаласидаги камчиликларни кескин танқид қилди.

Изоҳ: Ушбу ҳужжат билан 2026 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 8,5 триллион сўмга етказиш ва 1 миллиард долларлик инвестиция лойиҳаларини шакллантириш каби мақсадлар белгиланиб, инвесторлар учун ер, солиқ ва кредит фоизлари бўйича мислсиз имтиёзлар тақдим этилди. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика агентлиги (stat.uz) ва Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон фармацевтика бозорининг 90 фоизи ҳамон импорт дориларига қарам бўлиб қолмоқда. Trading Economics ва халқаро иқтисодий ҳисоботлар таҳлилига кўра, 2024 йилда аҳоли дори-дармон учун сарфлаган 19,7 триллион сўмнинг қарийб 16 триллиони айнан чет эл маҳсулотларига тўғри келган. Бу бозорнинг мутлақ етакчилари эса, Ҳиндистон (843 млн доллар) ва Россия (235-240 млн доллар) бўлиб, улар асосан тайёр дори воситаларини етказиб бермоқда. Ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳақида бонг урса-да, амалда бозорни импорт маҳсулот билан тўлдириб келаётган соядаги монополистлар манфаатини ҳимоя қилмоқда. Масалан, маҳаллий олимлар томонидан кашф қилинган дориларнинг оммавий ишлаб чиқарилмаслиги монопол ва коррупцион тўсиқлар натижасидир. Энди фармондаги “инвестиция” ниқоби остида берилаётган ер ва солиқ имтиёзларига келсак, бу ана шу импорт қилинаётган ҳинд ва рус фармацевтик маҳсулотлари ўрнини босиш учун Ғарб сармоясини жалб қилиш мақсад қилинган кўринади. Бу шуни англатадики, капиталистик тузум татбиқи давом этаркан, ҳар қандай ҳолатда ҳам қарамликдан қутулиб бўлмайди. Фақат бирисига қарамликдан қутулиб, бошқасининг тўрига илинамиз холос. Бир сўз билан айтганда, мазкур фармон халқ манфаати учун эмас, балки инсон саломатлиги шунчаки бизнесга айланиб улгурган бугунги шароитда фойда кимни чўнтагига оқиб бориши масаласида қабул қилинди. Ҳолбуки, Исломда тиббиёт ва фармацевтика фойда манбаи эмас, балки одамларнинг ҳаётий эҳтиёжи ва давлат бўйнидаги масъулият ҳисобланади. Исломий бошқарувда дори воситалари бозор ихтиёрига ёки инвесторларнинг “инсоф”ига ташлаб қўйилмайди, балки давлат томонидан ҳар бир фуқаро учун бепул ва сифатли таъминланади.

Хабар (daryo.uz 07.03.2026й): “Исроил”нинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг 3 март куни ўтказилган матбуот анжуманида Яқин Шарқдаги кескинлашган вазият юзасидан мамлакатининг позициясини баён қилди.

Изоҳ: Босқинчи яҳудий вужудининг элчиси “Эрон таҳдиди” ҳақида гапирар экан, “агар ҳозир ҳаракат қилмасак, кеч бўлади” деди. Бу кимсанинг Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишга интилиши ва баллистик ракеталари яҳудий вужудига катта таҳдид экани ҳақидаги сўзлари ҳақиқатдан ҳам рост. Чунки бу сохта давлат учун мусулмонларнинг мавжудлигини ўзи катта хавфдир. Шунинг учун мусулмонлар эга бўлган нафақат ядровий қурол ёки ракеталар, балки қўлидаги тош ҳам улар учун таҳдиддир. Буни муборак Фаластин заминида ҳатто ёш мусулмон фарзандлари қўлида тош кўтарган ҳолда уларнинг танкларига қаршилик кўрсатишгани, бу қўрқоқ вужуднинг ақлини оздирганидан ҳам билиш мумкин. Ҳа, бу малъун қавм шу даражада қўрқоқ ва пасткашки, йиллар давомида Фаластин ва Ғазода аёллар ва ёш болаларни асосий нишон сифатида қирғин қилиб келди. Энди эса Американинг арзандаси яҳудий вужудининг вакили юртимизга келиб олиб, ҳеч уялмай, сурбетлик билан ўзларини қурбон сифатида кўрсатишига йўл қўйиб бериляпти. Энг ёмони ҳам мана шу – Пайғамбарлар қотили, инсоният душмани бўлган бир қавмнинг вакили Ислом юрти бўлмиш Ўзбекистоннинг қоқ марказида туриб, мусулмонлар устидан бемалол мағзава ағдаришига жим қараб турилибди. Иймон ва илм маскани бўлган бу заминда золим ва босқинчининг заҳарли тилига минбар берилиши – Ғазо, Эрон ва Ливанда қони оқизилаётган биродарларимиз ва шаҳидларимиз қонига нисбатан хиёнатдир. Бундай кимсани эшитиш, улар билан дипломатик алоқаларни давом эттириш ва уларга иззат-икром кўрсатиш аслида уларнинг қирғинбарот жиноятларига шерик бўлишдек оғир гуноҳдир. Биз ўзбек ҳукуматини кўп марта огоҳлантирдик, агар у ўзини мусулмонлар тарафида деб ҳисобласа, ҳеч бўлмаганда сохта яҳудий вужуди билан ҳар қандай алоқани узишга ва бу борада Аллоҳнинг ҳукмига бўйсунишга чақирдик. Зеро, бу яҳудий вужудини муборак Фаластин заминидан супуриб ташлайдиган, унинг сурбетлигига нуқта қўядиган ягона куч – Халифаликдир. Токи, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик қайта тикланмас экан, бу лаънати вужуднинг бузғунчиликлари ва қирғинлари авж олса оладики, асло тўхтамайди!

Хабар (gazeta.uz 08.03.2026й): 2026 йил 8 март куни «Gazeta.uz» нашри ва «Nemolchi.uz» лойиҳаси экспертлари иштирокида феминизм ҳақидаги «уятли» саволларга бағишланган мақола нашр этилди.

Изоҳ: Ушбу материалда феминизм жамият учун ёт эмаслиги, оиладаги юмушлар учун ҳақ тўланиши кераклиги ва гендер тенглиги каби ғоялар илгари сурилиб, амалдаги ижтимоий қадриятларни қайта кўриб чиқиш таклиф қилинган. Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниқоби остида тақдим этилаётган бу қарашлар аслида жамиятимизнинг ахлоқий-маънавий пойдеворини емириш ва оила институтини илдизи билан қўпориб ташлашга қаратилган Ғарбнинг хавфли мафкуравий ҳужумидир. Феминизм аёлни юксалтирмайди, балки уни ўзига хос латофати ва оилавий бахтидан айириб, эркак билан чексиз ва мантиқсиз мусобақа майдонига улоқтиради. Масалан, мақолада келтирилган “рўзғор ишлари – ҳақ тўланиши керак бўлган меҳнат” каби иқтисодий иборалар оиладаги муҳаббат ва фидоийликни совуқ моддий муносабатларга айлантириб қўяди. Агар она ўз фарзандига қарагани ёки уйини саранжомлагани учун “маош” талаб қила бошласа, у ерда аҳил оила эмас, балки кичик бир “хизмат кўрсатиш корхонаси” пайдо бўлади. Бундай қарашлар оилада тортишув-жанжалларнинг ортишига, ажримларнинг кўпайишига, аёлларнинг руҳий чарчоқ гирдобига тушиб қолишига сабаб бўлади. Феминизмнинг аёлни ўзини ифода этиш, эркин бўлишга тарғиб қилиши ортида бахт-саодат ётмайди, балки унинг табиатига тўғри келмайдиган тирикчилик қилишни бўйнига қўйиш, эркакка тақлид қилиш каби алдамчи ва ёт ғоялар билан заҳарлайди. Бу эса аёлни жисмоний ва руҳий жиҳатдан синдириб, уни жамиятнинг энг муҳим бўғини бўлган оналик мақомидан мосуво қилади… Хуллас, мазкур мақолада фақат бир фикрга қўшилиш мумкин холос, у ҳам бўлса жамиятимиздаги ҳолатни қайта кўриб чиқишдир. Буни шундай изоҳлаш мумкин: ҳозир устимизда татбиқ қилинаётган ғайриисломий тузум ва бошқарув натижасида мусулмонлар орасида Исломга зид урф-одат ва тушунчалар бор. Масала айнан мана шунда, ҳозирги вазифа мусулмонларни ана шундай Исломга мутлақо ёт нарсалардан тозалашдир. Токи, жамиятимизда Исломнинг покиза фикрлари, ўткир туйғулари ва ҳаётбахш тузуми ҳукмрон бўлсин. Шу эътибордан, биз Gazeta.uz ва бошқа ОАВларни Ғарбдан келган феминизм, гендер тенглиги каби ахлатлар билан муслима аёллар ва жамиятимизни булғамасликка чақирамиз ҳамда бунинг учун Аллоҳнинг олдида ҳисоб бериш борлигидан қаттиқ огоҳлантирамиз!

Хабар (gazeta.uz 09.03.2026й): Ҳукумат қарзларни ёпиш учун Enter Engineering, Eriell ва Saneg активларини сотади.

Изоҳ: Ўзбекистон ҳукуматининг 22 январдаги қарорига кўра, тадбиркор Бахтиёр Фозиловга тегишли Enter Engineering, Eriell ва Saneg компаниялар гуруҳининг 38,7 минг нафар ходимидан бўлган 131 миллион долларлик иш ҳақи қарздорлигини ҳамда бюджет ва банклар олдидаги мажбуриятларини қоплаш учун ушбу компанияларнинг носоҳавий активлари сотувга қўйилмоқда. Сотиладиган мулклар рўйхатидан Тошкент ва Самарқанддаги ҳашаматли офислар, “Silk Road Samarkand” туристик мажмуасининг 8 та меҳмонхонаси, Самарқанд ва Бухоро аэропортлари, шунингдек, Фарғона НҚИЗ ва “Газли” газ омборидаги улушлар каби стратегик объектлар ўрин олган. Йиллар давомида ушбу компаниялар гуруҳига Ўзбекистоннинг энг “ёғли” ва стратегик лойиҳалари ҳеч қандай тендерларсиз, имтиёзли шартларда бериб келинди. Давлат ресурслари, газ омборлари ва аэропортлар каби умумий мулклар бир гуруҳ шахсларга хусусий мулк қилиб бериб юборилди, фойда эса чет эл оффшорларига оқиб кетди. Энди бу монопол империя қарз ботқоғига ботганида, ҳукумат яна халқнинг пули билан тўлдириладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси орқали уларни қутқаришга, активларни янги “инвесторлар”га – эҳтимол, аввалгисидан ҳам яқинроқ гуруҳларга – ўтказишга уринмоқда. “Saneg Aktiv” каби янги тузилмаларнинг пайдо бўлиши ва солиқ имтиёзларининг 2027 йилгача узайтирилиши бу шунчаки мулкни бир қўлдан иккинчи қўлга ўтказиш ва асл айбдорларни жавобгарликдан қутқариб қолиш эканлигини англатади. Ойлаб маош кутиб сарсон бўлган 38 минг ишчининг тақдири эса, бу катта ўйинларда шунчаки ниқоб сифатида ишлатилмоқда. Ваҳоланки, Ислом шариатида бундай тизимли адолатсизликка ва инсон меҳнатини таҳқирлашга мутлақо йўл қўйилмайди. Энг муҳими, Ислом иқтисодида газ омборлари, нефт заводлари ва аэропортлар каби стратегик иншоотлар умумий мулк ҳисобланиб, уларни қандайдир шахслар ёки компанияларга хусусийлаштириб бериш ҳаромдир. Агар бу бойликлар Халифалик соясида халқ манфаати учун ишлатилганида ва шариат адолати билан бошқарилганида эди, бугун минглаб оилалар бир бурда нон учун бойларнинг “садақа”сини ёки активлари сотилишини кутиб ўтирмасди.

Хабар (daryo.uz 10.03.2026й): Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларни назорат қилиш мақсадида Crime map тизими жорий этилади. Бу президентнинг 3 мартдаги фармонида белгиланган.

Изоҳ: Бу шубҳасиз Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ ва Британиянинг “Жинсий жиноятчилар реестри” тизимидан кўчирилган навбатдаги андозадир. Ушбу тизимга кўра, зўравонликка мойил шахслар доимий мониторинг қилиниши, уларнинг жойлашуви географик харитада кузатилиши ва вояга етмаганлар билан ишлаши тақиқланиши белгиланмоқда. Бироқ ўзбек ҳукумати Ғарбдан кўчириб келаётган бу каби “тажриба”лар аслида иллатларни илдизи билан даволашга эмас, балки фақат оқибат билан курашишга йўналтирилган, шунингдек, яна назоратни кучайтирадиган ва кўп харажат талаб қиладиган самарасиз усулдир. Ғарб мамлакатлари мисолида кўрадиган бўлсак, бу каби реестрлар ва хариталар жиноятчиликни камайтиргани йўқ, аксинча, улар фақат жиноят содир бўлиб бўлганидан кейингина ишга тушадиган механизмлардир. Бу тизимнинг энг хавфли ва зиддиятли жиҳати шундаки, у Ғарбнинг “зўравонлик бўлмаса, ҳамма нарса мумкин” деган чириган ахлоқий тушунчасига асосланган. Ғарб тушунчаси бўйича, агар икки томон рози бўлса, жамиятнинг ахлоқий асосларини ва оила муқаддаслигини вайрон қиладиган зино, фаҳш ва бехаёлик жиноят ҳисобланмайди, балки “шахсий эркинлик” сифатида ҳимоя қилинади. Ҳукумат бир қўли билан жамиятда ғарбча жинсий эркинлик, очиқ-сочиқлик ва бехаёликни тарғиб қилувчи муҳитни (кинолар, интернет, шоу-бизнес) қўллаб-қувватлаб, иккинчи қўли билан бу муҳитнинг заҳарли меваси бўлган зўравонликни “харита” орқали назорат қилмоқчи бўлаётгани ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Энг муҳими, бу ерда одамларни мана шундай иллатларни пайдо қилаётган асосий омил – демократик тузумдан чалғитиш бор. Зеро, аёллар ва болаларга зўравонликнинг илдизи айнан мана тузумнинг жамиятимизда ҳукмрон бўлиб турганига бориб тақалади. Шунинг учун ҳақиқий ечим Ғарбнинг омадсиз тажрибаларида эмас, балки инсон нафсини ва жамиятни адолат билан тартибга солувчи Исломий бошқарувдадир. Ислом низоми жиноятчиликка қарши курашни фақат у содир бўлгандан кейинги чоралар билангина эмас, балки унга олиб борадиган йўлларни ёпиш, яъни жамиятни иймон ва ахлоқ билан суғоришдан бошлайди. Исломда нафақат зўравонлик, балки зино ва фаҳш ҳам оғир жиноят саналади ва қаттиқ жазоланади.

Хабар (istinaodnakanal 11.03.2026й): Телеграм каналлардан бирида ўзбек мактабида 8-март хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган тадбирдан видеолавҳа эълон қилинди.

Изоҳ: Видеолавҳада тадбирга тўпланганларга бир саҳна кўриниши намойиш этилгани кўринади. Унда бир неча ўқувчи қизлар устиларига паранжи ёпинган ҳолда ва ваҳимали мусиқа фонида саҳнага кириб келадилар. Кейин улар устиларидаги паранжини улоқтирадилар ва фондаги мусиқа ҳам ижобийга ўзгаради. Бу билан гўё паранжи, яъни ҳижоб, рўмол ўраган аёллар уни ечиш билан “озодлик”ка чиқишлари, ўз ҳуқуқлари топталишларига барҳам беришларини кўрсатиш қасд қилинган. Бу саҳна кўриниши совет даврида суратга олинган “Оловли йўллар” сериалидаги бир кадрни эсга солиб юборади. Унда катта гулхан ёқилиб, аёллар паранжини ўтга ташлашга ва “озод бўлиш”га тарғиб қилинади. Бу ҳозирда шоир ва драматург сифатида талқин қилинадиган, асарлари таълим дастурига киритилган Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳақидаги сериалдир. Жумладан, ёзувчи Тоҳир Малик ўз асарларидан бирида мазкур сериал ҳақида “ёлғон билан тўлдирилгани, одамларнинг нафрати ва кулгисига қолган”ини ёзганди. Шундай экан, мана бундай бачкана, ҳақиқатдан тамоман йироқ бўлган ва энг ёмони – Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига очиқдан-очиқ қарши чиқишни англатадиган саҳна кўринишларини намойиш қилаётганлар ҳам, уларнинг ортида туриб бундай ғаламисликларни қўллаб-қувватлаётганлар ҳам мусулмон халқимизнинг ғазаби ва кулгисига қолишни хоҳлашяптими?! Анави жирканч кимса бўлмиш Ҳамза охир-оқибат халқ томонидан тошбўрон қилиб ўлдирилганидан уларнинг хабари йўқми?! Дарвоқе, ўзбек ҳукумати хусусий боғчалардан бирида болаларни Каъба макети атрофида айлантириб, исломий тадбир ўтказилгани сабабли, ўша боғча мудирасини жавобгарликка тортганди. Аммо ҳукумат ёшлар орасида бузуқлик ва хаёсизликни тарғиб қилувчи мана бундай тадбирларга нафақат кўз юммоқда, балки уларни рағбатлантириб, қўллаб-қувватламоқда. Мусулмон халқимизга айтар сўзимиз шуки, устингизда татбиқ қилинаётган чирик ва ботил капиталистик тузум ҳамда унга асосланган бошқарув ҳеч қачон сизнинг эътиқодингиз билан ҳисоблашмайди, аксинча унга қарши бор кучи билан курашади. Шунингдек, бу тузум ва бошқарувнинг ниҳоят даражада иккиюзламачилигини ҳам кўриб қўйинг ва керакли хулосаларни чиқаринг!

 

Форуқ

15.03.2026й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ислом ва мусулмонлар душманлари билан иттифоқчи бўлиш қудратга эмас фақат хорликка элтади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғарбга малай режимлар яҳудийлар вужудига қонуний тус бериш ва таянчларини мустаҳкамлаш учун улар билан муносабатларни нормаллаштиришда давом этишмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди билан Ливан ўртасида денгиз чегараларини делимитация қилиш Фаластинга қарши навбатдаги жиноятдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • 07.04.2026

    Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/