| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›АҚШнинг фаоллашуви: Тошкент дипломатия марказида

АҚШнинг фаоллашуви: Тошкент дипломатия марказида

By htadmin
05.02.2026
263
0
Share:

АҚШнинг фаоллашуви: Тошкент дипломатия марказида

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

2026 йилнинг бошида Тошкентнинг дипломатик майдони жонланиб кетди. Бир қарашда ўзаро боғлиқ бўлмагандай кўринган учта сиёсий ҳодиса – АҚШ махсус вакилининг минтақавий сафари, Иордания парламент делегациясининг Тошкентга ташрифи ҳамда Ўзбекистон–Озарбайжон–Туркия учбурчагидаги фаоллашув – аслида ягона геосиёсий мантиққа эга. Бу мантиқ эса, Вашингтоннинг минтақада ўз таъсирини кучайтириш уринишларини яққол кўрсатади.

АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горнинг 3-7 феврал кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташрифи ҳамда Бишкекда “B5+1” бизнес-форумида иштирок этиши эътиборга молик. Бу билан Вашингтон сиёсий мажбуриятларни иқтисодий шартлар билан боғлашни кўзламоқда. Жараёнлар шуни кўрсатадики, Вашингтон таклиф қилаётган сармоя ва лойиҳалар ортидан ҳар доим геосиёсий талаблар келади.

Марказий Осиё Америка учун стратегик жиҳатдан муҳим. Минтақа Россиянинг жанубий хавфсизлик камари, Хитойнинг ғарбий иқтисодий дарвозаси, Эрон, Афғонистон ва Яқин Шарқ билан боғловчи тугун сифатида қаралади. Шу сабабли, Вашингтоннинг глобал мустамлакачилик сиёсати учун бу ҳудудни назорат қилиш, таъсир этиш, қарор қабул қилиш механизмларига кириб бориш ва рақиб кучларнинг ҳаракатини чеклашга қаратилган режали ҳаракатлари тобора фаоллашмоқда. Буни эса, элчихоналар даражасидан тортиб, кетма-кет амалга оширилаётган махсус вакиллар, стратегик форумлар ва юқори даражадаги ташрифлар орқали минтақадаги фаолиятидан кузатиш мумкин.

“C5+1” ва “B5+1” форматлари орқали минтақа давлатларини алоҳида-алоҳида эмас, балки бир блок сифатида бошқариш моделини илгари сураётгани бежиз эмас, чунки бундай ёндашув АҚШнинг Марказий Осиёни Россия ва Хитой таъсирига қарши ягона фронт сифатида жойлаштириш стратегияси билан боғлиқ. Алоҳида давлатлар геосиёсий босимларга турлича жавоб қайтариши мумкин, аммо блок шаклида ҳаракат қилиш Вашингтон учун минтақа устидан умумий стратегик назоратни осонлаштиради. Бундан ташқари, агар АҚШ ҳар бир давлат билан алоҳида-алоҳида келишувлар йўлидан борса, у ҳолда ҳар бир мамлакатнинг ички сиёсий муҳити, элиталар ўртасидаги рақобат ва манфаатлар хилма-хиллиги Вашингтон қадамларини секинлаштирадиган тўсиққа айланиши мумкин. Ваҳоланки, Америка бугунги сиёсатида натижаларни қўлга киритишда ҳар қачонгидан ҳам шошилмоқда.

Худди шу кунларда, яъни 3 феврал куни Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги парламенти Аёнлар Кенгаши раиси Файсал Акиф ал-Файез бошчилигидаги делегациянинг Тошкентга ташрифини ҳам Сержио Горнинг келишига боғлиқ Америка қадамлари контекстида кўриш мумкин. Чунки Иордания ташқи сиёсатда АҚШ стратегияларининг Яқин Шарқдаги энг яқин ва ишончли ижрочиси сифатида танилган давлат. Унинг парламент даражасидаги фаоллашуви – Марказий Осиё – Яқин Шарқ алоқаларини Вашингтон манфаатлари доирасида боғлаш, минтақадаги сиёсий Ислом, хавфсизлик ва миграция масалалари устидан назорат механизмларини кенгайтириш, Ўзбекистонни Америка томонидан шакллантирилаётган “мўътадил дўстлар” моделига янада маҳкам боғлашга хизмат қилади. Шунинг учун “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф каби рамзий маросимлар дипломатик протоколнинг бир қисми, холос. Асосий масала – парламентлараро ҳамкорлик ниқоби остида ташқи сиёсий курсни мувофиқлаштиришдир. Бошқача айтганда, расмий Тошкент Вашингтоннинг “мўътадил дўстлар”и билан алоқаларини кенгайтирмоқда. Бу эса, АҚШ учун “терроризм ва экстремизмга қарши кураш”да янги иттифоқлар шакллантириш имконияти ҳамда Ғазо ва Яқин Шарқ кескинлиги фонида минтақада мафкуравий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш сифатида кўрилади.

Бир кун олдин, яъни 2 феврал куни Ўзбекистон ТИВ ўринбосари Бобур Усмонов ва Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиев ўртасидаги учрашув эса, бу манзарани янада тўлдиради. Томонлар 2026 йил учун қўшма тадбирлар жадвалини тасдиқлади, 2025 йил якунларини сарҳисоб қилди ва стратегик шериклик “йўл харитаси”ни келишиб олди. Бу ҳужжат Ўзбекистон–Озарбайжон–Туркия “учлиги” форматини ҳам ўз ичига олади.

Бу учрашув Анқарада бўлиб ўтган “4+4” хавфсизлик формати ва Мирзиёев–Эрдўған музокараларидан сўнг дарҳол ташкил этилгани эътиборли. Ўзбекистоннинг Шуша декларациясига қўшилиши ва Туркия–Озарбайжон иттифоқи билан яқинлашуви Туркия орқали НАТО таъсирининг Марказий Осиёга силжиши, Россия ва Хитой учун геосиёсий босим нуқталарининг кўпайиши, Вашингтон учун эса “Катта Марказий Осиё” лойиҳаси доирасида минтақада “ишончли ҳамкорлар занжири”ни пайдо қилиш орқали ушбу “учбурчак”ни қўллаб-қувватлаб, Марказий Осиёни Европа ва Яқин Шарқ билан боғлайдиган янги энергетика йўлакларини яратиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш имкониятини беради. Шундан кўриш мумкинки, “Туркий бирлик” шиори остида амалга оширилаётган жараёнлар Америка геостратегиясининг минтақавий инструменти сифатида намоён бўлмоқда.

Американинг феврал ойидаги қадамлари шуни кўрсатадики, Оқ уй Ўзбекистонни Марказий Осиёда шакллантираётган янги геосиёсий тартиботининг энг муҳим “ўйинчи”си деб ҳисобламоқда ва кетма-кет ташрифлар орқали расмий Тошкентни қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистон ҳукумати ҳам бир вақтнинг ўзида Вашингтон ва унинг “дўстлари” билан алоқаларини мустаҳкамламоқда. Бу эса, Тошкентнинг “овози” минтақада янада баландроқ янграшига хизмат қилади.

Ислом ва мусулмонларнинг биринчи рақамли душмани ва Ғазо аҳлининг асосий қотили Америка билан тил бириктириш Умматга қарши очиқдан-очиқ тил бириктиришдир. Аллоҳ таоло айтади: 

لَّا يَتَّخِذِ الْمُؤْمِنُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ ۖ وَمَن يَفْعَلْ ذَٰلِكَ فَلَيْسَ مِنَ اللَّهِ فِي شَيْءٍ

– “Мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар. Ким шундай қилса, Аллоҳдан ҳеч нарсага эга бўлмайди”.             (Оли Имрон:28)

Мусулмонлар қони тўкилишини режалаштираётган, босқин ва қирғинларни қўллаб-қувватлаётган зўравон куч билан “дўст” бўлиш Аллоҳ таолонинг ушбу қавлига қарши очиқ журъат қилишдир. Мусулмонлар қони устига қурилган глобал тизим билан яқинлашган ҳар қандай ҳукумат нафақат қўл остидаги халқни, балки ўзини ҳам ҳалокатга етаклаган бўлади. Шундай экан, Мирзиёев ҳукумати учун ягона нажот сари юзланиш – бу ўз халқига, бу халқ эътиқод қиладиган Исломга ва бу дин кўрсатган азизлик йўлига юзланишдир. Зеро, ғалаба ва ёрдам ёлғиз Аллоҳ биландир. 

وَمَا النَّصْرُ إِلَّا مِنْ عِندِ اللَّهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ

– “Шубҳасиз, ғалаба ва нусрат фақат Аллоҳ томонидандир. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир”.        (Анфол:10)

 

Иззатуллоҳ

05.02.2026й

TagsАҚШнинг фаоллашуви
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис қўшинларининг «AFRICOM» қўмондонлиги остидаги ҳарбий машғулотларда ҳамкорлик қилиши катта жиноятдир

  • МАҚОЛАЛАР

    ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳижрий 1439, милодий 2018 йилги рамазон ойи табриги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/