| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.11.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.10.2026
      0
    • Биродаримиз Салоҳиддинов Салим Муҳиддин ўғлининг вафоти муносабати билан таъзия

      21.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      19.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Америка ва Халқаро жиноий суд: Британия ҳамда Европа Иттифоқи таъсирининг тугатилиши

  • Муслима аёлнинг химори шахс эркинлиги эмас, балки фарз амалдир

  • Ҳизб ут-Таҳрирнинг Нидерландиядаги вакиллари химор тақиқланишига қарши чиқиб, Гаагадаги Озарбайжон элчихонасига ташриф буюришди

  • Америка молиявий ва иқтисодий таҳдид остидами?

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти: Муҳаммад Носир Шувайхага ёрдам бериш мақсадида Тунисдаги Ҳарбий суд олдида норозилик тадбири ўтказилди!

  • Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия: Селангор штати Амбанг шаҳрида Озарбайжон элчихонаси олдида норозилик тадбири ўтказилди

  • Американинг янги стратегияси ва унинг кенг қамровли хавфсизлик кафолатларидан воз кечиши

  • Эй, Покистон ва Афғонистон мусулмонлари! Советлар ҳукмронлигини тугатганингиздек, Америка ҳукмронлигини ҳам тугатинг!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

By htadmin
12.04.2026
0
Share:

Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

6 апрел куни президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган презентацияда рақамли таҳлил, сунъий интеллект ва “ақлли” назорат тизими орқали жорий йилда бюджетга қўшимча 30 триллион сўм тушумини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Расмийлар буни “самарали солиқ йиғиш” ва “норасмий иқтисодиётга қарши кураш” деб аташмоқда. Бироқ бунинг ортида халқнинг кундалик ҳаётининг ҳар бир сўмигача бўлган ҳаракатини кузатиш, назорат қилиш ва қўшимча юк остига қўйиш механизми яширинмоқда.

Картадан-картага (P2P) ўтказмаларнинг тўлиқ мониторинги, савдо-сотиқ, хизмат кўрсатиш, саноат, қурилиш ва умумий овқатланиш соҳаларидаги барча операцияларнинг рақамли таҳлили, товарларни мажбурий маркировкалаш, юк ташишда ҳужжатсизликни автоматик аниқлаш ва “норасмий бандликни расмийлаштириш” – буларнинг барчаси бир мақсадга қаратилган: фуқароларнинг чўнтагидан янада кўпроқ пулни давлат ҳисобига ўтказиш.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон расмий минбарларидан янграётган “рақамли трансформация” ва “яширин иқтисодиётга қарши кураш” шиорлари замирида янги иқтисодий репрессия механизми шаклланаётгани намоён бўлмоқда. Бу сиёсат халқнинг оғир аҳволини янада чуқурлаштиради. Ўзбекистонда миллионлаб фуқаролар камбағаллик чегарасида яшамоқда, иш ҳақлари валютанинг қадрсизланиши ва инфляция олдида эримоқда, нарх-наво кундан-кунга ошмоқда. Ҳукумат эса бу муаммоларни ҳал қилиш ўрнига, “ақлли” назорат орқали янада кўпроқ пул йиғишни режалаштирмоқда. Расмийлар буни “бюджетни тўлдириш” деб гапиришмоқда, лекин бу бюджетнинг катта қисми коррупция, элита лойиҳалари ва хорижий қарзларни қайтаришга сарфланади. Халқ эса очлик ва қашшоқликда қолмоқда. Биз бу ерда капиталистик тузумнинг энг шафқатсиз шаклини кўрамиз: давлат ўзининг фискал иштаҳасини қондириш учун фуқаронинг хусусий ҳаёти ва мулк дахлсизлигини қурбон қилмоқда.

Ҳозирги ўзбек ҳукуматининг рақамли назорат тизими – бу куфр тузумининг ўзини сақлаб қолиш учун қилаётган охирги ҳаракатидир. У халқнинг мулк дахлсизлигини ўғирлаб, уни қашшоқлик занжирига янада маҳкам боғламоқда. Бу – “электрон шилиш” сиёсатидир.

Бошқа тарафдан эса, Мирзиёев 2026 йилни “коррупцияга қарши фавқулодда ҳолат” деб эълон қилганига қарамай, мавжуд тизимнинг ўзи коррупцион эканлиги аҳоли орасида фош бўлмоқда: солиқ идораларида НДСни ноқонуний қайтариш орқали миллиардлаб сўм ўғирланаётгани билан боғлиқ ҳолатлар, “Ўзбекнефтегаз” ва давлат активларини бошқариш агентлигидаги ўғирликлар очиқланмоқда, лекин элита ва юқори мансабдорлар жазосиз қолмоқда. Журналистлар ва блогерлар коррупцияни фош қилгани учун таҳдид ва суд таъқибига дуч келмоқда.

Натижада “коррупцияга қарши фавқулодда ҳолат” деган расмий байроқ остида аслида коррупциянинг ўзи фавқулодда ҳимояга олингандек туюлмоқда. Аҳоли эса бу иккиюзламачиликни кўриб, тобора кўпроқ “бу тузум ўзини ўзи тузата олмайди” деган хулосага келяпти.

Бу фақат айрим “шахслар”нинг ўғирлиги эмас, балки бутун тизимнинг суяк-суягига сингиб кетган, ўзини ўзи ҳимоя қиладиган коррупцион механизм экани аён бўлиб бормоқда.

Ҳозирги ўзбек ҳукумати – ғарб капитализмининг маҳаллий ижрочисидир. У ўзини “мустақил” деб атагани билан, аслида халқ бойлигини фақат элита ва хорижий молия марказлари манфаатига хизмат қилдирмоқда. Сунъий интеллект ва рақамли назорат орқали P2P-операцияларни кузатиш билан эса, фақатгина халқ бўйнига юклаётган солиқларни кўпайтириш эмас, балки фуқароларнинг хусусий мулкини давлат назорати остига олмоқда. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

﴿وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِل﴾ِ

“…ва бир-бирингизнинг мол-мулкингизни ботил-ноҳақ йўллар билан еманг”, – деб буюрди. Лекин мавжуд тузум ўзининг “солиқ” номли қароқчилигини рақамли технологиялар билан яшириб, халқнинг ҳар бир савдо-сотиғини, ҳар бир ўтказмасини, ҳатто ҳар бир оилавий мол-мулкини ҳисобга олишни мақсад қилмоқда.

Бугунги кунда мусулмонларга иқтисодий ва бошқа барча соҳаларда адолатга эришиш учун фақат битта йўл қолди: куфр ўрнатган режимлар ва улар орқали татбиқ қилинаётган ботил тузумларининг ўрнига Аллоҳнинг Шариатини ҳаётий низом сифатида татбиқ этувчи Рошид Халифалик Давлатини барпо этиш учун ўз аҳлини ҳеч қачон алдамайдиган Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга фикрий ва сиёсий курашда ҳамкорлик қилиш. Бу эса, куфрнинг ҳар қандай шакли – хоҳ у амалдаги солиқлар, хоҳ рақамли назорат бўлсин – рад этиш ҳамда Халифалик лойиҳасини ягона ечим сифатида қабул қилиш билан бўлади.

 

Иззатуллоҳ

12.04.2026й

TagsP2P-ўтказмалариақлли мониторинг
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режими ҳар доимгидек Ақсони ёрдамсиз қолдириб, фақат қоралаш билан кифояланмоқда!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти «Шарқий Туркистондан асло воз кечмаймиз!» номли норозилик намойишларини ўтказди

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Муборак Рамазон ойи табриги!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция

    «Киберхавфсизлик» ниқоби остидаги рақамли инквизиция: Телефонларга мажбуран тиқиштирилаётган «Қўриқчи» кимнинг манфаатига хизмат қилмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Сўнгги ҳафталарда республика бўйлаб кузатилаётган воқеалар ичида мусулмон халқининг шахсий дахлсизлиги, эътиқодий муҳити ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар 

    «Ҳалол финтех» сароби ва мустамлакачилик молияси: IMAN можароси ортидаги ҳақиқатлар  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир неча йил давомида минтақада исломий молия ва замонавий финтех саноатининг флагмани сифатида тақдим этиб келинган ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти?

    Давлат қурди, хавфни кўтарди — энди GTL нега хусусийлаштириляпти? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Uzbekistan GTLнинг хусусийлаштирилиши Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш сиёсати доирасида юз бераётган стратегик ўзгаришдир. Давлат 3,42 миллиард ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида

    Туркий давлатлар ташкилоти буюк кучлар кураши ичида بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) ўз фаолиятини маданий ҳамкорликдан транспорт, саноат, инвестиция, стратегик минераллар ва ташқи сиёсий муносабатларгача кенгайтирмоқда. Бироқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати

    Ўзбек халқининг Исломга муҳаббати, Қуръони Каримни тўғри тушуниш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурати بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ  Халқимизнинг асрлар оша ўз эътиқодига, динига ва муқаддас исломий қадриятларига бўлган садоқати таҳсинга ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: