АРАБ ҚЎЗҒОЛОНЛАРИ: ИСЛОМНИ ТУТИБ ХАЛОС БЎЛИШ БИЛАН ҒАРБГАҚАРАМ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРИШ ЎРТАСИДА
АРАБ ҚЎЗҒОЛОНЛАРИ: ИСЛОМНИ ТУТИБ ХАЛОС БЎЛИШ БИЛАН ҒАРБГА ҚАРАМ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРИШ ЎРТАСИДА
Исломий оламнинг турли Юртларида (Жазоир, Фаластин, Туркия, Тунис, Ливия, Миср, Мағрибда) бўлиб ўтган ва бўлаётган сайловлар натижалари Ғарбнинг ўз тажрибаси нусхасини мусулмонлар юртларига кўчиришда муваффақиятсизликка учраганини ва мусулмонларни ўз динларидан воз кечишга кўндира олмаганини яққол кўрсатиб турибди. Ғарб мусулмонлар устидан сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ҳукмрон бўлиб олганига қарамай унинг бу уриниши барбод бўлди. Ғарбнинг бу лойиҳаси барбод бўлганини қуйидаги сабаблар билан лўнда тушунтириш мумкин:
Биринчи сабаб: мусулмонлар узоқ асрлар давомида Ислом соясида яшаб келдилар. Улар ўз ҳаётлари фақат Исломга боғлиқ деб билишарди. Ўзларининг ҳаётдаги вазифалари эса Ислом рисолатини оламга олиб чиқишдир, деб билишарди. Ғарбдаги аҳвол эса бунинг тамоман тескариси эди. Чунки Ғарбнинг динни ҳаётдан ажратишга рози бўлганига анча замон бўлди. Ғарб ўзининг дини ҳаёт ва унинг янги талаблари билан ҳамқадам бўла олмаслигига қатъий ишонч ҳосил қилгач уни ҳаётдан ажратди. Бинобарин дин Ғарб халқлари ҳаётида уларнинг ҳаёт воқесига ва яшаш низомларига дахл қилмайдиган қуруқ ибодатлардан иборат бўлиб қолди.
Иккинчи сабаб: Ғарбда динни ҳаётдан ажратиш фикрати диний ислоҳот деган нарса билан бошланди. Бу ислоҳот Ғарб файласуфлари ва муфаккирлари томонидан амалга оширилди. Черков номли ҳоким низомлар билан бўлган узоқ, оғир кураш гирдобида ана шу муфаккирлар ўз лойиҳалари бўйича ғолиб чиқишлари сабабли бу иш янада авж олди. Уларнинг лойиҳаси бўйича динни ҳаётдан ажратиш уйғониш ва тараққиётга эришиш учун зарур иш ҳисобланар эди. Мусулмонлар, хусусан араблар, аниқроғи уларнинг уламолари ва муфаккирлари эса ўзларининг улуғ, азиз бўлишлари, уйғонишлари сабаби Исломдир, ундан бошқа нарса эмас, деб билишарди, Ислом тараққиётга эришишларига ва гуллабяшнашларига бирон кунҳам тўсқинлик қилмаган, деб билишарди. Шунинг учун азизликни бошқасидан излашмасди. Аксинча «биз Аллоҳ Ислом билан азиз қилган қавммиз, шунинг учунқачон азизликни Исломдан бошқасидан излайдиган бўлсак Аллоҳ бизни хор қилади» деган ажойиб сўз юракларининг чуқурчуқуридан жой олган эди. Демак Ислом жоҳилиятдан, қотиб қолишдан, носоғлом урфлардан озод бўлиш омили бўлган ва бу Уммат эришган моддий ва фикрий тараққиётга асос бўлган. Ғарбдаги насронийлик эса бунинг хилофи бўлди. Насроний дини қолоқлик омили бўлди. Тошдек қотиш, зулм ва зулмат ҳукм сурган асрларда бу дин арбоблари жамиятни қолоқлик гирдобига тортишди. Ўша асрларда фикр юритмаслик оммавий тус олди. Оқибатда халқлар Парвардигор номи билан ҳукм юритадиган кимсаларга қулдек бўйин эгибқолди.
Учинчи сабаб: Ғарбда ўзгариш ташқи кучларнинг аралашувисиз ички, ўзидаги ўзгариш бўлган эди, жамият эҳтиёжларига ва муфаккирларининг интилишларига жавобан бўлган эди. Ғарб турли восита ва услубларни ишга солиб динни ҳаётдан ажратишни зўрлаб тиқиштирган исломий оламда эса бунинг акси бўлмоқда. Чунки бу оламда мусулмонлар мана шу ғарблаштириш кампанияларига қарши курашибгина қолмай, балки ўзларини Ғарб ҳукмронлигининг барча шаклларидан озод қилишга ҳам интилмоқдалар. Бунга ўз динларини ҳаётларига ва бошқарув низомларига татбиқ қилиб исломий ҳаётни қайта бошлаш орқали эришишга ҳаракат қилмоқдалар. Зеро ана шунда уларнинг дин ва дунё ишлари ўнгланади.
Бироқ Ғарбнинг исломий оламни ғарблаштириш, динни тарк қилишни, уни менсимасликни, илмонийликни бу оламга зўрлаб тиқиштириш лойиҳаси барбод бўлганига қарамай Ғарб ўзининг мусулмонларга қарши юргизадиган сиёсатларининг тамал тоши сифатида Исломни ҳаётдан ажратишни мажбурлаб юклашга доимқайсарлик билан таяниб келди. Шунинг учун у бир неча авлод давомида бунга зўр бериб уринди, бу лойиҳасини амалга ошириш учун кўплаб услубларни ишга солди.Ҳозир ҳам бу лойиҳаси борасида бўшашгани ва ундан воз кечгани йўқ.
Ғарб Умматни илмонийлаштириш лойиҳасини мусулмонларнинг бир қанча фарзандларини ўзига оғдиришга жадал уринишлар орқали бошлаган. Бу кимсалар Исломга қарши ҳужумда, унинг қадрини ерга уришда, унинг ҳукмларига таъна тошларини отишда, унинг бошқара олиш қобилиятига турли баҳоналар остида шубҳа туғдиришда найза учи бўлиб хизмат қиладиган бўлишлари керак эди. Шунинг учун мустамлакачи Ғарб ўзининг ҳукмронлигига бевосита бўйсунган асосий араб пойтахтларида Руфоа Тоҳтовий, Тоҳо Ҳусайн ва уларнинг издошлари каби бир гуруҳ«зиёли»ларни тарбиялаб етиштирди. Бу кимсалар Ғарб ҳазорати билан суғорилди.Ғарб бу кимсаларни моддий ва маънавий томондан қўллабқувватлагач улар Умматга ўз заҳарларини пуркай бошлашди. Бу кимсаларнинг анча давргача таълим олувчилар доираларига катта таъсири бўлди. Лекин бу таъсир Уммат уйғониб Исломга қайтиши билан астасекин йўқ бўлиб кетди, ҳатто бу тўданинг Уммат фарзандлари оммаси ўртасида деярли ҳеч қандай салмоғи қолмади.
Ғарбнинг бу тўғрида энг кўзга кўринган уринишларидан бири ўз тажрибасидан мусулмонлар юртларига нусха кўчиришга уриниши бўлди. Унинг тажрибаси Европадаги диний ислоҳот ҳаракати билан бошланган бўлиб мақсад насронийликнинг Европа жамиятларига бўлган таъсирига чек қўйиш ва черков арбоблари ролиниқисқартириш эди. Бу динни ҳаётдан ажратишнинг муқаддимаси сифатидаги иш эди. Европа ўн бешинчи ва ўн олтинчи мелодий асрлар оралиғида диний ислоҳотни талабқилган ҳаракатлар чиқишига гувоҳ бўлди. Бу ислоҳот иқтисодий, ижтимоий ва сақофий ўзгаришларга уланиб кетди. Бу ҳаракатлар кейинчалик ҳозир ғарбликларда мавжуд бўлган илмонийлик ва демократия шакли мевасини берди.
Бу тўғрида Уммат ичида ҳам бир тўда пайдо бўлди. Улар Ислом ҳақидақайғурадиганлар либосини кийишган эди. Бу тўда бузуқ программа тузиш вазифасини зиммасига олди. У аср билан бирга қадам ташлаш деган баҳона билан Исломни бошқа нарса билан аралаштириб юборадиган программа эди. Янгиланиш деган ном билан дин ҳукмларининг янги ҳодисаларга мос келиши деган баҳона билан Исломни бошқа нарсага аралаштириб юборадиган программа эди. Бу оқимга Жамоллуддин Афғоний, Муҳаммад Абдуҳ ва Муҳаммад Рошид Ризо бошчилик қилди. Мусулмонларнинг кўпгина мухлис фарзандлари бу кимсаларга ишонди. Охир оқибат бу мусулмонлар илмонийлар билан бир сафда бўлиб қолишди ва асил исломий лойиҳага қутуриб ҳужум қиладиган душманларга айланишди. Бу тўда бошлиқлари мансуб бўлган массонлик ҳаракати ана шу бир нафар мусулмонлар ақидаларини бузиб, бошқарув низоми ва тенгсиз ҳаёт тарзи сифатидаги Исломга зарба бериш учун уларга барча зарур сиёсий ва маънавий ёрдамларни кўрсатиб емириш ва бузиш амалиётига ўз ҳиссасини қўшди.
Бошидаёқ бу тўданинг хатарли эканидан Умматнинг бир қанча уламолари огоҳбўлган эди. Усмоний давлатдаги шайхул ислом Мустафо Сабрий бу хатарга ишорақилиб шундай деган эди: «Муҳаммад Абдуҳга мансуб ислоҳотга даъватнинг оқибати шуки у Азҳарни силкитиб дин устида маҳкам қотиб туришдан жилдирди!! Натижада Азҳарчилардан кўпини динсизларга яқинлаштирди, динсизларни эса динга бирқадам ҳам яқинлаштирмади. У ўзининг устози Жамолуддин Афғоний воситасида массонликни Азҳарга олиб кирди, Қосим Аминни ҳам Мисрда аёлларнинг очиқсочиқюришини тарғиб қилишга рағбатлантирди». (Муҳаммад Аммора тўплаган Муҳаммад Абдуҳнинг тўлиқ ишлари 1/133134).
Ҳодисалар ривожланиб, Ғарб сақофатини улоқтириб ташлаган Умматда ўзгаришлар юз бериши билан ислоҳотчилик йўли Ғарб таянадиган стратегия бўлиб қолди. Ислоҳот йўли динни ўзгартириш ва уни дин номи билан йўқ қилиш мақсадини кўзлайди. Ғарб Умматни ҳақиқий Ислом намунаси билан уйғонишидан чалғитиш учун шу стратегияга таянмоқда. Ҳақиқий Ислом намунаси Умматнинг барча Юртлари бирлашишини, бу Юртларда шариатни ҳакам қилишни, босиб олинган мусулмонлар юртларини бир ожиз тўда орқали эмас, Уммат ёрдамида озод қилишни, бойликларни Уммат ўртасида тор ватанчилик ва маҳаллийчилик тақсимотлари бўйича эмас, балки муфассал шаръийҳукмлар тақозоси бўйича тақсимлашни фарз қилиб юклайди.
Араб юртларидаги мусулмон халқлар қўзғолонлари борасида кўзга ташланаётган нарса Афғоний ва Абдуҳнинг бошқарув ҳақидаги манҳажини «ўрта мўътадил ислом» деган ном билан якунига етказишга бутун эътибор қаратилган қизғин уринишлардир. Мақсад Ислом асосида тубдан ҳақиқий ўзгариш жараёни юз беришига йўлқўймасликдир. У ўзидан кўзланган мақсадларни бажариб бўлган ва воз кечиш вақти келган мустабид илмоний режимларни сохта капиталистча «ислом» тўни кийдирилганларига алмаштиришга бўлган уринишдир. У тутуриқсиз назарияларга ва бемани хулосаларга қурилган сохта «ислом». Ана шунда Уммат Ғарб манфаатларини амалга ошириш учун унинг нуфуз ва меъёрларига бўйсунган ҳолда, унинг йўналишларига боғланган ҳолда унинг ҳукмронлиги остида қолаверади.
Юртларимиздаги Ғарб тамонидан қўллабқувватланаётган нуфузли доиралар Уммат Ислом бошқарувига интилаётганини тушуниб қолди. Шунинг учун бу доиралар «ўрта фуқаролик демократик мўътадил ислом» манҳажи соҳибларини таниқли кишиларга айлантириш орқали Умматни бу йўналишидан буриб юборишга ҳаракат қилмоқда. Бу манҳаж соҳиблари эса битта Уммат ўртасида мустамлакачи пайдо қилган бўлинишни янада чуқурлаштирадиган фуқаролик ва миллий давлатчаларни қуришга ва шариатни ҳаётдан четлатишга асос соладиган демократияга қаттиқ интилишмоқда. Уммат ўзининг ҳозирги режимлари ва давлатлари воқеси билан режалаштирилган шундай томонга йўналтириляптики агар Уммат миллий давлатчалар ҳолидақолаверадиган бўлса Ғарб ҳукмронлигидан қутилишни истаса ҳам қутилолмайдиган бўлади. Ғарбча демократик йўл бу Уммат устига юкланган рамка бўлиб қолаверар экан Уммат ўз Исломидан етим ва бегона бўлиб қолаверади. Анави манҳаж соҳиблари бундан ғофил ёки ўзларини ғофилликка солишяпти.
Шунинг учун бу ҳоким режимлардан халос бўлиш ва уларнинг ўрнига шариат биланҳукм юритадиган ва Умматни бирлаштирадиган Халифалик давлати низомини тиклаш вожиб бўлиб қолди. Акс ҳолда Ғарб Уммат иқтисодига, хавфсизлигига вақуролланишига яна ўз ҳукмини ўтказаверади, инсон ҳуқуқи, озчилик миллатларҳуқуқи, тоифалар ҳуқуқи деган баҳоналар билан Уммат ишларига аралашишдан тўхтамайди, миллий демократик фуқаролик режимлари устида турганлар эса халқаро низомга қўшилганлари ва бу низомга тобе ташкилотларга аъзо бўлганлари сабабли бу аралашувга эътироз билдиролмайди. Улар бу халқаро ташкилотларнинг йирик давлатларга ва Ғарб ҳазоратига бўйсунишни мажбурий қилиб қўядиган ҳужжатлари ва низомларини тан олганлари сабабли Ғарбнинг аралашувига эътироз билдиролмайдиган бўлишади.
Ўзларидан Ғарб рози эканлигига хурсанд бўлаётган кимсалар, ҳокимият тепасига Ислом ҳукмлари, қонунлари ва дастури эмас, балки Ислом номигина келишиниқабул қилаётган бу кимсалар ўз динлари борасида Роббиларидан тақво қилишлари, Умматларидан қўрқишлари лозим. Бу кимсалар душманлари ўзларидан рози бўлиши учун дин учтида савдолашмоқдалар. Ҳолбуки бу душман уларнинг халифалигини йўққилиб юртларини парчалаб ташлади, устиларига ўрнатиб қўйган ёвуз тоғутлар қўли билан уларга узоқ ўнлаб йиллар давомида хору зорлик заҳарини ичирди, ҳозир эса бу душман динимиз, Умматимиз ва юртларимизга қарши ўзи қилган шунча фитналар ва жиноятлардан кейин ўзини тинчлигимиз, эркинлигимиз ва келажагимиз ҳақидақайғураётгандек қилиб кўрсатяпти. Биз ана шу кимсаларга Аллоҳ Таолонинг ушбуқавлини эслатамиз:
«Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ—Қуръонга мойил бўлиш (вақти) келмадими? (Шунингдек улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)? Улардан(яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!» [Ҳадид 16]
Буларнинг барчаси сабабли биз мусулмонлар олдида бирбирларини сўзда ҳам, амалда ҳам Аллоҳ арқонини маҳкам тутишга чақиришдан бошқа йўл йўқ деб биламиз. Аллоҳ Таоло Умматга чизгилари аниқтиниқ йўлни чизиб берди, Халифаликни тиклашни фарзлар тожи қилиб қўйди, уни бирламчи вазифаларнинг муқаддамига қўйди. Мусулмонларнинг Юртлари Халифалик соясида бирлашиши, унда Аллоҳ шариати татбиқ этилиши ва мусулмонлар инсон ишлаб чиққан тубанқонунлар ва четдан олиб келинган бегона низомларга мувофиқ эмас, балки Исломнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий низомларига мувофиқ яшашлари учун Халифаликни фарзлар тожи ва бирламчи вазифаларнинг муқаддами қилиб қўйди. Шунинг учун Ғарбга кўмаклашаётган, унга хушомад қилиб унинг розилигига эришишга шошилаётган бирбирларини миллий демократик фуқаролик давлатиниқуришга чақираётган ана шу исломчилар бу шубҳали чақириқлардан тийилишлари лозим. Зеро бундай чақириқлар ҳақиқатда Аллоҳ ва Росулига қилинган хиёнатҳисобланади. Улар ўзларига Аллоҳ Таолонинг мана бу қавли мос келиб қолишидан жуда эҳтиёт бўлишсин:
«Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳмусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шармандақиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надоматқилувчиларга айланиб қолсалар
[Моида 52]
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми