| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›АҚШ президентининг Жанубий Кореяда хитойлик ҳамкасби билан ўтказган учрашуви натижалари

АҚШ президентининг Жанубий Кореяда хитойлик ҳамкасби билан ўтказган учрашуви натижалари

By htadmin
20.11.2025
804
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

АҚШ президентининг Жанубий Кореяда хитойлик ҳамкасби билан ўтказган учрашуви натижалари

Устоз Асъад Мансур

2025 йил 30 октябр куни Жанубий Кореяда, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) форумининг 32-саммити доирасида АҚШ президенти Трамп ва Хитой раҳбари Си ўртасида 100 дақиқа давом этган музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар расмий баёнотларида маълум қилинган масалалар юзасидан келишувларга эришдилар.

Трамп мазкур учрашувни «ажойиб» дея баҳолаб, қуйидагиларни таъкидлади: «Дарҳақиқат, биз қатор масалалар юзасидан келишувга эришдик ва айни дамда янада кўпроқ масалаларда келишамиз… Ишончим комилки, биз узоқ муддат давомида ўзаро ажойиб муносабатларга эга бўламиз…». Учрашувдан сўнг, ўз самолёти бортида Трамп журналистларга қуйидагиларни маълум қилди: «Америка томонидан Хитойга нисбатан жорий этилган божхона тарифлари 57 фоиздан 47 фоизгача пасайтирилади. Нодир металлар билан боғлиқ барча масалалар тўлиқ ҳал этилди. Мазкур йўналишдаги келишув, кейинчалик узайтириш шарти билан, бир йил муддатга амал қилади… Хитой томони Америка энергетика маҳсулотларини харид қилишни бошлашга розилик билдирди… Шунингдек, Хитой раҳбари Америкадан соя, оқ жўхори ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишни қайта тиклашга рухсат берди… Бундан ташқари, Хитой Аляска штатидан йирик ҳажмда нефть ва газ харид қилиши мумкин… Трамп, келаси йилнинг апрел ойида Хитойга сафар қилишини, шунингдек, Хитой раҳбари Сининг кейинроқ Америкага жавоб ташрифини амалга оширишини маълум қилди…».

Си ўз навбатида қуйидагиларни таъкидлади: «Хитойнинг тараққиёти Трампнинг «Американи яна буюк қилиш» борасидаги қарашлари билан ҳамоҳангдир… Мен Хитой ва Америка ўзаро шерик ва дўст бўлиши лозимлигини доимо очиқ баён этганман, зеро дунё айнан шунга эҳтиёж сезмоқда». Шунингдек, у америкалик ҳамкасбини «икки давлат ўртасидаги алоқа каналларини очиқ ҳолда сақлашга» чақирди. У Трампга: «Мен бугун Хитой ва Америка ўртасидаги муносабатлар учун мустаҳкам пойдевор яратиш йўлида сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрман», деди.

Ушбу баёнотлардан яққол кўринадики, томонлар ўзлари эълон қилган масалалар юзасидан ўзаро англашувга эришганлар. Мазкур масалалар, моҳиятан, иқтисодий характерга эгадир. Гарчи бу келишувлар Америка учун иқтисодий жиҳатдан муҳим саналса-да, лекин Американинг Хитойни ўзи томон оғдириш ва уни Россиядан узоқлаштиришга қаратилган уринишларида, қолаверса, Вашингтон рўёбга чиқаришга интилаётган «жиловлаш» сиёсатида муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, мазкур англашувлар айни шу мақсад йўлида Хитойга ташланган «хўраклар» деб баҳоланади.

Трамп, гўёки Хитой билан ўртада ҳеч қандай ихтилоф қолмаган ва барча масалаларда тўлиқ келишувга эришилгандек таассурот қолдиришга уринди. Мазкур ёндашув, унинг ўз шахсий қудратини намойиш этиш ҳамда «Американи яна буюк қилиш» мақсади йўлида тезкор ғалаба ва муваффақиятларга эришаётганини кўрсатишга қаратилган ўзига хос сиёсий услубининг ажралмас қисмидир.

Зеро, шундай муҳим сиёсий масалалар мавжудки, учрашув давомида уларга тўхталиб ўтилгани билдирилмади. Хусусан, Россия-Хитой муносабатлари, Украинадаги уруш, Тайван масаласи, қуролланиш пойгаси, ядровий ракета дастурларини ривожлантириш ҳамда илғор технологиялар ва сунъий интеллект мавзулари шулар жумласидандир. Табиийки, бу каби масалалар нафақат 100 дақиқада, балки 100 кунда ҳам ўз ечимини топадиган ишлар эмас.

Америка Россия ва Хитойнинг стратегик қуролларини, хусусан, гипертовушли ядровий ракеталарини ривожлантиришни чеклаш мақсадида, улар билан уч томонлама келишув имзолашни истайди. Бироқ, у ҳозирга қадар бу мақсадга эриша олгани йўқ. Шу боис, Вашингтон худди Украина масаласида Россияга «хўраклар» тақдим этаётгани сингари, келишувга эришиш илинжида Хитойга ҳам айни шундай «хўраклар»ни тақдим этишга уринмоқда.

Америка Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларга путур етказиш ҳамда Хитойни ўз томонига оғдиришга уринаётган бир паллада, Пекиннинг Америка манфаатлари йўлида Россия билан ўрнатилган мустаҳкам алоқалардан воз кечиш нияти кузатилмаяпти. Зеро, Хитой шуни теран англайдики, истиқболда Америка билан яккама-якка қолган тақдирда, Вашингтон муқаррар равишда хиёнатга қўл уради ва шундан сўнг унга нисбатан кўплаб соҳаларда босим ўтказишни бошлайди. Шу боис, Россия билан муносабатлар Хитой қўлидаги Американинг босим ва таҳдидларига қарши тура оладиган қудратли қурол ва муҳим «козир» карта вазифасини ўтайди ҳамда Американи Хитой истаган масалаларда ён беришга мажбур қилади.

Хитой Украина можаросида Американинг Россияга қарши позициясини қўллаб-қувватлашни истамайди. Чунки унинг ҳам шунга ўхшаш муаммоси, яъни Тайванни ўз таркибига қўшиб олиш масаласи турибди. Америка эса, бунинг рўёбга чиқишига йўл қўймаслик мақсадида, вазиятни қасддан мураккаблаштиришга ҳаракат қилмоқда. Ваҳоланки, Хитой 1979 йилдан буён Тайваннинг Хитой таркибига киритилишини назарда тутувчи «Ягона Хитой» сиёсатига амал қилиб келмоқда.

Хитой стратегик қуролларни, хусусан, ядровий ракеталарни ривожлантириш масаласида ён беришни асло истамайди. Зеро, айнан ушбу омил унинг Америкага нисбатан позициясини мустаҳкамлайди. Агар мазкур омил мавжуд бўлмаганда эди, Американинг унинг устидан ҳукмронлик ўрнатиши, ҳатто ички ҳудудларигача суқилиб кириб, давлат яхлитлигига зарба бериши ва парчалаб ташлаши енгиллашган бўлур эди. Шундай экан, ўз позициясида тўлиқ мустақилликни ҳамда ўз вужуди ва бирлигини сақлаб қолишни истаган ҳар қандай давлат, душманни даҳшатга солувчи (тийиб турувчи) қуролларга эга бўлмоғи шарт.

Мазкур иқтисодий келишувлар кафолатланмаган бўлиб, Американинг яқин истиқболда улардан воз кечиши ҳеч гап эмас. Зеро, бу – унинг асл табиати ва ўзгармас одатидир. Америка бирор соҳада келишувга эришилганини эълон қилади, бироқ кўп ўтмай ундан юз ўгиради ёки уни бузади. Агар имзоланган битим эндиликда унинг манфаатларига хизмат қилмаётганини ёхуд суверенитетига дахл қилаётганини сезса, аҳдни бузиш ва келишувдан чиқишни ўзи учун мутлақо оқлайди. Чунки, унинг сиёсатининг ўзаги – фақат ва фақат ўз манфаатлари ҳамда суверенитетидир. Шу сабабли, у ўз нуфузини дунёнинг барча минтақаларига ёйишга ва бошқа давлатларнинг – хоҳ дўст, хоҳ душман бўлсин – нуфузига путур етказишга интилмоқда.

Шу боис, Американинг бошқа давлатларни Хитойга қарши гижгижлаётганига, унга қарши иттифоқлар тузишга интилаётганига ҳамда унинг чегаралари яқинида ўз ҳарбий базаларини мустаҳкамлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. АҚШ президенти Трампнинг 2025 йил 28 октябр куни – Си билан бўлажак саммит арафасида – Япония қирғоқларидаги «Жорж Вашингтон» авиаташувчи кемасидан туриб, ҳарбий хизматчиларга қилган мурожаати буни яққол тасдиқлайди. У ғурур билан: «Бизнинг ихтиёримизда шундай қуроллар мавжудки, улар хусусида ҳеч ким заррача тасаввурга эга эмас. Мазкур қуроллар дунёдаги энг қудратлиси бўлиб, ҳатто бошқа ҳар қандай томон ихтиёридагилардан ҳам илғордир», дея таъкидлади. Шунингдек, Трамп кибр-ҳаво билан: «Агар дунёдаги ҳар қандай куч биздан ўзиб кетишга уринса, биз уни яксон қиламиз», дея очиқ таҳдид қилди. Шу тариқа, Трамп Хитой раҳбари билан учрашув олдидан расмий Пекинга ўзининг таҳдидли сигналларини йўллади.

Кимки ўз қуролларидан воз кечиб, душманининг ваъдаларига ишониб қолса, бу билан ўзини душманга топширган бўлади. Зеро, бунга тарих гувоҳ: Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, Қозоғистон – ўз ҳукмдорларининг мамлакат мудофааси ва ҳимояси масаласида Россияга бўлган ишончи туфайли – 1000 дона ядровий ракетадан воз кечди. Украина эса, ўз хавфсизлигини кафолатлаш борасида Америка ва Россиянинг ваъдаларига ишониб, 1200 та ядровий ракетасидан маҳрум бўлди. Пировардида, уларнинг ҳар иккиси бугунги кунда қандай аҳволга тушиб қолгани барчага кундек равшандир.

Шундан яққол аён бўлмоқдаки, Трампнинг Хитой билан ўзаро англашув йўлини танлагани ва бу борада муваффақиятга эришганини намойиш этиши – аслида унинг Россия билан келишувга эришиш йўлидаги уринишлари барбод бўлганидан сўнг рўй берди. Зеро, Трамп Россия президенти Путин билан 2025 йил 16 август куни Аляскада мавжуд муаммоларни, авваламбор, Украина урушини ҳал этиш мақсадида дастлабки музокараларни ўтказган эди. Шундан сўнг, у Хитой раҳбари билан Жанубий Кореядаги учрашувидан аввал – ўтган ой Венгрияда Путин билан қайта учрашишни режалаштирган эди. Бироқ, мазкур учрашувни бекор қилди. Негаки, саммитга тайёргарлик кўраётган дипломатлари – хусусан, россиялик ҳамкасби билан ўта кескин телефон мулоқотини ўтказган ташқи ишлар вазири – орқали ўз талабларига эриша олмаслигини англаб етган эди.

Трамп ушбу хатти-ҳаракати орқали, гўё Россияга қуйидаги мазмунда сигнал йўллаётгандек: «Мана, биз Хитой билан ўзаро келишувга эришдик. Ишончимиз комилки, биз уни ўз томонимизга оғдиришга ва сизлардан узоқлаштиришга муваффақ бўламиз. Эндиликда сизларнинг биз билан ўзаро англашувга эришишдан ўзга чорангиз қолмади; акс ҳолда, муқаррар мағлубиятга юз тутасиз!».

Бироқ, Америка ва Хитой ўртасидаги асосий низоли масалалар ҳанузгача ўз ечимини топгани йўқ. Шу боис, Россия билан муносабатларда ечим уфқлари ёпилиб қолган айни вазиятда, Трамп мазкур масалалар юзасидан келишувга эришиш мақсадида, келаси йилнинг апрел ойида Хитойга сафар қилишни режалаштирмоқда. Россия эса, ўз навбатида, Трампнинг бу сиёсий ўйинлари моҳиятини англаб етган бўлиши керак. Агарда у Хитой томонидан ўзидан узоқлашишга қаратилган аниқ хатти-ҳаракатларни сезган тақдирдагина, вазият ўзгача тус олиши мумкин. Ваҳоланки, бундай ҳолат ҳозирга қадар кузатилгани йўқ.

Шу тариқа, мазкур ёвуз кучлар нафақат ўзаро, балки ўзгаларга, хусусан, Ислом Умматига қарши тил бириктирмоқдалар. Бу эса, Умматдан – уларга муносиб қарши туриш ҳамда бутун оламни уларнинг ёвузликларидан халос этиш мақсадида – эзгулик ва адолат қўрғони бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этишни тақозо қилади.

Роя газетасининг 2025 йил 12 ноябр, чоршанба кунги 573-сонидан

 

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsЖанубий КореяОсиё-Тинч океани
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Идлиб вилоятида «конституциямиз Қуръондир» номли халқ намойишлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Скандинавия: Муборак Ақсо масжиди учун намойиш

  • МАҚОЛАЛАР

    Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/