| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Янги ўқув йили – яна рўмол муаммосими?

Янги ўқув йили – яна рўмол муаммосими?

By htadmin
21.08.2024
598
0
Share:

Янги ўқув йили – яна рўмол муаммосими?

بسم الله الرحمن الرحيم

Бу йилги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Олий ва ўрта таълим масканларида таҳсил оладиган талаба ва ўқувчиларнинг тайёргарлиги айни қизғин паллага чиққан пайт. Бу ҳолатни бошидан ўтказмаган инсон бўлмаса керак. Бироқ яқинлашиб келаётган ўқув йилини қалбларида маҳзунлик билан кутаётган ота-оналар ва ўқувчи қизлар ҳам бор. Ушбу ёқимсиз ҳис ва ҳадик муслима ўқувчи қизларнинг шаръий либосига қарши ўзбек ҳукуматида томир отган тоқатсизликка боғлиқдир. Ўзбекистонда деярли ҳар бир ўқув йили шаръий ўранган ўқувчи ва талаба қизларга нисбатан тазйиқларсиз ўтмаяпти. Шаръий деяётганимизнинг боиси, ҳукумат умумий маънода рўмолга қарши эмас, фақат рўмол бошнинг орқа томонидан ўралиши керак, деган нарса катта норозиликларга сабаб бўлмоқда. Бахтиёр Саидовга (Халқ таълими вазири бўлиб турган даври) кўра, миллий қадриятлардан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келиши ман этилмайди (kun.uz 27.07.2022й). Ўзбек ҳукуматининг мана шундай ёндашуви сабабли, ўранган талаба-ўқувчи қизларга нисбатан тазйиқлар ошкора ва бемалол давом этиб келмоқда. Ўтиб кетган 2022-2023 ўқув йиллари ҳам бундай тазйиқларга бой бўлди. Рўмол сабаб дарсга киритмаслик ҳолатларидан ташқари, бу йил ҳатто рўмол учун калтакланганлик ҳолатлари ҳам учради. Шунинг учун – юқорида айтганимиздек – бу йилги ўқув йилини хавотир билан қарши олаётганлар ҳам йўқ эмас. Бундан ташқари, ҳозирги ўзбек ҳукумати олдинги золим Каримов даври “ахлат тузум”ида ҳам кузатилмаган жирканч ҳийлага қўл урди. Эркакларга аёллар ҳижобини кийғазиб, жамоатчиликда шаръий либосга, яъни ҳижобга нисбатан салбий фикрни пайдо қилишга уриниш бўлди. Бироқ Аллоҳга шукрлар бўлсинки, диёримиз мусулмонлари бу ишнинг ортида ҳукуматнинг ўзи турганлигини билишди ва ҳийладан кўзланган мақсад рўёбга чиқмади…

Албатта, имом Бухорий, имом Термизийдек етук муҳаддис олимлар етишиб чиққан юртда ҳижоб – авратни ёпиш каби Аллоҳнинг ҳукмини бажараман, деган ёш муслималарнинг рўмолига осилиб, оёқости қилиниши ўта ачинарли ҳолат. Бўлиб ҳам Аллоҳнинг буйруғини бундай назарписанд қилмаслик айнан ўзларини мусулмон ҳисоблаган ўзбек ҳукумати томонидан амалга оширилаётгани янада аянчлидир. Энди ҳукуматнинг бундай разил ишларига нафақат кўз юмаётган, балки уни хаспўшлаётган шаръий илмлардан хабари бор муфтий ва имомлар ёки диний блогерлар ҳақида нима ҳам дейишимиз мумкин?! Диққат билан кузатаётган ҳар қандай холис одам, улар айниқса сиёсий Исломга қарши кураш борасида ҳукуматнинг қарорларини ҳимоя қилишда жуда ҳам фаол бўлаётганларини пайқаши қийин эмас. Ҳолбуки, булар рўмол Аллоҳнинг қатъий ҳукми эканлигини, унга қарши чиқиш, тўсқинлик қилиш оғир гуноҳлигини жуда яхши билишади. Наҳотки, улар Пайғамбаримиз ﷺнинг:

«مَنْ كَتَمَ عِلْماً أَلْجَمَهُ اللهُ بِلِجِامٍ مِنْ نَارٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

“Ким бир илмни яширса (ҳақни бекитса) Аллоҳ қиёмат куни уни дўзах олови билан юганлайди”, – деган ҳадисларини ўйлаб кўрмасалар?!

Бу имомларга бирдан-бир насиҳатимиз Ислом тарихида ҳокимларга ҳақиқатни қўрқмай айтувчи илм эгаларидан бўлишсин. Мана шунда улар Расулуллоҳ ﷺга ҳақиқий меросхўр бўладилар. Шу ўринда Ислом уламоларидан бири Изз ибн Абдуссалом ад-Димашқий ҳаётидан бир лавҳани ибрат сифатида келтириб ўтамиз. У киши ўша вақтда Уммавийлар Жоме масжиди хатиби эдилар. Ўша даврда шаҳар ҳокими Солиҳ Исмоил Нажмиддин Айюбийга қарши салибчилар билан сулҳ тузади ва уларга Дамашқ бозорларига кириб, бемалол савдо-сотиқ қилишларига рухсат беради. Албатта, бунинг учун катта уламоларнинг фатвосини ҳам олиши керак эди. Шунда Изз ибн Абдуссалом жума куни масжид минбарига чиқади ва босқинчи салибчиларнинг Дамашққа кириб юришлари ҳам, мусулмонлар улар билан савдо-сотиқ қилишлари ҳам мутлақо жоиз эмаслигига, яъни ҳаромлигига фатво беради. Хутба охирида эса Солиҳ Исмоил ҳаққига дуо ҳам қилмайди (ўша вақт одати бўйича хутба охирида ҳокимлар ҳаққига алоҳида дуо қилиш бор эди). Ва аксинча, хутба сўнггида ўзининг то Қиёматгача барча озод хатиблар учун ҳақ шиори ўлароқ янграб келадиган ушбу машҳур дуосини қиладилар: “Аллоҳим, бу умматни Ўзинг рушд-ҳидоят йўлига бошла, токи унда ҳамиша тоатинг аҳллари азиз, маъсиятинг эгалари хор бўлсин, маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш устувор бўлсин…” Бу дуо Солиҳ Исмоилга гўё заҳарли ўқдек тегиб кетади ва вазирига нима қилиш кераклиги борасида маслаҳат солади. Вазир унчалик яхши инсон бўлмагани сабабли Хатиб ад-Димашқийни хатиблик, муфтийликдан олиб, зиндонбанд қилишга маслаҳат беради ва шундай ҳам қилинади. Солиҳ Исмоил турли йўллар билан Хатиб ад-Димашқийни ўзига оғдирмоқчи бўлади ва бу уринишларнинг бирортаси фойда бермайди. Шунда у ахийри “халойиқ олдида бир бора қўлимни ўпсангиз бўлди, сизни озод қиламан, хатибликка, мансабингизга қайта тиклайман” деб зиндонга одам жўнатади. Ҳалиги юборилган одамга Изз ибн Абдуссалом: “Эй мискин, унинг қўлини ўпиш у ёқда турсин, ҳатто у менинг қўлимни ўпишига ҳам рози эмасман. Сенларни гирифтор қилган балодан мени омонда, офиятда сақлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, сенлар водийнинг бир томонида, мен эса мутлақо бошқа томонида эканимни агар билганларингда эди…”, – дейдилар ҳамда токи Мисрга чиқариб юборилмагунларича зиндонда қолиб кетадилар (Сияру аъламиннубала китобидан). Мана, аввалги имом-хатиблар ўз иймони, обрўси ва Аллоҳнинг динини қандай ҳимоя қилганлар ҳамда ҳар қандай маломатчи ёки золимнинг қаршилигига эътибор ҳам қилмаганлар. Албатта, бунда ақл ва иймон эгалари учун жуда гўзал ибрат-намуна бордир.

Энди мавзуимизнинг асосий мазмуни рўмол масаласига келсак, шариатимизда балоғатга етган ҳар бир қиз бола ва аёл киши авратини, яъни икки кафти, қадами ва юзидан бошқа баданининг барча аъзоларини ёпиб юриши фарз қилинган. Агар кимда-ким ушбу фарзни инкор қилмаган ҳолида бажармай юрса, фарзни тарк қилган бўлиб, гуноҳкор саналади ва жазосини олади. Мабодо фарзлигини инкор қилса, Аллоҳ асрасин, диндан чиқиб қолиши хавфи бор. Аллоҳ таоло айтади:

 وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَلْيَضْرِبْنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَى جُيُوبِهِنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوْ آبَائِهِنَّ أَوْ آبَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ أَبْنَائِهِنَّ أَوْ أَبْنَاء بُعُولَتِهِنَّ أَوْ إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي إِخْوَانِهِنَّ أَوْ بَنِي أَخَوَاتِهِنَّ أَوْ نِسَائِهِنَّ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُنَّ أَوِ التَّابِعِينَ غَيْرِ أُوْلِي الْإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ أَوِ الطِّفْلِ الَّذِينَ لَمْ يَظْهَرُوا عَلَى عَوْرَاتِ النِّسَاء وَلَا يَضْرِبْنَ بِأَرْجُلِهِنَّ لِيُعْلَمَ مَا يُخْفِينَ مِن زِينَتِهِنَّ وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝

– “Мўминаларга айт: “Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Эрларидан, ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сингилларининг ўғилларидан, ё аёлларидан, ё ўз қўлларида мулк бўлганлардан, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан, ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар. Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Барчангиз Аллоҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангизлар”.                                                                      (Нур:31)

Ушбу оятдаги “…Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар” деганда бошларига ўраган рўмоллари фақат сочларини эмас, балки томоқлари, кўксилари ва кўкракларини ҳам тўсиб турсин. Токи, уларнинг жамоли бегона кўзларга мўлжал бўлмасин, турли фитналар келтириб чиқармасин, деган буйруқ бор. Аллоҳ таолонинг ушбу ояти рўмол ўрашнинг фарзлигига очиқ далилдир. Бизнинг опа-сингилларимиз ҳам ушбу оятга мувофиқ рўмолларини ўрамоқдалар. Демократиядаги шахсий эркинлигининг бунга ҳеч қандай даҳли йўқ. Ҳар қандай ҳақоратларга қарамай, эътиқодларида маҳкам турган опа-сингилларимиз ҳақида Оиша онамизнинг биринчи муҳожир аёлларга айтган сўзларини айтамиз. Яъни Имом Бухорий қилган ривоятда Оиша онамиз қуйидагиларни айтадилар: “Биринчи муҳожир аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳ “Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар” оятини нозил қилиши билан, дарҳол жилбоб – тўнларини йиртиб, рўмол қилиб ўрадилар”.

Мусулмонларнинг ўз динларига бемалол амал қилолмай ҳаёт кечиришлари бугун пайдо бўлиб қолган муаммо эмас. Бу муаммо Ислом давлати қулатилган вақтдан бошлаб пайдо бўлган, десак тўғри бўлади. Чунки ушбу давлатнинг қулатилиши оқибатида Исломни мабда сифатида татбиқ қилиш ҳам тўхтатилди. Мусулмонларга демократик куфр тузумлари татбиқ қилина бошлади ва ҳозиргача татбиқ қилиб келинмоқда. Мусулмонларнинг бошига ёғилаётган бугунги зулмларнинг асл илдизи ҳам ана шу илмоний дунёвийлик тузумидир. Бу тузумга кўра, аёлларга роҳат берувчи, ҳузур баҳш этувчи бир мато сифатида қаралади. Бундай бузуқ тушунча ва қарашларга ботган жамиятларда аёлларнинг ўз авратларини ёпиб юришлари кўп ҳам хуш кўрилмайди. Шунинг учун ҳам ўранган аёлларга салбий кўз қараш билан ёндашадилар, очиқ-сочиқ юрганларини эса олқишлайдилар. Бу бузуқ кўз қарашни йўқотишнинг бирдан-бир йўли – жирканч демократик тузумни инсонлар ҳаётидан улоқтириб ташлаб, ўрнига Исломни мабда сифатида қайтаришдир. Мана шундагина жамиятимизда аёллар аввало она ва авайлаб асралиши лозим бўлган ор-номус сифатида – худди яқин тарихимиздагидек – эъзоз топадилар, ҳақиқий бахтни туядилар, иншаАллоҳ.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

21.08.2024й

Tagsрўмол муаммосиянги ўқув йили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Женевадаги Сурия музокаралари жараёни истиқболлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ким юксакликка эришса, олий мақсадларга интилади; ким табиатан паст бўлса, паст нарса билан қаноат қилади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саудия Арабистони исломий маърифат дастурини бекор қилди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/