| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

  • “Куала-Лумпур бош мавсуми 2026” Малайзия ҳукумати Аллоҳнинг ғазабига парво ҳам қилмай қўйди!

  • Улар макр қилурлар, Аллоҳ ҳам «макр» қилур. Аллоҳ «маккор»роқдир

  • Вашингтон октагонида кўринган тарихий ҳақиқат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

By htadmin
16.04.2026
0
Share:

Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида Ер юзидаги барча инқирозларнинг асл сабабини шундай баён қилади:

ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ

– “Одамларнинг ўз қўллари қилган амаллари сабабли қуруқликда ва денгизда бузуқлик (фасод) зоҳир бўлди. Бу уларнинг қилган амалларининг баъзисини тоттириш учундир. Шояд қайтсалар”. (Рум:41)

Ушбу оят бутун инсоният учун илоҳий огоҳлантириш ва ибратдир. Оятдаги “инсон қўллари билан қилинган амаллар” жумласи инсон ўз ақли ва нафсига таяниб ўйлаб топган капитализм, социализм ва ундан бошқа низомларни англатади.

Бу оятнинг мазмун-моҳиятини англашда буюк муфассир олимларнинг тафсирлари бизга фикрий тиниқлик беради. Жумладан, Имом Ибн Касир ушбу оят тафсирига тўхталар экан, Ер юзидаги бараканинг кетиши ва турли офатларнинг ёғилиши бевосита инсонларнинг гуноҳлари ва илоҳий низомдан чекинишлари натижаси эканини таъкидлайди. Унинг фикрича, ким Аллоҳга осий бўлса ва Унинг шариатидан ташқарида ҳукм юритса, у Ер юзида бузғунчилик қилибди, чунки ер ва осмоннинг ислоҳи фақат Аллоҳга тоат қилиш билан барқарор бўлади. Имом ат-Табарий эса “қуруқлик ва денгиздаги фасод” деганда зулм, адолатсизлик, қаҳатчилик ва инсонлар ўртасидаги қон тўкилишларни назарда тутиб, буларнинг барчаси инсонлар Аллоҳнинг қайтариқларини тарк этиб, ўз ҳавои-нафсларига эргашганлари сабабли юзага келишини айтади. Имом Қуртубий ушбу фасодни сиёсий ва ижтимоий бузилишлар билан боғлайди. Унинг тафсирида келтирилишича, Ер юзидаги энг катта фасод – бу ҳокимлар ва раҳбарларнинг зулми бўлиб, улар адолатдан қайтганларида инсоният тинчлик ва омонликни йўқотади. Шайх Абдураҳмон ас-Саъдий эса, ушбу оятни илоҳий мувозанатнинг бузилиши деб баҳолайди. Унинг фикрича, Аллоҳ таоло борлиқни инсон учун фойдали ва тартибли қилиб яратган, бироқ инсон ўз ақли билан ўйлаб топган бузуқ низомлари (ширк, зулм ва фисқ) билан мана шу тартибни вайрон қилади.

Инсоният қачонки Яратганнинг мукаммал низомидан воз кечиб, ўз “ижоди” бўлган сунъий қонунларни ҳаётга татбиқ қилса, Ер юзида мувозанат бузилади ва бузуқлик ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади. Бу фасод бугун нафақат сиёсатда, балки иқтисод, ахлоқ, оила ва ҳатто табиатнинг ўзида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Инсон чиқарган низомлар манфаат ва нафс устига қурилгани боис, улар бутун инсониятни глобал ҳалокат ёқасига олиб келди.

Иқтисодий соҳада инсон чиқарган капиталистик тузум улкан бойликнинг атиги бир фоиз одамлар қўлида тўпланишига ва қолган миллиардлаб инсонларнинг қашшоқликда яшашига сабаб бўлди. Бунинг яққол исботи сифатида дунёдаги энг бой 8 кишининг бойлиги инсониятнинг ярми (3,5 миллиард киши) эгалик қиладиган маблағга тенг эканини келтириш мумкин. Рибо ва сунъий молиявий кўпиклар асосида қурилган бу тузум, худди 2008 йилдаги глобал инқироз каби, бутун дунё бўйлаб очлик ва иқтисодий қулдорликни келтириб чиқарди. Бу ерда гап фақат мусулмонлар ҳақида эмас, балки Африканинг бой ресурсларини арзонга талон-торож қилаётган халқаро корпорациялардан тортиб, Лотин Америкасидаги қарз ботқоғига ботган давлатларгача, Осиёдаги арзон ишчи кучи сифатида ишлатилаётган миллионлаб инсонлардан тортиб, Европанинг ўз ичидаги иқтисодий тенгсизликкача бўлган тизимли зулм ҳақида бормоқда. Ахлоқий соҳада эса “эркинлик” ниқоби остида инсоний қадриятларнинг емирилиши, оила институтининг йўқ қилиниши ва унинг табиатига зид бўлган ЛГБТ каби иллатларнинг қонунийлаштирилиши бутун инсоният келажагини хавф остига қўйди. Инсон чиқарган қонунлар ҳавои-нафсга хизмат қила бошлагани боис, Ғарб жамиятларида ўз жонига қасд қилиш, ёлғизлик ва руҳий инқирозлар рекорд даражага етди. Ҳатто экологик мувозанатнинг бузилиши, денгизларнинг пластик чиқиндилар билан тўлиши ва глобал исиш натижасидаги табиий офатлар ҳам инсоннинг чексиз очкўзлиги, яъни “ўз қўллари билан қилган амаллари” натижасидир.

Сиёсий майдонда инсон чиқарган низомлар мустамлакачилик ва доимий урушлар тизимини яратди. Бунга яққол мисол сифатида “демократия” ва “инсон ҳуқуқлари”ни олиб келиш ниқоби остида вайрон қилинган Ироқ, Афғонистон ва Ливияни келтириш мумкин. Бу юртларда тинчлик эмас, балки миллионлаб қочқинлар ва туганмас низолар пайдо бўлди. Халқаро майдондаги иккиюзламачилик шу даражага етдики, Украинадаги уруш учун санкциялар ёғдирган дунё, Ғазода яҳудий вужуди томонидан содир этилаётган мислсиз қирғинларга “ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи” деб кўз юммоқда. Мусулмон юртларидаги хоин раҳбарларнинг ўз халқини эзиб, золим мустамлакачилар билан тил бириктириши ҳам шу илоҳий мезондан ташқарига чиқишнинг оқибатидир. Бу раҳбарлар ва уларга диний тус берувчи сарой имомлари Аллоҳнинг адолатли ҳукмидан кўра, БМТнинг бузуқ резолюцияларини ёки хўжайинлари чиқарган сиёсий қоидаларни устун қўйиб, бутун умматни хорликка маҳкум қилдилар. Аммо Аллоҳ таоло бу аччиқ меваларни инсониятга тоттиришининг боиси уларни бутунлай йўқ қилиш эмас, балки “шояд қайтсалар” деган огоҳлантиришдир. Инсоният ўз ақли билан қурган бу демократик ва капиталистик “картон уйлар”нинг нақадар заиф эканини англаб, ягона нажот йўли бўлган Илоҳий низомга қайтиши лозим. Албатта, буни фақат ана шу Илоҳий низом эгаси – Ислом Уммати амалга ошира олади, балки бу унинг бўйнидаги вожиб ишдир!

Мусулмон уммати ва бутун инсоният учун ягона чиқиш йўли – инсон томонидан ўйлаб топилган барча ботил тузумларни инкор қилиб, Пайғамбарлик минҳожидаги Халифаликни қайта тиклашдир. Халифалик шунчаки мусулмонларнинг бошқарув шакли эмас, балки бутун инсониятни зулмдан қутқарадиган, адолатни қарор топтирадиган ва Ер юзидаги илоҳий мувозанатни қайта тиклайдиган ягона нажотдир! Бу эса, Ислом Уммати айни вазифани ўз зиммасига олишини, жавобгарликни ҳис этган ҳолда, Росулуллоҳ ﷺнинг омонатларини Аллоҳ севиб рози бўладиган ҳаққи билан адо этишини тақозо этмоқда:

﴿وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِّلْعَالَمِينَ﴾

– “(Эй Муҳаммад), дарҳақиқат Биз сизни барча оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик”.  (Анбиё:107)

Биз мусулмонлар бугунги ҳаётий воқелигимизни Қуръон оятлари мезони билан ўлчаб, инсоний низомларнинг ҳалокатли эканини англашимиз ва илоҳий бошқарувга қайтиш учун ҳаракат қилишимиз фарздир!

 

Салоҳиддин

16.04.2026й

TagsИнсоний низомларинсониятнинг умумий фожиаси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Иордания режимининг Фаластин масаласига қилаётган хиёнати бобосидан олган меросидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Араб давлатлари Лигаси Фаластин масаласини йўқ қилиш уясидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган: Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо давлатлар орасида мусулмон давлатининг йўқлиги адолатдан эмас

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 22.06.2026

    ЖАНУБИЙ ЯМАННИ ФИҒОНИ ФАЛАК

  • 22.06.2026

    ТАЙВАН ИНҚИРОЗИ: ПЕКИН ВА ВАШИНГТОН ГЕОСТРАТЕГИЯСИ

  • 22.06.2026

    ВАШИНГТОННИ ТЕҲРОН ҚАРШИСИДАГИ ЙЎҚОТИШЛАРИ

  • 22.06.2026

    ИРОҚ МУСИБАТЛАРИНИНГ ЕЧИМИ БОТИЛ СОЯСИДАН ИЗЛАНМАС

  • 22.06.2026

    Сеулдаги саммит: Жанубий Кореянинг геосиёсий амбициялари ва Африка омили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/