| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

By htadmin
16.04.2026
0
Share:

Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда кўплаб мусулмонлар Исломни фақат шахсий ибодатлар мажмуаси деб тушуниб, унинг сиёсий ва иқтисодий жиҳатларини унутиб қўймоқдалар. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺнинг ҳаётлари нафақат мафкуравий етакчиликнинг, балки давлат бошқаруви ва халқаро сиёсатнинг энг олий намунасидир. У зот ﷺ Мадинада кичик бир жамиятдан қисқа вақт ичида дунёнинг икки буюк империяси – Рум ва Форсга ҳайбат солувчи қудратли давлат барпо этдилар. Бу муваффақият замирида Аллоҳнинг ваҳийси билан бирга, Росулуллоҳ ﷺнинг ҳайратланарли даражадаги сиёсий зийракликлари ва халқаро вазиятни теран англашлари ётар эди. У зот ﷺ сиёсатни ҳокимият талашиш деб эмас, балки Аллоҳнинг омонати ва Уммат ишларини Ислом асосида бошқариш деб билдилар ҳамда бу йўлда дунёдаги мавжуд кучлар нисбатини доимо ҳисобга олдилар.

Мусулмонлар ҳали Маккада, заиф ва мазлум бўлган кезларидаёқ Росулуллоҳ ﷺ халқаро сиёсий харитани диққат билан кузатар эдилар. Макка мушрикларининг тазйиқи чидаб бўлмас даражага етганда, у зот ﷺ саҳобаларга Ҳабашистонга (Эфиопия) кетишни буюрдилар. Албатта, бу шунчаки қочиб кетиш эмас, балки пухта ўйланган стратегик юриш эди. Росулуллоҳ ﷺ Ҳабашистон подшоҳи Нажошийнинг шахсиятини, унинг диний қарашларини ва адолатпарварлигини яхши билардилар. У зот ﷺ Ҳабашистоннинг Макка билан бўлган мураккаб муносабатларини ва Нажошийнинг мустақил сиёсат юритишини ҳисобга олиб, мусулмонлар учун у ерни энг хавфсиз “сиёсий бошпана” деб топдилар. Натижада Ҳабашистонга мусулмонларни ҳайдаб чиқариш талаби билан борган Қурайш элчилари (Амр ибн Осс бошчилигида) қуруқ қўл билан қайтишга мажбур бўлдилар, бу эса мусулмонларнинг илк халқаро ғалабаси эди.

Қуръони Каримдаги “Рум” сурасининг тушиши мусулмонларнинг сиёсий онгини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди. Ўша пайтда дунёнинг икки “суперқудрати” – Византия (Рум) ва Сосонийлар (Форс) ўртасида аёвсиз уруш кетаётган эди. 614-йилда форслар Қуддусни эгаллаб, Византияни мағлуб этдилар. Макка мушриклари бундан суюндилар, чунки улар ўзларини мажусий форсларга яқин деб билардилар. Мусулмонлар эса аҳли китоб бўлган румликларнинг мағлубиятидан маҳзун бўлишди. Шунда Аллоҳ таоло бир неча йил ичида румликлар қайта ғолиб бўлиши ҳақида башорат хабарини берди. Росулуллоҳ ﷺ саҳобалар билан биргаликда бу икки давлатнинг ҳарбий ҳаракатларини, иқтисодий аҳволини ва сиёсий заифликларини муҳокама қилардилар. Бу мусулмонлар учун ҳақиқий “халқаро аналитика” мактаби эди. Улар ўзларини фақат кичик бир шаҳарга қамалган гуруҳ эмас, балки глобал сиёсий жараёнларни кузатиш билан сиёсий тажриба орттираётган ва келажакда ана шу халқаро сиёсатга ўз ҳукмини ўтказадиган куч сифатида ҳис қила бошладилар. Бу башоратнинг амалга ошиши мусулмонларнинг сиёсий башорат қилиш қобилияти ва халқаро воқеаларни тўғри таҳлил қилишига бўлган ишончини мустаҳкамлади.

Мадинага ҳижрат қилгандан сўнг, Росулуллоҳ ﷺ биринчи навбатда “Мадина васиқаси”ни (конституциясини) туздилар. Бу ҳужжат нафақат ички тартибни, балки ташқи алоқаларни ҳам тартибга солувчи ва Исломга асосланган қонун эди. Шартномага кўра, Мадинадаги турли диний гуруҳлар, жумладан, яҳудий қабилалари ташқи ҳужум содир бўлганда мусулмонлар билан бирга шаҳарни ҳимоя қилиш мажбуриятини олдилар. Росулуллоҳ ﷺ бу билан Мадина атрофида хавфсизлик камарини яратдилар. У зот ﷺ ички душманларнинг ташқи кучлар (Қурайш) билан яширин иттифоқ тузишига йўл қўймаслик учун уларни ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан боғлаб қўйдилар. Бу “ички барқарорлик – ташқи сиёсатнинг муваффақият гаровидир” деган тамойилнинг амалий ифодаси эди. Шунингдек, Росулуллоҳ ﷺ Мадина атрофидаги қабилалар билан алоҳида бетарафлик шартномаларини имзоладилар, бу эса Қурайшнинг Мадинага бўлган савдо йўлларини хавф остида қолдирди ва уларни сиёсий музокараларга мажбур қилди.

Ҳудайбия сулҳи Росулуллоҳ ﷺнинг сиёсий ишлари энг юқори нуқтага чиққан воқеадир. Сулҳ шартлари сиртдан мусулмонлар учун мағлубиятдек кўринар эди: мусулмонлар умра қилмай қайтишлари, Маккадан қочганларни қайтариб беришлари керак эди. Саҳобалар, хусусан, Умар ибн Хаттоб бундан қаттиқ изтиробга тушдилар. Аммо Росулуллоҳ ﷺ кўраётган воқелик стратегик жиҳатдан бутунлай бошқача эди. У зот ﷺ Қурайш билан 10 йиллик тинчликка эришиш орқали энг катта ташқи таҳдидни бартараф қилдилар. Бу эса мусулмонларга Шимолдаги Хайбар яҳудийлари хавфини бартараф этишга ва Ислом даъватини Арабистон ярим ороли бўйлаб тўсиқларсиз ёйишга имкон берди. Сулҳдан кейинги икки йил ичида Исломни қабул қилганлар сони олдинги 19 йилдагидан кўпайиб кетди. Бу воқеа Росулуллоҳ ﷺнинг сиёсий вазиятни нақадар тўғри баҳолай олганларини ва қўлдан келиши мумкин бўлган энг фойдали қарорни қабул қилиш маҳоратларини ифодалайди. У зот ﷺ ўша лаҳзада озгина ён бериш орқали (тактика), аслида каттароқ ва стратегик зафарнинг пойдеворини қўйдилар.

Сиёсий фаолиятнинг ажралмас қисми – ахборот ва разведкадир. Росулуллоҳ ﷺ бу соҳага ниҳоятда катта аҳамият берганлар. Бадр жангида у зот ﷺ душман қўшинининг сонини билиш учун улар кунига нечта туя сўяётганини аниқлатиб, шу асосда рақиб кучини ҳисоблаб чиққанлар. Ҳандақ жангида эса, Нуъайм ибн Масъуд исмли шахс орқали иттифоқчи қўшинлар ва яҳудийлар ўртасида шубҳа-гумон уйғотиб, уларнинг коалициясини ичкаридан парчалаб ташлаганлар. Бу “ахборот уруши” ва “психологик операция”ларнинг илк мукаммал намуналаридир. Росулуллоҳ ﷺ душманнинг ҳар бир қадамини, режасини ва ички зиддиятларини олдиндан билиб туриш учун махсус ахборот йиғувчилар тизимини йўлга қўйган эдилар. Бугунги тил билан бу “разведка” деб аталади ва усиз давлатнинг хавфсизлигини таъминлаб бўлмайди.

Ҳудайбиядан сўнг Росулуллоҳ ﷺ халқаро сиёсатда янада глобал қадам ташладилар – дунё подшоҳларига элчилар юбордилар. Византия императори Ҳиракл, Форс шоҳи Хусрав ва Миср ҳокими Муқавқисга юборилган мактублар Ислом давлатининг халқаро майдонга чиқиши эди. Бу мактубларнинг услуби ниҳоятда кескин ва аниқ бўлиб, уларда Исломга чақириқ билан бирга сиёсий огоҳлантириш ҳам бор эди. Форс шоҳи мактубни йиртиб ташлаганда, Росулуллоҳ ﷺ унинг мулки ҳам парчалаб ташланишини башорат қилдилар. Бу шунчаки ҳиссий муносабат эмас, балки Форс империясининг ички сиёсий инқирози ва яқин орада қулашини кўра олиш, Аллоҳнинг ваъдасига қатъий ишониш ва ана шу йўлда амал қилишнинг яққол намунаси эди. Росулуллоҳ ﷺ элчиларни танлашда ҳам уларнинг нотиқлигига, ташқи кўринишига ва борадиган юртларининг тили ва маданиятини билишига алоҳида эътибор қаратганлар, бу эса бошқа давлатга таъсир ўтказишнинг юксак намунасидир.

Иқтисодий воситалар ҳам Росулуллоҳ ﷺ сиёсатида муҳим ўрин тутган. Масалан, Сумома ибн Усол имон келтиргач, Қурайшга Ямамадан борадиган буғдойни тўхтатиб қўйиши иқтисодий блокаданинг илк кўриниши эди. Қурайш очликдан қийналиб, Росулуллоҳ ﷺга ялиниб хат ёзганида, у зот ﷺ инсонпарварлик юзасидан блокадани очишга рухсат берганлар. Бу воқеа иқтисодий таъсир кучини сиёсий мақсадлар йўлида қандай ишлатиш мумкинлигини кўрсатади. Шунингдек, Мадинада мусулмонлар учун алоҳида бозор ташкил қилиниши яҳудийларнинг иқтисодий монополиясини синдиришга қаратилган муҳим сиёсий ва иқтисодий юриш эди.

Росулуллоҳ ﷺ сийратларини ўрганиш бизга шуни англатадики, мусулмон киши дунёдан узилган, заиф ва сиёсий жараёнларга бефарқ бўлиши мумкин эмас. Ҳақиқий иймон эгаси дунёдаги сиёсий ўйинларни англайдиган, халқаро вазиятни – умумий равишда бўлса-да – тўғри таҳлил қила оладиган ва Уммат манфаати учун тўғри қарорлар қабул қиладиган зийрак шахс бўлишга интилиши лозим. Сиёсат – бу воқеликка рози бўлиб, унинг ортидан эргашиш, шунингдек, уни фақат бир тоифа шуғулладиган алоҳида соҳа деб билиш эмас, балки мавжуд бузуқ воқеликни Исломнинг адолатли низоми асосида ўзгартириш санъатидир. Агар ҳатто Пайғамбар ﷺга ваҳий келиб турган бўлса-да, у зот ﷺ халқаро сиёсатни мукаммал ўрганган ва қўллаган эканлар, демак, бугунги мусулмонлар учун дунё сиёсатини тушуниш ва унда фаол бўлиш нафақат зарурат, балки Росулуллоҳ ﷺнинг суннатларига эргашишдир. Зеро, сиёсий онгсизлик ташқи ғаламис кучларнинг қўлида қўғирчоқ бўлиб қолишга олиб келади. Мусулмонлар қачонки Росулуллоҳ ﷺ каби халқаро вазиятга Ислом ақидасидан туриб қараш, унга қандай қилиб таъсир ўтказиш ҳақида фикрлашни, бинобарин, ўз юртидаги сиёсатни Ислом ва мусулмонлар манфаатига қараб ўзгартиришни ўргансаларгина, дунёда яна етакчилик мавқеига қайтадилар.

Бугунги куннинг глобал воқелигида Росулуллоҳ ﷺнинг мана шу сиёсий меросига ва халқаро аҳволни теран англаш қобилиятига бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқоридир. Масалан, ҳозирги кунда Ғазодаги тинимсиз қирғинлар ва АҚШ ҳамда унинг арзандаси лаънати яҳудий вужудининг Эрон ва Ливанга нисбатан олиб бораётган ҳарбий босқинини шунчаки тасодифий низолар деб баҳолаш катта сиёсий хато бўлади.

Бироқ бугунги куннинг энг аччиқ ва аламли воқелиги шундаки, мусулмон уммати Росулуллоҳ ﷺ асос солган ва мусулмонларнинг ҳақиқий қалқони бўлган ягона Ислом Давлатига эга эмас. Мадинада пойдевори қўйилган ушбу яхлит сиёсий вужуднинг йўқлиги сабабли, бугун мусулмон ўлкалари тарқоқ, заиф ва халқаро сиёсат майдонида мустақил қарор қабул қила олмайдиган, фақатгина мустамлакачиларнинг режалари ижро этиладиган майдонга айланиб қолди. Ғазодаги мислсиз қирғинлар ва Эрон атрофидаги ҳарбий ҳаракатлар қаршисида бутун бир мусулмон оламининг чорасиз ва тилсиз қолиши – айнан мана шу ягона сиёсий етакчилик ва давлатчилик тизими мавжуд эмаслигининг аянчли оқибатидир.

Росулуллоҳ ﷺ бизга қолдирган кучли сиёсий етакчилик асослари фақатгина шахсий билим учун эмас, балки давлат ва Умматни ҳимоя қилиш ҳамда Исломни дунёга ёйиш учун эди. Шу боис, Росулуллоҳ ﷺнинг сийратларини ўрганишдан асл мақсад – фақатгина тарихий воқеаларни ёдлаш ва маълумотга эга бўлиш эмас, Умматнинг сиёсий онгини ошириш ва дунё воқеаларига ўзгалар манфаати учун эмас, балки Ислом мабда-мафкураси нуқтаи назаридан қараб, Ислом ва мусулмонлар манфаати сари йўналтириш учун ўрганишдир. Худди Росулуллоҳ ﷺ давридаги каби, бугун ҳам халқаро сиёсатнинг асл моҳиятини англаш – Умматнинг тарқоқликдан қутулиши, қайтадан сиёсий кучга айланиши ва ўз тақдирини ўз қўлига олишининг ягона йўлидир.

 

Салоҳиддин

16.04.2026й

TagsРосулуллоҳ ﷺ сийратларихалқаро муносабатлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустамлакачи давлатларнинг Марказий Осиё устидаги кураши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Умматнинг Суриядаги қўзғолони мустамлакачи кофир Ғарб бўғзига тиқилган суяк бўлиб қолаверади

  • МАҚОЛАЛАР

    Исломий Халифалик Давлатининг тараққиёти фақат Ислом билан бўлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.06.2026

    ЭЙ ҚЎШИНЛАР: СИЗЛАРНИ МАҲШАР СЎРОҒИ КУТМОҚДА!

  • 18.06.2026

    ПЕКИН ТАШРИФИ: МАҚСАД — МАНИПУЛЯЦИЯ!

  • 18.06.2026

    ТУРКИЯ — СИЁСИЙ ТЎФОН ОСТОНАСИДА!

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/